Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МАТБУОТ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ ЎРИНБОСАРИ ЛАВОЗИМИНИ ҚИСҚАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 18 январдаги 39-сон қарорига қисман ўзгартириш киритилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси раиси ўринбосарларининг сони биттага қисқартирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. ЖЎРАБЕКОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 9 июль,
340-сон