Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги Давлат бюджети тўғрисида» 2007 йил 30 ноябрдаги 410-I-сон қарорига мувофиқ:
2008 йилда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Республика йўл жамғармасининг, Мактаб таълими жамғармасининг, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг 2008 йилги асосий параметрлари 3—6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1—6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
2. 2008 йилги Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгилансин.
Белгилаб қўйилсинки, Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш республика бюджети маблағларининг 2008 йил бошидаги қолдиқлари ва бошқа қадрсизланмайдиган манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича юридик ва жисмоний шахсларга белгилаб қўйилган солиқ ставкалари 10-иловага** мувофиқ;
юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)га белгилаб қўйилган солиқ ставкалари 11-иловага** мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ставкалари 10 фоиз миқдорида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
республикада ишлаб чиқариладиган товарларга акциз солиғи рўйхат бўйича 12-1-сонли иловага** мувофиқ;
(3-банднинг тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 23 майдаги ПҚ-876-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 22-23-сон, 196-модда)
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар ставкалари 21 ва 22-иловаларга** мувофиқ;
белгиланган солиққа тортиш объектларининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига бир фоиз миқдорида мажбурий ажратмалар ставкалари 23-иловага** мувофиқ;
маблағларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида 24-иловада** келтирилган нормативларга мувофиқ тақсимлаган ҳолда ягона ижтимоий тўлов ставкаси 24 фоиз миқдорида;
фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 2,5 фоиз миқдорида тасдиқлансин.
** 7—24-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
4. Белгилансинки, ягона ижтимоий тўловидан тушумлар Давлат бюджети, Республика йўл жамғармаси, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Мактаб таълими жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган миқдорларда тақсимланади.
2008 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш татбиқ этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда:
2008 йил 1 мартгача Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг;
2008 йил 1 майгача қишлоқ хўжалиги ширкатлари қайта ташкил этилиши натижасида тузилган фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги ерлари баҳоланишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш учун қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини барча қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига белгиланган тартибда етказсин.
5. Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг барча даражалардаги маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида қуйидаги умумдавлат солиқлари:
юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ;
республикада ишлаб чиқариладиган пиво ва ўсимлик ёғига акциз солиғи бўйича тушумлари тўлиқ миқдорда маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромад ва харажат ҳажмлари, республика бюджетидан дотациялар ва мақсадли субвенцияларнинг чекланган миқдорлари 25-иловага* мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари 26-иловага* мувофиқ;
республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 27-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 25—27-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
тегишли бюджетларга дотациялар, мақсадли субвенциялар ва бюджет ссудалари (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларни қоплаш учун) ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек Давлат бюджетининг биринчи навбатдаги харажатларини (ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи, стипендиялар, нафақалар ва уларга тенглаштириладиган тўловларни) сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш;
республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва Андижон, Самарқанд ҳамда Хоразм вилоятлари маҳаллий бюджетларига бериладиган даромадларнинг тасдиқланган ҳажмларига ушбу ҳудудларда шаклланадиган солиқ тушумларини ҳисобга олиб, даромадлар ва харажатлар ўртасида вужудга келадиган касса бўйича тафовутларни ўзаро ҳисоб-китоб қилиш орқали тартибга солган ҳолда аниқлаштиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
8. 2008 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармалари миқдорлари 28-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 28-илова рус тилидаги матнда берилган.
9. 2008 йил 1 январдан бошлаб ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари бўлган жисмоний шахсларга юридик шахслар учун назарда тутилган божхона тўловлари тартиби белгилансин.
10. 2008 йил 1 январдан бошлаб нодавлат мактабгача тарбия болалар муассасалари асосий (ихтисослик) фаолият тури бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан (ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно) мазкур маблағлардан моддий-техник базани мустаҳкамлаш, асбоб-ускуналар ва анжомлар, дидактик материаллар, болалар ўйинчоқлари ва адабиётлар сотиб олиш учун мақсадли фойдаланилган ҳолда уч йил муддатга озод қилинсин.
11. Белгилансинки, 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси номидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган хорижий кредитлар ҳажми 2007 йилдаги хорижий кредитлар бўйича асосий қарзни тўлаш ҳажмидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Бухоро, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 1 ўқувчига (тарбияланувчига) харажатларнинг базавий меъёрларидан келиб чиққан ҳолда мактабгача тарбия болалар муассасалари, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларининг бюджетини режалаштириш ва харажатларини молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этсин;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Самарқанд, Сирдарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бириктирилган 1 киши ҳисобига харажатлар меъёридан келиб чиққан ҳолда шаҳар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари (амбулатория-поликлиника муассасалари) бюджетини режалаштириш ва молиялаштиришга ўтказсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бюджетни режалаштириш ва молиялаштиришининг янги тартибига ўтказилаётган бюджет муассасаларининг ҳар бирига молиялаштириш меъёрлари ўз вақтида етказилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. 2008 йил 1 январдан бошлаб давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига тўловлар миқдори 29-иловага** мувофиқ белгилансин.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 587-модда)
Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминоти учун тўланадиган тушумлар назарда тутилган бошқа бюджет маблағлари билан бирга мақсадли тартибда тарбияланувчиларни озиқ-овқат билан таъминлашни яхшилашга йўналтирилиши белгилаб қўйилсин.
LexUZ шарҳи
18-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда кам таъминланган оилалар болалари учун тўловдан озод қилишни назарда тутган ҳолда (тарбияланувчилар умумий сонининг 15 фоизи доирасида) Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида янгиланган низомни тасдиқласин.
** 29-илова рус тилидаги матнда берилган.
19. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда ишлаб турган мактабдан ташқари таълим муассасаларини хатловдан ўтказсин ва 2008 йилнинг 1 апрелигача тармоқни ва ходимлар сонини мақбуллаштириш, улар негизида харажатларининг 50 фоизигача миқдорда бюджетдан молиялаштиришни сақлаб қолган ҳолда болалар ижодиёти марказларини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда 2008 йилнинг 1 июлигача ходимларни бюджет муассасалари ишининг якуний натижаларига қўшган шахсий улуши билан меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш миқдорларининг ўзаро боғлиқлигини кучайтиришни назарда тутадиган олий, ўрта махсус таълим ва маданият соҳаларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш бўйича таклифларни тайёрласинлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
21. Кам таъминланган оилаларни давлат томонидан аниқ қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида «Маҳалла» жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2008 йил 1 январдан бошлаб бола икки ёшга тўлгунга қадар унинг парвариши бўйича ижтимоий нафақаларни бюджет соҳасида ишлаётган оналарга ўзини-ўзини бошқариш органлари орқали тайинлаш ва тўлаш тартиби жорий этилиши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари ва Ўзбекистон Республикасининг мақсадли давлат жамғармаларини аниқлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин ҳамда:
Давлат бюджети даромадлари 5973,7 млрд. сўм, харажатлари — 5840,5 млрд. сўм миқдорида, бюджет профицити ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 0,5 фоиз оширилган ҳолда;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромадлари 1881,6 млрд. сўм, шу жумладан ягона ижтимоий тўловдан, бадаллар ва мажбурий ажратмалардан тушумлар ҳисобидан — 1640,4 млрд. сўм, Давлат бюджетидан дотациялар — 96,0 млрд. сўм миқдорида, шунингдек харажатлар — 1840,5 млрд. сўм миқдорида;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадлари 377,7 млрд. сўм ва харажатлари — 317,9 млрд. сўм миқдорида;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг касса айланмаси нақд суммаси нормативлари 2008 йилнинг 1 январига республика бюджети маблағлари ҳисобига 80 млрд. сўм миқдорида тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлигининг Ғазначилиги бюджет ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2008 йилнинг январь ойида ўтказилган операцияларни 2007 йилги Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирган ҳолда 2007 йилги Давлат бюджети ижроси бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якуний операциялар ўтказсин.
23. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози бажарилишини ва 2008 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижросини таҳлил этиш натижалари бўйича, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат бюджети асосий параметрларини Давлат бюджетининг белгиланган тақчиллиги доирасида аниқлаштиришга доир таклифлар киритсинлар.
24. 2008 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2008 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 31-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
25. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда илгари чиқарилган норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
26. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт-импорт операцияларини тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 19 сентябрдаги ПҚ-183-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши ва қарорга 2а-илова.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Импортни тарифлар билан бошқариш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 24 февралдаги 80-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат монополиясини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотишдан бюджетга тушумни кўпайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 21 майдаги 221-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғининг муваққат базавий ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 26 декабрдаги 539-сон қарорининг 1-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида» 2002 йил 6 майдаги 154-сон қарорининг 1 ва 4-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 20-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 12 июлдаги 248-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 40-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг республика ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарлар олиб келинишини тартибга солишга доир айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2002 йил 27 сентябрдаги 335-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 9-сон, 55-модда).
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан истеъмол товарлари олиб келинишини янада тартибга солиш тўғрисида» 2003 йил 19 июндаги 279-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 47-модда).
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарори 9-бандининг тўртинчи хатбоши.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 16 майдаги ПҚ-350-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш принциплари тўғрисидаги низомнинг 12-бандига қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Жамғарманинг эълон қилинган устав капиталини қайта кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилади, бироқ у Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 11 майдаги ПФ-3751-сон Фармонида белгиланган даражадан паст бўлмаслиги керак»;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 октябрдаги ПҚ-499-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси тўғрисидаги низомда:
«инвестиция лойиҳалари ва капитал таъмирлаш объектларининг ТИАларини, умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини капитал ва ўрта таъмирлаш объектлари ишчи ҳужжатларини ҳамда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини жиҳозлаш учун тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш»;
«умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақлаш ва жорий таъмирлаш учун «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметасини белгиланган тартибда келишиб олади»;
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ижро этувчи аппарати ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий йўл-фойдаланиш ташкилотлари таъминоти харажатлари сметасини бюджет ташкилотлари учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказади»;
ўн еттинчи—йигирма бешинчи хатбоши тегишли равишда ўн саккизинчи—йигирма олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
«миллий ва хорижий валютадаги бўш маблағларни Жамғармани бошқариш Кенгаши томонидан белгиланадиган Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари депозитларига жойлаштириш»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. Белгилаб қўйилсинки, бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт;
бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет маблағлари ҳисобига тузиладиган шартномаларида, қоидага кўра, 15 фоиз миқдорида олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 31 октябрдаги ПҚ-718-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси тўғрисидаги низом 4-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланадиган ягона ер солиғи бўйича тушган маблағларга тенг миқдорда Давлат бюджетидан ажратмалар».
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорининг 4-бандига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Ушбу имтиёз Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига ажратмалар тўлашга ҳам жорий этилиши маълумот учун қабул қилинсин».
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши учун вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг жавобгарлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 17 ноябрдаги 504-сон қарорининг 5-бандига:
«иш ҳақига кредитлар берилганда ягона ижтимоий тўлов ҳамда фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари тўланиши назарда тутилсин;»;
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарорининг 2-бандига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 72-модда) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Белгилаб қўйилсинки, бюджетдан маблағ олувчилар товарлар, ишлар, хизматларнинг барча турларини харид қилишда ушбу Низомга амал қиладилар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «2001/2002 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида» 2001 йил 12 июндаги 250-сон қарорининг 9-бандидаги «беш йил муддатга» сўзлари «2010 йил 1 январгача» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий ўқув юртлари талабаларига стипендиялар тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида» 2001 йил 17 августдаги 344-сон қарорининг 1-бандига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 8-сон, 46-модда) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Бунда, ўқув йили учун тўлов-контракт қиймати миқдорига киритилган ҳар ойда тўланадиган стипендия суммаси талабаларнинг ўзлаштириш рейтинг кўрсаткичларидан қатъи назар, қайта ҳисобланмайди ва қайтарилмайди».
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Иш ҳақининг ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 19 мартдаги 88-сон қарорининг 1-бандига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 3-сон, 15-модда) «ягона ижтимоий тўлов ҳамда фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаган тақдирда» сўзлари қўшилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарларининг сув таъминоти тизимини такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 мартдаги 98-сон қарорида:
бешинчи хатбошига «етишмаётган қисми эса — республика бюджети маблағлари ҳисобига» сўзлари қўшилсин;
«2008 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджетини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ОТБ кредити бўйича асосий қарзни, фоизлар ва воситачилик ҳақи тўлашга етишмаётган қисмига маблағлар назарда тутилади»;
в) 9-банднинг иккинчи хатбошидаги «2008 йил 1 январгача» сўзлари «2010 йил 1 январгача» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Қўнғирот сода заводи қурилишини тугаллаш тўғрисида» 2002 йил 14 майдаги 158-сон қарори 11-бандининг иккинчи хатбошига «қўшилган қиймат солиғидан ташқари» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 393-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий назорат-тафтиш бошқармалари тўғрисидаги низомда:
«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан аниқланган, ташкилотларнинг бюджет маблағларидан самарасиз фойдаланишини, бюджетдан маблағ олувчиларнинг харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархини сунъий равишда ошириб юборишини, бюджетдан маблағ олувчиларнинг кредиторлик қарзлар суммасини асоссиз равишда кўпайтирганлигини кўрсатувчи ҳолатлар бўйича текширишлар ўтказиш»;
«ғазначилик бўлинмалари томонидан аниқланган, ташкилотларнинг бюджет маблағларидан самарасиз фойдаланишини, бюджетдан маблағ олувчиларнинг харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархини сунъий равишда ошириб юборишини, бюджетдан маблағ олувчиларнинг кредиторлик қарзлар суммасини асоссиз равишда кўпайтирганлигини кўрсатувчи ҳолатлар бўйича текширишлар ўтказиш».
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 41-бандидаги «ягона божхона тўлови ва белгиланган солиқ» сўзлари «божхона тўловлари ва қатъий солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 28 июндаги 290-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 51-модда) 7-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Белгилаб қўйилсинки, Республика чорвадорлар илғор тажрибаси мактабида ва Республика боғбонлар мактабида 2008 йилдан бошлаб ўқишга қабул қилинадиган ўқувчиларни ўқитиш бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички бозорни ёғоч-тахта материаллари билан тўлдиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 7 июлдаги 305-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 58-модда):
«1. Юридик ва жисмоний шахслар иловага мувофиқ четдан келтириладиган ёғоч-тахта материаллари ва ёғоч учун импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинсин»;
«Четдан келтиришда юридик ва жисмоний шахслар импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинадиган ёғоч-тахта ва арраланган материаллар, ёғоч-тахта ва ёғочдан ясалган буюмларнинг айрим турлари рўйхати».
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 83-модда):
а) Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
5-банднинг учинчи хатбошига «(Давлат бюджетининг ғазна ижроси билан қамраб олинган минтақаларда — Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмалари)» сўзлари қўшилсин;
биринчи хатбошидаги «банкка» сўзидан кейин «(ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларидан фойдаланган ҳолда Давлат бюджети ғазна ижроси билан қамраб олинган минтақалардан ташқари)» сўзлари қўшилсин;
иккинчи хатбошига «тўловлари» сўзидан кейин «қурилишнинг прогноз қилинаётган йили учун» сўзлари қўшилсин;
«ажратилган аванснинг мутаносиб равишда ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида ҳар ойда жорий молиялаштириш;
белгиланган тартибда тузилган шартномаларда назарда тутилган кафолатли муддат ўтгандан кейин амалга ошириладиган объект қийматининг 5 фоизини тўлаш»;
олтинчи хатбошига «банк» сўзидан кейин «(ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларидан фойдаланган ҳолда Давлат бюджети ғазна ижроси билан қамраб олинган минтақалардан ташқари)» сўзлари қўшилсин;
б) Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга доир Намунавий пудрат шартномасининг XVII бўлимига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 11 февралдаги ПФ-4275-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 9-сон, 84-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 мартдаги ПФ-4209-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 92-модда)