ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
КИЧИК ВА ЎРТА БИЗНЕС КОРХОНАЛАРИНИ УЛАР ТОМОНИДАН ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАР УЧУН ТЕХНОЛОГИК УСКУНАЛАР ЮЗАСИДАН ИМПОРТ БОЖХОНА БОЖЛАРИНИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ЭТИШ ТАРТИБИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 26 июнда 694-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 1999 йил 25 мартдаги ЭГ 04-02-05/624, 02/8-50-сон қарори билан тасдиқланган «Кичик ва ўрта бизнес корхоналарини улар томонидан ташкил этилаётган ишлаб чиқаришлар учун технологик ускуналар юзасидан импорт божхона божларини тўлашдан озод этиш тартиби» (1999 йил 8 апрель, рўйхат рақами 694 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 йил, 4-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 23 июнь,
65-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 23 июнь,
01-02/8-41-сон
Келишилган:
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 23 июнь
Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси раиси А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 23 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 257-модда)