Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 10.12.2008 йилдаги 272-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЗОРЛАРИНИНГ ПАЙҲОН ҚИЛИНИШИГА ҚАРШИ КУРАШИШНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қишлоқ хўжалиги экинларининг пайҳон қилинишига қарши курашишни ташкил этиш ва кучайтиришга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини назарда тутувчи бир қатор ҳужжатлари қабул қилинди. Қонун ҳужжатларида қишлоқ хўжалиги экинзорларининг пайҳон қилинишига йўл қўйган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказилаётган мониторинг ва текширишлар натижалари шуни кўрсатмоқдаки, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай экинзорларнинг пайҳон ва нобуд қилинишининг кўплаб ҳолатлари ҳанузгача давом этмоқда, бу дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилининг кўплаб нобуд бўлишига олиб келмоқда. Масалан, ўтган даврда қишлоқ хўжалиги экинлари 2008 йил ҳосилининг пайҳон ва нобуд қилинишига доир 1600 тадан зиёд ҳолат аниқланди. Бундай ҳолатлар Касби, Навбаҳор, Кармана, Мирзачўл, Янгиобод, Тахтакўпир, Шовот, Пастдарғом, Юқори Чирчиқ, Сардоба, Ғиждувон, Поп, Бўз, Охунбобоев, Қизириқ туманлари ва бошқа бир қатор туманларда айниқса кенг тарқалган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буларнинг ҳаммаси қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва бошқа ердан фойдаланувчилар томонидан ушбу тадбирларнинг муҳимлигини тўлиқ англаб етмаслик ва уларга етарли баҳо бермаслик, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шунингдек фермер хўжаликлари ҳамда бошқа ердан фойдаланувчилар томонидан зарур даражада ва таъсирчан чора-тадбирлар кўрилмаётганлиги натижасида содир бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мавжуд камчиликларни бартараф этиш, қишлоқ хўжалиги экинзорлари пайҳон қилиниши ҳолатларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш ишлари самарадорлигини ошириш ва фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари раҳбарларининг экинзорлар пайҳон қилинишига қарши курашиш бўйича қабул қилинган қарорларни бажаришга доир ишлари ниҳоятда қониқарсиз деб эътироф этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда чорва молларини экинзорларда ўтлатиш ва ҳайдаб ўтказиш, автотранспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги техникасининг улар орқали ўтиши ҳолатларига ҳамда экинзорларнинг пайҳон ва нобуд қилинишига олиб келадиган бошқа қоидабузишларга қарши курашишни кучайтириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экинларнинг пайҳон ва нобуд қилиниши ҳолатлари содир этилиши мумкин бўлган қишлоқ хўжалиги экин майдонлари атрофини тўсиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экинзорлар кўплаб пайҳон қилинган жойларда, ердан фойдаланувчиларни жалб этган ҳолда кузатиш постлари ташкил қилсинлар. Дала назоратчилари иш самарадорлигини оширсинлар, уларга хўжаликлар томонидан экин майдонларини айланиб чиқишлари учун зарур миқдорда миниладиган отлар ажратилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорва молларининг фақат махсус ажратилган жойларда ўтлатилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар, уларнинг экин майдонлари четларида ўтлатилишини қатъиян тақиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органларининг вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда, жамоатчиликнинг саъй-ҳаракатлари билан қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан экинзорларнинг пайҳон бўлиши ҳолатларини аниқлаш ва бундай қоидабузишларнинг олдини олиш бўйича мунтазам рейдларни тизимли асосда ташкил этсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экинзорларнинг пайҳон ва нобуд қилиниши ҳолатлари аниқланган тақдирда чорва моллари, автотранспорт, қишлоқ хўжалиги техникаси ёки экинзорларни пайҳон ва нобуд қилишнинг бошқа воситалари эгаларини аниқлаш юзасидан тезкор чора-тадбирлар кўрсинлар ҳамда уларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарлик чораларини кўриш учун материалларни тегишли органларга тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жойларда қишлоқ хўжалиги экинзорларининг пайҳон қилинишига қарши курашиш бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, ички ишлар вилоятлар бошқармалари ва туманлар бўлимлари бошлиқлари, шунингдек тегишли туманлар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 3 мартдаги ПҚ-22-сон қарорига мувофиқ, экинзорлар пайҳон қилинган жойда ушланган чорва молларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига топширилиши ҳамда улар фақат чорва моллари эгасига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жазо чоралари қўллангандан сўнг ва етказилган зарар тўлиқ ундириб олингандан кейин қайтариб берилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экинзорлар пайҳон қилинишининг олдини олиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган ташкилий-профилактика тадбирларини амалга оширсин, профилактика ишларини амалга ошириш учун тегишли постлар ташкил қилсин, экинзорлар пайҳон қилинишининг ҳар бир ҳолати бўйича айбдор шахсларга нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий жавобгарлик чораларини қўлласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли бўлинмалар ва хизматлар саъй-ҳаракатларини ушбу ҳолатлар содир бўлишига қарши фаол курашишга сафарбар этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экинзорларнинг сақланишини таъминлашга йўналтирилган қонун ҳужжатларининг бажарилиши юзасидан назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экинзорларнинг сақланишини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрмаган хўжалик раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Маҳалла» республика жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда, туманлар ҳокимликларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарларини жалб этган ҳолда, экинзорларнинг пайҳон ва нобуд қилинганлиги учун жавобгарлик тўғрисида амалдаги қонун ҳужжатларини тарғиб қилиш бўйича кенг тушунтириш ишларини амалга оширсин;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига экинзорларнинг пайҳон ва нобуд қилинганлиги учун жавобгарликни кучайтириш юзасидан таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситалари қишлоқ хўжалиги экинзорлари пайҳон қилинишининг олдини олиш ва ушбу ҳолатларга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг матбуот, радио ва телевидение орқали мунтазам ёритилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Б.А. Матлюбов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 10 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
272-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 50-сон, 497-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)