LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли «Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
LexUZ шарҳи
Мазкур ҳужжатда кўрсатилган конларни ишга тушириш тизимини келишиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорига асосан 2011 йилнинг 1 сентябридан бекор қилинган.
«Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тадбиркорлик таваккалчилиги шартларида геологик жиҳатдан ўрганиш, шунингдек конларни қидириш ва разведка қилиш ҳамда углеводородларни қазиб олиш, углеводородларни сақлаш учун ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш мақсадида ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин.
2. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
корхоналар ва ташкилотлар томонидан кон ажратиш далолатномаси асосида фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун, шунингдек ишларни давлат рўйхатидан ўтказиш асосида тадбиркорлик таваккалчилиги шартларида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш учун илгари олинган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи тегишли равишда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларга қайтадан расмийлаштирилиши лозим;
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияни олиш учун кўриб чиқилаётган ва янгидан берилган буюртманомалар Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби ва шартлари тўғрисида мазкур қарор билан тасдиқланган Низомга қатъий мувофиқ равишда ўрнатилган умумий тартибда кўриб чиқилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси икки ой муддатда корхоналар ва ташкилотларга ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун илгари берилган рухсатномаларнинг қайтадан расмийлаштирилиши ва уларга белгиланган намунадаги тегишли лицензиялар берилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, «Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари корхоналар ва ташкилотлар томонидан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларни олмасдан туриб фойдали қазилмаларни қазиб олишга йўл қўймаслик устидан доимий назоратни амалга оширсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 23 декабрдаги ПФ-4256-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 510-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.
Ер қаъри участкалари улардан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия асосида қуйидаги мақсадлар учун берилади:
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ҳамда улардан фойдаланиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом норуда фойдали қазилмаларга эга бўлган ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган тартиб ва шартларга татбиқ этилмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 23 декабрдаги ПФ-4256-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 510-модда)
2. Лицензия, қоида тариқасида, мазкур Низомнинг 1-бандида белгиланган ер қаъридан фойдаланишнинг ҳар бир турига алоҳида берилади.
3. Мазкур Низом, агар маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, ер қаъри участкалари маҳсулот тақсимотига оид битим асосида фойдаланишга берилганда қўлланилади.
4. «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасида назарда тутилган ҳолларда лицензия олиш талаб қилинмайди.
5. Геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия тадбиркорлик таваккалчилиги (ер қаъридан фойдаланувчининг ўз маблағлари ҳисобига) ва маҳсулот тақсимотига оид битим шартларида фойдали қазилма конларини қидириш, баҳолаш, разведка қилиш ҳуқуқини тасдиқлайди. Лицензия, шунингдек фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун мўлжалланган ер қаъри участкаларини белгилаш ва баҳолаш мақсадида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш учун берилади.
Белгиланган тартибда тасдиқланган ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга лойиҳа-смета ҳужжатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобига геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи пайдо бўлиши учун асос ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Фойдали қазилмаларни тажриба-саноат кўламида кавлаб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия унинг эгасига фойдали қазилмаларни бойитиш ва қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқиш ёки такомиллаштириш, фойдали қазилма конларини саноат йўли билан ишга туширишнинг оқилона усуллари ва методларини танлаш, шунингдек техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш мақсадида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш жараёнида фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳуқуқини беради.
7. Қаттиқ фойдали қазилмаларни баҳолаш ва разведка қилиш босқичларида лойиҳа-смета ҳужжатларида асосланган ва фойдали қазилмалар захирасини ҳисоблаб чиқиш ва унинг сифатини баҳолаш учун етарли бўлган ҳажмда тажриба (намуна) учун кавлаб олишга ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия олиш талаб қилинмайди.
8. Углеводородларни тажриба-саноат кўламида кавлаб олиш геологик жиҳатдан ўрганиш (қидириш ва разведка қилиш) жараёнида алоҳида жойлашган майдонларда ёки уларнинг вакиллик участкаларида, мураккаб жойлашган майдонларда эса белгиланган тартибда тасдиқланган захиралар билан разведка қилинган конлар доирасида амалга оширилиши мумкин.
Углеводородларни тажриба-саноат кўламида кавлаб олиш конларнинг геологик моделини тузиш, углеводородлар захирасини ва улардаги мавжуд қўшимча фойдали компонентларни баҳолаш ва ҳисоблаб чиқиш, углеводород конларини саноат кўламида ишга тушириш лойиҳасини тузиш учун зарур бўлган мавжуд маълумотларни аниқлаштириш ва қўшимча маълумотлар олиш мақсадида амалга оширилади.
9. Углеводородларни тажриба-саноат кўламида кавлаб олишга тажриба-саноат кўламида кавлаб олиш даврида тажриба-саноат кўламида кавлаб олиш лойиҳаси тасдиқланган санада фойдали қазилмалар захиралари давлат балансининг белгиланган тартибда тасдиқланган ёки тезкор ҳисобга олинган кавлаб олинадиган захираларнинг беш фоизидан ортиқ бўлмаган жами углеводородлар кавлаб олинган ҳолда уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қаттиқ фойдали қазилмаларни тажриба-саноат усулида қазиб олишга тажриба-саноат усулида қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияга мувофиқ берилган майдонда (участкада) чамалаб баҳоланган тасдиқланган (ҳисобга олинган) захираларнинг тўрт фоизигача бўлган ҳажмларда йўл қўйилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 23 декабрдаги ПФ-4256-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 510-модда)
10. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия унинг эгасига, агар лицензия шартларида ёки маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимда ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, фойдали қазилма конларини ишга солиш, кавлаб олинадиган минерал хом ашёни қайта ишлаш, шу жумладан кавлаб олиш жараёнида олинган техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш (қайта ишлаш) ҳуқуқини беради.
Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдали қазилмалар захираси тасдиқланган конларни ишга тушириш учун берилади.
11. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия, агар бу умуман олганда конларни ишга туширишнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ёмонлаштирмаса ва конларнинг бошқа қисмларини ишга тушириш учун тўсқинлик қилмаса, коннинг алоҳида участкасида фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун берилишига йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Бир коннинг бир нечта ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ишга туширилиши учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар берилишига йўл қўйилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 октябрдаги ПФ-4374-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 43-44-сон, 461-модда)
13. Агар бажарилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларга мувофиқ конларнинг фақат бир нафар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан биргаликда ишга туширилиши рентабелли ҳисобланса, бир-бирига яқин жойлашган конларни ишга солиш учун ер қаъридан бир нафар фойдаланувчига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган бир нечта лицензия бирйўла берилишига йўл қўйилади.
14. Минерал хом ашёси қурилиш материаллари ҳамда бошқа материаллар ва буюмларнинг алоҳида турларини ишлаб чиқариш учун зарур компонент ҳисобланган фойдали қазилмаларнинг ҳар хил турлари конларини ишга тушириш учун ер қаъридан бир нафар фойдаланувчига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган бир нечта лицензия бир вақтда берилиши мумкин.
15. Захираси уч тоннагача бўлган қимматбаҳо металларнинг майда ўзак конларини разведка қилиш ва ер ости усули билан ишлатиш муддатлари ва харажатларини қисқартириш мақсадида қимматбаҳо металларни кавлаб олиш учун ер қаърининг ушбу участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия бундай конни геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия билан бир вақтда берилиши мумкин.
16. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензиянинг эгаси фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлган ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларни унга берилган кон ажратмаси доирасида, ушбу ишлар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат геология қўмитаси)да давлат ҳисобига олиниши шарти билан қўшимча лицензиясиз амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
17. Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия унинг эгасининг таркибида фойдали компонентлар мавжуд бўлган кон кавлаш ва қайта ишлаш ишлаб чиқаришларининг чиқиндиларини қайта ишлаш ҳуқуқини тасдиқлайди.
Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияга мувофиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш жараёнида олинган техноген минерал ҳосилаларга мулк ҳуқуқи ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддатида лицензия эгасида сақланиб қолади. Ушбу ҳолатда техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишга (қайта ишлашга) лицензия олиш талаб қилинмайди.
18. Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия ер қаъридан фойдаланувчининг балансида бўлмаган конни кавлаш ва қайта ишлаш ишлаб чиқаришлари чиқиндиларини қайта ишлаш учун ёхуд техноген минерал ҳосилалар белгиланган тартибда бошқа ер қаъридан фойдаланувчига сотилган ёки берилган тақдирда берилади.
19. Агар техноген минерал ҳосилалар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан мулкий улуш сифатида янги корхонанинг устав фондига қўшилган бўлса, ер қаъри участкасидан фойдаланиш (қайта ишлаш) учун ундан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия талаб қилинмайди.
20. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия унинг эгасининг ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш, шу жумладан углеводородларни ер остида сақлаш, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш учун ер қаърининг муайян участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлайди.
Чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия фақат юридик шахсларга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия фақат Давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина берилиши мумкин.
Чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланишга ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияни бериш учун шунингдек, фойдаланишга бериладиган ер қаъри участкалари бўйича геологик материалларни давлат экспертизасидан ўтказиш натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фойдали қазилмалар захиралари Давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ЗДК деб юритилади) ижобий хулосаси ҳам мавжуд бўлиши зарур.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги ПФ-4473-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 466-модда)
қурилишнинг тегишли лойиҳалари билан белгиланган чуқурликда жойлашган бинолар ва иншоотларнинг пойдевори ва ер ости қисми;
кимё корхоналарининг ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган хом ашё ва материалларни сақлаш учун ерга чуқур жойлаштирилган резервуарлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Алоҳида муҳофаза қилинадиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия унинг эгасининг илмий ва ўқув полигонлари, геологик қўриқхоналар, табиат ёдгорликлари ҳамда илмий, тарихий, маданий, эстетик ва бошқа аҳамиятга молик бўлган ўзгача объектларни белгилаш, шунингдек ғорлар ҳамда бошқа ер ости бўшлиқларидан илмий, даволаш-соғломлаштириш ёки туристик мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Ғорлар ҳамда бошқа ер ости бўшлиқларидан даволаш-соғломлаштириш ёки туристик мақсадларда фойдаланиш мақсадида алоҳида муҳофаза қилинадиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия ушбу объектларга алоҳида муҳофаза қилинадиган геологик объектлар мақоми берилгандан кейин берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Тўплаш деганда нодир тош хом ашёсининг якка-ёлғиз намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни табиий жинслардан, табиий ер ости бўшлиқлари (ғорлар), ишлатиб бўлинган конлардан, кон қазиш корхоналарининг ағдармаларидан (кон ажратмаси эгаси билан келишув бўйича) ер қаъридан юзага чиқариб олиш, шунингдек кон ишлари ва махсус ишларнинг бошқа турларини амалга оширмасдан (ер қаъри яхлитлигини бузмасдан) дарёларнинг қайирларида намуналарни тўплаш тушунилади.
26. Нодир тош хом ашёсининг намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш мақсадида ер қаъри участкаларидан фойдаланиш учун ер участкалари бериш талаб қилинмайди.
27. Нодир тош хом ашёсининг намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия:
геология, минералогия, палеонтология ва ўлкашунослик музейларининг илмий коллекцияларини бутлаш ва тўлдириш;
илмий-маърифий ва эстетик мақсаддаги хусусий геология ва палеонтология коллекцияларини бутлаш ва тўлдириш учун (таркибида қимматбаҳо тошлар ва металлар мавжуд бўлган намуналардан ташқари) берилиши мумкин.
28. Нодир тош хом ашёсининг намуналари, палеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекциябоп материалларнинг тўпланган намуналари юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки ҳисобланади ҳамда улар томонидан илмий, илмий-маърифий, тижорат мақсадларида ва ўзга мақсадларда, бадиий ҳунармандчилик ва бошқа ҳунармандчилик мақсадларида фойдаланилиши мумкин.
29. Ер қаъридан фойдаланиш лицензияда назарда тутилган шартларга мувофиқ, ер қаъри участкаси маҳсулот тақсимотига оид битим шартларида берилган ҳолларда эса — маҳсулот тақсимотига оид битим шартларига мувофиқ амалга оширилади.
30. Ер қаъридан фойдаланиш турларига қараб «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33, 35, 36, 37, 39, 40, 41, 43, 44 ва 45-моддаларида белгиланган шартлар ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг асосий шартларига тегишлидир.
31. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларда ва маҳсулот тақсимотига оид битимларда шунингдек ер қаъридан фойдаланиш мақсадларига боғлиқ бўлган қўшимча шартлар белгиланади.
32. Геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларда қўшимча равишда:
ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг энг кам ҳажми, уларни бажариш муддатлари, олинган геологик ва бошқа ахборотни ҳисобга олиш, сақлаш ва тизимлаштириш учун Давлат геология қўмитасига тақдим этиш тартиби ва муддатлари;
фойдали қазилмаларни, шу жумладан углеводородларни, саноатда фойдаланиладиган ер ости сувларини тажриба (намуна) учун ва тажриба-саноат кўламида кавлаб олиш шартлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш учун материалларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига тақдим этиш тартиби ва муддатлари;
(32-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 23 декабрдаги ПФ-4256-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 510-модда)
кон ишланмалари ва қудуқларини аҳоли ҳаёти ва соғлиги, атроф муҳит хавфсизлигини таъминлайдиган ҳолатга келтириш, шунингдек фойдаланилмайдиган кон ишланмалари ва қудуқларини тугатиш тартиби назарда тутилади.
33. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларда қўшимча равишда:
кон ишларини ривожлантириш техник лойиҳалари ва режаларини, углеводород конларини ишга тушириш ва ободонлаштириш лойиҳаларини тузиш тартиби ва муддатлари;
кесишадиган сувли қатламларнинг ифлосланиши ёки силжишини истисно этадиган қудуқлар конструкциясига қўйиладиган талаблар;
лицензиянинг эгаси ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга бериши мумкин бўлган шартлар назарда тутилади.
34. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларда қўшимча равишда:
Давлат экологик экспертизаси ва геология материалларининг давлат экспертизаси хулосалари ҳисобга олинган ҳолда белгиланадиган чиқиндилар ва уларнинг концентрациясини сақлаш ва кўмиб ташлашнинг энг кўп йўл қўйиладиган ҳажми;
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш туфайли атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатиш компенсация қилиниши шартлари;
35. Ер қаъридан фойдаланиш мақсадларига, фойдали қазилмалар турларига, ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни бажаришнинг географик-иқтисодий шарт-шароитларига, фойдали қазилмаларнинг тасдиқланган захиралари миқдори ва сифатига, кон-геология, гидрогеология, кон-техник шартларига ва фойдали қазилма конларини ишга туширишнинг бошқа шартларига қараб лицензияларда ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган қўшимча шартлари белгиланиши мумкин.
36. Лицензия бериш ваколатига эга бўлган орган «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасида белгиланган ҳолатларда ва тартибда, шунингдек, агар қонун ҳужжатлари билан ишларни бехатар олиб бориш, ер қаърини, атроф муҳитни ва фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш нормалари ва қоидаларига ўзгартиришлар киритилган ҳолларда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларига ўзгартиришлар киритиши мумкин.
37. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари, шунингдек, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаганда, шунингдек лицензия берилган пайтдагидан жиддий равишда фарқ қиладиган ҳолатлар пайдо бўлганда минерал хом ашё ва уни қайта ишлаш маҳсулотларига конъюнктура ўзгариши муносабати билан ер қаъридан фойдаланувчининг илтимосномаси бўйича қайта кўриб чиқилиши ва ўзгартирилиши мумкин.
Лицензия эгаси, бу ҳақда олтмиш кун олдин Давлат геология қўмитасини ёзма равишда хабардор қилиб, фойдали қазилмалар кавлаб олишни вақтинча тўхтатиши ва кон ишланмаларини ва ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган инфратузилма объектларини белгиланган тартибда консервация қилиши мумкин. Консервация қилиш вақти лицензия амал қилишининг умумий муддатига киритилади.
38. Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, шу жумладан тажриба-саноат кўламида кавлаб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш, шу жумладан нефть, газ, газ конденсати, бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш, алоҳида муҳофаза қилинадиган геология объектларини барпо этиш, нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 24-моддаларида белгиланган муддатларда фойдаланиш учун берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Фойдали қазилмаларни тажриба-саноат кўламида кавлаб олиш учун ер қаъри ер қаърининг тегишли участкасида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишлари олиб бориладиган муддатга берилади.
40. Ер қаъридан фойдаланиш муддатлари лицензияда кўрсатилади ва ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ҳисобланади.
41. Ер қаъридан фойдаланиш муддати ер қаъридан фойдаланувчининг ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини берган органга йўлланган аризаси бўйича ер қаъридан фойдаланувчи томонидан лицензияда белгиланган шартлар бажарилганда ва ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини тугаллаш, шунингдек фойдали қазилмалар конларини ишга тушириш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш ёхуд фойдали қазилмаларни кавлаб олиш корхоналарини ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ёки консервация қилиш ишларини амалга ошириш зарур бўлганда ер қаъридан фойдаланиш муддати тамом бўлишидан олти ойдан кечикмай узайтирилиши мумкин.
42. Ер қаъридан фойдаланиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензияни берган орган томонидан ариза тушган санадан бошлаб 30 кун мобайнида қабул қилинади.
43. Геологик жиҳатдан ўрганиш фойдали қазилмаларнинг барча турларини кавлаб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини, шу жумладан углеводородларни ер остида сақлаш иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш, алоҳида муҳофаза қилинадиган геологик объектларни барпо этиш, нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия, мазкур Низомнинг 44-бандида кўрсатилган лицензиялардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
44. Чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш мақсадида ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар тўғридан-тўғри музокараларнинг натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан берилади.
45. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар очиқ кимошди савдолари ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг лицензия бериш ваколатига эга бўлган органлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориши натижасида берилади (лицензияларни бериш схемаси ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларда* келтирилган).
* 1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
46. Углеводородлар, қимматбаҳо ва нодир металлар конларини, бошқа фойдали қазилмалар конларини қидириш ва разведка қилиш, фойдали қазилмаларнинг кўрсатиб ўтилган турларини кавлаб олиш, шунингдек таркибида рудали фойдали компонентлар мавжуд бўлган техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш мақсадида геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар очиқ кимошди савдолари натижалари бўйича берилади.
47. Тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш натижалари бўйича ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар:
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун мўлжалланган ер қаъри участкаларини ажратиш ва баҳолаш мақсадида геологик жиҳатдан ўрганиш;
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини, шу жумладан углеводородларни сақлаш, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш учун ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(47-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 23 декабрдаги ПФ-4256-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 510-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(47-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 23 декабрдаги ПФ-4256-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 510-модда)
захираси уч тоннагача бўлган қимматбаҳо металларнинг майда туб конларини разведка қилиш ва ер ости усулида ишга тушириш учун берилади.
48. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори бўйича мазкур Низомнинг 46-бандида кўрсатилган мақсадлар учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш асосида очиқ кимошди савдолари ўтказилмасдан берилиши мумкин.
49. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларни молиялаштирган юридик ва жисмоний шахслар ўзлари разведка қилган конда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун лицензия олиш юзасидан мутлақ ҳуқуққа эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини молиялаштирган шахснинг буюртманомасига биноан берилади, унга молиялаштириш манбаини кўрсатган ҳолда конни разведка қилиш ишларини молиялаштириш фактини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган бўлиши керак.
Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини ўз маблағлари ҳисобига ўтказган шахс ўзи разведка қилган кондаги фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳуқуқидан воз кечган тақдирда у ушбу Низомда белгиланган тартибда бошқа шахсга берилиши мумкин, бунда биринчи шахсга унинг қилган харажатлари, шу жумладан ер қаъри тўғрисидаги геологик ва бошқа ахборотлар қиймати қайтарилади.
Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини ўз маблағлари ҳисобига ўтказган шахс ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини ушбу Низомда белгиланган тартибда бошқа шахсга бериши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
50. Давлат геология қўмитаси ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензияни очиқ савдолар натижаларига кўра бериш тавсия қилинаётган ер қаъри участкалари бўйича таклифларни тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади. Углеводородлар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳамда кавлаб олиш мақсадида геологик жиҳатдан ўрганиш учун фойдаланишга бериладиган ер қаъри участкалари бўйича таклифлар Давлат геология қўмитаси томонидан «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан биргаликда тайёрланади.
51. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда ер қаъри участкаларини белгилагандан кейин, очиқ савдолар ўтказилиши учун масъул бўлган давлат органлари қарорига кўра очиқ савдоларга қўйилаётган ҳар бир ер қаъри участкаси бўйича олтмиш кун ичида қуйидагилар ишлаб чиқилади:
ер қаъри тадбиркорлик таваккалчилиги шароитларида геологик жиҳатдан ўрганиш учун берилган тақдирда — йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар;
ер қаъри фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш учун, шу жумладан углеводородларни, бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш учун берилган тақдирда — бошланғич техник-иқтисодий асослаш.
Йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар ва (ёки) бошланғич техник-иқтисодий асослаш асосида — Давлат геология қўмитаси томонидан, углеводородлар бўйича эса — «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан биргаликда очиқ савдоларнинг бошланғич шартлари ўттиз кун мобайнида ишлаб чиқилади, уларда ғолибни аниқлаш мезонлари, ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг асосий ва қўшимча шартлари, очиқ савдоларни ўтказиш муддатлари ва тартиби, шунингдек қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар акс эттирилади.
52. Очиқ савдоларнинг бошланғич шартлари, қоидага кўра, ҳар бир ер қаъри участкаси бўйича якка тартибда белгиланади ёки ер қаърининг бир типдаги ёки ўзаро боғлиқ участкалари гуруҳлари учун умумий шартлар сифатида белгиланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ошкора савдоларнинг бошланғич шартлари ўттиз кун мобайнида бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси ва «Ўзбекнефтгаз» МХК билан (углеводородлар бўйича) келишиб олинади;
(52-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 23 декабрдаги ПФ-4256-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 510-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(52-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 23 декабрдаги ПФ-4256-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 510-модда)
53. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси икки ҳафта муддатда келишувларнинг йиғма маълумотларини умумлаштиради ва шакллантиради, шунингдек йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар ва (ёки) дастлабки техник-иқтисодий асослашни ҳисобга олган ҳолда зарур хулосалар ва очиқ савдо бошланғич шартларининг мақбуллиги тўғрисидаги таклиф билан тушунтириш ёзувларини тайёрлайди.
Материаллар очиқ савдолар бошланғич шартларининг мақбуллигини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.
54. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўттиз кун мобайнида очиқ савдолар бошланғич шартларининг мақбуллиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тақдим этган материалларни кўриб чиқади ва қарор қабул қилади.
55. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси очиқ савдолар бошланғич шартларини маъқуллаган тақдирда бир ҳафта муддатда очиқ савдолар тўғрисида эълон чиқарилади.
Бўлажак очиқ савдолар тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларида улар ўтказилиши санасидан уч ой олдин, йирик объектлар бўйича эса — олти ой олдин эълон қилиниши керак.
56. Бўлажак очиқ савдолар тўғрисида оммавий ахборот воситаларидаги эълонда қуйидагилар бўлиши керак:
очиқ савдоларнинг ўтказиладиган вақти ва жойи, шу жумладан буюртманомалар қабул қилинадиган манзил, буюртманомалар беришнинг тугаш санаси ва соати;
ер қаъри участкаси тўғрисидаги геологик пакетнинг ва бошқа ахборотларнинг қиймати ҳақида маълумотлар;
Ер қаъридан фойдаланиш учун ер участкаларини бериш Ўзбекистон Республикасининг ер қонунчилигида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Очиқ савдоларнинг натижалари бўйича ер қаъри участкалари фойдаланишга берилганда, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли ер участкалари берилишини кафолатлайдиган қарорини олиш Давлат геология қўмитаси зиммасига юкланади.
57. Давлат геология қўмитаси (углеводородлар бўйича — «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан биргаликда), ер қаъри участкалари маҳсулот тақсимотига оид битим шартларида берилган ҳолларда эса — давлат ваколатли органи умумий геологик хариталарни ҳамда очиқ савдоларга қўйилаётган ер қаъри участкасини тавсифловчи бошқа материалларни тайёрлаш ва намойиш қилишни ташкил этадилар.
58. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш юзасидан очиқ савдоларда қатнашиш учун манфаатдор шахслар очиқ савдолар ўтказишни ташкил қилаётган орган томонидан белгиланадиган шакл бўйича буюртманома берадилар. Буюртманомада талабгорнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларини бажариш мажбуриятини олганлиги кўрсатилади.
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи юзасидан очиқ савдоларда қатнашишга буюртманомада буюртма берувчи сўралаётган ер қаъри участкаси номини ва ер қаъридан фойдаланишнинг назарда тутилаётган турини кўрсатади.
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи юзасидан очиқ савдоларда қатнашиш учун буюртманомага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
очиқ савдолар шартларида кўрсатилган фаолиятнинг асосий турларини бажариш ва маҳсулотлар олиш бўйича буюртмачининг техник ва технологик имкониятлари тўғрисидаги, шунингдек бундай ишларни бажариш учун унинг томонидан пудратчилар сифатида жалб этиладиган корхоналар тўғрисидаги маълумотлар, зарурат бўлганда, фаолиятнинг ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган айрим турларини амалга оширишга лицензиялар (рухсатномалар)нинг нусхалари тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
59. Буюртманома очиқ савдоларда иштирок этиши учун йиғим буюртмачи томонидан тўлангандан кейин ва у очиқ савдоларни ўтказувчи органда буюртманомаларни қабул қилишнинг эълон қилинган муддати ўтгунгача рўйхатдан ўтказилгандан кейин берилган ҳисобланади. Очиқ савдоларда қатнашиш учун йиғим миқдори ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг мақсади ва фойдали қазилмаларнинг турларига боғлиқ ҳолда танлов комиссияси томонидан белгиланади.
60. Очиқ савдоларда қатнашиш учун берилган буюртманомалар буюртмачининг молиявий аҳволини ва техник жиҳатдан лаёқатлилигини текшириш мақсадида очиқ савдоларни ўтказаётган органда экспертизадан ўтказилади.
61. Очиқ савдоларда қатнашиш учун буюртманоманинг қабул қилинганлиги ёки уни қабул қилишни асосланган ҳолда рад этилганлиги тўғрисида буюртмачи буюртманома тушган кундан бошлаб йигирма кундан кечикмай хабардор қилинади. Буюртманомани қабул қилиш рад этилган тақдирда очиқ савдоларда қатнашиш учун йиғим буюртмачига қайтарилади.
буюртманома белгиланган талаблар бузилган ҳолда берилганда, шу жумладан агар унинг мазмуни очиқ савдоларнинг эълон қилинган шартларига мувофиқ бўлмаса;
буюртмачи ўзида очиқ савдолар шартларида ер қаъри участкасидан фойдаланиш учун зарур молиявий ва техник воситалар мавжудлигини ёки мавжуд бўлишини тасдиқловчи далилларни тақдим этмаганда ёки тақдим этиши мумкин бўлмаганда рад этилиши мумкин.
63. Буюртмачи ўзи тўғрисида нотўғри маълумотлар берганлигини тасдиқловчи фактлар очиқ савдоларни ўтказиш жараёнида аниқланса мазкур буюртмачи очиқ савдолар қанташчилари жумласидан чиқарилиши керак.
64. Буюртманома қабул қилингандан кейин аризачига Махфийлик тўғрисидаги битимни имзолаш билан бир вақтда сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича геологик ва бошқа ахборотлар пакети реализация қилинади.
Пакетда геологик, кон-техника, технологик ва буюртмачи томонидан қуйидагиларни тайёрлаш учун етарли бўлган бошқа ахборотлар ҳажми мавжуд бўлиши керак:
ер қаъри тадбиркорлик таваккалчилиги шартларида геологик жиҳатдан ўрганиш учун фойдаланишга берилганда ер қаъри участкасидан фойдаланиш бўйича йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар;
ер қаъри фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш учун, жумладан углеводородлар, бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш учун берилган тақдирда ер қаъри участкасидан фойдаланиш бўйича техник-иқтисодий асослаш.
65. Маҳсулот тақсимотига оид битим шартларида фойдаланишга бериладиган ер қаъри участкалари бўйича ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини беришнинг бундан кейинги тартиби маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар ҳақидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
66. Буюртмачи олинган геологик ва бошқа ахборотлар асосида очиқ савдолар шартларида белгиланган муддатда сўралаётган ер қаъри участкасидан фойдаланиш бўйича йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ва (ёки) бошланғич техник-иқтисодий асослашни тайёрлайди ҳамда уларни кўриб чиқиш учун танлов комиссиясига тақдим этади.
Буюртмачи йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар ва (ёки) бошланғич техник-иқтисодий асослаш билан айни бир вақтда танлов комиссиясига ер қаъри участкаси (участкалари)дан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни бажариш учун зарур бўлган ўз молиявий имкониятлари тўғрисидаги маълумотларни (йиллик балансларни ва охирги уч йилдаги молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларни, зарурат бўлганда, банкнинг ёки бошқа кредиторнинг кредит бериш тўғрисидаги кафолатини) тақдим этади.
ер қаъри участкасидан фойдаланиш бўйича тақдим этилган йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларнинг ва (ёки) бошланғич техник-иқтисодий асослашнинг очиқ савдоларда эълон қилинган шартларга мувофиқлигини текшириш;
очиқ савдолар қатнашчилари томонидан тайёрланган ер қаъри участкасидан фойдаланиш бўйича йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ва (ёки) бошланғич техник-иқтисодий асослашни қиёслаш ва баҳолаш;
очиқ савдолар ғолибини аниқлаш ва унга ер қаъри тегишли участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия бериш тўғрисидаги қарор лойиҳасини тайёрлаш мақсадида танлов комиссиялари тузилади.
Танлов комиссияси очиқ савдолар натижалари бўйича оралиқ ва якуний протоколларни расмийлаштиради, улар танлов комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
68. Танлов комиссияси таркибига давлат бошқаруви органларининг (ваколати бўйича) ваколатли вакиллари, шунингдек кон ва нефть-газ кавлаб олувчи корхоналарнинг, илмий, лойиҳалаш ва бошқа ташкилотларнинг юқори малакали мутахассислари киритилади.
69. Танлов комиссияларининг шахсий таркиби, вазифалари ва ваколатлари Давлат геология қўмитасининг манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан белгиланган тартибда келишилган таклифи бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
70. Очиқ савдолар шартларига жавоб берадиган ҳамда энг яхши техник ва технологик ечимларни, шунингдек ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни таъминлайдиган ҳамда ер қаърини ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш талабларини, одамлар меҳнати ва саломатлиги хавфсизлигини таъминлайдиган ер қаъри участкасидан фойдаланиш бўйича йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ва (ёки) бошланғич техник-иқтисодий асослашни тақдим этган буюртмачи ғолибни аниқлаш мезонлари асосида ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш юзасидан очиқ савдолар ғолиби деб эътироф этилади.
71. Тақдим этилган ер қаъри участкасидан фойдаланиш бўйича йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ва (ёки) бошланғич техник-иқтисодий асослашнинг очиқ савдолар шартларига (иқтисодий, технологик, экологик ва бошқа шартларга) мувофиқлиги тўғрисидаги қарор танлов комиссияси томонидан йигирма кун мобайнида қабул қилинади ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 30 кун мобайнида танлов комиссиясининг қарорини тасдиқлаш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
72. Агар очиқ савдоларнинг икки ва ундан кўп қатнашчилари томонидан тақдим этилган ер қаъри участкасидан фойдаланиш бўйича йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар ва (ёки) бошланғич техник-иқтисодий асослаш очиқ савдолар шартларига жавоб берса ғолиб очиқ савдоларнинг танлов комиссияси томонидан белгиланадиган қўшимча шартларига мувофиқ эътироф этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
73. Очиқ савдолар ғолиблари томонидан тақдим этилган ер қаъри участкасидан фойдаланиш бўйича йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар ва (ёки) бошланғич техник-иқтисодий асослаш тегишли ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия шартларига киритилиши керак ёхуд маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим шартларига киритилади.
74. Танлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган қарори ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия беришга ваколатли орган томонидан лицензия бериш учун асос ҳисобланади.
Ер қаъри участкаси маҳсулот тақсимотига оид битим шартларида берилган тақдирда танлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган қарори маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимни тузиш бўйича материаллар тайёрлаш учун асос ҳисобланади.
75. Агар буюртмачилардан бирортасининг ҳам ер қаъри участкасидан фойдаланиш бўйича йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари ва (ёки) бошланғич техник-иқтисодий асослаши очиқ савдолар шартлари ва мезонларига жавоб бермаса очиқ савдолар ўтказилмаган деб ҳисобланади. Очиқ савдолар қатнашчиларининг қилган харажатлари қайтариб берилмайди.
76. Агар очиқ савдоларда қатнашиш учун фақат битта буюртмачидан буюртманома тушса, у ҳолда сўралаётган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ушбу буюртмачига берилиши мумкин, бунда буюртмачи томонидан тайёрланган ер қаъри участкасидан фойдаланиш бўйича йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар ва (ёки) бошланғич техник-иқтисодий асослаш эълон қилинган очиқ савдоларнинг шартлари ва мезонларига мувофиқ бўлиши керак.
77. Талабгор ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияларни тўғридан-тўғри музокаралар натижалари бўйича олиш учун лицензия беришга вакил қилинган тегишли органга буюртманома беради, буюртманомага ушбу Низомнинг 58-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинади.
Буюртманоманинг қабул қилинганлиги ёки уни қабул қилишнинг асосли равишда рад этилганлиги тўғрисида буюртмачи буюртманома тушган кундан бошлаб йигирма кун мобайнида, нодир тош хом ашё намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун лицензия беришга буюртманомалар бўйича эса — ўн кун мобайнида ёзма равишда хабардор қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
78. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш юзасидан буюртманома кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади. Буюртманома кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензия беришга ваколатли орган ҳисобига ўтказилади.
(78-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 7 ноябрдаги ПҚ-1850-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 45-сон, 512-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
79. Буюртманома қабул қилингандан кейин лицензия беришга ваколатли орган, углеводородлар бўйича эса — Давлат геология қўмитаси «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан биргаликда ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг лицензияга киритиладиган шартлари лойиҳасини ўттиз кун мобайнида ишлаб чиқади.
80. Тўғридан-тўғри музокаралар асосида маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим шартларида ер қаъри участкасини фойдаланишга бериш тартиби ва шартлари маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар ҳақидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
81. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари лойиҳаси ўттиз кун мобайнида, йирик ва энг мураккаб объектлар бўйича эса материаллар келиб тушган пайтдан бошлаб олтмиш кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси ва «Ўзбекнефтгаз» МХК билан (углеводородлар бўйича) бир вақтнинг ўзида келишиб олинади.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 23 декабрдаги ПФ-4256-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 510-модда)
82. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларининг келишилган лойиҳаси танишиш учун лицензия талабгорига берилади.
83. Талабгор ер қаъридан фойдаланишнинг таклиф қилинаётган шартларига рози бўлган тақдирда унга ўн кун муддатда қуйидагиларни тайёрлаш учун етарли бўлган сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича геологик ва бошқа ахборотлар белгиланган тартибда тақдим этилади:
ер қаъри тадбиркорлик таваккалчилиги шароитларида геологик жиҳатдан ўрганиш учун, шунингдек фойдали қазилмаларни тажриба-саноат кўламида кавлаб олиш учун берилган тақдирда — ер қаъри участкасидан фойдаланиш бўйича йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар;
ер қаъри фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш учун, шу жумладан углеводородлар, бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш учун берилган тақдирда — ер қаъри участкасидан фойдаланиш бўйича бошланғич техник-иқтисодий асослаш;
ер қаъри участкаси чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш мақсадида ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш учун берилган тақдирда — мўлжалланаётган фаолиятнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳаси.
Геологик ва бошқа ахборотларни тақдим этган орган айни бир вақтда талабгор билан Махфийлик тўғрисидаги битимни имзолайди.
84. Талабгор келишилган муддатларда, ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг қўйилган шартларини ва ер қаъридан фойдаланиш мақсадини ҳисобга олган ҳолда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ер қаъри участкасидан фойдаланиш бўйича йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни тайёрлайди ҳамда уларни экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасига, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига ва «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясига (углеводородлар бўйича) тақдим этади;
(84-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 23 декабрдаги ПФ-4256-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 510-модда)
LexUZ шарҳи
84-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 октябрдаги ПФ-5207-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ер қаъри участкасидан фойдаланиш бўйича бошланғич техник-иқтисодий асослашни тайёрлайди ва уни экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасига, Иқтисодиёт вазирлигига, Молия вазирлигига, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясига (углеводородлар бўйича) тақдим этади;
(84-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 23 декабрдаги ПФ-4256-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 510-модда)
LexUZ шарҳи
84-банднинг учинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 октябрдаги ПФ-5207-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
мўлжалланаётган фаолиятнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳасини тайёрлайди ва уни давлат экология экспертизасидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига тақдим этади.
85. Йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ва (ёки) бошланғич техник-иқтисодий асослашни экспертизадан ўтказиш улар тақдим қилинган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда ушбу Низомнинг 84-банди иккинчи ва учинчи хатбошида кўрсатилган органлар томонидан айнан бир вақтда амалга оширилади.
Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш лойиҳасини экспертизадан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
86. Талабгор экспертиза натижаларига кўра, йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларга ва (ёки) бошланғич техник-иқтисодий асослашга келишилган муддатларда зарур тузатишлар киритади ҳамда уларни экспертизани бажарган органларга келишиш учун жўнатади.
87. Ижобий хулоса олган йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар ва (ёки) бошланғич техник-иқтисодий асослаш талабгор томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасига тақдим этилади.
88. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси икки ҳафта муддатда экспертизанинг йиғма материалларини умумлаштиради ва шакллантиради, шунингдек зарур хулосалар ҳамда талабгорга ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига тегишли лицензия бериш тўғрисидаги таклиф билан бирга тушунтириш хати тайёрлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Материаллар кўриб чиқиш ва ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.
(88-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 23 декабрдаги ПФ-4256-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 510-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(88-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 23 декабрдаги ПФ-4256-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 510-модда)
89. Чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш мақсадида ер ости иншоотлари қуриш ва уларни ишлатиш учун фойдаланишга бериладиган ер қаъри участкаси бўйича давлат экология экспертизаси хулосаси ижобий бўлган тақдирда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
90. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси ва (ёки) Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тақдим этилган материалларни ўттиз кун мобайнида кўриб чиқади ҳамда улар ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг белгиланган шартларига мувофиқ бўлган тақдирда лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
91. Лицензия беришга ваколатли тегишли орган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензияни ўттиз кун мобайнида расмийлаштиради ва беради.
92. Ер қаъридан фойдаланувчига лицензия берилгандан кейин, ер қаъри участкасидан фойдаланиш бўйича якуний техник-иқтисодий асослашни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш учун фойдаланишга берилган ер қаъри участкаси бўйича геологик ва бошқа ахборотларнинг тўлиқ пакети реализация қилинади.
93. Айнан битта ер қаъри участкаси учун икки ва ундан кўп буюртманомалар берилган тақдирда ушбу ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия энг яхши иқтисодий кўрсаткичларни таъминлайдиган йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ва (ёки) бошланғич техник-иқтисодий асослашни, шунингдек ер қаъри ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ бўлган техник ечимларни тақдим этган талабгорга берилади.
94. Ушбу Низом 79—93-бандларининг амал қилиши нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплашга ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш ҳолларига татбиқ этилмайди. Ушбу лицензия буюртманома тушгандан кейин ўттиз кун мобайнида Давлат геология қўмитаси томонидан берилади.
95. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш учун лицензияларни расмийлаштириш ва уларни ер қаъридан фойдаланувчига бериш лицензия беришга ваколатли органлар томонидан, лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин ўттиз кун мобайнида амалга оширилади.
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш учун лицензия юридик шахс мақомига эга бўлмаган юридик шахслар бирлашмасига берилган тақдирда лицензия бундай бирлашманинг қатнашчиларидан биттасига берилади, ушбу лицензияда мазкур қатнашчининг бирлашма номидан вакиллик қилиши, шунингдек барча қатнашчилар кўрсатилади.
96. Лицензиялар лицензия беришга ваколатли органнинг буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланадиган махсус бланкаларда (ушбу Низомга 4-илова*) расмийлаштирилади. Лицензия бланкалари ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимоя даражасига эга бўлган қатъий ҳисоботдаги ҳужжатлардир. Лицензияга лицензиянинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланадиган қуйидаги матнли, чизма ва бошқа иловалар илова қилинади:
нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни геологик жиҳатдан ўрганиш ёки тўплаш учун фойдаланишга берилган кон ажратмаси ёки ер қаъри участкаси майдонининг тахминий параметрлари;
ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни олиб бориш учун ер участкаси бериш тўғрисида ер эгаси ёки ердан фойдаланувчининг кафолатлари.
* 4-илова рус тилидаги матнда берилган.
97. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини амалга оширишга у давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин йўл қўйилади. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш лицензия беришга ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
98. Ер қаъри участкалари маҳсулот тақсимотига оид битим шартларида фойдаланишга берилган тақдирда лицензия маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим имзолангандан кейин беш иш куни мобайнида берилади.
99. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилган тақдирда Давлат геология қўмитасининг Давлат геология фонди ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга доир лойиҳа-смета ҳужжатларини рўйхатдан ўтказади.
100. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш реестрга тегишли ёзувни киритиш йўли билан амалга оширилади.
Лицензия беришга ваколатли орган реестрларни ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг ҳар бир тури бўйича белгиланган тартибда алоҳида-алоҳида юритади.
ер қаъридан фойдаланувчи тўғрисидаги асосий маълумотлар, уларда юридик шахснинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (рўйхатдан ўтказиш санаси, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг берилган санаси ва тартиб рақами), почта манзили, телефон ва факс рақами, электрон почта манзили; жисмоний шахс учун — фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, телефон ва факс рақами;
102. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар реестрларидаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларга танишиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилиши мумкин.
103. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар реестридан ер қаъридан бир нафар фойдаланувчи бўйича маълумотлар бериш учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида тўлов ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар реестрларидан маълумотлар бепул берилади.
104. Реестрдан маълумотлар берилганлиги учун йиғим суммаси ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияларнинг тегишли реестрини юритувчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
105. Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин фойдаланишга берилган ер қаъри участкаси давлат ҳисобига олинади.
106. Фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларини давлат ҳисобига олиш Давлат геология қўмитасининг Давлат геология фонди томонидан, тегишли ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш материаллари олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер қаъри участкаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан кон ажратмаси тарзида бериладиган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия асосида фойдаланиш учун берилади.
(106-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 23 декабрдаги ПФ-4256-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 510-модда)
107. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 34-моддасида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек маҳсулот тақсимотига оид битимларда назарда тутилган ҳолларда чекланиши, тўхтатиб турилиши ёки муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин.
108. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки муддатидан олдин тўхтатиш лицензияни берган органлар томонидан, давлат бюджети маблағлари ҳисобига геологик ўрганиш учун фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларига нисбатан эса — ер қаърини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни қўриқлаш устидан давлат назорати органлари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда амалга оширилади.
109. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш барча участкада ёхуд унинг бир қисмида пайдо бўлган хавф-хатарлар ёки ер қаъридан фойдаланиш талаблари ва шартларининг, ер қаърини геологик ўрганиш бўйича ишларни юритиш нормалари ва қоидаларининг йўл қўйилган бузилишлари бартараф этилгунгача, лекин уч ойдан кўп бўлмаган муддатга ишларнинг муайян турлари амалга оширилишининг тақиқлаб қўйилишига сабаб бўлади.
110. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг тўхтатиб турилиши тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгунгача, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатда ишларнинг барча турлари амалга оширилишининг тақиқлаб қўйилишига сабаб бўлади, кон ишланмаларининг сақланишини таъминлаш, иморатлар, иншоотлар ва асбоб-ускуналарни авариясиз, одамлар ва атроф муҳит учун хавфсиз ҳолатда сақлаш ишлари бундан мустасно.
111. Пайдо бўлган хавф-хатар ёки «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 34-моддасида кўрсатиб ўтилган йўл қўйилган бузилишлар ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш ёки тўхтатиб туриш йўли билан бартараф этилиши мумкин бўлмаган ёки мунтазам тусга эга бўлган ёхуд ер қаърининг мазкур участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига нисбатан илгари чеклаш ва (ёки) тўхтатиб туриш жорий этилган ҳолларда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин.
Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган тақдирда фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланишда бузилган ер участкаларини ва бошқа табиий объектларни улардан келгусида фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш ишларини амалга оширишга, шунингдек кон ишланмаларини ҳамда ушбу ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган инфратузилма объектларини консервация қилиш ва (ёки) йўқ қилиш ишларини бошлаши шарт.
Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисидаги қарор фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини берган органлардан ўзи йўл қўйган бузилишлар тўғрисида ёзма билдиришнома олган кундан бошлаб уч ой ўтгандан кейин, агар фойдаланувчи кўрсатиб ўтилган муддатда ушбу бузилишларни тўлиқ бартараф этмаганда, қабул қилиниши мумкин.
112. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган тақдирда ер қаъри участкаси фойдаланиш учун берилган юридик шахс тугатилганда ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти тўхтатилганда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берган орган томонидан ташкил этилган махсус комиссия, ер қаъри участкаси маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим шартларида берилган ҳолларда эса — бошқарувчи қўмита кон ишланмаларини ҳамда ушбу ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган инфратузилма объектларини консервация қилиш ва (ёки) йўқ қилиш тартиби ва муддатлари тўғрисидаги масалаларни ҳал этиши шарт.
Кўрсатиб ўтилган ҳолларда ер қаъри участкаси тегишли равишда лицензия берган орган бошқарувига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтади.
113. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатиб турилганда ва (ёки) тўхтатилганда бу тўғрида қарор қабул қилган орган уч кун мобайнида манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга тегишли ахборот жўнатади.
114. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилган лицензия эгаси ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга, агар ушбу шахс лицензияда белгиланган шартларни бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олса, бериши мумкин.
Бунда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи ўзига ўтаётган шахс лицензия эгасига қўйилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
115. Маҳсулот тақсимотига оид битим шартларида берилган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга бериш «Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига мувофиқ белгиланади.
116. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга беришни келишиб олиш лицензия эгаси томонидан Давлат геология қўмитасига ариза бериш йўли билан амалга оширилади. Аризада ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш сабаблари, ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа шахсга қисман берилган тақдирда эса — талабгорнинг фойдали қазилмаларни ёки техноген минерал ҳосилаларни қазиб олиш, қайта ишлаш билан боғлиқ фаолиятининг мўлжалланаётган тури кўрсатилади. Аризага ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи ўзига ўтаётган шахснинг лицензия эгасига қўйиладиган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
117. Давлат геология қўмитаси тушган материалларни келишиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ва «Ўзбекнефтгаз» МХКга (углеводородлар бўйича) ўн кун мобайнида жўнатади. Кўрсатиб ўтилган органлар йигирма кун мобайнида ўз хулосаларини тақдим этади.
(117-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 23 декабрдаги ПФ-4256-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 510-модда)
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси ўн кун мобайнида экспертизанинг йиғма материалларини умумлаштиради ва шакллантиради, шунингдек ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга (тўлиқ ёки қисман) бериш мумкинлиги тўғрисида зарур хулосалар ва таклиф билан тушунтириш ёзувларини тайёрлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Материаллар кўриб чиқиш ва ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.
(117-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 23 декабрдаги ПФ-4256-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 510-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(117-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 23 декабрдаги ПФ-4256-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 510-модда)
Қарор аризачига қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун мобайнида ёзма шаклда жўнатилади. Келишиб олишнинг рад этилиши асосланган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечиш такроран келишиб олинишида, мазкур келишувни рад этиш тўғрисидаги қарорда аввал кўрсатилмаган янги асослар бўйича ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечишнинг келишиб олинишини рад этишга йўл қўйилмайди.
(117-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги ПФ-4473-сонли Фармонига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 466-модда)
Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга беришнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишиб олинганлиги томонларнинг ҳуқуқни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги тегишли шартномани тузиши ва ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи (тўлиқ ёки қисман) берилаётган шахсга ваколатли орган томонидан лицензия берилиши учун асос ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
118. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияни қайта расмийлаштириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
119. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияни берган орган томонидан, лицензия эгасининг аризаси асосида амалга оширилади.
Юридик шахс қайта ташкил этилганда ёки унинг номи ўзгарганда ариза лицензия эгаси томонидан, қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин ўн кун муддатда берилиши керак.
Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризага тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
120. Лицензия қайта расмийлаштирилганда тегишли реестрга ўзгартиришлар киритилади, лицензия эса янги бланкада расмийлаштирилади, бунда илгари берилган лицензия лицензияни берган органда қолади.
121. Лицензияни қайта расмийлаштириш зарур ҳужжатлар илова қилинган ариза тушган кундан бошлаб йигирма кун мобайнида амалга оширилади, ушбу Низомда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
122. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия қайта расмийлаштирилганда лицензия беришга буюртманома кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Лицензияни қайта расмийлаштириш учун йиғим суммаси ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензияни беришга ваколатли тегишли органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
123. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни қўриқлаш устидан давлат назорати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
124. Юридик ва жисмоний шахслар ўзлари тайёрлаган, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия бериш учун ваколатли органларга тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва қонун ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб берадилар.