LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига ўзгартишлар киритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш масалаларига оид айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги 2006 йил 3 апрелдаги ЎРҚ–27-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган.
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
давлат тасарруфидан чиқарилиши, хусусийлаштирилиши ва сотиб олиниши мумкин бўлмаган корхоналар ва мол-мулк турлари ҳамда гуруҳларининг Рўйхати 1-иловага мувофиқ;
давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан амалга ошириладиган объектлар ҳамда корхоналарнинг Рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 2 июлдаги 613-XII-сон Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 9, 325-модда) 2-банди, шунингдек ушбу Қарорга, 1, 2, 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
1. Республика ҳудуди доирасида ер ости бойликлари ички сувлар, ҳаво ҳавзаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси.
2. Тарихий-маданий ва табиий мерос объектлари, музейлар ва музей бойликлари, бошқа бадиий қадриятлар (тарих ва маданият ёдгорликлари, давлат фондлари, шу жумладан китобларни, кино, фото ва фотоҳужжатларнинг давлат фондлари, архивлар ва илмий-тадқиқот муассасаларининг фондлари).
3. Республиканинг Давлат хазинаси, республика Давлат бюджетининг, валюта захирасининг, Пенсия жамғармасининг ва давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларининг, Марказий банкнинг маблағлари, шунингдек республиканинг олтин захираси.
4. Пул муомаласи соҳасида хизмат кўрсатувчи давлат муассасалари, пул белгиларини, давлат хазина билетларини, акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни, орденлар, медаллар ва почта тўлови белгиларини чиқаришни таъмин этувчи Давлат зарбхонаси корхоналари ва муассасалари.
5. Республика Қуролли Кучларининг, Миллий хавфсизлиги хизматининг ва Ички ишлар вазирлигининг корхоналари, ва муассасалари ҳарбий-техникавий мол-мулки (саноатда қайта ишлов берилгунга қадар, шунингдек саноатда қайта ишлов берилиши мумкин бўлмаган мол-мулк).
6. Рентген ускуналарини, радиоактив моддалар ва изотопларни ишлатиб илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари олиб борувчи, шундай ускуналар, моддалар ва изотоплар ишлатиладиган асбоб-ускуналарни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи корхоналар ва объектлар.
7. Радиоактив моддаларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ташиш, қайта ишлаш билан, радиоактив чиқиндиларни кўмиш, уран ва бошқа бўлинувчи материалларни, шунингдек улардан ясалган маҳсулотларни реализация қилиш билан шуғулланувчи корхоналар ва объектлар.
8. Ракета-коинот мажмуилари, алоқа тизимлари ва уларни бошқариш воситаларини ишлаб чиқиш, тайёрлаш, таъмирлаш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи корхоналар ва объектлар.
9. Қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, ҳимоя воситалари, ҳарбий техника, эҳтиёт қисмлар, бутлаш қисмлари ва уларга керакли асбоблар, портловчи моддалар, пиротехника маҳсулотлари, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва ускуналар ишлаб чиқиш, тайёрлаш, таъмирлаш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи корхоналар.
10. Овчилик ва спорт соҳасида фойдаланиладиган ўқотар қуроллар, улар учун ўқ-дори, шунингдек тиғ қурол (совға тарзидаги миллий пичоқлар бундан мустасно) ишлаб чиқариш, тайёрлаш, таъмирлаш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар.
11. Кучли таъсир этадиган заҳарларни, гиёҳвандлик моддалари ва заҳарли моддаларни ишлаб чиқарувчи, шунингдек таркибида гиёҳвандлик моддалари ва заҳарли моддалар бўлган экинларни экувчи, етиштирувчи ва уларга қайта ишлов берувчи корхоналар.
12. Республиканинг давлат захиралари. Фуқаролик мудофааси ва сафарбарлик мақсадидаги объектлар ҳамда мол-мулклар.
13. Атом энергетикаси объектларини (ускуналари, тизимлари ва аппаратларини ўрнатиш) ва стратегик аҳамиятдаги объектларни қуриш ва монтаж қилиш ишларини олиб бориш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлаш билан шуғулланувчи ихтисослаштирилган корхоналар ва ташкилотлар.
16. Санитария-эпидемиология станциялари, суд-тиббий экспертизаси бюролари. Атроф муҳит ҳолатини назорат қилувчи ҳамда табиатни муҳофаза қилувчи хизматлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Махсус вазифаларни бажарадиган корхоналар (Республика махсус алоқа узели, 1536 рақамли Ҳарбий қисм, Электромагнит мослик маркази).
(1-илованинг 18-банди Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
1. Асосий фондларининг баланс қиймати 100 миллион сўмликдан ортиқ (1995 йил 1 январгача) бўлган корхоналар.
3. Саноатнинг таянч тармоқлари: ёқилғи-энергетика, қазиб олиш, машинасозлик ва пахтани қайта ишлаш мажмуиларининг корхоналари ва ташкилотлари. Нефть, газ ва кўмир қазиб чиқариш, қудуқлар бурқилаш корхоналари ва ташкилотлари. Катта нефтепровод ва газопроводлар, нефть маҳсулотларини оқизма ҳолда етказиб берадиган қувурлар, электр ва иссиқлик ҳосил қилувчи станциялар ва туман қозонхоналари, тизим ҳосил этадиган электр тармоқлари. Автомобилларга ёнилғи қуйиш станциялари.
4. Кимё корхоналари (гербицидлар, минерал ўғитлар, синтетик толалар, қишлоқ хўжалик зараркунандаларига қарши курашда ишлатиладиган заҳарли кимёвий дорилар ва шу кабиларни ишлаб чиқариш).
6. Электр алоқаси корхоналари, телевизион, радио қабул қилиш ва радио узатиш марказлари ҳамда уларнинг муҳандислик иншоотлари.
9. Шифрлашда ишлатиладиган техникани ишлаб чиқариш, таъмирлаш, реализация қилиш ва ундан фойдаланиш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар.
11. Таваккалчилик ишлари мўл объектлар ҳамда ботиний ва зоҳирий хавф-хатари бор ишлаб чиқариш объектлари (1-илованинг 13-бандида кўрсатиб ўтилган объектлар бундан мустасно) қуриш ҳамда улардан фойдаланиш билан, улар учун ускуналар, назорат қилиш ва фалокатларнинг олдини олиш тизимлари тайёрлаш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар.
12. Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқловчи, ёнғиндан огоҳлантирувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантиришга мўлжалланган сигнал бериш воситаларини лойиҳалаш, улаш, таъмирлаш, монтаж қилиш, созлаш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар.
13. Сув хўжалиги ҳамда мелиорация тизимларини, авария-қутқарув кемаларини, гидротехник иншоотларни техник назорат қилиш кемаларини лойиҳалаш, қуриш, таъмирлаш ҳамда уларни ишлатиш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар.
14. Муҳандислик инфраструктураси объектлари: шаҳарлар ва туман марказларининг электр, иссиқлик ва газ таъминоти, водопровод-канализация хўжалиги, ташқи ёритиш, зоҳирий ободонлаштириш объектлари, шунингдек бундай объектларни лойиҳалаш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи корхоналар.
15. Темир йўл, ҳаво ва дарё транспортида йўловчилар ва юклар ташиш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар.
17. Вазирликлар, идораларнинг олий, ўрта махсус ўқув юртлари, ҳунар-техника билим юртлари, шунингдек умумтаълим мактаблар, мактаб-интернатлар, болалар уйлари ва мактабгача тарбия болалар муассасалари.
18. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг, Ўзбекистон қишлоқ хўжалик фанлари академиясининг муассасалари ва ташкилотлари.Давлат илмий марказлари.
19. Давлат наслчилик хўжаликлари ва фермерлари, от заводлари, элита-уруғчилик хўжаликлари, уруғчилик селекция станциялари, давлат уруғчилик инспекциялари ва қишлоқ хўжалик экинларининг технологик сифатини баҳолаш лабораториялари, нав синов станциялари ва участкалари.
20. Ўрмон хўжаликнинг, геология, картография-геодезия гидрометеорология хизматларнинг корхоналар ва ташкилотлар, технология алоқаси ва унинг ахборот марказлари.
21. Саноатнинг қаттиқ чиқиндилари ва рўзғор чиқиндилари кўмиладиган майдонлар, бинолар, иншоотлар ва кўмиш учун керакли ускуналар, чорва молларни кўмадиган жойлар.
24. Концерт-томоша кўрсатиш муассасаларининг корхоналари ва объектлари, кинолаштириш объектлари, шунингдек кутубхоналар ва қироатхоналар.
27. Ногиронлар, кексалар ва фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимоя этилмаган бошқа тоифалари қаровда бўладиган уйлар ва интернатлар.