Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2003 ЙИЛ 9 ИЮЛДАГИ 308-СОН ҚАРОРИ БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА КАСБИЙ ФАОЛИЯТНИ (ИНВЕСТИЦИЯ ИНСТИТУТЛАРИНИНГ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДАГИ ФАОЛИЯТИНИ) ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сон қарори билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни (инвестиция институтларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини) лицензиялаш тўғрисидаги низом 3-бандининг иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 60-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган тижорат банклари қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишга ҳақлидирлар. Бунда тижорат банклари томонидан фаолиятнинг кўрсатиб ўтилган турларини амалга ошириш учун лицензия олиш талаб қилинмайди».
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази билан биргаликда бир ой муддатда банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига талабларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 12 декабрь,
255-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 518-модда)