LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарорига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ва ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг валюта якка ҳукмронлигига путур етказади, улар кўпинча талон-торож қилиш, порахўрлик, божхона қонунчилигини бузиш каби жиноятлар билан боғлиқ бўлади.
Суд амалиётини ўрганиш судлар мазкур тоифадаги ишларни асосан тўғри ҳал этилишини таъминлаётганликларини кўрсатди. Шунинг билан биргаликда, валюта қимматликлари тушунчаларини турлича талқин қилиш, жиноятларни нотўғри тавсифлаш каби хатоликларга ҳам йўл қўйилмоқда.
Жазо тайинлашда алоҳида ёндашув қоидасига риоя этиш, валюта қимматликларини мусодара этиш зарурлиги ҳақидаги қонун талаблари ҳар доим ҳам бажарилмаяпти, баъзан эса жиноий йўл билан орттирилган пул ва бошқа қимматликлар давлат тасарруфига ўтказилмаяпти, валюта қимматликларининг қонунга хилоф қандай йўллар билан ва қайси манбалардан қўлга киритилаётганлигини, жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш масалаларига лозим даражада эътибор қаратилмаяпти.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шу муносабат билан ҳамда валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиётида вужудга келаётган масалаларни тушунтириш заруриятидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми қарор қилади:
1. Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш манбалари, ўтказиш йўллари, усуллари, жиноятларнинг барча иштирокчилари аниқланиши ва жавобгарликка тортилишига алоҳида эътибор қаратилиши, жиноятларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш учун барча чоралар кўрилиши лозим.
2. Эътибор қаратилсинки, валюта қимматликларининг рўйхати Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги 1993 йил 7 майдаги Қонунининг 1-моддаси 2-бандида берилган бўлиб у кенгайтирилиб талқин этилиши мумкин эмас. Бундай қимматликларга қуйидагилар киради:
г) қимматбаҳо металлар — ҳар қандай кўриниш ва ҳолатдаги олтин, кумуш, платина ҳамда платина гуруҳига кирувчи (палладий, иридий, родий, рутений ва осмий) металлар (шундай металлардан ишланган заргарлик ва бошқа рўзғор буюмлари ҳамда уларнинг парчалари бундан мустасно);
д) табиий қимматбаҳо тошлар — сайқал берилган ва сайқал берилмаган шаклдаги олмос, лаъл, зумрад, ёқут ҳамда александрит, шунингдек марварид (шундай тошлардан ишланган заргарлик ва бошқа рўзғор буюмлари ҳамда уларнинг парчалари бундан мустасно).
Юқорида қайд этилган «а» ва «г» бандларга кўра ҳар қандай ишлаб чиқаришларда ва лабораторияда мўлжалланган ашёлар, ярим фабрикатлар ва шунга ўхшаш қисмлар, ишлаб чиқариш чиқиндилари (апилкалар, қириндилар, шламлар ва бошқалар), шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлган қимматли металлардан танга шаклида ишланган «сўм» пул бирлигидан ташқари қимматли металлардан тайёрланган тангалар, валюта қимматликларига киради.
Пуркалган олтин ва тиш протезларини ясашда ишлатиладиган қимматли металлардан ишланган қолиплар валюта қимматлиликларига кирмайди.
Давлат тамғаси бор ёки йўқлигидан қатъи назар, саноат ёки ҳунармандчилик услуби билан қимматбаҳо металлардан ва табиий қимматбаҳо тошлардан тайёрланган буюмларни қимматбаҳо металлардан ва табиий тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа рўзғор буюмлари қаторига киритиш лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
тегишли ажнабий давлатда муомалада бўлган ва қонуний тўлов воситаси ҳисобланган банкнот кўринишдаги чет эл пул белгилари, шунингдек муомаладан чиқарилган ёки чиқарилаётган, аммо Ўзбекистон Республикаси пул белгиларига алмаштирилиши лозим бўлган чет эл пул бирликлари;
ҳисоб рақамида ва омонатларда бўлган хорижий давлатларнинг пул бирликларидаги ва халқаро ҳисоб-китоб бирликларидаги маблағлар киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш деб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу ҳаракатлар содир этилган вақтда валюта қимматликларини ўрнатилган тартибларни бузган ҳолда сотиб олиш, сотиш ёки алмаштириш тушунилади.
5. Валюта қимматликларини сақлаш ва ташиш ҳолатлари ўзича валюта қимматликларини ноқонуний олиш ёки ўтказишни ташкил этмайди.
Валюта қимматликларига нисбатан бўлган эгалик ҳуқуқи бошқа шахсга қонунга хилоф равишда ўтган вақтдан бошлаб жиноят тамом бўлган деб ҳисобланади.
6. Тайёрловчи ёки буюртмачига қонуний равишда қарашли бўлган, валюта қимматлиги ҳисобланувчи, қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмларининг, ясама тишлар ва бошқа маиший буюртмаларнинг тайёрланиши, шу жумладан бундай нарсаларнинг қимматбаҳо металлар ва тошлардан, ҳамда уларнинг резгиларидан иборат бошқа заргарлик ва маиший буюмлардан тайёрланиши валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш сифатида баҳоланиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Чет эл валютасининг анча, кўп ва жуда кўп миқдорда эканлигини белгилаш масаласини ҳал этиш тергов ва суд органлари ваколатига киради. Улар бу масалани ҳал этишда битимлар амалга оширилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган чет эл валютасининг Ўзбекистон Республикасининг пул бирлигига нисбатан курсидан келиб чиқишлари лозим.
8. Биринчи маротаба содир этилган анча миқдордан ошмайдиган миқдордаги валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 170-моддасида белгиланган маъмурий жавобгарликка асос бўлувчи маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.
Анча миқдордаги валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш шундай ҳаракатлари учун илгари маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида содир этилган бўлса, бундай ҳаракатлар Жиноят кодексининг 177-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар шахс кўп миқдордаги валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш мақсадида ҳаракат қилган бўлиб, ўзининг бу мақсадини бир неча маротаба оз миқдордан валюта қимматликларини олиш ёки ўтказиш орқали бўлиб-бўлиб амалга оширса, у Жиноят кодексининг 177-моддаси билан жавобгарликка тортилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Қилмишни Жиноят кодексининг 177-моддаси иккинчи ва учинчи қисми билан тавсифлашда жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорда, айблов хулосаси ва ҳукмда айбдорнинг қилмиши айнан қандай белгисига кўра жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида қаралаётганлиги албатта ифодаланган бўлиши лозим. Бу ўринда шуни инобатга олиш керакки, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишнинг такроран ёки хавфли рецидивист томонидан кўп миқдорда, бир гуруҳ шахслар томонидан, олдиндан тил бириктириб, жуда кўп миқдорда, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилганлиги жиноий жавобгарликка, яъни қилмишни Жиноят кодексининг 177-моддаси тегишли қисми билан тавсифлашга асос бўлади ва шундай ҳаракатлар учун муқаддам маъмурий жазо қўлланилган бўлиши талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Валюта қимматликларини босқинчилик, товламачилик, талончилик, ўзлаштириш ёки растрата қилиш, фирибгарлик, ўғрилик йўли билан талон-торож қилиш, шунингдек, валюта қимматликларида пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш, хизматчини пора эвазига оғдириш, товламачилик йўли билан ҳақ беришни талаб қилиш Жиноят кодексининг фақат ана шундай жиноятлар учун жавобгарликни кўзда тутувчи моддаси билан тавсифланиши лозим ва Жиноят кодексининг 177-моддаси билан қўшимча тавсифлаш талаб қилинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Божхона назоратини четлаб ёки божхонадан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ва воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, кўп миқдорда, жуда кўп миқдорда хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда, чегарани бузиб ўтиш йўли билан, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб валюта қимматликларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш, кейинчалик улар билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида битимлар (сотиш, алмаштириш) амалга оширилганда божхона қонунларини бузиш ва валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш сифатида баҳоланиши ва шу жиноятлар мажмуи бўйича тавсифланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Агар қалбакилиги айбдорга аён бўлган валюта қимматликлари кўринишидаги, пул муомаласида қўлланишини истисно қиладиган даражада ҳақиқийсига рўй-рост ўхшамайдиган купюралар ўтказилган бўлса, шунингдек, айбдорда жабрланувчини қўпол равишда алдаш нияти бўлганлигидан гувоҳлик берувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса, бундай қилмиш Жиноят кодекси 176-моддасининг тегишли қисми бўйича тавсифланиб, Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан қўшимча тавсифлаш талаб қилинмайди. Қалбаки пул ёки қимматли қоғозларни олган шахснинг қилмиши эса валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олишга суиқасд сифатида тавсифланиши лозим.
Қалбакилигини билмагани ҳолда қалбаки валюта қимматликларини олган ва кейинчалик уларни ўтказган шахснинг қилмиши валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш сифатида тавсифланиши лозим.
13. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига қарашли бўлган жиноят нарсалари деб топилган валюта қимматликларининг давлат эгалигига ўтказилиши масаласи Жиноят-процессуал кодексининг 211, 284, 285-моддалари тартибида ҳал қилиниши лозим.
14. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 401, 471-моддаларига мувофиқ ҳукм чиқарилганда ва жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш ҳақида ажрим (қарор) қабул қилинганида ишга қўшилган ашёвий далиллар масаласи тўғри ҳал этилиши керак. Бундан шуни назарда тутиш керакки, эгасининг ёки фойдаланувчининг тасарруфидан ғайриқонуний равишда бегоналаштирилган валюта қимматликлари, қонунда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари тегишлилиги бўйича қайтарилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Эгасининг хоҳиши билан жиноий битимнинг объекти бўлган валюта қимматликлари, уларнинг эгаси қайсидир асосларга кўра жиноий жавобгарликка тортилмаган тақдирда ҳам давлат даромадлари ҳисобига ўтказилиши керак.
Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш орқали орттирилган пул ва бошқа қимматликлар давлат даромадлари ҳисобига ўтказилади. Агар жиноий йўл билан орттирилган пул ёки бошқа қимматликлар топилмаса, олинган сумма ёхуд қимматликларнинг қиймати давлат фойдасига ундирилади.
15. Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш билан боғлиқ ишларни кўришда судлар жазони индивидуаллаштириш масаласига алоҳида эътибор беришлари зарур.
Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш билан мунтазам, кўп ва жуда кўп миқдорда шуғулланувчи, бошқаларни ҳам жиноятга жалб қилувчи ёки шундай жиноят учун муқаддам судланган шахсларга жазо тайинлашда судлар жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш билан бир қаторда асоссиз енгил жазо чорасини тайинлаш ҳолларига чек қўйишлари лозим.
Шунинг билан бирга, судлар хотин-қизларга, вояга етмаганларга ва жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкин бўлган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо чораларини қўллаш ҳақидаги масалани муҳокама қилишга мажбурдирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш билан боғлиқ жиноят ишларининг судларда тўғри кўриб чиқилиши устидан назоратни таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.