Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИНИНГ 52-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 12 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2009 йил 28 августда маъқулланган
Сенат томонидан 2009 йил 28 августда маъқулланган
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига асосан 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган 477–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сонга илова; 2001 йил, № 1-2,11-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда; 2008 йил, № 4, 185-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда) 52-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Қуйидагилар шартнома бўйича (ихтиёрий) вакил бўла оладилар:
1) адвокатлар;
2) насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган ёки ён шажара бўйича қариндошлар, шунингдек эр (хотин) ёхуд унинг қариндошлари;
3) юридик шахсларнинг ходимлари — шу юридик шахсларнинг ишлари бўйича;
4) нотижорат ташкилотларнинг ваколатли вакиллари — шу ташкилотлар аъзоларининг ишлари бўйича;
5) қонунга биноан бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилган нотижорат ташкилотларнинг ваколатли вакиллари;
6) биргаликда иштирок этувчилардан бири бошқа иштирокчиларнинг топшириғи бўйича;
7) ишни кўраётган суд томонидан ишда жисмоний шахсларнинг вакиллари сифатида қатнашишга рухсат берилган шахслар.
Судда иш юритиш бўйича вакил сифатида профессионал фаолият билан фақат адвокатлар шуғулланиши мумкин».
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 11 сентябрь,
ЎРҚ-218-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 37-сон, 405-модда)