Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ УСТЮРТ МИНТАҚАСИНИНГ ИНВЕСТИЦИЯ БЛОКЛАРИ ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Устюрт минтақасида геология-разведка ишларини олиб боришга «Газпром» очиқ акциядорлик жамиятининг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 23 январдаги Ф-2428-сон фармойишини бажариш юзасидан ҳамда углеводород хом ашё захираларининг олдиндан ўсишини таъминлашга йўналтирилган геология-разведка ишларини жадал ва кўламли олиб бориш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни бундан буён ҳам жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
2006 йил 25 январда «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан «Газпром» очиқ акциядорлик жамияти (Россия) ўртасида Ўзбекистон Республикаси Устюрт минтақасининг инвестиция блоклари ер ости бойликларини геологик ўрганишнинг асосий принциплари тўғрисида битим (кейинги ўринларда матнда «Битим» деб юритилади) имзоланганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 23 майдаги ПҚ-642-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 февралдаги 52-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 9-сон, 91-модда)
3. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 январдаги Ф-2428-сон фармойишининг 2-банди талабларини назарда тутган ҳолда «Газпром» очиқ акциядорлик жамиятига Ўзбекистон Республикаси Устюрт минтақасининг Акчалак, Агин, Шахпахта, Насанбек, Куаниш, Актумсук ва Ғарбий-Ургин инвестиция блокларини геологик ўрганиш учун ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия берсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 6 декабрь,
254-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 февралдаги 52-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 9-сон, 91-модда)