LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сонли «Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ички истеъмол бозорини ҳимоя қилишни янада кучайтириш ва жисмоний шахслар томонидан республикага истеъмол товарларини олиб киришни тартибга солиш мақсадида:
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2009 йилнинг 2 июнидан бошлаб қўшни давлатлардан шахсий фойдаланиш учун жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига бир йўла олиб кириладиган импорт истеъмол товарларининг бож тўловлари олинмайдиган умумий қиймати 10 АҚШ долларини ташкил этади.
Маълумот учун қабул қилинсинки, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб кираётган жисмоний шахсларга нисбатан товарларни бож тўловларисиз олиб кириш нормаларининг амал қилиши татбиқ этилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси жисмоний шахслар томонидан товарларни республика ҳудудига олиб киришнинг белгиланган тартибига қатъий риоя қилинишини таъминласин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси бир ҳафта муддатда идоравий норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқ ҳолга келтирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.