Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ БИТИШУВЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автобуслар ва юк автомобилларининг рақобатбардошлилигини янада ривожлантириш ва ошириш, республиканинг автотранспорт воситалари паркини тўлдириш ва янгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битишувларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 3-бандининг иккинчи хатбошига «шунингдек «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари юзасидан лизинг шартномалари бўйича лизинг ташкилотлари» сўзлари қўшилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 23 апрель,
119-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 17-сон, 214-модда)