Мамлакатимиз илм-фани, адабиёти ва санъатини, иқтисодий ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини ошириш, халқимизнинг маданияти ва маънавиятини юксалтиришга, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашга катта ҳисса қўшиб келаётган шахсларни муносиб рағбатлантириш ва қўшимча равишда моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. 2008 йилнинг 1 январидан бошлаб давлатимизнинг фахрий унвонларига сазовор бўлган шахслар — «Халқ» ва «Хизмат кўрсатган арбоб» фахрий унвонлари эгалари учун бериб келинаётган тўловлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баробари, «Хизмат кўрсатган» фахрий унвони соҳиблари учун эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида оширилиб, ҳар ойлик тўловларнинг миқдори иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матда берилган.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
2. Белгилаб қўйилсинки, фахрий унвонлар эгаларига тўловлар ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобидан амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартибини тасдиқласин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Мазкур фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.