10.04.2007 йилдаги ПҚ-618-сон
Ҳужжат 15.12.2014 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вазирликлар, идоралар ва бажарувчилар — суғурта ташкилотлари билан биргаликда Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг белгиланган муддатларда сўзсиз ва сифатли бажарилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда тасдиқланган Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари тўғрисидаги низом талабларига жавоб бермайдиган суғурта ташкилотлари фаолиятини 2008 йил 1 январгача белгиланган тартибда тўхтатиш ва лицензияларини бекор қилиш чора-тадбирларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Т/рТадбирларАмалга ошириш шакли Бажариш муддатлариМасъул бажарувчилар
I. Суғурталаш, суғурта фаолияти ва суғурта назоратининг қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш
1.«Транспорт воситалари эгаларининг жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.Қонун лойиҳаси2007 йил II чорак Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, суғурта компаниялари
2.«Иш берувчининг жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.Қонун лойиҳаси2007 йил IV чорак Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, суғурта компаниялари
3.«Тиббий суғурта тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.Қонун лойиҳаси2007 йил IV чорак Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, суғурта компаниялари
1.2. Амалдаги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
4.«Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари таркибини аниқлаштириш ва кенгайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилаш.Қонун лойиҳаси2007 йил II чорак Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, суғурта компаниялари
5.«Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда суғурта қилинмаган транспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар жавобгарлигини белгилаш.Қонун лойиҳаси2007 йил II чорак Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, суғурта компаниялари
1.3. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш
6.Суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисобининг ҳисоб рақамлари режасини ва уни қўллаш бўйича йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.Ҳисоб рақамлари режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома2007 йил III чорак Молия вазирлиги
7.Суғурталовчилар молиявий ҳисоботи шакллари ва уларни тўлдириш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари2007 йил III чорак Молия вазирлиги
8.Умумий суғурта ва ҳаётни суғурталаш соҳасида суғурта тарифларини ҳисоблаб чиқариш бўйича методик кўрсатмаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.Методик кўрсатмалар2007 йил III чорак Молия вазирлиги, суғурта ташкилотлари
9.Суғурта компанияларини рейтинг жиҳатдан баҳолаш бўйича методик тавсияларни тайёрлаш.Методик тавсиялар2007 йил III чорак Молия вазирлиги, суғурта компаниялари
10.Актуар малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.Низом2007 йил III чорак Молия вазирлиги
11.Аджастер, актуар, сюрвейер ва ассистанс хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш.Методик тавсиялар2007 йил III чорак Молия вазирлиги, суғурта ташкилотлари
12.Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўловга қодирлиги тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.Низом2007 йил IV чорак Молия вазирлиги
13.Суғурта компанияларини аудиторлар томонидан текшириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш.Методик тавсиялар2007 йил IV чорак Молия вазирлиги
14.Суғурта фаолияти ва суғурта назоратини тартибга солувчи халқаро стандартлар айрим нормаларини қайта кўриб чиқиш ва норматив-ҳуқуқий базага жорий этиш.Норматив-ҳуқуқий базага ўзгартириш ва қўшимчалар2007-2008 йилларМолия вазирлиги
15.Тадбиркорлик таваккалчиликларини (фойдани бой беришдан, лойиҳалашдаги хатоликлардан, банкротликдан суғурталаш ва ҳ. к.) суғурталашнинг намунавий қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.Намунавий қоидалар2008 йил I чорак Молия вазирлиги, суғурта компаниялари
16.Бизнес соҳаси учун суғурта хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартларини белгилаш.Низом2008 йил I чорак Молия вазирлиги, суғурта компаниялари
17.Суғурталовчиларнинг суғурта воситачилари билан ўзаро муносабатларини тартибга солувчи намунавий қоидаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.Намунавий қоидалар2008 йил I чоракМолия вазирлиги, суғурта компаниялари
18.Қайта суғурталаш хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартларини белгилаш.Низом2008 йил I чорак Молия вазирлиги, суғурта компаниялари
19.Даъво ишларининг ягона технологиясини жорий этиш.Методик тавсиялар2008 йил III чорак Молия вазирлиги, суғурта компаниялари
20.Суғурталовчи ва қайта суғурталовчининг инвестиция фаолияти тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.Низом2009 йил I чорак Молия вазирлиги
II. Кўрсатилаётган суғурта хизматлари ҳажмини, кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш
21.2007—2010 йилларда суғурта хизматлари ҳажмини 3 баравар, суғурталовчилар суғурта захирасини 2,5 баравардан ортиқ, суғурта компаниялари ялпи капиталини 2 баравардан ортиқ кўпайтириш. Чора-тадбирлар комплексиИшлаб чиқиш — 2007 йил II чорак Амалга ошириш — 2007—2010 йиллар Молия вазирлиги, суғурта ташкилотлари
22.Аҳоли ва юридик шахсларни, айниқса бизнесни суғурталаш соҳасида, шунингдек қишлоқ жойларда суғурталовчи алоҳида бўлинмалар ва суғурта агентлари сонини кўпайтириш ҳисобига суғурта хизматлари билан қамраб олиш даражасини ошириш.2006—2010 йилларда хизмат кўрсатиш соҳаси ва сервисни ривожлантириш дастурига мувофиқ чора-тадбирлар комплекси2007—2010 йилларМолия вазирлиги, суғурта ташкилотлари
23.Экспорт кредитлар ва экспорт-импорт операцияларининг самарали суғурта ҳимоясини таъминловчи экспортни суғурталаш бўйича янги комплекс суғурта хизматлари турларини, шу жумладан сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурталаш, тўлов муддатини кечиктириш шартларини суғурталаш, «етказиб берувчи кредити» типи бўйича суғурталаш, «харидорга кредит» типи бўйича суғурталаш, экспорт-импорт контрактларини бажариш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурталаш, экспорт-импорт юкларини ташишни суғурталаш, хорижий шерикнинг иқтисодий ночорлигидан (банкротлигидан) суғурталаш ва бошқа суғурта хизматлари турларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.Чора-тадбирлар комплексиИшлаб чиқиш —2007 йил II чорак амалга ошириш — 2007—2010 йиллар Молия вазирлиги, суғурта ташкилотлари
24.Ҳаётни узоқ муддатли суғурталашни, шу жумладан суғуртанинг жамғарма турларини (ҳаётни аралаш суғурталаш, никоҳдан ўтишни суғурталаш, аннуитетларни суғурталаш, қўшимча пенсияни суғурталаш, таълим олиш харажатларини суғурталаш, даволанишни, шу жумладан чет элда даволанишни суғурталаш, балоғат ёшига етганликни суғурталаш ва бошқалар) кенгайтириш.Чора-тадбирлар комплексиИшлаб чиқиш — 2007 йил IV чорак Амалга ошириш — 2008—2010 йиллар Молия вазирлиги, суғурта ташкилотлари
25.Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини суғурталашни жадал ривожлантириш, бизнесни суғурталаш соҳасида (банкротликдан, фойдани бой беришдан, кўзда тутилмаган харажатлардан, суд харажатларидан, профессионал жавобгарликдан ва шу кабилардан суғурталаш) суғуртанинг янги турларини жорий этиш, уларнинг аниқ манзиллилиги, табақалаштирилганлиги, сифати ва самарадорлигини ошириш.Чора-тадбирлар комплексиИшлаб чиқиш — 2008 йил I чорак Амалга ошириш — 2008—2010 йиллар Молия вазирлиги, суғурта ташкилотлари
26.Суғурта хизматларига талабни баҳолаш бўйича маркетинг тадқиқотларини, суғурта бозорини ривожлантириш бўйича таҳлилий ишланмаларни ташкил этиш.Маркетинг ва бошқа таҳлилий тадқиқотлар2007 йил III чоракдан бошлаб доимо Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари уюшмаси
27.Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекциясида маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.Автоматлаштирилган тизим2008 йил II чорак Молия вазирлиги
28.Таваккалчиликларнинг барвақт олдини олиш бўйича тест ўтказишнинг таваккалчиликларни баҳолаш тизимига асосланган механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.Чора-тадбирлар комплекси2008 йил IV чоракдан бошлаб Молия вазирлиги
29.Ўзбекистоннинг Суғурта назорати органлари халқаро уюшмасига кириши бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш.Чора-тадбирлар комплекси2008 йил мобайнидаМолия вазирлиги
30.Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари ва уларнинг бирлашмалари билан биргаликда аҳоли ўртасида суғурта маданиятини ошириш бўйича маърифий ва тушунтириш ишларини амалга ошириш.Семинарлар, радио ва телевидениеда эшиттиришлар, кўрсатувлар ва реклама компаниялари, оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилишдоимоМолия вазирлиги, суғурта компаниялари
31.Аҳолини суғурта бозоридаги, шу жумладан суғурта агентларининг ноқонуний ёхуд қонунга хилоф фаолияти тўғрисида хабардор қилиш.Оммавий ахборот воситаларида ахборотлар беришдоимоМолия вазирлиги, суғурта компаниялари
III. Мамлакат суғурта бозорининг очиқ-ойдинлигини ва ишончлилигини таъминлаш, суғурталовчиларнинг капиталлашув даражасини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлигини ва тўловга қодирлигини мустаҳкамлаш
32.Фаолият кўрсатаётган суғурта компанияларининг устав капиталларини суғурта фаолиятининг амалга оширилаётган турларидан келиб чиққан ҳолда белгиланган энг кам миқдорларгача кўпайтириш.Чора-тадбирлар комплекси2008 йил 1 январгачаМолия вазирлиги, суғурта компаниялари
33.Устав капиталининг энг кам миқдорини белгиланган муддатларда шакллантиришни таъминлаш имкониятига эга бўлмаган суғурталовчиларни аниқлаш чора-тадбирлари комплексини амалга ошириш, уларга суғурта фаолияти соҳасини ўзгартиришда ва қайта ташкил этишда (қўшилиш, бирлашишда) кўмаклашиш.Чора-тадбирлар комплекси2007 йил II чорак Молия вазирлиги
34.«Ўзагросуғурта», «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компаниялари ва акциядорлик компаниясига айлантирилаётган «Ўзбекинвест» компанияси устав фондларидаги давлат улушларини сотиш.ТадбирларҲукуматнинг тегишли қарорларида белгиланган муддатлардаДавлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, «Ўзагросуғурта», «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компаниялари, «Ўзбекинвест» компанияси
35.Хорижий капитал иштирокида суғурта компаниялари ташкил этишни рағбатлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.Чора-тадбирлар комплекси2007 йил II чоракМолия вазирлиги, суғурта компаниялари
IV. Суғурта соҳаси ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш
36.Банк-молия академияси ҳузурида суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича доимий фаолият кўрсатадиган ихтисослаштирилган курслар ташкил этиш.Ихтисослаштирилган ўқув курслари2007 йил III чоракСуғурта бозорининг профессионал қатнашчилари уюшмаси, Банк-молия академияси
37.Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари ходимлари учун суғурталаш ва суғурта фаолиятининг долзарб масалалари бўйича ўқув-амалий конференциялар ва семинарлар ташкил этиш.Конференциялар ва семинарлармунтазам равишдаСуғурта бозорининг профессионал қатнашчилари уюшмаси, суғурта компаниялари, суғурта бозорининг бошқа профессионал қатнашчилари
38.Кўрсатиб ўтилган тузилмаларнинг қўшадиган улуши ҳисобига суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ўқув марказини ташкил этиш.Чора-тадбирлар комплекси2008 йил I чорак Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари уюшмаси, суғурта компаниялари, суғурта бозорининг бошқа профессионал қатнашчилари
39.Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари учун профессионал этика нормаларини ишлаб чиқиш.Профессионал этика нормалари2008 йил II чорак Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари уюшмаси, суғурта компаниялари, суғурта бозорининг бошқа профессионал қатнашчилари
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари фаолияти хусусиятларини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.