Суғурта хизматларининг рақобат бозорини янада шакллантириш, суғурта фаолиятининг замонавий турларини ривожлантириш ва сифатини ошириш, суғурталовчиларнинг капиталлашув даражасини кўпайтириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш, уларнинг минтақавий тармоқларини кенгайтириш, шунингдек суғурталашни тартибга солиш усулларини такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан суғурта ташкилотлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2007 — 2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш дастури 1-иловага мувофиқ маъқуллансин, унда қуйидаги чора-тадбирлар назарда тутилган:
суғурталаш, суғурта фаолияти ва суғурта назоратининг қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базасини халқаро амалиётга мувофиқ янада такомиллаштириш;
кўрсатилаётган суғурта хизматлари, айниқса тадбиркорлик фаолиятини, импорт-экспорт операцияларини суғурталаш, ҳаётни узоқ муддатга суғурталаш, шу жумладан суғуртанинг жамғарма турлари соҳасида суғурта хизматлари ҳажмини, кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш;
суғурталаш соҳаси ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вазирликлар, идоралар ва бажарувчилар — суғурта ташкилотлари билан биргаликда Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг белгиланган муддатларда сўзсиз ва сифатли бажарилишини таъминласин.
Фаолият кўрсатаётган суғурта компаниялари (суғурталовчилар) 2008 йил 1 январгача бўлган муддатда устав капитали миқдорининг мазкур қарор билан тасдиқланган Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда тасдиқланган Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари тўғрисидаги низом талабларига жавоб бермайдиган суғурта ташкилотлари фаолиятини 2008 йил 1 январгача белгиланган тартибда тўхтатиш ва лицензияларини бекор қилиш чора-тадбирларини кўрсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мамлакат иқтисодиёт олий таълим муассасаларида ихтисослаштирилган гуруҳлар ташкил этиш, суғурта бозори профессионал қатнашчиларининг юқори малакали мутахассислари тайёрлаш контингентини кенгайтириш ва сифатини ошириш, уларнинг малакасини мунтазам равишда ошириш бўйича бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва республика суғурта компанияларининг қуйидагилар фаолиятининг асосий йўналишлари бўлган Ўзбекистон суғурта бозори профессионал қатнашчилари уюшмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
суғурта бозори конъюнктурасини ўрганиш, унинг юқори даражада очиқ-ойдинлигини таъминлаш, рақобатни ривожлантириш, суғурта хизматлари ҳажмларини кўпайтириш, кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
потенциал хорижий инвесторларга маблағларни Ўзбекистон Республикаси суғурта соҳасига инвестициялашда кўмаклашиш;
суғурталаш учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, суғурта бозори профессионал қатнашчилари учун профессионал этика нормаларини ишлаб чиқиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Суғурта бозорини ривожлантириш ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг суғурталашда кенг қатнашишини рағбатлантириш учун белгилаб қўйилсинки, ҳаётни узоқ муддатга суғурталаш бўйича суғурта мукофотлари солиққа тортилмайди.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 590-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 590-модда)
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Т/р | Тадбирлар | Амалга ошириш шакли | Бажариш муддатлари | Масъул бажарувчилар |
I. Суғурталаш, суғурта фаолияти ва суғурта назоратининг қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш | ||||
1. | «Транспорт воситалари эгаларининг жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Қонун лойиҳаси | 2007 йил II чорак | Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, суғурта компаниялари |
2. | «Иш берувчининг жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Қонун лойиҳаси | 2007 йил IV чорак | Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, суғурта компаниялари |
3. | «Тиббий суғурта тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Қонун лойиҳаси | 2007 йил IV чорак | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, суғурта компаниялари |
1.2. Амалдаги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | ||||
4. | «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари таркибини аниқлаштириш ва кенгайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилаш. | Қонун лойиҳаси | 2007 йил II чорак | Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, суғурта компаниялари |
5. | «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда суғурта қилинмаган транспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар жавобгарлигини белгилаш. | Қонун лойиҳаси | 2007 йил II чорак | Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, суғурта компаниялари |
1.3. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш | ||||
6. | Суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисобининг ҳисоб рақамлари режасини ва уни қўллаш бўйича йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Ҳисоб рақамлари режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома | 2007 йил III чорак | Молия вазирлиги |
7. | Суғурталовчилар молиявий ҳисоботи шакллари ва уларни тўлдириш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари | 2007 йил III чорак | Молия вазирлиги |
8. | Умумий суғурта ва ҳаётни суғурталаш соҳасида суғурта тарифларини ҳисоблаб чиқариш бўйича методик кўрсатмаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Методик кўрсатмалар | 2007 йил III чорак | Молия вазирлиги, суғурта ташкилотлари |
9. | Суғурта компанияларини рейтинг жиҳатдан баҳолаш бўйича методик тавсияларни тайёрлаш. | Методик тавсиялар | 2007 йил III чорак | Молия вазирлиги, суғурта компаниялари |
10. | Актуар малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Низом | 2007 йил III чорак | Молия вазирлиги |
11. | Аджастер, актуар, сюрвейер ва ассистанс хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш. | Методик тавсиялар | 2007 йил III чорак | Молия вазирлиги, суғурта ташкилотлари |
12. | Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўловга қодирлиги тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Низом | 2007 йил IV чорак | Молия вазирлиги |
13. | Суғурта компанияларини аудиторлар томонидан текшириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш. | Методик тавсиялар | 2007 йил IV чорак | Молия вазирлиги |
14. | Суғурта фаолияти ва суғурта назоратини тартибга солувчи халқаро стандартлар айрим нормаларини қайта кўриб чиқиш ва норматив-ҳуқуқий базага жорий этиш. | Норматив-ҳуқуқий базага ўзгартириш ва қўшимчалар | 2007-2008 йиллар | Молия вазирлиги |
15. | Тадбиркорлик таваккалчиликларини (фойдани бой беришдан, лойиҳалашдаги хатоликлардан, банкротликдан суғурталаш ва ҳ. к.) суғурталашнинг намунавий қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Намунавий қоидалар | 2008 йил I чорак | Молия вазирлиги, суғурта компаниялари |
16. | Бизнес соҳаси учун суғурта хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартларини белгилаш. | Низом | 2008 йил I чорак | Молия вазирлиги, суғурта компаниялари |
17. | Суғурталовчиларнинг суғурта воситачилари билан ўзаро муносабатларини тартибга солувчи намунавий қоидаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Намунавий қоидалар | 2008 йил I чорак | Молия вазирлиги, суғурта компаниялари |
18. | Қайта суғурталаш хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартларини белгилаш. | Низом | 2008 йил I чорак | Молия вазирлиги, суғурта компаниялари |
19. | Даъво ишларининг ягона технологиясини жорий этиш. | Методик тавсиялар | 2008 йил III чорак | Молия вазирлиги, суғурта компаниялари |
20. | Суғурталовчи ва қайта суғурталовчининг инвестиция фаолияти тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Низом | 2009 йил I чорак | Молия вазирлиги |
II. Кўрсатилаётган суғурта хизматлари ҳажмини, кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш | ||||
21. | 2007—2010 йилларда суғурта хизматлари ҳажмини 3 баравар, суғурталовчилар суғурта захирасини 2,5 баравардан ортиқ, суғурта компаниялари ялпи капиталини 2 баравардан ортиқ кўпайтириш. | Чора-тадбирлар комплекси | Ишлаб чиқиш — 2007 йил II чорак Амалга ошириш — 2007—2010 йиллар | Молия вазирлиги, суғурта ташкилотлари |
22. | Аҳоли ва юридик шахсларни, айниқса бизнесни суғурталаш соҳасида, шунингдек қишлоқ жойларда суғурталовчи алоҳида бўлинмалар ва суғурта агентлари сонини кўпайтириш ҳисобига суғурта хизматлари билан қамраб олиш даражасини ошириш. | 2006—2010 йилларда хизмат кўрсатиш соҳаси ва сервисни ривожлантириш дастурига мувофиқ чора-тадбирлар комплекси | 2007—2010 йиллар | Молия вазирлиги, суғурта ташкилотлари |
23. | Экспорт кредитлар ва экспорт-импорт операцияларининг самарали суғурта ҳимоясини таъминловчи экспортни суғурталаш бўйича янги комплекс суғурта хизматлари турларини, шу жумладан сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурталаш, тўлов муддатини кечиктириш шартларини суғурталаш, «етказиб берувчи кредити» типи бўйича суғурталаш, «харидорга кредит» типи бўйича суғурталаш, экспорт-импорт контрактларини бажариш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурталаш, экспорт-импорт юкларини ташишни суғурталаш, хорижий шерикнинг иқтисодий ночорлигидан (банкротлигидан) суғурталаш ва бошқа суғурта хизматлари турларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. | Чора-тадбирлар комплекси | Ишлаб чиқиш —2007 йил II чорак амалга ошириш — 2007—2010 йиллар | Молия вазирлиги, суғурта ташкилотлари |
24. | Ҳаётни узоқ муддатли суғурталашни, шу жумладан суғуртанинг жамғарма турларини (ҳаётни аралаш суғурталаш, никоҳдан ўтишни суғурталаш, аннуитетларни суғурталаш, қўшимча пенсияни суғурталаш, таълим олиш харажатларини суғурталаш, даволанишни, шу жумладан чет элда даволанишни суғурталаш, балоғат ёшига етганликни суғурталаш ва бошқалар) кенгайтириш. | Чора-тадбирлар комплекси | Ишлаб чиқиш — 2007 йил IV чорак Амалга ошириш — 2008—2010 йиллар | Молия вазирлиги, суғурта ташкилотлари |
25. | Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини суғурталашни жадал ривожлантириш, бизнесни суғурталаш соҳасида (банкротликдан, фойдани бой беришдан, кўзда тутилмаган харажатлардан, суд харажатларидан, профессионал жавобгарликдан ва шу кабилардан суғурталаш) суғуртанинг янги турларини жорий этиш, уларнинг аниқ манзиллилиги, табақалаштирилганлиги, сифати ва самарадорлигини ошириш. | Чора-тадбирлар комплекси | Ишлаб чиқиш — 2008 йил I чорак Амалга ошириш — 2008—2010 йиллар | Молия вазирлиги, суғурта ташкилотлари |
26. | Суғурта хизматларига талабни баҳолаш бўйича маркетинг тадқиқотларини, суғурта бозорини ривожлантириш бўйича таҳлилий ишланмаларни ташкил этиш. | Маркетинг ва бошқа таҳлилий тадқиқотлар | 2007 йил III чоракдан бошлаб доимо | Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари уюшмаси |
27. | Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекциясида маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. | Автоматлаштирилган тизим | 2008 йил II чорак | Молия вазирлиги |
28. | Таваккалчиликларнинг барвақт олдини олиш бўйича тест ўтказишнинг таваккалчиликларни баҳолаш тизимига асосланган механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. | Чора-тадбирлар комплекси | 2008 йил IV чоракдан бошлаб | Молия вазирлиги |
29. | Ўзбекистоннинг Суғурта назорати органлари халқаро уюшмасига кириши бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш. | Чора-тадбирлар комплекси | 2008 йил мобайнида | Молия вазирлиги |
30. | Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари ва уларнинг бирлашмалари билан биргаликда аҳоли ўртасида суғурта маданиятини ошириш бўйича маърифий ва тушунтириш ишларини амалга ошириш. | Семинарлар, радио ва телевидениеда эшиттиришлар, кўрсатувлар ва реклама компаниялари, оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилиш | доимо | Молия вазирлиги, суғурта компаниялари |
31. | Аҳолини суғурта бозоридаги, шу жумладан суғурта агентларининг ноқонуний ёхуд қонунга хилоф фаолияти тўғрисида хабардор қилиш. | Оммавий ахборот воситаларида ахборотлар бериш | доимо | Молия вазирлиги, суғурта компаниялари |
III. Мамлакат суғурта бозорининг очиқ-ойдинлигини ва ишончлилигини таъминлаш, суғурталовчиларнинг капиталлашув даражасини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлигини ва тўловга қодирлигини мустаҳкамлаш | ||||
32. | Фаолият кўрсатаётган суғурта компанияларининг устав капиталларини суғурта фаолиятининг амалга оширилаётган турларидан келиб чиққан ҳолда белгиланган энг кам миқдорларгача кўпайтириш. | Чора-тадбирлар комплекси | 2008 йил 1 январгача | Молия вазирлиги, суғурта компаниялари |
33. | Устав капиталининг энг кам миқдорини белгиланган муддатларда шакллантиришни таъминлаш имкониятига эга бўлмаган суғурталовчиларни аниқлаш чора-тадбирлари комплексини амалга ошириш, уларга суғурта фаолияти соҳасини ўзгартиришда ва қайта ташкил этишда (қўшилиш, бирлашишда) кўмаклашиш. | Чора-тадбирлар комплекси | 2007 йил II чорак | Молия вазирлиги |
34. | «Ўзагросуғурта», «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компаниялари ва акциядорлик компаниясига айлантирилаётган «Ўзбекинвест» компанияси устав фондларидаги давлат улушларини сотиш. | Тадбирлар | Ҳукуматнинг тегишли қарорларида белгиланган муддатларда | Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, «Ўзагросуғурта», «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компаниялари, «Ўзбекинвест» компанияси |
35. | Хорижий капитал иштирокида суғурта компаниялари ташкил этишни рағбатлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. | Чора-тадбирлар комплекси | 2007 йил II чорак | Молия вазирлиги, суғурта компаниялари |
IV. Суғурта соҳаси ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш | ||||
36. | Банк-молия академияси ҳузурида суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича доимий фаолият кўрсатадиган ихтисослаштирилган курслар ташкил этиш. | Ихтисослаштирилган ўқув курслари | 2007 йил III чорак | Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари уюшмаси, Банк-молия академияси |
37. | Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари ходимлари учун суғурталаш ва суғурта фаолиятининг долзарб масалалари бўйича ўқув-амалий конференциялар ва семинарлар ташкил этиш. | Конференциялар ва семинарлар | мунтазам равишда | Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари уюшмаси, суғурта компаниялари, суғурта бозорининг бошқа профессионал қатнашчилари |
38. | Кўрсатиб ўтилган тузилмаларнинг қўшадиган улуши ҳисобига суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ўқув марказини ташкил этиш. | Чора-тадбирлар комплекси | 2008 йил I чорак | Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари уюшмаси, суғурта компаниялари, суғурта бозорининг бошқа профессионал қатнашчилари |
39. | Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари учун профессионал этика нормаларини ишлаб чиқиш. | Профессионал этика нормалари | 2008 йил II чорак | Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари уюшмаси, суғурта компаниялари, суғурта бозорининг бошқа профессионал қатнашчилари |
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари фаолияти хусусиятларини белгилайди.
2. Суғурталовчилар, суғурта воситачилари (суғурта брокери, қайта суғурталовчи брокер, суғурта агенти), актуар, аджастер, сюрвейер хизматлари, шунингдек ассистанс хизматлари кўрсатадиган юридик ва жисмоний шахслар суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Суғурта бозорининг профессионал қатнашчиларини давлат рўйхатига олиш белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш ягона марказлари томонидан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПФ-5055-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 411-модда)
4. Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан бериладиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосида амалга оширилади.
Суғурталовчилар ва суғурта брокерлари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш ва бекор қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
5. Актуар, аджастер, сюрвейер хизматлари ҳамда ассистанс хизматлари кўрсатадиган юридик ва жисмоний шахслар:
6. Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари ўз фаолиятини мувофиқлаштириш, умумий манфаатларни ҳимоя қилиш ва ифодалаш ҳамда умумий вазифаларни ҳал этиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нотижорат ташкилотлар ҳисобланган ўз уюшмалари ва иттифоқларини тузишга ҳақлидир.
Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари уюшмалари ва иттифоқларидан суғурта бозорини монополия қилишга йўналтирилган битимларга эришиш учун фойдаланилиши мумкин эмас.
7. Суғурталовчи — бу тижорат ташкилоти ҳисобланадиган, тегишли турдаги суғурталашни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ва суғурта шартномасига мувофиқ суғурта тўлови (суғурта пули) тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган юридик шахс.
Давлат суғурта ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари асосида ташкил этилади.
9. Суғурталовчи устав капиталининг камида тўқсон фоизи муассислар (қатнашчилар)нинг пул маблағларидан шакллантирилади.
Суғурталовчининг устав капиталини шакллантириш учун кредитга олинган, гаровга қўйилган маблағлардан ва жалб этилган бошқа маблағлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Суғурталовчининг бошланғич устав капитали лицензия олиниши пайтида қатнашчилар томонидан шакллантирилиши ва мазкур Низомда белгиланган устав капиталининг энг кам миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПФ-5197-сонли Фармони таҳририда)
11. Ҳаётни суғурталаш тармоғида суғурта фаолиятини амалга ошираётган суғурталовчи умумий суғурталаш тармоғида суғурта фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган умумий суғурталаш тармоғининг айрим турлари (даражалари) бундан мустасно. Умумий суғурталаш тармоғида суғурта фаолиятини амалга ошираётган суғурталовчи ҳаётни суғурталаш тармоғида суғурта фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас.
қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда ва шартларда суғурталаш (қайта суғурталаш) шартномаларини тузиш ва бажариш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда ва шартларда инвестиция фаолиятини амалга ошириш;
суғурталаш (қайта суғурталаш) соҳасида мутахассисларнинг малакасини ошириш, шунингдек суғурта агенти сифатида суғурта воситачилиги билан боғлиқ бўлган фаолиятни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда ва шартларда суғурта ҳодисалари юз беришининг олдини олиш ва огоҳлантириш чора-тадбирларини молиялаштириш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи томонидан амалга оширилаётган суғурта турлари бўйича қоидалар (шартлар)ни белгилаш;
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, судлар, тиббиёт, сейсмология, ветеринария, гидрометеорология ташкилотларидан ва бошқа ташкилотлардан суғурта товони миқдорини белгилаш учун зарур бўлган тегишли ахборот ва ҳужжатларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
суғурта агентлари, суғурталаш ва қайта суғурталаш брокерлари, суғурта бозорининг бошқа профессионал қатнашчилари билан тегишли шартномалар тузиш;
қонун ҳужжатларида ва ёки суғурталаш (қайта суғурталаш) шартномасида белгиланган ҳолларда ва тартибда суғурта товонини тиклашни рад этиш, суғурта шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш;
суғурталаш (қайта суғурталаш) шартномасида назарда тутилган тартибда суғурталанувчи томонидан маълум қилинган ахборотни текшириш, суғурталанувчи томонидан суғурта шартномаси талаблари ва шартлари бажарилишини назорат қилиш;
илгари суғурталовчи томонидан ўз эҳтиёжлари учун олинган ёки суғурта шартномасини амалга ошириш натижасида унинг ихтиёрига берилган мол-мулкни сотиш ёки ижарага бериш;
Суғурталовчи қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ суғурта фаолиятини амалга оширишда олинган ахборотнинг махфийлигини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг талаби бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган ахборотни тақдим этиш;
суғурта ҳодисаси юз берганда қонун ҳужжатларида ёки суғурталаш (қайта суғурталаш) шартномасида назарда тутилган муддатларда барча зарур ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва суғурта товони тўлаш;
фирманинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ёки жойлашган жойи ўзгарган тақдирда бу ҳақдаги ахборотни оммавий ахборот воситалари орқали суғурталанувчилар эътиборига етказиш, ўзи бажараётган бир йилдан ортиқ муддатли суғурталаш (қайта суғурталаш) шартномаси бўйича эса — ёзма шаклда етказиш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда ва шартларда суғурта захираларини шакллантириш ва жойлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда бир йилда камида бир марта актуар текширувдан ўтиш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган шакллар бўйича, тартибда ва муддатларда йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий, статистик, солиқ ахборотини ва бошқа ахборотни тузиш.
Суғурталовчи қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олиши мумкин.
14. Суғурталовчилар суғуртани амалга ошириш билан бевосита боғлиқ бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин эмас, қонун ҳужжатларида ва мазкур Низомда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
15. Суғурталаш брокери — суғурталанувчининг номидан ва унинг топшириғи бўйича суғурта шартномаси тузиш ва уни бажаришни ташкил этиш фаолиятини амалга оширадиган юридик шахс. Суғурталаш брокери фаолияти суғурта соҳасидаги фаолиятнинг бошқа турлари билан қўшиб олиб борилиши мумкин эмас, қайта суғурталаш брокерининг фаолияти бундан мустасно.
Қайта суғурталаш брокери — ўз номидан ва суғурталовчининг топшириғи бўйича қайта суғурталаш шартномасини тузиш ва бажаришни ташкил этиш фаолиятини амалга оширадиган, қайта суғурталаш шартномаси бўйича суғурталанувчи сифатида иш кўрадиган юридик шахс.
Суғурталаш ва қайта суғурталаш брокерлари суғурталовчиларнинг устав капиталларида қатнашишга ҳақли эмас.
ўз ваколатлари доирасида суғурталаш (қайта суғурталаш)нинг ҳар қандай тури бўйича воситачилик фаолиятини амалга ошириш;
суғурталовчидан лицензия мавжудлиги, устав фонди миқдорлари, суғурта захиралари ва қабул қилинган мажбуриятлар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек унинг тўловга қодирлиги ва молиявий барқарорлигининг бошқа кўрсаткичларини олиш;
мижозларнинг сўровлари бўйича суғурта шартномаси тузиш ва бажариш бўйича тўлиқ, ишончли ва холисона ахборотни тақдим этиш;
18. Суғурталаш (қайта суғурталаш) брокери ўзи билан суғурталанувчи ўртасида тузилган шартнома асосида хизматлар кўрсатади.
Суғурталаш (қайта суғурталаш) брокерлари хизматларига ҳақ тўлаш воситачилик тақдирлаш пули шаклида амалга оширилади, унинг миқдори шартномада белгиланади.
19. Суғурталаш ва қайта суғурталаш брокерлари суғурта турлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борадилар, суғурталовчилар томонидан таклиф этилган дастурлар ва суғурталаш (қайта суғурталаш) шартларини уларнинг самарадорлиги юзасидан текширадилар ва улардан энг мақбул вариантни танлаб оладилар.
20. Суғурта агенти — суғурталовчининг номидан ва унинг топшириғи бўйича суғурта шартномаси тузиш ва уни бажаришни ташкил этиш фаолиятини амалга оширадиган юридик ёки жисмоний шахс.
суғурталовчи томонидан берилган ваколатлар доирасида, шу жумладан суғуртанинг мажбурий турлари бўйича суғуртанинг ҳар қандай тури бўйича воситачилик фаолиятини амалга ошириш;
суғуртага қабул қилинаётган суғурта таваккалчилигини баҳолашда, суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта тўловини тўлашда ва шунингдек суғурталанувчи томонидан суғурта мукофоти тўлиқ ҳажмда ва суғурта шартномасида белгиланган муддатларда тўланишида зарур ёрдам бериш;
суғурталовчидан лицензия мавжудлиги, устав фонди миқдорлари, суғурта захиралари ва қабул қилинган мажбуриятлар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек унинг тўловга қодирлиги ва молиявий барқарорлигининг бошқа кўрсаткичларини олиш;
суғурталанувчидан қабул қилиб олинаётган таваккалчиликлар тўғрисида суғурталовчига тўлиқроқ ахборот бериш мақсадида суғурталанувчининг шахсий ҳаётига халақит қилмасдан умумий маълум бўлган манбалардан таваккалчилик ва суғурталанувчи тўғрисидаги маълумотларни тўплаш;
суғурта шартномаси тузишда ва суғурта товонини тўлашда ҳужжатларни, шунингдек суғуртага оид бошқа ҳужжатларни тўғри ва ўз вақтида расмийлаштиришга кўмаклашишга;
суғурта тарифлари, суғурталовчилар томонидан таклиф этилаётган суғурталаш шартлари, лицензия мавжудлиги, устав фонди миқдорлари, суғурта захиралари ва қабул қилинган мажбуриятлар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек унинг тўловга қодирлиги ва молиявий барқарорлигининг бошқа кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборотга эга бўлиш;
суғурта шартномасини расмийлаштиришда суғурталанувчи тўғрисидаги имкони бўлган ахборотларга эга бўлиш, унга суғурта таваккалчилигини пасайтиришга ва суғурта ҳодисаси юз бериши эҳтимолини камайтиришга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни амалга оширишни таклиф этиш;
суғурталанувчиларга уларнинг сўровлари бўйича суғурталашнинг амалдаги шартлари тўғрисида батафсил ва тўғри ахборот бериш;
суғурта ҳужжатларида назарда тутилган реквизитларни ўчириб ёзишга, тозалашга ва тузатишларга йўл қўймасдан тартибли ва аниқ тўлдирган ҳолда суғурта шартномаларини янги муддатга тўғри тузиш ва ўз вақтида қайта расмийлаштириш;
белгиланган шакллар бўйича тузилган суғурта шартномалари ва олинган суғурта мукофоти суммалари ҳисобини юритиш;
суғурталовчи томонидан суғурта шартномаси мобайнида таваккалчилик шарт-шароитлари жиддий равишда ўзгаришига тегишли ҳар қандай ахборот ўз вақтида олинишини, шунингдек суғурта эътирозлари пайдо бўлганда ва уларни тартибга солиш жараёнида суғурталовчи ва суғурталанувчи ўртасида ахборотларнинг ўз вақтида ва сифатли айирбошланишини таъминлаш;
тегишли битим мавжуд бўлган тақдирда суғурталовчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан суғурта тўловлари тўланишини ташкил этиш;
23. Суғурта агентлари ўз фаолиятини суғурталовчилар билан тузилган топшириқ шартномалари (агент битимлари) асосида амалга оширадилар.
Суғурта агенти ўз фаолиятини фақат ўзи шартнома (агент битими) тузган суғурталовчининг реестрига киритилгандан кейин амалга ошириши мумкин.
Суғурта агентлари хизматларига ҳақ тўлаш суғурта агенти билан тузилган суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофотлари (тўловлар)дан воситачилик тақдирлаш пули шаклида амалга оширилади.
суғурта агентлари томонидан тегишли лицензияларни олмаган суғурталовчилар номидан суғурта шартномалари тузилишига;
агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатга олинмаган хорижий суғурта ташкилотлари номидан суғурта шартномалари тузиш билан боғлиқ бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида суғурта бўйича суғурта агентларининг воситачилик фаолиятига йўл қўйилмайди.
25. Суғурта агентлари — жисмоний шахслар суғурта шартномалари бўйича ўз номларига, тўловлар амалга оширилганда эса яқин қариндошлари (отаси, онаси, хотини, эри, ўғли, қизи, опа-сингиллари ва ака-укалари) номига ҳужжатларни ёзишга, шунингдек ўз фойдасига суғурта шартномаси тузишга ва бунда ушбу суғурта шартномаси бўйича суғурта агенти сифатида иш кўришга ҳақли эмас.
26. Аджастер ёки аджастер ташкилоти — бу суғурталовчининг топшириғи бўйича қуйидаги хизматларни кўрсатадиган тегишли равишда жисмоний ёки юридик шахс:
суғурта ҳодисаси мавжуд бўлган тақдирда суғурта ҳодисаси оқибатида пайдо бўлган шикастланиш даражаси ва зарар миқдорини аниқлаш;
суғурталовчининг мажбуриятларидан келиб чиқиб тўланиши керак бўлган суғурта товони суммасини аниқлаш;
Аджастер (аджастер ташкилоти) ўз фаолиятини суғурталовчи (суғурталанувчи) билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширади.
суғурта воқеаси (суғурта ҳодисаси)ни ўрганиш учун суғурталовчи (суғурталанувчи)дан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
ўзи объектни сиртдан кўздан кечирганлиги тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириш (зарурият бўлганда техник воситаларни қўллаган ҳолда);
фаолияти суғурта объектларига дахлдор бўлган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан юридик аҳамиятга эга бўлган зарур маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
тегишли билимларга эга бўлиш ёки ўз штатида тегишли профессионал билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларга эга бўлиш;
махсус ўрганишни талаб этадиган маълумотларни тўғри ва ўз вақтида таҳлил қилиш учун мумкин бўлган чора-тадбирларни кўриш;
29. Аджастер хизмати кўрсатилиши натижалари эксперт ҳисобот шаклида расмийлаштирилади, ундан суғурталовчи томонидан зарарларни тўлашда ва суд низоларини ҳал этишда фойдаланилиши мумкин.
Аджастер (аджастер ташкилоти)нинг эксперт ҳисоботидаги хулосалар мустақил суғурта экспертизаси давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин.
30. Актуарий ёки актуар ташкилот — бу тегишли равишда қуйидагиларни ўз ичига оладиган актуар хизматлар кўрсатувчи жисмоний ёки юридик шахс:
суғурта ҳодисаси юз беришининг математик жиҳатдан муқаррарлиги ҳисобини амалга ошириш, ҳам алоҳида таваккалчилик гуруҳларида, ҳам умуман жами суғурта бўйича зарар етказиш оқибатлари оғирлиги частоталари ва даражасини аниқлаш;
суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) зарур суғурта захиралари ва фондларини математик асослаш ва ҳисоблаш, уларни шакллантириш методларини ишлаб чиқиш;
суғурталовчи томонидан инвестициялар сифатида йиғилган бадаллардан фойдаланишда капитал қўйиш нормаси ва нетто-ставка миқдори ўртасидаги боғлиқликни белгилаш, бу тариф ставкаларини инвестиция даромади суммасига камайтиришга кўмаклашади;
суғурталаш жараёнини ташкил этиш учун зарур харажатларни асослаш ва суғурта хизматлари таннархини ҳисоблаш;
суғурталашнинг (қайта суғурталашнинг) ҳар бир тури бўйича тариф ставкаларини суғурталовчилар учун уларни ўтказишнинг узоқ муддатли ва қисқа муддатли характерини ҳисобга олган ҳолда белгилаш;
суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) инвестиция фаолияти натижаларини актуар ҳисоблашдан фойдаланган ҳолда баҳолаш;
суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) даромадларини суғурталаш (қайта суғурталаш)нинг ҳар хил турлари бўйича режалаштириш.
Актуарий (актуар ташкилот) ўз фаолиятини суғурталовчи билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширади.
ишончли актуар хулоса тузиш учун зарур бўлган барча ахборотлар суғурталовчи томонидан тақдим этилмаган тақдирда актуар текшириш ўтказишни рад этиш;
актуар текшириш ўтказишда қатнашишга бошқа актуарийлар ва бошқа мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш;
актуар хулосада актуар ҳисоблашларнинг камчиликларини ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларни акс эттириш;
33. Актуарий, агар у актуар ташкилот штатида турган бўлса ёки унинг билан актуар ташкилот ўртасида фуқаролик — ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилган бўлса актуар текширишни ўтказишга жалб этилиши мумкин.
Актуарий актуар ташкилот олдида сифатсиз актуар текширувни ўтказиш, тижорат сирини ошкора қилиш ва актуар ташкилот учун зарар етказган бошқа хатти-ҳаракатлар натижасида етказилган зарар юзасидан жавоб беради.
34. Актуарлар актуар хизматлари кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда актуарий малака сертификатини олиши шарт.
Актуар ташкилотлар ўз штатида актуарий малака сертификатига эга бўлган камида 1 актуарга эга бўлиши керак.
35. Актуар ташкилот (актуарий) фаолияти натижалари ҳисобот тарзида расмийлаштирилади. Актуар ташкилот (актуарий) ҳисоботидаги хулосалар мустақил экспертиза давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин.
36. Ассистанс хизматлари кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахслар суғурталаш шартномаси доирасида суғурталанувчиларга (суғурталанган шахсларга, фойда кўрувчиларга) ҳамда суғурталовчиларга техник, тиббий ва бошқа хизматлар кўрсатадилар, шунингдек уларга молиявий ёрдам кўрсатадилар.
Ассистанс хизматлари кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахслар ўз фаолиятини суғурталовчи билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширадилар.
Ассистанс хизматларига фақат суғурталовчилар томонидан, суғурталанувчилар (суғурталанган шахслар)нинг иштирокисиз ҳақ тўланади.
суғурталовчи томонидан ассистанс хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган барча ахборотлар тақдим этилмаган тақдирда асситанс хизматлари кўрсатишни рад этиш;
ассистанс хизматлари кўрсатиш юзасидан шартномага мувофиқ мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш;
суғурталанувчилардан (суғурталанган шахслардан) суғурта ҳодисалари (ҳолатлари) тўғрисидаги хабарларнинг кеча-кундуз қабул қилинишини ташкил этиш ва суғурталанувчиларга (суғурталанган шахсларга) суғурта шартномаси доирасида, тақдим этилган суғурта полиси асосида зарур ёрдам кўрсатиш;
суғурталанувчиларга (суғурталанган шахсларга) чақирув қабул қилинган вақтдан бошлаб имкони борича энг қисқа муддатларда зудлик билан зарур ёрдам ва хизматлар кўрсатишнинг ташкил этилишини таъминлаш;
барча фактларни ва таваккалчилик ҳолатларини таҳлил қилиш, суғурта шартномаси тузилгунгача таваккалчилик даражасини аниқлаш;
Суғурта экспертизаси ўтказишга ваколатли суғурта сюрвейери мутахассислари (экспертлари)нинг иш тартиби суғурта сюрвейерининг ички ҳужжатларида белгиланади.
Суғурта сюрвейери ўз фаолиятини суғурталовчи (суғурталанувчи) билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширади.
суғурта объектини ўрганиш учун суғурталанувчидан (суғурталовчидан) зарур ахборотларни сўраш ва олиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан, фаолияти суғурта объектларига тааллуқли бўлган бошқа ташкилотлардан зарур маълумотларни сўраш ва олиш;
тегишли билимларга эга бўлиш ёки ўз штатида тегишли профессионал билимлар ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларга эга бўлиш;
сюрвейер томонидан ўтказиладиган экспертизага дахлдор бўлган барча шахсларнинг ҳуқуқларига риоя қилинишини таъминлаш;
42. Суғурта сюрвейери фаолияти натижалари эксперт ҳисоботи тарзида расмийлаштирилади, ундан суғурталовчи (суғурталанувчи) томонидан суғурталаш (қайта суғурталаш) шартномасини тузишда фойдаланилиши мумкин.
Суғурта сюрвейерининг эксперт ҳисоботидаги хулосалар мустақил суғурта экспертизаси давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин.
43. Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари ўз зиммасига олинган мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
44. Суғурта фаолиятини амалга оширишнинг умумий шартлари, тавсия этилаётган суғурта битишувлари ва операциялари рўйхати, суғурта тарифлари, суғурталаш турлари ва муддатлари очиқ ахборот ҳисобланади ҳамда суғурталаш сири ва тижорат сири предмети бўлиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Суғурта бозорининг суғурталовчиларини ва бошқа профессионал қатнашчиларини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Суғурталовчиларни қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг рухсати билан амалга оширилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги ПФ-4473-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 466-модда)