03.02.2006 йилдаги 4-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҚ ТАРТИБИДА ИШ ЮРИТИШНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ҚОНУН НОРМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буйруқ тартибида иш юритишда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш ҳамда мазкур тартибда иш юритишни белгиловчи қонунчиликка оғишмай риоя қилинишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Олий суди Пленуми қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Судларнинг эътибори қаратилсинки, суд буйруғи ишни судда муҳокама қилиш билан боғлиқ бўлмаган биринчи инстанция суди қарорининг алоҳида тури бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 171-моддасида кўрсатилган талаблар бўйича берилади ва бевосита ижро ҳужжати кучига эгадир.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Судлар назарда тутишлари лозимки, суд буйруғи бериш ҳақидаги талаб ФПК 33-моддасида белгиланган судловга тааллуқлиликнинг умумий қоидаларига амал қилинган ҳолда судга берилади. Шу билан биргаликда вояга етмаган фарзанднинг таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги талаб ундирувчи яшаётган жойдаги судга, ижро қилиш жойи кўрсатилган нотариал тасдиқланган битимга асосланган талаб ушбу талаб бажарилиши лозим бўлган жойдаги судга тақдим қилиниши ҳам мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда ва ахборот тизими орқали электрон ҳужжат шаклида берилади. Бунда фуқаролик процессуал қонун талабига кўра суд буйруғи бериш ҳақидаги аризанинг шакли ва мазмунига қўйилган талаблар даъво аризага (ФПК 189-моддаси) қўйилган талабларга ўхшаш эканлигини назарда тутиш лозим. Шу билан биргаликда буйруқ тартибида иш юритиш ундирувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг соддалаштирилган усули эканлигидан келиб чиқиб, судлар суд буйруғи бериш ҳақида аризани қабул қилишда ундирувчининг вакили томонидан берилган аризада вакилнинг номи ва манзили кўрсатилиши шарт эмаслигини назарда тутишлари лозим. Ундирувчи томонидан вакилга суд буйруғини олиш ва ижрога қаратиш ваколати берилган ҳолатлар бундан мустасно.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Судларга тушунтирилсинки, буйруқ тартибида иш юритиш суд муҳокамасини истисно қилиши сабабли кўчар мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисида суд буйруғи бериш ҳақидаги аризада ушбу мол-мулкнинг қиймати кўрсатилиши лозим (ФПК 172-моддаси тўртинчи қисми), шунингдек, қарздорликни ундириш тўғрисидаги суд буйруғи бериш ҳақидаги аризада тегишинча қарздорлик вужудга келган давр кўрсатилиши лозим (ФПК 172-моддаси иккинчи қисми 5-банди).
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, ФПК 194-моддаси билан даъво аризасини қабул қилишни рад этиш учун белгиланган умумий асослари билан бир қаторда, агар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор Ўзбекистон Республикаси судлари юрисдикцияси доирасидан четда бўлса;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризани ва ундирувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганишда ҳуқуқ тўғрисида низо борлиги аниқланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
арз қилинган талаб ФПК 171-моддасида назарда тутилмаган бўлса, судья суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Суд буйруғи бериш ҳақидаги аризада Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 171-моддасида белгиланган талаб билан биргаликда қарздор томонидан тан олинмаган талаблар қўйилган бўлиб, уларни алоҳида кўриш имкони бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси ФПК 175-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ суд буйруғи бериш тўғрисидаги ариза қабул қилишдан рад этилиши ва ундирувчига даъво ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилиши лозим.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. ФПК 171-моддасида назарда тутилган талаблар бўйича ундирувчи суд буйруғи бериш ҳақидаги ариза билан ёки даъво талаби тартибида мурожаат қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда суд даъво талабини қабул қилиш ва ишни даъво тартибида кўришни рад қилишга ҳақли эмас.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Судья ФПК 171-моддасида кўрсатилган талаблар бўйича фақатгина ушбу талаб ҳужжат асосида тасдиқланган ҳамда талаб юзасидан қарздор томонидан эътироз билдирилмаган тақдирда суд буйруғи бериш мумкин. Шунга кўра, ундирувчи тарафлар ўртасида даъво тартибида ҳал қилиниши лозим бўлган ҳуқуқ тўғрисида низо мавжуд эмаслиги ҳақидаги ўз талабини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиши шарт.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг иккинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Судларнинг эътибори қаратилсинки, ФПК 171-моддасининг 4-бандига асосан, вояга етмаган болалар учун алимент ундириш ҳақидаги талаб бўйича суд буйруғи арз қилинган талаб оталикни белгилаш ёки учинчи шахсларни жалб этиш зарурати билан боғлиқ бўлмаса берилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда судлар, биргина оталикни белгилаш ҳақидаги талаб арз қилинган ҳолда эмас, балки шу билан биргаликда иккинчи тараф томонидан оталик (оналик)ка нисбатан эътироз билдирилган ҳолларда ҳам суд буйруғи бериш мумкин эмаслигини назарда тутишлари лозим. Ушбу ҳолатларнинг барчаси низо мавжудлигидан далолат бериб, суд буйруғи беришни истисно этади. Шунингдек, Оила кодекси 102-моддасининг 2-қисмига асосан вояга етмаган фарзанд таъминоти учун қатъий суммада алимент ундириш ҳақидаги талаб ҳам суд буйруғи тартибида кўрилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Оила кодекси 136-моддасининг 3-қисми талабига кўра вояга етмаган болалар учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилишини эътиборга олиб, вояга етмаган болалар учун алимент ундириш талабида ўтган давр учун ҳам алимент ундириш талаби қўйилган бўлса, ўтган давр учун алимент ундириш ҳақидаги талаб Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 136-моддасининг 4-қисмида кўрсатилган ҳолатлар аниқлангандагина қаноатлантирилиши мумкинлигидан келиб чиқиб, суд талаб берилган кундан бошлаб алимент ундириш ҳақида суд буйруғи бериб, ўтган давр учун алимент ундириш қисми бўйича эса ундирувчига даъво тартибида судга мурожаат қилиши ҳуқуқини тушунтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. ФПК 174-моддасига мувофиқ, суд буйруғи бериш тўғрисида ариза берилганда қонун ҳужжатларида даъво иш юритиш тартиби учун белгиланган тартиб ва миқдорда давлат божи ундирилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризани қабул қилиш рад этилган тақдирда ундирувчи томонидан тўланган давлат божи қайтариб берилади. Суд буйруғи бекор қилинган тақдирда тўланган давлат божи қайтариб берилмайди, балки у ундирувчи қарздорга нисбатан даъво иши юритиш тартибида ариза билан судга мурожаат этган тақдирда тўланиши лозим бўлган бож ҳисобига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Умумий қоида бўйича суд мажлисида иштирок этишга жалб қилинмаган тарафга нисбатан чиқарилган суд қарорлари чет давлатлар томонидан, шунингдек, чет давлатларнинг шу тартибда қабул қилинган суд қарорлари Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинмайди ва ижро қилинмайди. Бир вақтнинг ўзида ижро ҳужжати ҳам бўлган суд буйруғини бериш тарафларни суд мажлисига чақириб, уларнинг тушунтиришларини эшитиш имкониятидан маҳрум қилиши сабабли қарздорнинг яшаш жойи ёки жойлашган манзили Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида эканлиги суд буйруғини бериш ҳақидаги аризани қабул қилишни рад этиш учун ҳам асос бўлади. Бундай ҳолда, ундирувчининг ҳуқуқлари қарздорга суд мажлиси ўтказилиши вақти ва жойи тўғрисида хабар берилган ҳолда ишни суд муҳокамасида кўриш орқали ҳимоя қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Агар ариза ФПК 172-моддаси талабларига жавоб бермаса ва унга арз қилинган талабни тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек, белгиланган миқдорда давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса, судья суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтаради ва бу ҳақда ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризанинг қайтарилиши йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганидан кейин судга қайтадан мурожаат этишга тўсқинлик қилмайди (ФПК 176-моддаси).
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш ҳақидаги (ФПК 175-моддаси), шунингдек, суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризани қайтариш (ФПК 176-моддаси) ҳақидаги ажрим ариза судга келиб тушган кундан бошлаб уч кунда чиқарилиши ва мазмуни бўйича ФПК 194, 195-моддалари талабларига жавоб бериши шарт.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш ундирувчини шу талаб бўйича судга даъво тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилмаслиги сабабли, судлар шуни назарда тутиши лозимки, суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ажрим устидан шикоят берилмайди.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Судлар суд буйруғини беришда ФПК 178-моддасида унинг мазмунига қўйилган талабларга амал қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, суд буйруғида талабни қаноатлантиришга асос бўлган моддий ҳуқуқ нормаси кўрсатилиши шарт. Суд буйруғининг ёзувидаги хатоларни ва очиқ кўриниб турган арифметик хатоларни тузатиш суднинг ташаббуси ёхуд ундирувчининг ёки қарздорнинг аризаси бўйича суднинг ажримига асосан амалга оширилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тушунтирилсинки, ФПК 179-моддасида назарда тутилган суд буйруғининг нусхасини қарздорга дарҳол юбориш тартиби, шунингдек, ФПК 181-моддасида кўрсатилган суд буйруғини бекор қилиш асослари қарздор ҳуқуқларининг кафолатидир.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Агар ўн кунлик муддатда қарздор томонидан арз қилинган талабга нисбатан эътироз берилса, судья ўз ажрими билан суд буйруғини бекор қилиши шарт. Шу билан бирга, судья буйруқни бекор қилиш тўғрисидаги ажримда ундирувчига арз қилган талаби бўйича даъво ишларини юритиш тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиради. Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримнинг нусхалари ажрим чиқарилганидан кейин уч кундан кечиктирилмай тарафларга юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Судлар, суд буйруғи тартибидаги ишлар бўйича давлат божи миқдорини белгилашда ФПК 129-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарорида баён этилган тушунтиришларга асосланишлари лозим.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Суд буйруғига нисбатан эътироз билдириш учун қонунда белгиланган ўн кунлик муддатнинг қарздор томонидан ўтказиб юборилганлиги суд томонидан узрли деб топилган тақдирда, суд унинг илтимосномасига асосан ушбу муддатни тиклаши мумкин. Муддатни тиклаш ҳақида илтимоснома билан мурожаат қилинмасдан туриб, муддат ўтказилгандан сўнг берилган эътирозлар суд томонидан кўрилмайди ва муаллифга қайтарилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. ФПК 181-моддасида кўрсатилган қарздор томонидан эътирозлар тақдим қилиниши мумкин бўлган ўн кунлик муддат процессуал муддатлар тоифасига киришлиги сабабли ушбу муддатларга нисбатан ФПК 15-бобида кўрсатилган талаблар қўлланилиши, шу жумладан, ўтказилган муддатни тиклаш ҳақидаги аризани рад этиш тўғрисидаги ажримга нисбатан ФПК 155-моддасига мувофиқ хусусий шикоят келтириш мумкинлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мазкур институтнинг суд ҳокимияти самарадорлигини оширишдаги ва суд ишини соддалаштиришдаги муҳим аҳамиятини инобатга олиб, судларга суд буйруғи бериш амалиётини мунтазам равишда умумлаштириб бориш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 3 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-сон