02.04.2008 йилдаги 59-сон
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 7 июндаги ПҚ-649-сон қарори билан тасдиқланган Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг VIII бўлими 84-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси ва «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси тимсолида экспертиза қилиш бўйича ваколатли органлар томонидан Шарқий Култак — Шимолий Нишон — Қамаши инвестиция блоки доирасида геология-разведка ишлари олиб бориш юзасидан йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоб бўйича ижобий хулосалар берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 7 июндаги ПҚ-649-сон қарорига мувофиқ «ZEROMAX GmbH» компаниясига Шарқий Култак — Шимолий Нишон — Қамаши инвестиция блокини геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия берсин.