06.04.2007 йилдаги ПҚ-616-сон
Ҳужжат 06.04.2007 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Т/рТадбирлар номиБажариш муддати Бажариш учун масъулларТадбирларни амалга ошириш шакллариКутилаётган натижа
I. Аҳолининг иш билан бандлигини ошириш

1.

Ҳар йили камида 550 минг янги иш ўринларини, шу жумладан:
кичик корхоналар ва микрофирмаларни ривожлантириш ҳисобига — 320 минг иш ўринлари;
барча йўналишдаги касаначиликни, жумладан оилавий тадбиркорликни кенгайтириш ҳисобига — 160 минг иш ўринлари;
фаолият юритаётган корхоналарни реконструкция қилиш ва молиявий-иқтисодий соғломлаштириш, янги йирик ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш ҳисобига — 70 минг иш ўринларини ташкил этиш.
Ҳар йилиҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигиБандликнинг ҳудудий дастурлариТуманлар, шаҳарлар, вилоятлар ва умуман республикада иш ўринлари ҳамда аҳолининг бандлиги ўсишини ташкил этиш.

2.

2007 йилда, асосан қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида иш ўринларининг маҳаллалар бўйича жойлашувини белгилаб ва ушбу мақсадларга Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан ҳар йили камида 3 млрд. сўм ажратилишини назарда тутган ҳолда 100 минг янги иш ўринлари ташкил этилишини таъминлаш.2007 йил давомидаҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигиБандликнинг ҳудудий дастурлариАҳолининг иш билан бандлиги, шу жумладан хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасидаги бандлигининг ўсиши.

3.

Оилавий бизнесни ташкил этишга имтиёзли кредитларни жалб этган ҳолда ҳар йили кам таъминланган оилалардан, айниқса қишлоқ жойларда камида 15 минг кишини ишга жойлаштириш.Ҳар йилиМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, туманлар ҳокимликлариМикрокредитларга бўлган талаблар тўғрисидаги ахборот, Бажарувчиларнинг қўшма тадбирлариКам таъминланган оилалардаги, энг аввало қишлоқ жойларда яшовчи ишламайдиган аҳолининг бандлигини таъминлаш.

4.

Қорамол етиштирувчиларни иш билан банд шахслар сифатида ҳисобга олиш, ушбу фаолият тури билан шуғулланувчи камида 270 минг кишига меҳнат дафтарчаси бериш ва юритиш, шунингдек қорамол сотиб олиш учун Бандликка2007 йил давомидаМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, қишлоқ туманлари ҳокимликлариҚорамол етиштириш чора-тадбирлари параметрлариИшламайдиган қишлоқ аҳолисининг бандлиги ва ижтимоий муҳофазасини таъминлаш.

5.

Иш билан банд ва ишга жойлашишга муҳтож шахсларнинг ҳақиқий сонини аниқлаш учун меҳнат бозоридаги вазиятга баҳо бериш кўрсаткичлари тизимини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.2007 йил II чоракМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлигиКўрсаткичлар тизимини тасдиқлашМеҳнат бозоридаги вазиятни ва ишга муҳтожлар сонини янада тўлиқ ва сифатли баҳолаш.

6.

Тасдиқланган кўрсаткичлар тизими бўйича меҳнат бозори ва бандлик устидан мониторинг ташкил этиш.Ҳар чоракдаМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлигиҲар чоракда чиқадиган «Меҳнат бозори ва аҳоли бандлиги мониторинги» бюллетенини чоп этишМинтақалар бўйича меҳнат бозоридаги вазиятни тезкор равишда баҳолаш тизимини шакллантириш.

7.

Гўшт-сут ва мева-сабзавот маҳсулотлари, бошқа турдаги маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш, терига ишлов бериш, халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш бўйича кичик корхоналарни ташкил этиш инновация лойиҳаларини рағбатлантириш механизми ишлаб чиқилишини таъминлаш ҳамда уларни Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий қайта қуриш жамғармаси маблағларидан грантлар ва кредитлар ажратиш йўли билан молиялаштириш.Ишлаб чиқиш — 2007 йил, молиялаш-тириш — 2008 йилдан бошлабМонополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлигиКичик инновация лойиҳаларини рағбатлантириш тўғрисидаги низомКичик корхоналарда муқим иш ўринларини ташкил этиш.
II. Меҳнат органлари иш билан банд бўлмаган фуқароларга кўрсатадигаи хизмат, шу жумладан уларни қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича кўрсатиладиган хизматлар тури ва сифатини кенгайтириш

8.

Ҳар бир йирик қишлоқ фуқаролари йиғини ҳудудида аҳолини ишга жойлаштириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш муқим пунктларини ташкил этиш.
Банд бўлмаган аҳолига меҳнат органлари томонидан турли хизматлар кўрсатишни назарда тутувчи мазкур пунктнинг аниқ иш регламентини ишлаб чиқиш.
2007 йил II чоракМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, қишлоқ туманлари ҳокимликлариМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, бажарувчиларнинг қўшма қарорлариТуман марказларидан узоқда яшайдиган қишлоқ аҳолисининг ҳудудий меҳнат органлари хизматидан фойдаланишини яхшилаш, уларнинг доирасини банд бўлмаган аҳолининг бевосита яшаш жойи томон кенгайтириш.

9.

Ахборот хизмати турлари доирасини кенгайтириш учун барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўзларидаги ишчилар сони ва уларнинг мақомидан қатъи назар, бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни меҳнат органларига ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этишнинг янги тартибини тасдиқлаш.2007 йил II чорак Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлигиМеҳнат органларига бўш иш ўринлари ва лавозимлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисида низомИшга жойлашиш имкониятларини ошириш ва сонини кўпайтириш.

10.

Иш излаётган фуқароларга керакли маълумот олиш имконини берадиган маълумотларнинг минтақавий электрон тармоғини (ҳудудлар, иқтисодиёт тармоқлари, аниқ иш ўринлари бўйича) шакллантиришни назарда тутувчи бўш ўринлар ва бўш иш жойлари банкидан аҳоли кенгроқ фойдаланишини, шунингдек меҳнат бозори тўғрисида даврий ахборот материаллари (бюллетенлар) чоп этилишини, ушбу мақсадларга Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан 450 млн. сўм ажратилишини назарда тутган ҳолда таъминлаш.Ташкил этиш — 2007 йил I-III чораклар, татбиқ этиш — 2007 йил IV чоракМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, туман (шаҳар) ҳокимликлариМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, бажарувчиларнинг қўшма тадбирлари, ахборот материаллариМеҳнат органлари томонидан банд бўлмаган аҳолига кўрсатилаётган хизматлар турини кенгайтириш.

11.

Ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлар, парваришга муҳтож инсонларга уйда ижтимоий хизмат кўрсатишни ташкил этиш орқали. камида 1000 кишининг иш билан банд бўлишини таъминлаш.2007 йил давомидаМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигиМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғиМаҳаллий меҳнат органлари томонидан банд бўлмаган аҳолига кўрсатилаётган хизматлар турини кенгайтириш.

12.

Мавжуд касб-ҳунар коллежлари негизида иш билан банд бўлмаганларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳажмларини кенгайтириш (ҳар йили камида 10 минг киши) бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.2007 йил давомидаМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказиБажарувчиларнинг қўшма тадбирлариИш билан банд бўлмаганларга касбий қайта тайёрлаш бўйича кўрсатилаётган хизматлар турини кенгайтириш.

13.

Бандликни таъминлаш бўйича махсус чора-тадбирларга муҳтож тоифадаги фуқароларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари захираси яратиладиган (квоталаштириладиган) корхоналар доирасини кенгайтириш.2007 йил II чоракМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлигиИжтимоий муҳофазага муҳтож ва иш излашда қийинчиликларга дуч келган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари захирасини яратиш тўғрисида янги низомКасб-ҳунар таълимини тамомлаб меҳнат бозорига чиқаётган ёшларни, ногиронлар, жазодан озод этилган шахсларни ишга жойлаштиришни таъминлаш.

14.

Жойларга чиқиш орқали меҳнат муносабатларини такомиллаштириш ва меҳнатга оид қонунчиликка риоя этиш масалаларида корхоналарга тизимли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш.Йил давомидаМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигиИш берувчилар билан биргаликдаги тадбирларМеҳнат, бандлик ва ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларида иш берувчиларга хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтириш.
III. Халқаро стандартлар ва меҳнат бозорининг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқиб, аҳоли бандлигини ҳисобга олиш ҳамда баҳолаш механизмлари ва усулларини такомиллаштириш

15.

Бандлик ва ишсизлик тоифалари мазмун-моҳиятини Халқаро меҳнат ташкилоти стандартларига мувофиқлаштириш.2007 йил II чоракМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлигиУслубий ва инструкциявий ҳужжатларни ишлаб чиқишХалқаро стандартлар ва Ўзбекистондаги меҳнат бозорининг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқиб, бандлик кўрсаткичларининг ҳисобга олинишини таъминлаш.

16.

Халқаро стандартлар ва меҳнат бозорининг ўзига хос миллий хусусиятларига мувофиқ минтақалар бўйича ишга жойлашишга муҳтож, иш билан банд бўлмаган аҳоли ҳисоби методикасини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.2007 йил I чоракМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитасиУслубиятМеҳнат бозоридаги вазиятни баҳолаш сифатини ошириш ва иш ўрнига бўлган талабни аниқлаш.

17.

Бандлик масалалари бўйича текширув дастурларини миллий ҳисоб рақамлар тизими доирасида ва халқаро қоидаларга мувофиқ норасмий сектордаги банд бўлган барча тоифаларни қамраб олган ҳолда такомиллаштириш.2007 йил IV чоракМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитасиТакомиллаштирилган сўровномалар ва текширувни ўтказиш йўриқномалариБандликни ҳисобга олишни ва услубиятини такомиллаштириш.

18.

Халқаро стандартларда қабул қилинган қоидалар тизимида ва статистик ҳисобот маълумотларини бандлик масалалари бўйича текширув материаллари билан тўлдириш асосида бандлик мақоми, иқтисодиёт секторлари ва тармоқлари бўйича меҳнат ресурслари балансини ишлаб чиқиш.2008 йилдан бошлабДавлат статистика қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигиБажарувчиларнинг қўшма тадбирлариХалқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда бандлик ва ишсизликни сифатли ҳамда холис баҳолаш.

19.

Ташқи меҳнат миграциясини ҳисобга олиш шакл ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда миграция сиёсатини амалга оширишга масъул идоралар томонидан вакиллик текширувларини ўтказиш.2007 йил IV чоракТашқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги, Давлат статистика қўмитаси Ташқи меҳнат миграциясини ҳисобга олишнинг тасдиқланган шакллари ва воситалариАҳолининг меҳнат миграциясини янада тўлиқ ва сифатли ҳисобга олишни таъминлаш.
IV. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари бошқарувининг ташкилий тузилмасини мақбуллаштириш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш

20.

Туман (шаҳар) меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимларини Бандликка кўмаклашувчи марказлар сифатида қайта ташкил этиш.2007 йил I-II чораклариМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, туман, шаҳар ҳокимликлариТашкилий тадбирларТуман ва шаҳарлардаги меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш.

21.

Фаолият кўрсатаётган Вақтинча бир марталик иш билан таъминлаш марказларини Вақтинчалик ишларни ташкил этиш бюроси сифатида қайта ташкил этиш ҳамда меҳнат бозорида вазият мушкул бўлган минтақалар ҳисобига уларнинг тармоқларини кенгайтириш.2007 йил I- II чораклари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, туман, шаҳар ҳокимликлариБажарувчиларнинг қарорлариВақтинчалик ишларни ташкил этиш самарадорлигини ошириш.

22.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг таркибий, ҳудудий ва идоравий мансуб бўлинмалари тўғрисидаги низомларни қайта кўриб чиқиш ва янгиларини тасдиқлаш.2007 йил II чорак Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигиБажарувчиларнинг қарорлариМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолияти самара-дорлигини ошириш.

23.

Ногиронларни экспертизадан ўтказиш ва реабилитация қилиш масалалари инспекцияси бошқарувининг ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиш ва Инспекция, ТМЭКлар, минтақавий реабилитация марказлари тўғрисидаги янги низомни тасдиқлаш.2007 йилнинг II ярим йиллиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигиВазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасиЖараёнларни бошқаришнинг ташкилий тузилмасини мақбуллаштириш ва ногиронликни экспертизадан ўтказиш ҳамда реабилитация қилиш самарадорлигини ошириш

24.

Меҳнатни меъёрлаштириш ва муҳофаза қилиш Маркази ҳамда Меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муаммоларини ўрганиш Республика марказини Бандлик, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш Республика илмий маркази сифатида қайта ташкил этиш ҳамда унинг Низомини тасдиқлаш.2007 йил I-II чораклари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигиМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғиБандлик, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги илмий тадқиқотлар жараёнларини бошқаришнинг ташкилий тузилмасини мақбуллаштириш.

25.

2007/2008 ўқув йилидан бошлаб етакчи олий ўқув юртлари ва алоҳида касб-ҳунар коллежларида меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар, шу жумладан «Меҳнат иқтисодиёти» ва «Ижтимоий иш» мутахассисликлар бўйича кадрларни аниқ мақсадга йўналтирилган ҳолда тайёрлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.2007 йил II-III чораклариМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигиБажарувчиларнинг биргаликдаги қарориМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларини малакали кадрлар билан таъминлаш.

V. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчилик базасини ривожлантириш, шу соҳада давлат назорати механизмларини кучайтириш

26.

«Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.2007 йил III чоракМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Касаба уюшмалари ФедерациясиҚонун лойиҳасиИшлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларида ишчиларга кафолатларни, меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларида ишчилар ва иш берувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар тартибини белгилаш.

27.

«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.2007 йил III чоракМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси, «Маҳалла», «Ўзбекистон маданияти ва санъати Форуми», «Меҳр нури» жамғармалари, «Ҳаёт» нодавлат нотижорат ташкилоти, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви марказиАйрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасиНогиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш шарт-шароитларини такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш ҳамда иш берувчиларнинг ногиронларни иш билан таъминлашдан манфаатдорлигини ошириш.

28.

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.2007 йил II чоракМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлигиАйрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасиБандликнинг ҳамда ишсизликдан муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини кучайтириш.

29.

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмайдиган ва ўз устав фондларини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга (Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сонли қарори билан тасдиқланган) тугатилган корхоналардаги бандликни ва иш ўринларини ҳисобга олган ҳолда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш. 2007 йил III чорак Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлигиНорматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасиИшловчилар ҳаракати ва иш ўринлари, шу жумладан уларнинг чиқиб кетишини янада тўлиқ ҳисобга олиш.

30.

Меҳнат шароитларини давлат экспертизасидан ўтказиш механизмини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.2007 йил III чорак Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлигиВазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 29 июлдаги 378-сонли қарорига ўзгартиш ва қўшимчаларИшлаб чиқаришда хавфсиз меҳнат шароитларини яратишда давлат назоратини таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
— меҳнатда майиб бўлганлиги ёки касб касаллигидан ногиронлик бўйича Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни 15-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун иш берувчилар томонидан регрессив талаблар (даъволар) ундириладиган, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари ҳисоб рақамларига келиб тушадиган маблағларнинг 15 фоизи.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.