ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «БАРЧА ТУРДАГИ МАКТАБЛАР ЎҚИТУВЧИЛАРИ, БОЛАЛАР УЙЛАРИ ТАРБИЯЧИЛАРИГА БЕРИЛАДИГАН ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗЛАР, ЮҚОРИ СИНФЛАР ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА» 1990 ЙИЛ 13 НОЯБРДАГИ ПФ-93-СОНЛИ ФАРМОНИНИ ҚИСМАН ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорини ошириш тўғрисида» 2007 йил 17 декабрдаги ПФ-3942-сонли Фармони қабул қилиниши муносабати билан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Барча турдаги мактаблар ўқитувчилари, болалар уйлари тарбиячиларига бериладиган қўшимча имтиёзлар, юқори синфлар ўқитувчиларининг иш ҳақини ошириш тўғрисида» 1990 йил 13 ноябрдаги ПФ-93-сонли Фармонининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 5 февраль,
ПФ-3962-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 6-7-сон, 24-модда)