14.06.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1689
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи, 14.06.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1689
Кучга кириш санаси
24.06.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 24.02.2012
Ҳужжат 13.10.2011 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 3 октябрдаги 226-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1689-1, 3.10.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 436-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 октябрдаги 454-сон «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги, 2000 йил 5 августдаги 304-сон «Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ҳамда уларнинг таркибий ва ҳудудий тузилмаларида (кейинги ўринларда матнда давлат бошқаруви органлари деб юритилади), шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
1. Қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш ушбу Қоидаларнинг 1-иловасида келтирилган Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг классификатори (кейинги ўринларда матнда Классификатор деб юритилади) асосида код бериш, уларга мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида келтирилган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш журналида (кейинги ўринларда матнда Журнал деб юритилади) ҳисобга олиш ва қонун ҳужжатларининг назорат нусхаларини олиб боришдан иборат.
2. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, кодекслари ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва унинг палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, Қорақалпоғистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисоби юритилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 декабрдаги 599-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Шакар хом ашёси харид қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 20 сентябрдаги 407-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланган. Шу сабабли ушбу қарор эгри чизиқ билан ўчирилади, тегишли белги қўйилади ва «ЎзР ВМнинг 22.12.2004 й. 599-сон қарори билан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланган (ЎзР ҚҲТ 2004 й., № 51, 518-м.)» деган ёзув киритилади (3-илова);
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 октябрдаги ПФ-3811-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коммунал хизматни бошқариш тизимини янада ислоҳ қилиш тўғрисида» 2000 йил 19 декабрдаги ПФ-2791-сон Фармонининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисобланган. Шу сабабли 2000 йил 19 декабрдаги ПФ-2791-сон Фармоннинг 2-банди матни эгри чизиқ билан ўчирилади, тегишли белги қўйилади ва «ЎзР Президентининг 17.10.2006 й. ПФ-3811-сон Фармони билан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланган (ЎзР ҚҲТ, 2006 й., № 43-44, 424-м.)» деган ёзув киритилади (4-илова);
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 6-моддасининг учинчи қисми янги таҳрирда баён этилган. Шу сабабли «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасининг учинчи қисми эгри чизиқ билан ўчирилади, тегишли белги қўйилади ва «ЎзРнинг Қонуни 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон таҳририда (ЎзР ҚҲТ, 2006 й., № 41, 405-м.)» деган ёзув киритилади (5-илова).
15. Қонун ҳужжатида матндан алоҳида жумлаларни, сўзларни, рақамларни алмаштириш ёки чиқариб ташлаш йўли билан ўзгартириш ҳақида кўрсатма бўлса мазкур Қоидаларнинг 13-бандида кўрсатилган белги ва ёзувдан ташқари ҳужжат матнидаги ушбу жумлалар, сўзлар ва рақамлар горизонтал тўғри чизиқ билан ўчирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 июндаги 112-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган Хусусийлаштириладиган корхоналар акциялари билан биржа ва биржадан ташқари бозорларда битишувларни амалга ошириш тартибининг 5.1-бандининг иккинчи хатбошисидаги ва 5.2-бандидаги «Вакил қилинган агент» сўзлари «Сотувчи» сўзи билан алмаштирилган. Шу сабабли мазкур Тартибнинг 5.1-бандининг иккинчи хатбошисидаги ва 5.2-бандидаги «Вакил қилинган агент» сўзлари горизонтал тўғри чизиқ билан ўчирилади, тегишли белги қўйилади ва «ЎзР ВМнинг 09.06.2006 й. 112-сон қарори билан сўзлар алмашди (ЎзР ҚҲТ 2006 й., № 23, 210-м.)» деган ёзув киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 июндаги 112-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган Хусусийлаштириладиган корхоналар акциялари билан биржа ва биржадан ташқари бозорларда битишувларни амалга ошириш тартибининг 5.2-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишилган ҳолда» сўзлари чиқариб ташланган. Шу сабабли ушбу банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишилган ҳолда» сўзлари горизонтал тўғри чизиқ билан ўчирилади, тегишли белги қўйилади ва «ЎзР ВМнинг 09.06.2006 й. 112-сон қарори билан сўзлари чиқарилди (ЎзР ҚҲТ 2006 й., № 23, 210-м.)» деган ёзув киритилади (6-илова).
«Экспорт назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига қўшимча киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 20 июндаги Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг «Экспорт назорати тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддаси тўртинчи қисм билан тўлдирилган. Шу сабабли тегишли 9-моддага белги қўйилади ва «ЎзРнинг 20.06.2006 й. Қонуни билан тўртинчи қисм билан тўлдирилди (ЎзР ҚҲТ, 2006 й., № 25-26, 223-м.)» деган ёзув киритилади (7-илова).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 2 январдаги ПФ-3020-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1741-сон Фармонининг 2-банди билан белгиланган кўрсатилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2005 йилнинг 1 апрелига қадар узайтирилган. Шу сабабли 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1741-сон Фармонига тегишли белги қўйилади ва «ЎзР Президентининг 02.01.2002 й. ПФ-3020-сон Фармони билан имтиёзлар амал қилиш муддати узайтирилди (ЎзР ОМ Ахб., 2002 й., № 1, 33-м.)» деган ёзув киритилади (8-илова).
23. Қонун ҳужжатларини туркумлашган ҳисобини юритиш бўйича жавобгарлик мазкур Қоидаларнинг 3-бандида кўрсатилган масъул ходимларга юклатилади. Бу ходимлар моддий жавобгар шахс ҳисобланади ва улар билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилади.
01.00

КОНСТИТУЦИЯВИЙ ТУЗУМ

01.01 Суверенитет. Конституция
01.02Давлат рамзлари. Пойтахт
01.03Давлат тили
01.04Ҳудуд
01.05 Аҳоли
01.06Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари
01.07 Референдум. Сайлов. Сайлов тизими
01.08Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
01.09 Ўзбекистон Республикаси Президенти
01.10 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
01.11 Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилик ва ижро органлари
01.12 Суд ҳокимияти
01.13 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти
01.14 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
01.15 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
01.16 Депутатлар ва Сенат аъзолари
01.17 Нодавлат нотижорат ташкилотлари
01.18 Йиғилишлар, митинглар, намойишлар, юришлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тартиби
01.19 Давлат мукофотлари, юқори даражалар ва фарқловчи белгилар
01.20Фахрий унвонлар
01.21 Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар
01.22Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар
01.23 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш.
Ном бериш, топономик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш
02.00ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ АСОСЛАРИ
02.01 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
02.02 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
02.03 Давлат бошқарувининг республика органлари
02.04 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар)
02.05 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
02.06 Давлат хизмати
02.07 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар)
02.08Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги
давлат бошқарувининг умумий масалалари
03.00ФУҚАРОЛИК ҚОНУНЧИЛИГИ
03.01 Умумий қоидалар
03.02 Фуқаролар (жисмоний шахслар)
03.03 Юридик шахслар
03.04 Фуқаролик ҳуқуқи объектлари
03.05 Битимлар
03.06 Вакиллик. Ишончнома
03.07 Даъво муддати
03.08 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар
03.09 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш
03.10 Мажбурият ҳуқуқи
03.11 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари
03.12 Зарар етказилганлиги оқибатидаги мажбуриятлар
03.13 Асоссиз бойиб кетиш натижасидаги мажбуриятлар
03.14 Интеллектуал мулк
03.15 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари
03.16 Мерос ҳуқуқи
03.17 Халқаро хусусий ҳуқуқ
04.00ОИЛА ҚОНУНЧИЛИГИ
04.01 Умумий қоидалар
04.02 Никоҳ
04.03 Болаларнинг келиб чиқишини белгилаш
04.04 Ота-оналар ва болаларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Алимент мажбуриятлари
04.05 Ота-оналар қаровисиз қолган болаларни тарбиялаш шакллари
04.06 Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш
04.07 Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш
04.08 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш
04.09 Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокидаги оилавий муносабатларни тартибга солиш

05.00

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИНГ БАНДЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК
05.01 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги
05.02 Меҳнат
05.03 Меҳнатга ҳақ тўлаш
05.04 Кафолатлар ва компенсациялар
05.05 Меҳнат интизоми
05.06 Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги
05.07 Меҳнатни муҳофаза қилиш
05.08 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш
05.09 Ижтимоий муҳофазага муҳтож ходимлар меҳнатини тартибга солишнинг қўшимча кафолатлари ва хусусиятлари
05.10 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари
05.11 Меҳнат низолари
05.12 Меҳнат қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назорат.
Меҳнатга оид қонун ҳужжатларини бузилганлиги учун жавобгарлик

06.00

ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ВА ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК
06.01 Умумий қоидалар
06.02 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш
06.03 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш
06.04 Меҳнат стажи
06.05 Ногиронликни, вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизликни белгилаш
06.06 Пенсиялар
06.07 Нафақалар. Компенсация тўловлари
06.08 Ижтимоий хизмат кўрсатиш
06.09 Имтиёзлар
06.10 Ногиронларнинг ижтимоий ҳимояси
06.11 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта соҳасида низоларни ҳал қилиш тартиби
06.12 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

07.00

МОЛИЯ ВА КРЕДИТ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК. БАНК ФАОЛИЯТИ
07.01 Молиявий тизимнинг умумий қоидалари
07.02 Молия соҳасидаги бошқарув
07.03 Пул тизими ва пул муомаласи. Инфляция
07.04 Бюджет тизимининг умумий қоидалари
07.05 Республика бюджети
07.06 Маҳаллий бюджет
07.07 Бюджет тизимининг бошқа масалалари
07.08 Ғазначилик
07.09 Солиқлар ва йиғимлар
07.10 Умумдавлат солиқлари
07.11 Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар
07.12 Солиқ тўловчилар ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
07.13 Солиққа оид иш юритув
07.14 Солиқ ҳисоботи
07.15 Давлат солиқ хизмати органлари актлари ва уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилиш
07.16 Солиққа тортишнинг бошқа масалалари
07.17 Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик
07.18 Давлат божи
07.19 Банк тизими
07.20 Банкларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби.
07.21 Банк фаолиятини лицензиялаш
07.22 Банк фаолияти
07.23 Кредитлаш
07.24 Бошқа кредит муассасалари
07.25 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори
07.26 Заёмлар. Лотереялар
07.27 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш
07.28 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш
07.29 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот

08.00

УЙ-ЖОЙ ҚОНУНЧИЛИГИ. КОММУНАЛ ХЎЖАЛИК
08.01 Уй-жой фонди
08.02 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан
фойдаланиш
08.03 Коммунал хўжалик
08.04 Уй-жой қурилиши, сақлаб турилиши ва таъмирланиш харажатларини тўлаш (кредитлар, компенсациялар, субсидиялар, имтиёзлар)
08.05Уй-жой низоларини ҳал қилиш. Уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
08.06 Нотурар жойлар. Маъмурий бинолар
08.07 Риэлторлик фаолияти
08.08 Дача хўжалиги
08.09 Меҳмонхона хўжалиги

09.00


ТАДБИРКОРЛИК ВА ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ

09.01 Тадбиркорликка оид қонунчилик
09.02 Монополияга қарши қонунчилик. Табиий монополиялар
09.03 Банкротлик ва санация
09.04 Аудиторлик фаолияти
09.05 Биржа фаолияти
09.06 Баҳолаш фаолияти
09.07 Стандартлаштириш. Метрология.
Сертификатлаш
09.08 Асиллик даражаси ишлари
09.09 Реклама тўғрисидаги қонунчилик
09.10 Саноат
09.11 Геодезия ва картография
09.12 Қурилиш
09.13 Шаҳарсозлик ва архитектура
09.14 Қишлоқ хўжалиги
09.15 Транспорт
09.16 Алоқа
09.17 Савдо
09.18 Умумий овқатланиш
09.19 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш

10.00

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ. БОЖХОНА ИШИ
10.01 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар
10.02 Божхона-тарифини тартибга солиш
10.03 Тарифсиз тартибга солиш
10.04 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари
10.05 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар
10.06 Божхона иши
10.07 Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали валюта, товарлар ва транспорт маҳсулотларини олиб ўтиш
10.08 Божхона расмийлаштируви
10.09 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик

11.00

АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ ВА ТАБИИЙ РЕСУРСЛАР
11.01 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар
11.02 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш
11.03 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш
11.04 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш
11.05 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш
11.06 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш
11.07 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш
11.08 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга оид қонунчилик
11.09 Гидрометеорология
11.10 Сейсмология

12.00

АХБОРОТ ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ
12.01Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасининг умумий қоидалари
12.02 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув
12.03 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш
12.04 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари
12.05 Иш юритиш
12.06 Реклама
12.07 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

13.00

ТАЪЛИМ. ФАН. МАДАНИЯТ
13.01 Таълим
13.02 Фан
13.03 Маданият

14.00

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ. СПОРТ. ТУРИЗМ
14.01 Соғлиқни сақлаш
14.02 Жисмоний тарбия ва спорт
14.03 Туризм. Экскурсиялар

15.00

МУДОФАА
15.01 Мудофаанинг умумий масалалари
15.02 Мудофаани бошқариш
15.03 Қуролли Кучлар
15.04 Мудофаа соҳасидаги вазифаларни бажаришга жалб қилинадиган бошқа қисмлар, қўшинлар
15.05 Уруш ҳолати. Ҳарбий ҳолат
15.06 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш
15.07 Қуролли кучларнинг фуқаро ходимлари
15.08 Қурол ва ҳарбий техника
15.09 Қўшинларни таъминлаш
15.10 Қароргоҳлар қуриш ва қўшинларни жойлаштириш
15.11 Ҳарбий мажбурият
15.12 Ҳарбий хизмат
15.13 Муқобил хизмат
15.14 Фуқаро мудофааси. Объектларни ҳимоя қилиш.
Фуқароларни ҳимоя қилиш
15.15 Ҳарбий илм
15.16 Шахсий таркибни тарбиялаш
15.17 Хизматчилар мақоми. Хизматчилар, хизматдан бўшаган фуқаролар ва улар оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш

16.00

ХАВФСИЗЛИК ВА ҲУҚУҚ ТАРТИБОТ МУҲОФАЗАСИ
16.01 Давлат, жамият ва шахс хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги умумий қоидалар
16.02 Хавфсизликни таъминлаш кучлари
16.03 Давлат хавфсизлиги
16.04 Жамият хавфсизлиги
16.05 Шахс хавфсизлиги
16.06 Таъминлаш воситалари
16.07 Фуқаролар ва жамоат бирлашмаларининг хавфсизликни таъминлашдаги иштироки
16.08 Давлат таъминлаш органларининг ўзаро ва чет давлатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан бўлган муносабатлари
16.09 Маъмурий жавобгарлик
16.10 Жиноий жавобгарлик
16.11 Жиноят-процессуал қонунчилиги
16.12 Жиноят-ижроия қонунчилиги

17.00

ОДИЛ СУДЛОВ
17.01 Судга оид умумий масалалар ва суд тузилиши. Суд ислоҳати
17.02 Суд тизими
17.03 Суд-экспертиза муассасалари. Суд-тиббий экспертизаси
17.04 Конституциявий суд иш юритуви
17.05 Фуқаролик процессуал қонунчилиги
17.06 Хўжалик процессуал қонунчилиги

18.00

ПРОКУРАТУРА. АДВОКУРАТУРА. НОТАРИАТ
18.01 Прокуратура
18.02 Адвокатура
18.03 Нотариат
18.04 Адлия, прокуратура ва суд хизматчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш

19.00

ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР. ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ
19.01 Давлатлараро алоқаларда умумий масалалар
19.02 Ташқи алоқаларни ташкил этиш
19.03 Давлатларнинг ҳуқуқий ворислиги
19.04 Ҳудуд
19.05 Аҳоли
19.06 Халқаро шартномалар ҳуқуқи
19.07 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи
19.08 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар
19.09 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик
19.10 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи
19.11 Жиноятчиликка ва терроризмга қарши халқаро кураш
19.12 Фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам