24.12.2002 йилдаги ПФ-3183-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКРОИҚТИСОДИЁТ ВА СТАТИСТИКА ВАЗИРЛИГИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиётга бозор механизми ва услубларини жорий қилишни давом эттириш, жамият ҳаётининг барча томонларини эркинлаштириш талабларига мувофиқ иқтисодиёт ва статистика органларининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги тугатилиб, унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегияси ҳамда комплекс дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, қуйидаги ғоят муҳим вазифаларни ҳал этишга қаратилган чуқур ўйланган ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий сиёсатни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги зиммасига юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиётнинг барқарор, мутаносиб ва жадал суръат билан ривожланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп укладли ва самарали фаолият кўрсатувчи иқтисодиётни шакллантириш, хусусий мулкчиликнинг етакчи ролини таъминлаш, бозор инфратузилмасини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бой табиий ва минерал-хомашё захираларидан, бунёд этилган ишлаб чиқариш ва фан-техника салоҳиятидан самарали ҳамда оқилона фойдаланишга қаратилган аниқ мақсад йўлидаги структуравий сиёсатни амалга ошириш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш ҳамда мамлакат иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига кенг миқёсда интеграциялашувини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги иш жойларини яратиш, меҳнат ресурсларини оқилона банд қилиш муаммосини ҳал этиш, аҳолини аниқ йўналтирилган ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, аҳолининг турмуш даражаси барқарор, жадал ўсишини, ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакат минтақалари иқтисодиётининг комплекс ривожланишини, ишлаб чиқарувчи кучларнинг мамлакат ҳудуди бўйича мақбул ҳамда самарали ривожлантириш ва жойлаштиришни таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иқтисодиёт ва статистика бўйича фаолият кўрсатаётган бўлинмалар негизида қуйидагилар ташкил қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида — Иқтисодиёт вазирлиги ва статистика бошқармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика вилоятлари ва Тошкент шаҳрида — Иқтисодиёт бош бошқармалари ва статистика бошқармалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика шаҳар ва туманларида — иқтисодиёт бўлимлари ва статистика бўлимлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт ҳудудий органлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар, туман ҳокимликларига қарашли;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки, ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмларининг сунъий равишда камайтирилишига, корхоналар фаолиятига нохолис баҳо берилишига, пул маблағларининг банкдан ташқари ноқонуний айланишига олиб келадиган нотўғри статистик ҳисоботни тақдим этишда, статистика маълумотларини яширишда айбдор бўлган мансабдор шахслар қонунга мувофиқ қаттиқ жавобгарликка, ҳатто жиноий жавобгарликка ҳам тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Бош прокуратураси ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга статистик ҳисоботни яширганлик ва бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш назарда тутилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасини Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига ўзгартириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 15 майдаги ПФ-1780-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ҳукуматнинг тегишли қарорларини қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 24 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-3183-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 231-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)