11.02.2009 йилдаги 37-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 11.02.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
1. 2009-2010 йилларда Навоий вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ маъқуллансин, Дастур қуйидаги асосий йўналишларни ва мақсадли параметрларни назарда тутади:
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
3. Дастурнинг мақсадли параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида 2009-2010 йилларда Навоий вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури амалга оширилишини таъминлаш бўйича 3-иловага мувофиқ таркибда Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилсин.
Дастурнинг мақсадли параметрларига эришиш юзасидан мониторинг натижаларини кўриб чиқиш ва шу мақсадда вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, шунингдек Навоий вилояти ҳокимлиги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Дастурда назарда тутилган тадбирлар ва лойиҳаларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ҳисобига амалга ошириш учун молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилашга кўмаклашиш;
Навоий вилояти ҳокимига, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларига — тасдиқланган Дастурнинг прогноз параметрлари тўлиқ ва сифатли бажарилиши юзасидан;
вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларига — тегишли тадбирларнинг ва Дастурга киритилган тармоқ лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан шахсан жавобгарлик юклансин.
5. Навоий вилояти ҳокими (Э. Турдимов) ҳар бир туман ва шаҳар бўйича Дастурнинг бажарилишини ҳар чоракда танқидий кўриб чиқсин, мақсадли дастурларга эришиш учун зарур чора-тадбирлар кўрсин, бунда янги иш ўринлари ташкил этишга ва ижтимоий лойиҳаларнинг амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратсин.
Дастурнинг бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин, ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг эришилган даражаси танқидий таҳлил қилинишини таъминласин, минтақа иқтисодиётидаги энг долзарб ва муҳим муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ таклифлар киритсин;
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Савдо-саноат палатаси ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Дастурда назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга фаол жалб этиш мақсадида халқаро молия институтлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
* 4-жадвал рус тилидаги матнда берилган.
* 7-жадвал рус тилидаги матнда берилган.
* 8-жадвал рус тилидаги матнда берилган.
* 9-жадвал рус тилидаги матнда берилган.
Шаисматов Э.Р.Бош вазир ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси
Турдимов Э.О. Навоий вилояти ҳокими, кенгаш раисининг ўринбосари
Ғаниев Э.М. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири, кенгаш раисининг ўринбосари
Санақулов Қ.С. Навоий кон-металлургия комбинати бош директори
Хаитов А.А.Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири вазифасини бажарувчи
Шоабдураҳманов Р.М. Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари
Турсунов Ё.Э.Молия вазирининг ўринбосари
Рофиев Қ.Т. Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари
Шайхов А.Э.Савдосаноат палатаси раиси
Хамраев Ш.Р.Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари
Максумов Н.Э.«Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Мусаев Д.О. Давлат мулки қўмитаси раиси
Улашов Б.С.Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг раиси вазифасини бажарувчи
Холмухамедов Ў.О. «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг бош директори
Акрамов Э.М.«Ўзқурилишматериаллари» компаниясининг раиси
Вагапов И.Х. «Ўзтрансгаз» компаниясининг раиси
Тешабоев Б.М.«Ўзбекзнерго» компаниясининг раиси
Узоқов У.Й.Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири
Юсупов Э.А.Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси, Мувофиқлаштирувчи кенгаш котиби
Кейинги таҳрирга қаранг.