5. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сони йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган ташкилотлар учун белгиланади.
6. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахслар учун шахсларнинг мазкур тоифаларига, шу жумладан қуйидагилар учун қўйиладиган характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўрни ташкил этилган иш ўрни ҳисобланади:
7. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахслар ишга жойлаштириб бўлинган иш ўринлари кейинги давр учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари сонини белгилашда ҳисобга олинади.
Шу билан бирга, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган ташкилотлар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказига аниқ ташкилотларга ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида таклифлар киритиш, шунингдек бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказларидан ҳар бир ташкилот бўйича ташкил этилган, шунингдек банд қилиб қўйилган бўш (вакант) иш ўринлари сони ва характери тўғрисидаги маълумотларни олиш ҳуқуқига эга.
13. Ташкилот ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларни маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириши шарт.
Ташкилот томонидан, мазкур шахслар ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган тоифага мансуб бўлса, меҳнат органлари йўлланмаси бўйича банд қилиб қўйилган иш ўрнига ишга жойлаштиришни рад қилиши қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка олиб келади.
_____________ тумани (шаҳри) ҳокимининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида ҚАРОРИ
20__ йил «___» _________ ____-сон
1. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун _____________тумани (шаҳри) ҳокими _________________________________ ______________________________________________________________ учун:
(ташкилот номи)
ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан ___ кишини ташкил этадиган ___ фоиз миқдорида, шу жумладан:
ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун __ фоиз (__ киши);
таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун __ фоиз (__ киши);
муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун __ фоиз (__ киши);
ногиронлар учун __ фоиз (__ киши);
бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказларида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун __ фоиз (________ киши);
жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун __ фоиз (_______ киши);
ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун__ фоиз (______ киши) миқдорида иш ўринлари захирасини белгилайди.
2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________
(иш ўринларига нисбатан аниқ талаблар санаб ўтилади)
3. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар: ______________________________________________________________________________________________________________________________________
(касблар ва лавозимлар санаб ўтилади)
4. Ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.
5. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.
6. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда ташкилот учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади: ___________________________________________________________________
(имтиёзлар мазмуни кўрсатилади)
7. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-бандда кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказига тақдим этилади
Ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10 санасига қадар
20__ йилнинг _____чорагида ижтимоий муҳофазага муҳтож
ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун
иш ўринларини банд қилибқўйиш тўғрисида
АХБОРОТ
1. Ҳисобот йилида маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорига мувофиқ назарда тутилган банд қилиб қўйилган иш ўринлари сони ___ иш ўрни, шу жумладан ногиронларни ишга жойлаштириш учун ___ иш ўрни.
2. Банд қилиб қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштирилганлар сони:
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар тоифалари
Ҳисобот даврининг якуний ҳолатига кўра ишлаётганлар
(киши)
Шундан ишга жойлаштирилганлар
ҳисобот чоракда
йил бошидан
Жами:
шу жумладан:
Ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар
Таълим муассасаларини тугатган ёшлар
Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар
Ногиронлар
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказларида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар