01.06.2001 йилдаги 5-сон
 LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли, 2003 йил 19 декабрдаги 20-сонли, 2004 йил 24 сентябрдаги 15-сонли ва 2006 йил 3 февралдаги 5-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 11-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарори қабул қилинганлиги муносабати билан ушбу қарорнинг ишларни кассация тартибида кўриш юзасидан берилган тушунтиришларга оид қисми ўз кучини йўқотган.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 12-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини назорат тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарори қабул қилинганлиги муносабати билан ушбу қарорнинг ишларни назорат тартибида кўриш юзасидан берилган тушунтиришларга оид қисми ўз кучини йўқотган.
2. Тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 498, 510, 511 ва 516-моддаларида суд қарорлари устидан белгиланган тартибда шикоят бериш ёки протест билдиришга, шунингдек, суд қарорларини назорат тартибида қайта кўриб чиқишни илтимос қилишга ҳақли бўлган процесс иштирокчилари ва шахслар қатъий белгиланган бўлиб, бундай шахслар доирасини кенгайтириб талқин қилишга йўл қўйилмайди.
6. Жиноят-процессуал кодексининг 506 ва 516-моддаларига асосан, кассация ва назорат инстанция судлари суд мажлисига судланган (маҳкум), оқланган шахс, жабрланувчи, гувоҳ, эксперт ва зарурат бўлса, бошқа шахсларни чақириш тўғрисида асослантирилган ажрим чиқариш масаласини иш ҳолатларидан ва процессуал қонунлар (Жиноят-процессуал кодексининг 46, 55 ва 479-моддалари) мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳал қиладилар.
10. Суд, ишни кассация ва назорат тартибида кўришда, Жиноят-процессуал кодексининг 482-моддаси талабларига кўра, шикоят ёки протестда баён этилган важлар билан чегараланмасдан, ишни барча маҳкум (оқланган шахс)ларга, шу жумладан, шикоят бермаган ҳамда устидан шикоят ёки протест билдирилмаганларга нисбатан ҳам тўла ҳажмда текширишга мажбур.
Жиноят-процессуал кодексининг 490-моддасининг 2-қисмида назорат инстанцияси суди жиноят ишини назорат тартибида кўриб, апелляция ёки кассация ажримини бекор қилиш, шунингдек, агар кейин суд қарорлари чиқарилган бўлса, уларни ҳам бекор қилиш ва ишни янгидан апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқишга юбориши белгиланган. Мазкур қоида назорат инстанцияси судининг маҳкум (оқланган шахс)нинг аҳволини оғирлаштирмайдиган ҳолатларда суд ажрими ва қарорларини ўзгартириш ваколатини (Жиноят-процессуал кодексининг 521-моддаси) истисно этмайди.
13. Юқори босқич суди, зарурат туғилганда, Жиноят-процессуал кодексининг 541, 542-моддаларида кўрсатилган тартибда, ҳукм, ажрим ва қарорнинг моҳиятига дахл қилмайдиган ва маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирмайдиган ҳолатда суд қарорларидаги шубҳа ва ноаниқликларни бартараф қилади.
Шунингдек, қонуний кучга кирган суд қарорларидаги амнистия актини татбиқ этишга оид ноаниқликлар Жиноят-процессуал кодексининг 541-моддаси асосида ҳукм, ажрим ва қарорнинг ижросига тааллуқли масалаларни ҳал этиш тартибида қўшимча ажрим ёки қарор чиқариш йўли билан ҳам ҳал қилиниши мумкин бўлиб, бунда протест билдирилиши талаб этилмайди.
16. Назорат инстанцияси судида жиноят ишлари Жиноят-процессуал кодексининг 506-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ кўрилади. Жумладан, ушбу моддада судьялар маслаҳатлашувининг сир сақланишига риоя этиш кўзда тутилганлигини эътиборга олиш зарур. Зеро, Жиноят-процессуал кодексининг 487-моддасига биноан, судьялар маслаҳатлашуви сир сақланишининг бузилиши Жиноят-процессуал қонунининг жиддий бузилиши ҳисобланади.
17. Жиноят-процессуал кодексининг 500 ва 513-моддалари мазмунидан келиб чиққан ҳолда маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирувчи асослар бўйича судларнинг ҳукм, ажрим ва қарорларини, улар қонуний кучга киргандан кейин бир йил вақт ўтгач кассация ва назорат тартибида қайта кўриб чиқишга йўл қўйилмайди. Жумладан:
ҳукм, ажрим ва қарорларни ижрога қаратишга тааллуқли айрим (Жиноят-процессуал кодексининг 541-моддаси) масалалар (озодликдан маҳрум этишга шартли равишда ҳукм қилинганда синов муддатини қисқартириш; маҳкумни ҳукмда белгиланган жазони ўташи учун енгилроқ тартибли колонияга жўнатиш ёки кўчириш, ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни умумий меҳнат стажига қўшиш) ва ҳоказолар.
18. Суд қарорларини оғирлаштирувчи ҳолатларда қайта кўриб чиқишга йўл қўйиладиган бир йиллик муддат (Жиноят-процессуал кодексининг 500 ва 513-моддалари) қайта кўриб чиқиш тўғрисида муносабат билдирилаётган суд қарори қонуний кучга кирган кундан бошланиши тушунтирилсин.
20. Кассация босқич судлари Жиноят-процессуал кодексининг 487-моддасида кўрсатилган ҳукмни бекор қилинишига сабаб бўладиган жиддий қонун бузилишларини аниқласа, бу қонун бузилишлари иш бўйича ўтаётган шахсларнинг қайси бирига тааллуқлилигидан, яъни уларга нисбатан шикоят ёки протест мавжуд ёки йўқлигидан қатъи назар, ҳукм барчасига нисбатан бекор қилиниши лозим.
Қўшимча ҳужжатлар Жиноят-процессуал кодексининг 149, 170, 290 ва 398-моддаларида назарда тутилган (мурдани эксгумация қилиш, телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, мол-мулкни хатлаш, мулкий зарарни қоплашни ва мол-мулкни мусодара этишни таъминлаш) процессуал ҳаракатларни ўтказишни тергов органининг зиммасига юклаш йўли билан ҳам тўпланиши мумкин.
25. Кассация ва назорат инстанцияси суди маҳкумга тайинланган жазони енгиллаштириш масаласини ҳал қила туриб, Жиноят-процессуал кодексининг 482-моддасига мувофиқ, нафақат жазони камайтириши, балки, бошқа енгилроқ жазо турига алмаштириши ҳам мумкин. Бу ҳолатда, қонун доирасида тайинланадиган енгилроқ жазонинг муддати ҳукм бўйича тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг муддатидан ортиқроқ бўлиши ҳам мумкин (масалан, бир йил озодликдан маҳрум қилинган шахсга суд уч йил ахлоқ тузатиш иши тайинлашга ҳақли).
28. Кассация ва назорат босқич судларининг қарорлари аниқ, тушунарли, изчил ифодаланган, мантиқий ва ҳуқуқий асослантирилган бўлиши ҳамда Жиноят-процессуал кодексининг 496-моддасида назарда тутилган ҳолатларни, албатта акс эттирган ҳолда тузилган бўлиши шарт. Бу талабларнинг бажарилмаганлиги уларни ўзгартириш ёки бекор қилишга асос бўла олади.
29. Кассация ва назорат инстанция суди Жиноят-процессуал кодексининг 298 ва 300-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек, суриштирув, дастлабки тергов жараёнида ва суд муҳокамасида йўл қўйилган камчиликларга тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини қаратиш зарур бўлган, хусусий ажрим чиқаради. Бироқ, юқори босқич суди, ўзгартирилмасдан қолидирилган суд қарорининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигига шубҳа туғдирувчи хусусий ажрим чиқаришга ҳақли эмас.