Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, қишлоқ хўжалиги корхоналари ишлаб чиқаришини ва молиявий барқарорлигини ошириш, шунингдек Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасига «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. II босқич» лойиҳасини амалга ошириш учун 10 йиллик имтиёзли даврни қўшган ҳолда 35 йилда қайтариш муддати билан Халқаро тараққиёт уюшмасининг қарз бериш махсус ҳуқуқларининг 41,3 млн. миқдоридаги кредити (эквивалентда 67,96 млн. АҚШ доллари) берилиши Жаҳон банки Директорлар кенгаши томонидан маъқулланганлиги;
Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишдаги ҳиссаси — эквивалентда 8,98 млн. долларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳиссаси — эквивалентда 7,44 млн. долларни ва лойиҳа қатнашчиларининг ҳиссаси — эквивалентда 1,54 млн. долларни ташкил қилиши;
лойиҳани амалга ошириш даври олти йил (2008—2014 йиллар) этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
«Қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиялаштириш» ҳамда «Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини ўқитиш ва уларга консультация хизматлари кўрсатиш» компонентлари бўйича — Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида (кейинги ўринларда лойиҳага киритилган вилоятлар деб аталади);
«Ирригация-дренаж тармоқларини реконструкция қилиш» компоненти бўйича — Улуғнор (Андижон вилояти), Олот (Бухоро вилояти), Миришкор (Қашқадарё вилояти), Бўка (Тошкент вилояти), Пастдарғом (Самарқанд вилояти), Боёвут (Сирдарё вилояти) ва Ёзёвон (Фарғона вилояти) туманларида амалга оширилади.
Лойиҳага киритилган вилоятлар ҳудудидаги лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи фермер хўжаликлари давлат олдидаги шартномавий мажбуриятларидан ортиқча етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 мартдаги 153-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширадилар.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши ва лойиҳанинг амалга оширилиши учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Акциядорлик-тижорат «Пахта-банк» кредит маблағларининг «Ирригация-дренаж тармоқларини реконструкция қилиш» компоненти доирасидаги қисмига хизмат кўрсатилишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг молиявий агенти ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. II босқич» лойиҳасининг техник-иқтисодий асослаши асосий техник-иқтисодий параметрлари билан 1-иловага* мувофиқ;
лойиҳани амалга ошириш доирасида Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитини қайтариш ва унинг бўйича воситачилик ҳақини тўлаш жадвали 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1—3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиялаштириш» компоненти доирасида тижорат банклари билан кредит маблағларини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни;
кредитнинг «Ирригация-дренаж тармоқларини реконструкция қилиш» компоненти доирасидаги қисмига хизмат кўрсатишни таъминлаш бўйича ҳуқуқларни бериш тўғрисида Акциядорлик-тижорат «Пахта-банк» билан битимни имзолашга вакил қилинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасидаги молиялаштириш тўғрисидаги битим бўйича юридик хулосани белгиланган тартибда берсин.
7. «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. II босқич» лойиҳасининг самарали амалга оширилишини таъминлаш учун 4-иловага мувофиқ таркибда Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилсин.
лойиҳа ечимлари жорий этилишини жадаллаштириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиққан ҳолда ажратилаётган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назоратни таъминласин;
лойиҳа амалга оширилишини мунтазам равишда, ҳар чоракда камида бир марта, кўриб чиқсин ва, зарурият бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига уни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш юзасидан таклифлар киритсин;
лойиҳани амалга ошириш учун танлаб олинган тижорат банклари раҳбарларининг ҳисоботларини ҳар чоракда эшитсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
бир ой муддатда лойиҳани мувофиқлаштириш ва бошқариш функцияларини молиялаштириш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлигида лойиҳани бошқариш гуруҳи учун мутахассисларни қўшимча равишда ёллаган ҳолда Агентликка ва лойиҳа амалга ошириладиган вилоятларда лойиҳани амалга ошириш гуруҳларига юклаш бўйича ташкилий масалалар ҳал этилишини, гуруҳларнинг штат жадвали ва уларни молиялаштиришнинг йиллик сметалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилишини;
кўрсатиб ўтилган лойиҳа амалга ошириладиган вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда лойиҳани амалга ошириш гуруҳларини жойлаштириш учун ижара тўлови ундирилмасдан бинолар ажратилишини;
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиялаштириш» компоненти доирасида Кредит линияларидан фойдаланиш тўғрисидаги низом ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини, кредит маблағларини қайта молиялаштириш тартиби, муддатлари ва шартлари, сублойиҳалар танланиши ва уларни баҳолаш мезонлари, шу жумладан харид қилиш таклиф этилаётган асбоб-ускуналар, қишлоқ хўжалиги техникаси ва минитехнологияларнинг техник даражаси, шунингдек импорт бўйича сотиб олинаётган қорамол маҳсулдорлиги белгиланишини;
Халқаро тараққиёт уюшмаси тартиб-қоидаларига ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ зарур ҳисоботлар ва бошқа ҳужжатлар ўз вақтида тайёрланиши ва тақдим этилиши ташкил қилинишини таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомалари бўйича кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визаларнинг уларни давлат божлари тўлашдан озод этган ҳолда берилишини ва муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Мирзиёев Ш.М. | — | Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, кенгаш раиси |
Исмоилов С. | — | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, кенгаш раисининг ўринбосари |
Салимов А. | — | Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари |
Алихонов Б. | — | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси |
Турсунов Ё. | — | Молия вазирининг ўринбосари |
Бакиров Н.Ж. | — | Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг ўринбосари |
Асқаров М. | — | Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудирининг ўринбосари |
Шерматов С. | — | Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси |
лавозими бўйича | — | лойиҳада қатнашувчи тижорат банклари бошқаруви раислари (танлаб олиш натижаларига кўра) |
лавозими бўйича | — | лойиҳани бошқариш гуруҳи раҳбари |
Кейинги таҳрирга қаранг.