Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитасининг
ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
АЙРИМ ТУРДАГИ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНАЁТГАН ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР УЧУН ҚАТЪИЙ БЕЛГИЛАНГАН СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 13 февралда 1218-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2003 йил 31 январдаги 24-сон ва 2003-19-сон қарори (2003 йил 16 февраль, рўйхат рақами 1218-сон — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 4-сон) билан тасдиқланган Алоҳида турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуҚулланаётган юридик ва жисмоний шахслар учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«пул (буюм) ютуқли таваккалчиликка асосланган ўйин автоматлари, шу жумладан ўйин автоматлари залларини ташкил этиш бўйича фаолият;».
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири М.Б. НУРМУРОДОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 30 январь,
27-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ж.Б. САЙФИДДИНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 30 январь,
2004-17-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 6-сон, 79-модда)