Солиққа оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олишни тартибга солиш тўғрисида» 1993 йил 12 мартдаги 132-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 3-сон, 9-модда):
а) 3-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги «йиғимлар» ва «валюта йиғимлари» сўзлари «давлат божи» ва «валютадаги давлат божи» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш қоидаларида:
2-банднинг бешинчи хатбошидаги «рўйхатга олиш йиғими» сўзлари «давлат божи» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банднинг иккинчи хатбошидаги «рўйхатга олиш йиғимининг» сўзлари «давлат божининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 22 мартдаги 153-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Хўжалик бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги низомда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тамаки маҳсулотларига ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисида» 1996 йил 14 августдаги 285-сон қарорига 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 8-сон, 24-модда):
«тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни импорт қилувчилар акциз маркаларини акциз солиғини тўлиқ миқдорда тўлагандан кейин сотиб оладилар».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ва ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) «Умумий қоидалар» бўлимидаги иккинчи хатбошининг учинчи жумласи, шунингдек тўртинчи ва бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
«2.3.22. Янги ишлаб чиқаришларни, цехлар, агрегатларни, шунингдек серияли ва оммавий маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ва технологик жараёнларни ўзлаштириш харажатлари.
2.3.23. Айрим машиналар ва механизмларни якка тартибда синаб кўриш ҳамда фойдаланилаётган ускуналар ва техник қурилмаларнинг барча турларини уларни монтаж қилиш сифатини текшириб кўриш мақсадида комплекс (маҳсулот чиқармасдан) ишлатиб кўриш.
2.3.24. Янгидан ишга туширилган корхонада ишлаш учун ишчи кучларини жалб қилиш ва кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар».
«2.6. Товар-моддий бойликларни пухта баҳолаш. Товар-моддий бойликларни пухта баҳолаш суммаси уларнинг сотилишига қараб фойда сифатида эътироф этилади».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Меъёрланадиган айрим харажатлар нормативларини тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 9 апрелдаги 166-сон қарорига иловадаги эслатма ва изоҳдан «даромад (фойда)» сўзлари «фойда» сўзи билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиллар тўхташ жойлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 августдаги 387-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 8-сон, 47-модда):
4-банддаги «амалдаги солиқлар ва йиғимлар ўрнига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланадиган ставка бўйича» сўзлари «қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг 4.1-бандидаги «амалдаги солиқлар ва йиғимлар ўрнига» сўзлари «қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 5 майдаги 180-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 5-сон, 23-модда):
Кейинги таҳрирга қаранг.
иккинчи хатбошидаги «солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар» сўзлари «солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар» сўзлари «солиқлар» сўзи билан алмаштирилсин;
8.1-кичик банддаги «солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларни» сўзлари «солиқларни» сўзи билан алмаштирилсин;
8.4-кичик банднинг учинчи хатбошидаги «солиқлар, йиғимлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар» сўзлари «солиқлар» сўзи билан алмаштирилсин;
«солиққа оид қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз ваколатлари доирасида солиқ солиш масалаларига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади»;
19-банддаги «бюджетга солиқ тўловлари тушуми прогнози, бюджетга бошқа тўловлар» сўзлари «солиқлар тушуми прогнози» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-илова 2.1-бандининг учинчи хатбошидаги «йиғимларни» сўзи «бошқа мажбурий тўловларни (кейинги ўринларда солиқлар деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорига 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда):
20-банднинг иккинчи хатбошидаги «135-моддаси учинчи бандига» сўзлари «114-моддасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда иш ҳақи тўлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 19 августдаги 326-сон қарори 3-бандининг учинчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 53-модда) «бюджетга тўланиши керак бўлган солиқлар ва тўловлар, бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий ажратмалар» сўзлари «солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «2001/2002 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида» 2001 йил 12 июндаги 250-сон қарорининг 9-бандидаги «бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси, бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига ажратмалар» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорига илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) 12-бандининг иккинчи хатбоши ҳамда 21-бандининг иккинчи—тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 декабрдаги 454-сон қарори билан тасдиқланган Матбаа корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 5-бандининг еттинчи хатбошидаги «рўйхатга олиш учун белгиланган йиғимнинг» сўзлари «рўйхатга олганлик учун давлат божи» сўзлари билан алмаштирилсин;
т/р | Матбаа фаолияти тури | Давлат божи ставкаси |
1. | Босма нашрларни босиш: | |
а) йиллик иш ҳажми 2 млн. босма табоққача бўлган корхоналар | энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида | |
б) йиллик иш ҳажми 2 млн. босма табоқдан ортиқ бўлган корхоналар | энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида | |
2. | Нашрларнинг босма шаклларини ясаш мақсадида улар матнини териш (набор). Нашрларнинг босма шаклларини ясаш. Босма маҳсулотларнинг оригинал-макетларини тайёрлаш. | энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида |
3. | Муҳр ва штамплар тайёрлаш. Босма маҳсулотларини муқовалаш. Маҳсулотларни қадоқлаш қутиларини ва ёрлиқларини тайёрлаш. | энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида |
4. | Матбаа корхоналари чет эл инвестициялари иштирокида ташкил этилган ёки корхонага Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари муассис (ҳаммуассис) бўлса | 1000 АҚШ доллари миқдорида |
Матбаа фаолиятининг бир неча турлари билан шуғулланиш учун ариза берилганда, давлат божи амалга оширилиши мўлжалланаётган фаолият турлари учун белгиланган давлат божи миқдорларининг энг юқориси бўйича тўланади.
Рўйхатга олинган матбаа корхоналари, қўшимча матбаа фаолияти турларини амалга ошириш учун қайта рўйхатга олинаётганда, давлат божи умумий тартибда ундирилади. Матбаа корхонаси бошқа асосларга кўра қайта рўйхатга олинганда, давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида тўланади.
Олинган маблағларнинг 80 фоизи Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида қўшимча маблағ сифатида матбаа фаолиятини ривожлантириш учун қолдирилади, қолган маблағлар эса маҳаллий бюджетга ўтказилади».
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 18 мартдаги 147-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 26-модда) 2-бандининг олтинчи ва еттинчи хатбошидаги ҳамда қарорга 1-илова 2-бандининг олтинчи ва еттинчи хатбошидаги «бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар» сўзлари «бошқа мажбурий тўловлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимотига оид битимлар кўриб чиқиш бўйича махсус давлат комиссиясининг таркиби тўғрисида» 2003 йил 30 июндаги 295-сон қарорига 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 53-модда) 5-бандининг «а» кичик бандида:
иккинчи хатбошидаги «мунтазам (роялти)» сўзлари «ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:
«Тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун Инспекцияларда давлат божи ундирилади, унинг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Олинган маблағларнинг 60 фоизи Инспекцияларда уларни молиялаштириш манбалари сифатида қолади ва фақат уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ҳамда ходимларни рағбатлантиришга йўналтирилади, қолган маблағлар маҳаллий бюджетга ўтказилади»;
саккизинчи хатбошидаги «рўйхатдан ўтказиш йиғими» сўзлари «давлат божи» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «рўйхатдан ўтказиш йиғими белгиланган миқдорнинг 20 фоизи миқдорида ундирилади» сўзлари «давлат божи белгиланган миқдорнинг 20 фоизи миқдорида ундирилади» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 7-банднинг тўртинчи хатбошидаги «рўйхатдан ўтказиш йиғими (давлат божи)» сўзлари «давлат божи» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 11-банднинг учинчи хатбошидаги, 72-банднинг олтинчи хатбошидаги ва 73-банддаги «ёки рўйхатдан ўтказиш йиғимининг» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 16-банднинг иккинчи хатбошидаги «рўйхатдан ўтказиш йиғимининг» сўзлари «давлат божининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 79-модда) 3-бандининг иккинчи ва олтинчи хатбошидаги «даромад (фойда)» сўзлари «фойда» сўзи билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 12 августдаги 387-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 80-модда) 4-бандидаги «рўйхатдан ўтказиш йиғими» сўзлари «давлат божи» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
«Якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Тушган маблағларнинг 60 фоизи якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш харажатларини қоплашга фойдаланилади, қолган маблағлар маҳаллий бюджетга ўтказилади»;
4-банднинг тўртинчи хатбошидаги «рўйхатдан ўтказиш йиғими» сўзлари «давлат божи» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига 2-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда):
«Шакллантириш манбаи» устунидаги «бюджетга ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий тўловлар» сўзлари «бошқа мажбурий тўловлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Шакллантириш манбаи» устунига «Якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун ундириладиган давлат божи суммалари» сўзлари қўшилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида агросаноат фирмалари ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 10 мартдаги 42-сон қарорига илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 19-модда) 22-бандининг биринчи хатбошидаги «даромад (фойда)» сўзлари «фойда» сўзи билан алмаштирилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 5-банднинг тўртинчи хатбошидаги «рўйхатдан ўтказиш йиғимининг» сўзлари «давлат божининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «миқдорларда рўйхатдан ўтказиш йиғими» сўзлари «ставкалар бўйича давлат божи» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «рўйхатдан ўтказиш йиғимининг 70 фоизи миқдорида» сўзлари «давлат божининг 70 фоизи миқдорида давлат божи» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «йиғимнинг 50 фоизи» сўзлари «давлат божининг 50 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
«14. Оммавий ахборот воситалари қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун давлат рўйхатидан ўтказишда назарда тутилган давлат божи суммасининг эллик фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома дубликати берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида давлат божи ундирилади»;
е) 3-илова номидаги ва «Рўйхатдан ўтказиш йиғими миқдори» устунидаги «рўйхатдан ўтказиш йиғими миқдорлари» ва «Рўйхатдан ўтказиш йиғими миқдори» сўзлари тегишли равишда «давлат божи ставкалари» ва «Давлат божи миқдори» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кредитлар бераётган тижорат банклари томонидан даромад (фойда) солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2007 йил 15 августдаги 174-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 8-сон, 45-модда):
илова номидаги ва 1-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги «даромад (фойда)» сўзлари «фойда» сўзи билан алмаштирилсин;
«5. Юридик шахсларнинг фойда солиғи ҳисоб-китобларини тузишда солиқ солинадиган база камайтириладиган даромад суммаси юридик шахсларнинг фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинадиган фойдани камайтириш» сатрининг тегишли кичик сатрида акс эттирилади».
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССЖ ҳудудида сотишдан олинадиган солиққа доир имтиёзлар тўғрисида» 1991 йил 28 мартдаги 72-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Оборот солиғи тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1991 йил 3 апрелдаги 85-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 4-сон, 9-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССЖ ҳудудида маҳсулот сотишдан олинадиган солиққа оид қўшимча имтиёзлар ҳақида» 1991 йил 12 апрелдаги 96-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарини бюджетга фойдадан олинадиган солиқ ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан 11 фоизли ажратмалар тўлашдан озод қилиш тўғрисида» 1991 йил 29 сентябрдаги 249-сон қарори.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан рўйхатга олганлик учун ундириладиган йиғимлари ставкалари тўғрисида» 1994 йил 16 апрелдаги 213-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 4-сон, 22-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори 1-бандининг ўн тўртинчи хатбоши ва қарорга 9-илова.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхоналар ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1996 йил 8 ноябрдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 11-сон,31-модда).
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда) 1-илованинг 1-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғининг муваққат базавий ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 26 декабрдаги 539-сон қарори.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарорига 26-илованинг 3-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхоналар ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2003 йил 12 мартдаги 133-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 24-модда).
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Хўжалик юритувчи субъектларнинг харажатларини ҳисобга олиш ва молиявий натижаларини шакллантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 15 октябрдаги 444-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 96-модда) 1-илованинг II ва III бўлимлари.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарорига 32-илованинг 4-банди.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда) 1-илованинг 12-банди.