Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 28.05.2007 йилдаги ПҚ-643-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОНДА ФУТБОЛНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 1 майдаги ПҚ-338-сонли Қарорининг ижроси юзасидан ва «Пахтакор» футбол клуби» қўшма корхонаси футбол бўйича Ўзбекистоннинг миллий терма ва ёшлар олимпия жамоаларини ўйинчилар билан тўлдирувчи асосий база эканлигини инобатга олган ҳолда, шунингдек «Пахтакор» спорт-машғулот ўқув мажмуасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Пахтакор» ОАЖ» спорт-машғулот ўқув маркази («Пахтакор» СМЎМ» ОАЖ) акциялари давлат улушининг 51 фоизи Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳисобида сақланиб қолиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддати икки йил бўлган, «Пахтакор» мажмуаси спорт иншоотларини реконструкция қилиш ва таъмирлашга йўналтирилган 5 млн. АҚШ долларига тенг инвестиция мажбуриятларини олган ҳолда «Пахтакор» СМЎМ» ОАЖ акциялари пакетининг 49 фоизини «Пахтакор» футбол клуби» қўшма корхонасига текинга бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текинга берилган акциялар пакетининг 49 фоизини тасарруф этиш ҳуқуқи «Пахтакор» футбол клуби» қўшма корхонасига, унинг томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда бажарганидан сўнг берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Пахтакор» футбол клуби» қўшма корхонаси томонидан қабул қилинган мажбуриятлар бажарилмай қолганда, давлат активларининг олди-сотди бўйича тузилган шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинади ва кейинчалик улар Тошкент шаҳар ҳокимлигига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Футбол федерацияси, «Пахтакор» СМЎМ» ОАЖ, «Пахтакор» футбол клуби» қўшма корхонаси билан биргаликда уч ой муддатда «Пахтакор» мажмуаси спорт иншоотларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича бизнес-режа, лойиҳа ҳужжатларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси «Пахтакор» мажмуаси спорт иншоотларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг ўз вақтида экспертиза қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси инвестор томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, шунингдек, қурилишда ишлатиладиган материаллар, импорт қилинадиган жиҳозлар ҳамда бажариладиган ишлар қийматининг асослилиги устидан назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Р.С. Қосимов зиммаларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 28 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-643-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 5-сон, 242-модда)