LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекинвест» миллий экспорт-импорт суғурта компаниясининг маъмурий биносини реконструкция қилишни ўз вақтида тугаллаш ва фойдаланишга топширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
очиқ тендер савдолари якунларига кўра «Ўзбекинвест» миллий экспорт-импорт суғурта компаниясининг Тошкент шаҳар, Абдулла Қодирий кўчаси, 2-уйда жойлашган 14 қаватли маъмурий биносини (кейинги ўринларда «объект» деб аталади) реконструкция қилиш бўйича «12-трест» ОАЖ бош пудратчи ташкилот этиб белгиланганлиги;
«Ўзбекинвест» миллий экспорт-импорт суғурта компанияси (кейинги ўринларда «Ўзбекинвест» компанияси деб аталади) томонидан объектни реконструкция қилиш бўйича буюртмачи функцияси компания таъсис этган «Ўзбекинвест қурилиш» унитар корхонасига юкланганлиги;
объектни реконструкция қилиш ишлари «Ўзбекинвест» компаниясининг ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлар ҳисобига молиялаштирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Ўзбекинвест» компаниясига ва «12-трест» ОАЖга, истисно тариқасида, объектни реконструкция қилишни ишчи чизмалар бўйича, лойиҳа-смета ҳужжатларини лойиҳалаштириш билан бир вақтда амалга оширишга рухсат этилсин, лойиҳа-смета ҳужжатларини лойиҳалаштириш ва тасдиқлаш 2008 йил 1 августгача тугаллансин, шунингдек объектни реконструкция қилиш учун асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари ва мебель харид қилиш бўйича танлов савдолари ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчиларнинг тижорат таклифлари асосида ўтказилсин.
3. «12-трест» ОАЖ объектни реконструкция қилиш даврида объектни реконструкция қилиш мақсадида республикага четдан келтириладиган асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари ва мебель учун божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.