Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 30.12.2011 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
* 2-3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
янгитдан қурилган ҳамда капитал реконструкция қилинган болалар мусиқа ва санъат мактаблари объектларини фойдаланишга қабул қилиш 4-иловага* мувофиқ таркибдаги Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган сифат стандартлари ва намунавий лойиҳаларга қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади;
* 4-илова рус тилидаги матда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ТадбирларИжро этиш муддатлариМасъул ижрочилар

I. Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш

1.Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг янги қурилишлари ва капитал реконструкция қилишнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.2008 йилнинг 1 сентябригачаҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги
2.Болалар мусиқа ва санъат мактаблари капитал реконструкция қилиниши даврида бошқа биноларда ўқув жараёни ташкил этилишининг вақтинчалик аниқ жадвалини ишлаб чиқиш.ҳар йили 1 сентябргачаҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги
3.Болалар мусиқа ва санъат мактабларини мусиқа асбоблари, техника воситалари, инвентар ва замонавий ускуналар билан жиҳозлаш бўйича нормативларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.2008 йилнинг 1 сентябригачаХалқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Бадиий академия
4.В.Успенский номидаги ва Р.Глиэр номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейларининг бинолари ва иншоотларини экспертизадан ўтказиш, унинг якунларига кўра уларни кенгайтириш ва реконструкция қилиш ишларини олиб бориш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.2008 йилнинг 1 сентябригачаХалқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
5.В.Успенский номидаги ва Р.Глиэр номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейларидаги мавжуд мусиқа асбоблари, махсус ускуналар, инвентар ҳамда ўқув мебелларини инвентаризациядан ўтказиш ва унинг якунларига кўра уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар киритиш.2008 йилнинг 1 сентябригачаХалқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги,Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
6.Болалар мусиқа ва санъат мактабларидаги машғулотлар учун зарур бўлган, мамлакатимизда ва хорижда ишлаб чиқарилаётган мусиқа асбоблари, жиҳозлари ҳамда ўқув қуроллари кўргазмаларини ташкил этиш.ҳар йили 1 октябргачаХалқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги
7.Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида 2007—2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш Дастури тадбирларини амалга ошириш доирасида ўз фаолиятини хўжалик ҳисоби асосида олиб борувчи мусиқа асбобларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш устахоналарини ташкил этиш.2009 йилнинг 1 январигачаҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика «Ҳунарманд» бирлашмаси
8.Болалар мусиқа ва санъат мактабларига мусиқа асбобларини харид қилиш учун танлов савдоларини ўтказиш.ҳар йили 1 ноябргачаИқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
9.Умумтаълим мактабларининг «Мусиқа маданияти ва санъат» фани хоналарини 2004—2009 йилларда амалга оширилаётган мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умумтаълим дастури параметрларига мувофиқ зарур техник воситалар, мусиқа асбоблари билан жиҳозлаш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш.2008-2009 йилларХалқ таълими вазирлиги
П. Болалар мусиқа ва санъат мактабларини замонавий дарсликлар, ўқув-методик қўлланмалар ва материаллар билан таъминлаш
1.Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолияти билан боғлиқ мавжуд ўқув режалари, намунавий низомлар ва штатлар, шунингдек норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, уларни такомиллаштириш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.2008 йилнинг 1 сентябригачаХалқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги
2.Умумтаълим мактабларида «Мусиқа маданияти ва санъат» фани бўйича давлат таълим стандартини, болалар мусиқа ва санъат мактаблари йўналишлари, ўқув дастурлари бўйича давлат талабларини такомиллаштириш.

2008 йилнинг 10 августигача

Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
3.Болалар мусиқа ва санъат мактаблари учун янги авлод дарсликлари, ўқув-методик қўлланмалар, ноталар ва материалларни босқичма-босқич тайёрлаш ҳамда чоп этиш дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.2008 йилнинг 1 ноябригачаХалқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бадиий академия, Матбуот ва ахборот агентлиги, Молия вазирлиги
III. Болалар мусиқа ва санъат мактабларини мутахассислар ҳамда педагог кадрлар билан таъминлаш, уларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва моддий рағбатлантириш
1.Маданият, санъат, мусиқа йўналишлари бўйича мавжуд олий ўқув юртларида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни таҳлил қилиш ҳамда уни тубдан яхшилаш, шунингдек битирувчиларни, айниқса қишлоқ жойлардаги болалар мусиқа ва санъат мактабларига жалб этиш механизмини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.2008 йилнинг 1 сентябригачаХалқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
2.Республика олий ўқув юртларининг малака ошириш марказлари ва факультетларида, Халқ таълими вазирлиги тизимидаги малака ошириш институтларида болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчилари ҳамда концертмейстерларини, «Мусиқий маданият ва санъат» фани бўйича умумтаълим мактаблари ўқитувчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ва кенгайтириш.2008 йилнинг 15 августигачаМаданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
3.Болалар мусиқа ва санъат мактаблари, шунингдек умумтаълим мактабларини малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида 2009-2010 ўқув йилидан бошлаб мусиқа йўналишлари бўйича олий ўқув юртларига қабул квоталарини қайта кўриб чиқиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш Давлат комиссиясига киритиш.2009 йилнинг 1 майигачаХалқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
4.2009-2010 ўқув йилидан бошлаб ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари (касб-ҳунар коллежлари)да мусиқа асбобларини таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи мутахассислар тайёрлашни ташкил қилиш.2009 йилнинг 1 майигачаОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги
5.Болалар мусиқа ва санъат мактаблари педагоглари, концертмейстерлари ва раҳбар ходимларини маънавий ва моддий рағбатлантиришни кучайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамас??а киритиш.2008 йилнинг 1 октябригачаХалқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
IV. Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг иқтидорли ўқувчиларини маънавий ва моддий рағбатлантириш
1.Ижтимоий муҳофазага муҳтож ҳамда кам таҳминланган ва кўп болали оилалардаги иқтидорли болаларни тўлиқ қамраб олиш мақсадида болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ота-оналар томонидан табақалаштирилган тўлов механизмини тадбиқ этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.2008 йилнинг 1 сентябригачаХалқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги
2.Мунтазам равишда Республика болалар мусиқа фестивалини ўтказиш тўғрисида Низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.2008 йилнинг 10 августигачаХалқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
3.Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари иштирокида Республика болалар мусиқа фестиваллари ва танловларини ташкил этиш ва ўтказиш.мунтазамХалқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
4.Давлат дастури доирасида чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича болаларда мусиқа маданияти ва санъатга нисбатан кучли қизиқишни шакллантира оладиган материалларнинг ОАВда чоп этилишини ташкил этиш. Уларнинг ижодий муваффақиятлари ва ютуқларини тарғиб қилиш, шунингдек миллий ва жаҳон мусиқа санъатининг юксак намуналаридан баҳраманд этиш.мунтазамХалқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси