Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025 29.01.2009 йилдаги ПҚ-1051-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз шаҳарлари ва аҳоли пунктлари қиёфасини тубдан ўзгартириш, архитектуравий режалаштирган ҳолда қуришни ташкил этишни такомиллаштириш бўйича кенг чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш ҳисобига уй-жой фондининг ҳолатини қатъиян яхшилаш, уй-жойларни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш бўйича пудрат ишларини янада кенгайтиришни рағбатлантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг шаҳарлар ва туманларда уй-жой фонди объектларини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида режалаштириш, безаш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича ишларни амалга оширувчи ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қуриш ташкилотларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли, юридик шахслар ва ягона буюртмачи хизматлари билан шартнома асосида, фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида уй-жойларни қайта режалаштириш, безаш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва қуриш, шу жумладан келгусида янги мулкдорларга, биринчи навбатда ёш оилаларга бериш ва кимошди савдоларига қўйиш учун эскирган ва эгасиз уй-жойларни тиклаш бўйича ишларнинг бутун комплексини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойларни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида мукаммал ва жорий таъмирлашни, шу жумладан томларни таъмирлаш, уйлар ичидаги муҳандислик коммуникацияларини алмаштириш ва кўп квартирали уй-жойларнинг умумий фойдаланиладиган жойларини мукаммал таъмирлаш ишларини сифатли бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори даражада эскирган кўп қаватли уй-жойларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашда унинг хавфсизлигини, қурилиш қиймати арзонлаштирилишини ва қуриш циклининг давом этиш муддатини қисқартиришни таъминлайдиган янги илғор технологияларни замонавий режалаштириш ечимларидан, қурилиш материаллари ва конструкцияларидан фойдаланган ҳолда қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даҳа ичидаги эскирган уй-жой муҳандислик тармоқларини алмаштириш ва турар жойларга қайта қуриш, шу жумладан турар жой фондининг уйлари олдидаги ҳудудда ландшафт лойиҳа ечимларидан фойдаланган ҳолда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини, биринчи навбатда ёшларни қурилиш мутахассисликлари бўйича янги иш ўринлари ташкил этиш асосида турар жой шароитларини яхшилаш ва уй хўжалигини юритиш жараёнларига фаол жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир шаҳар ва қишлоқ туманида хусусий мулк шаклидаги юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотларини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд фойдаланилмаётган турар жой бинолари, шу жумладан фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш базаси инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотларига белгиланган тартибда текинга ёки имтиёзли асосда узоқ муддатли ижарага берилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур инвентарь, қурилиш техникаси ва кичик механизациялаш воситалари билан таъминлашда, шунингдек қурилиш касбларини эгаллаган ва ишга жойлашишга муҳтож бўлган малакали ишчилар ва муҳандис-техник кадрлар билан таъминлашда ёрдам берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари ва «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида улар томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари бўйича пудрат ташкилотлари 2017 йилнинг 1 январигача:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 январдаги ПҚ-2282-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 1-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқларнинг барча турларини ва давлат мақсадли фондларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилинсин, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган қурилиш техникаси ва кичик механизациялаш воситалари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси уй-жой фондини реконструкция қилиш, қуриш ва таъмирлаш учун, ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотларига биржа котировкаларининг ўртача нархлари бўйича тўғридан-тўғри шартномалар асосида етказиб бериш учун зарур ҳажмда цемент, металл прокати, асбоцемент плиталар (шифер) ва бошқа қурилиш материаллари ажратишни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда уй-жой фондини, уларнинг идоравий бўйсунувидан қатъи назар, фойдаланилмаётган авария ҳолатидаги ва эскириб кетган уй-жойларни, кўп квартирали уйлардаги бўш турган хоналарни, шу жумладан ётоқхоналар ва қурилиши тугалланмаган объектларни аниқлаш мақсадида ялпи хатловдан ўтказсинлар ҳамда улар бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ, уларни маҳаллий давлат ҳокимияти органларига беришни назарда тутган ҳолда зарур қарорлар қабул қилсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хатлов якунлари бўйича бир ой муддатда эскириб кетган, авария ҳолатидаги ва бўш турган уй-жойларни, шунингдек бўш турган ётоқхоналар ва қурилиши тугалланмаган объектларни, молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилаган ҳолда, яшаш учун санитария нормаларига ва фойдаланиш қоидаларига жавоб берадиган замонавий уй-жойларга (хонадонларга) қайта режалаштиришни ҳисобга олиб, Уй-жой фондини капитал реконструкция қилиш ва таъмирлаш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2009 йил 1 июлгача республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳрида аҳолининг эҳтиёжига ва уй-жой фонди объектлари бўйича таъмирлаш-қурилиш ҳажмларига қараб қурилиш материалларининг жорий биржа котировкаларидан ошмайдиган нархлар бўйича аҳолига қурилиш ва пардозлаш материалларини сотиш юзасидан ана шу маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ихтисослаштирилган фирма дўконлари ташкил этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 29 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1051-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 5-сон, 38-модда, 52-сон, 560-модда; 2011 й., 52-сон, 561-модда; 2013 й., 47-сон, 615-модда; 2015 й., 1-сон, 1-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)