03.02.2006 йилдаги 1-сон
Ҳужжат 14.05.2010 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Жазо тайинлаш масалаларини тартибга солувчи қонун нормалари тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми судларга қуйидаги тушунтиришларни беришга қарор қилади:
2. Судларга тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши — ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.
6. Жиноят-процессуал кодекси 467-моддасининг биринчи қисми талабига кўра ҳукмда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар кўрсатилиши лозим.
7. Қонун (ЖК 55-моддаси) жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар доирасини чекламайди. Шу сабабли жазо тайинлаш пайтида ушбу моддада кўрсатилмаган бошқа ҳолатлар ҳам жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида ҳисобга олиниши мумкин (масалан, ижтимоий хавфлилиги катта бўлмаган жиноятнинг биринчи марта содир этилиши, судланувчининг ёш боласи борлиги, жиноятнинг бировга раҳмдиллик кўрсатилиши сабабли содир этилиши, айбдор томонидан бевосита жиноят содир этилганидан сўнг жабрланувчига тиббий ёки бошқа тарзда ёрдам кўрсатилиши ва ҳ.к.). Бундай ҳолатнинг жазони енгиллаштирувчи деб топилганлиги ҳақидаги хулоса ҳукмда асослантирилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар доираси (ЖК 56-моддаси) қатъий белгиланган бўлиб, у суд томонидан кенгайтирилиши мумкин эмас. Бироқ, муайян жиноятнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, сабабларини ҳукмда асослантирган ҳолда суд улардан бирортасини ҳам жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топмаслиги мумкин.
Жиноят кодекси 56-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар, агар улар жиноят таркибининг белгиси сифатида назарда тутилган бўлса, жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб саналиши мумкин эмас.
9. Такроран ва рецидив жиноят содир этилиши қонунда белгиланган асослар ва доирада оғирроқ жазо тайинланишига олиб келишини инобатга олиб, ҳар бир иш бўйича ЖК 77—80-моддаларига мувофиқ тугалланган ёки олиб ташланган судланганлик ҳолати мавжудлиги ҳақидаги материаллар текшириб чиқилиши ва шунга асосланиб, рецидив жиноят бор-йўқлиги тўғрисидаги масала ҳал этилиши керак.
Жиноят кодекси 34-моддаси мазмунига кўра, рецидив жиноят мавжудлиги ҳақидаги масалани ҳал этишда шахс судланаётган ёки муқаддам судланган қасддан содир этилган жиноят тамом бўлган ёки тамом бўлмаган жиноят эканлиги, шунингдек ушбу жиноятлардан қай бирида бўлсин шахс бажарувчи ёки иштирокчи бўлганлиги аҳамиятга эга эмас.
Шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш ҳақидаги масалани ҳал этишда шуни назарда тутиш лозимки, ЖК 34-моддасининг олтинчи қисмига кўра, ўн саккиз ёшгача содир қилинган жиноят учун судланганлик шахсни ўта хавфли рецидивист деб топишда ҳисобга олинмайди. Шундан келиб чиқиб, агар шахс муқаддам бир нечта жиноят учун судланган бўлиб, улардан айримларини вояга етмаган ёшда содир этган бўлса, фақат вояга етган даврда содир этилган жиноятлар учун судланганлик эътиборга олиниши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Жиноят кодекси 58-моддасига мувофиқ, жиноятга тайёргарлик кўрганлик ҳамда жиноят содир этишга суиқасд қилганлик учун мазкур жиноят учун қонунда назарда тутилган энг кўп жазонинг тўртдан уч қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Бунда энг кўп жазо деганда, Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида (модданинг қисмида) назарда тутилган энг оғир жазо муддати ёки миқдори тушунилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Вояга етмаганларга нисбатан жазо тайинлашда судлар ЖК 81—90-моддаларида белгиланган хусусиятларни инобатга олишлари шарт.
Вояга етмаганларга жазо тайинлаш пайтида ЖК 54-моддасида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, ҳар бир муайян ҳолда, шунингдек унинг ривожланиш даражаси, турмуш шароити ва тарбияси, соғлиғи, жумладан, руҳий ривожланиш даражаси, жиноятни содир этиш мотивлари, катта ёшдаги шахсларнинг унинг хулқ-атворига салбий таъсири ҳақидаги маълумотлар, шахсига таъсир қилувчи бошқа ҳолатлар аниқланиши ва баҳоланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шахс томонидан бир неча жиноят содир этилиб, улардан айримлари вояга етмаган, қолганлари вояга етган даврда содир этилган бўлса, суд жиноятлар мажмуи бўйича жазо тайинлаётганида аввал ЖК 82—86-моддалари талабларига риоя этган ҳолда ўн саккиз ёшгача содир этилган жиноятлар учун, кейин эса, вояга етгандан сўнг содир этилган жиноятлар учун жазо тайинлаб, сўнгра ЖК 59-моддасига асосан узил-кесил жазо тайинлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бундай ҳолда жаримани тўлаш учун Жиноят кодекси 44-моддасининг учинчи қисмида ва 82-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган муддатларнинг ўтиши кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) муддати тугагандан сўнг бошланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ахлоқ тузатиш ишлари, шунингдек ЖК 44-моддасининг учинчи қисми ва 82-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда илгари тайинланган жарима жазосини алмаштириш тартибида ҳам қўлланилиши мумкин. Бундай ҳолда ахлоқ тузатиш ишларининг минимал муддати тўланмаган жарима суммасидан келиб чиқиб, олти ойдан (вояга етмаганларга нисбатан — бир ойдан) камроқ бўлиши мумкин, бироқ уч йилдан (вояга етмаганларга нисбатан — бир йилдан) ошмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Қонун мазмунига кўра, (ЖК 46-моддасининг тўртинчи қисми) тайинланган жазо муддатининг жами бўлиб ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товланган тақдирда, суд ахлоқ тузатиш ишининг ўталмаган муддатини шу муддатга озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазо тури билан алмаштириши мумкин. Бунда Жиноят кодексининг айбдор судланган моддаси санкцияси ахлоқ тузатиш ишлари алмаштирилиши натижасида келиб чиққан муддатдан кам озодликдан маҳрум қилиш жазосини кўзда тутишининг ёки умуман озодликдан маҳрум қилиш жазосини кўзда тутмаслигининг аҳамияти йўқ.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Жиноят-процессуал кодексининг 541, 542-моддаларига мувофиқ ахлоқ тузатиш ишининг ўталмаган қисмини озодликдан маҳрум қилиш ёки қамоқ жазоси билан алмаштириш ҳақидаги ишлар суд мажлисида, одатда, маҳкум иштирокида кўрилиши лозим. Бу масала маҳкум яшириниб юрганлиги ёки судга келишдан бўйин товлаётганлиги тўғрисида ишончли маълумотлар ишда мавжуд бўлган ҳолдагина унинг иштирокисиз ҳал этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қамоқ ЖК 44-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда илгари тайинланган жарима жазосини алмаштириш тартибида ҳам тайинланиши мумкин. Бундай ҳолда қамоқнинг минимал муддати бир ойдан кам бўлиши мумкин, бироқ олти ойдан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
олти ойдан йигирма йилгача бўлган муддатга, ЖК 60-моддасида назарда тутилган ҳолларда эса, йигирма беш йилгача бўлган муддатга;
вояга етмаганларга нисбатан олти ойдан ўн йилгача бўлган муддатга, ЖК 86-моддасида назарда тутилган ҳолларда эса, — ўн беш йилгача бўлган муддатга;
ЖК 44-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда жарима тариқасидаги жазосини алмаштириш тартибида, — уч йилдан кўп бўлмаган муддатга;
ЖК 46-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазосини алмаштириш тартибида, — олти ойдан кам бўлган муддатга тайинланиши мумкин;
Йигирма йилдан ортиқ, лекин йигирма беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш (узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш) жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (ЖК 97-модданинг иккинчи қисми) ва терроризм (ЖК 155-модданинг учинчи қисми) учун тайинланиши мумкин. Бунда узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси аёлга, ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсга ва олтмиш ёшдан ошган эркакка нисбатан тайинланиши истисно этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. ЖК 59-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, аёлларга, шунингдек 60 ёшдан ошган эркакларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо муддати Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси максимал муддатининг тўртдан уч қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Жиноятлар ёки ҳукмлар мажмуи бўйича жазо тайинланаётган ҳоллар ҳам бундан мустасно эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Бир неча жиноятлар учун жазо тайинлашда жазо муддати Жиноят кодексининг ҳар бир моддаси бўйича алоҳида кўрсатилади. Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ колониясининг тури жиноятлар мажмуи бўйича жазо тайинлангандан сўнг белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30-1. Жиноят кодекси 51-моддасига мувофиқ, умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо фақат жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (ЖК 97-моддасининг иккинчи қисми) ва терроризм (ЖК 155-моддасининг учинчи қисми) учун тайинланади.
30-2. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖК 50-моддаси тўртинчи қисмида, 51-моддаси учинчи қисмида белгиланган қоидалар ҳукм чиқарилган ёки иш апелляция инстанциясида кўрилган кунда 60 ёшга тўлган эркакларга нисбатан татбиқ этилади.
31. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ЖК 72-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ шартли ҳукм фақат ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазолар тайинланган ҳолда қўлланилиши мумкин.
Шартли ҳукм фақат ЖК 72-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган бир ёки бир неча жазо тури тайинланган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин. Агар тайинланган жазо туридан бири қонуннинг ушбу нормасида кўрсатилмаган бўлса, суд ЖК 72-моддаси биринчи қисмида қайд этилган жиноятларга нисбатан шартли ҳукм қўллаб, бошқа турдаги жазони (масалан, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, жарима) реал ижро этиш тўғрисида қарор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шартли ҳукм қилишда белгиланган синов муддатини қисқартириш масаласи ЖПК 541-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ маҳкумнинг яшаш жойидаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди судьяси томонидан ҳал қилинади.
35. ЖК 72-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, агар шартли ҳукм қилинган шахс синов муддати давомида суд томонидан унга юклатилган мажбуриятларини бажармаса ёхуд жамоат тартиби ёки меҳнат интизомини бузганлиги учун унга маъмурий ёки интизомий таъсир чораси қўлланилган бўлса, суд бундай шахснинг хулқи устидан назорат олиб борувчи орган тақдимномасига биноан жазонинг шартлилигини бекор қилиб, ҳукмда белгиланган жазони ижро этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
36. Қонун бўйича (ЖК 72-моддасининг саккизинчи қисми) шартли ҳукм қилинган шахс томонидан синов муддати давомида янги жиноят содир этилса, суд унга ЖК 60-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича жазо тайинлайди. Бунда суд, узил-кесил жазо тайинлашдан олдин, шартли ҳукм қилинган шахснинг хулқи устидан назорат олиб борувчи орган тақдимномаси бор-йўқлигидан қатъий назар, биринчи ҳукмнинг шартлилигини бекор қилади.
Бундай ҳолда, бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш пайтида суд, ЖК 72-моддасининг еттинчи қисмида назарда тутилган шартларга риоя этган ҳолда яна шартли ҳукм қўллаши мумкин.
Айни пайтда, шуни назарда тутиш керакки, ЖК 72-моддасида шартли ҳукмни бекор қилиш учун асос бўладиган ҳолатлар доираси қатъий белгиланган. Шу сабабли, агар шартли ҳукм қилинган шахснинг ўша иш бўйича ҳукм чиқарилгунга қадар содир этилган бошқа жиноятда ҳам айбдорлиги аниқланса, ушбу ҳолат жазонинг шартлилигини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Бундай ҳолда ЖК 59-моддаси қоидалари қўлланилмайди (чунки шартли ҳукм юридик табиатига кўра жиноий жазодан озод қилишнинг бир тури ҳисобланади) ва биринчи ҳамда иккинчи иш бўйича чиқарилган ҳар қайси ҳукм алоҳида ижро қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. ЖК 57-моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкин.
38. Жиноят кодексининг 57-моддасида белгиланган қоидага кўра, ушбу кодекс Махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилмаган ҳар қандай енгилроқ асосий жазо тури, жумладан, жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш каби жазолар ЖК 44—49-моддаларига риоя қилинган ҳолда тайинланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун санкциясида назарда тутилганидан ҳам енгилроқ жазо тайинлаш пайтида ҳукмнинг қарор қисмида фақат Жиноят кодексининг тегишли моддаси (қисми, банди) бўйича ЖК 57-моддаси қўлланилиб тайинланган узил-кесил жазо чораси кўрсатилиши лозим бўлиб, енгилроқ жазо қўллаш сабаблари ҳукмнинг тавсиф қисмида кўрсатилиши керак;
шахс жиноят қонунининг турли моддаларида (моддаси қисмларида) кўзда тутилган бир неча жиноят содир этганлик учун судланаётган бўлса, ЖК 57-моддаси жиноятлар жами бўйича тайинланган жазодан кейин эмас, балки алоҳида жиноятлар учун жазо тайинлаш пайтида қўлланилади;
41. Жиноят кодексининг 43-моддасига мувофиқ, маҳкумларга нисбатан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ҳамда ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш каби қўшимча жазолар қўлланилиши мумкин.
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазо шахс айбдор деб топилган Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкцияси доирасида тайинланади. Агар муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилмаган бўлса, у ЖК 45-моддасида белгиланган асослар ва доирада, қабул қилинган қарор ҳукмда асослантирилган ҳолда қўлланилиши мумкин.
42. Агар жиноий қилмиш квалификация қилинаётган қонунда қўшимча жазо мажбурий тарзда тайинланиши белгиланган бўлса, уни фақат ЖК 57-моддасида назарда тутилган ҳоллар мавжуд бўлганда қўлламаслик мумкин бўлиб, бундай қарор ушбу моддага ҳавола қилинган ҳолда ҳукмда асослантирилиши лозим.
43. Қонун бўйича тайинланиши мажбурий бўлган қўшимча жазони қўлламаслик (ЖК 57-моддаси қўлланилган ҳоллар бундан мустасно), ҳукмда муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазо муддатини кўрсатмаслик, тайинланган жазога илгариги ҳукм бўйича тайинланган қўшимча жазонинг ўталмаган қисмини қўшмаслик, қўшимча жазони фақат жиноятлар жами бўйича тайинлаш каби ҳоллар жиноят қонуни нотўғри қўлланилган деб баҳоланишига ва ЖПК 484-моддаси тўртинчи банди ҳамда 488-моддаси талабига кўра ҳукмнинг бекор бўлишига асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
44. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, қонунда назарда тутилганидан ҳам енгилроқ асосий жазо белгиланиши ёки Жиноят кодекси Махсус қисми моддасида кўрсатилмаган бошқа енгилроқ асосий жазо турига ўтилиши айбдорга нисбатан қўшимча жазо тайинлаш имкониятини истисно этмайди.
45. Жиноят кодексининг 45-моддасига мувофиқ, айбдор ўзи эгаллаган лавозим ёки хизмат фаолияти билан бевосита боғлиқ ҳолда жиноят содир этган ҳар бир ҳолда, суд, жиноятнинг хусусиятидан келиб чиқиб, маҳкумни у ёки бу мансабни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини муҳокама қилиши шарт. Бундай жазони тайинлаш пайтида ҳукмнинг қарор қисмида судланувчи шуғулланиши мумкин бўлмаган мансаб характери ёки фаолият тури аниқ кўрсатилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
49. Судлар шуни назарда тутишлар лозимки, ЖК 59-моддасида белгиланган жиноятлар мажмуи бўйича жазо тайинлаш қоидалари қуйидаги ҳолларда қўлланилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шахс Жиноят кодекси Махсус қисми айнан бир моддасининг турли қисмларида назарда тутилган ўхшаш қилмишни содир этганликда айбдор деб топилганда жазо шу модданинг оғирроқ жазо белгиланган қисми бўйича тайинланади (ЖК 33-моддаси).
50. Жиноят кодекси 59-моддаси ва Жиноят-процессуал кодекси 468-моддасида белгиланган суднинг ҳар бир жиноят учун алоҳида жазо тайинлаб, сўнгра жиноятлар мажмуи бўйича узил-кесил жазо белгилаши шартлиги тўғрисидаги талаблар ҳам асосий, ҳам қўшимча жазо тайинлашга тааллуқлидир.
агар жиноятлар мажмуини ташкил этувчи жиноятлардан лоақал биттаси оғир ёки ўта оғир жиноят бўлса, суд Жиноят кодекси Умумий қисмида муайян жазо тури учун белгиланган доирада жазоларни тўла ёки қисман қўшиш қоидасига амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Айни пайтда судлар шуни назарда тутишлар керакки, ЖК 61-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ жарима ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазолар бошқа турдаги жазолар билан қўшиб ҳисобланмайди ва алоҳида ижро қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
53. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, жиноятлар мажмуи учун ЖК 59-моддасининг саккизинчи қисми бўйича жазо тайинланганда, узил-кесил жазо биринчи ҳукм бўйича тайинланган жазодан кам бўлиши мумкин эмас, чунки бундай ҳолларда, суд, биринчи ҳукм бўйича тайинланган жазонинг ўталмаган қисмидан эмас, балки унинг тўлиқ миқдоридан келиб чиқиши зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ЖК 59-моддасининг саккизинчи қисмига мувофиқ тайинланган узил-кесил жазо муддатини белгилашда биринчи ҳукм бўйича ўталган жазо ҳисобга олинади.
54. Жиноят кодексининг 60-моддасида назарда тутилган бир неча ҳукмлар бўйича жазо тайинлаш қоидалари биринчи ҳукм эълон қилинганидан сўнг, лекин ўша ҳукм бўйича тайинланган асосий ва қўшимча жазолар тўлиқ ўталганга қадар маҳкум томонидан янги жиноятни содир этилган ҳолларда қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жиноят кодекси 60-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, агар ҳукмлардан бири бўйича умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланган бўлса, узил-кесил жазо енгилроқ жазо турини умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан қоплаш йўли билан тайинланади.
ЖПК 533-моддаси тартибида ижроси кечиктирилган жазо муддати.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар янги жиноят шахс томонидан биринчи ҳукм бўйича тайинлаган жазо ЖК 74-моддасига асосан ёки афв этиш, ёхуд амнистия акти асосида енгилроғи билан алмаштирилганидан сўнг содир этилган бўлса, иккинчи ҳукм бўйича тайинланган жазога алмаштирилган енгилроқ жазонинг ўталмаган қисми қўшилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЖК 59-моддасининг олтинчи қисми ва 60-моддаси қоидаларига мувофиқ тайинланган узил-кесил жазо муддати охирги иш бўйича судгача эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақлаш ёки ушлаб туриш вақти ҳисобга олинган ҳолда охирги ҳукм чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.