04.02.2005 йилдаги ПФ-3568-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
 LexUZ шарҳи
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддаси 8-қисмига мувофиқ янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 98-моддасининг 2-қисмига мувофиқ қуйидагилар Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари этиб тасдиқлансин:
Мирзиёев Шавкат Миромонович — Бош вазир, агросаноат комплекси раҳбари
Азимов Рустам Содиқович — Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — иқтисодиёт вазири, иқтисодиёт комплекси ҳамда истеъмол товарлари ва савдо комплекси раҳбари
Тўхтаев Абдуқаҳҳор Ҳасанович — Бош вазир ўринбосари, коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбари
Султонов Ўткир Тўхтамуродович — Бош вазир ўринбосари, ёқилғи-энергетика, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари комплекси раҳбари
Арипов Абдулла Нигматович — Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори, ахборот тизимлари ва телекоммуникация масалалари комплекси раҳбари
Қосимов Рустам Собирович — Бош вазир ўринбосари — олий ва ўрта махсус таълим вазири, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбари
Ғаниев Элёр Мажидович — Бош вазир ўринбосари — ташқи ишлар вазири, ташқи алоқалар масалалари комплекси раҳбари
Иномова Светлана Турсуновна — Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси


Вазирликлар

Абидов Оқилжон — меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири
Азизхўжаев Алишер Аббосович — маданият ва спорт ишлари вазири
Алматов Зокиржон — ички ишлар вазири
Ғуломов Қодир Ғафурович — мудофаа вазири
Жўраев Туробжон Икромович — халқ таълими вазири
Исмоилов Сайфиддин Умарович — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири
Мустафоев Бўритош — адлия вазири
Назиров Феруз Ғафурович — соғлиқни сақлаш вазири
Раҳимов Саидаҳмад Бориевич — молия вазири
Субанов Бахтиёр Жумабоевич — фавқулодда вазиятлар вазири


Давлат қўмиталари

Асқаров Маҳмуджон Ахматович — Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси
Аҳмедов Нурмуҳаммад — Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси
Қудратов Ғофуржон Собирович — Давлат статистика қўмитаси раиси
Матлюбов Баҳодир Аҳмедович — Давлат божхона қўмитаси раиси
Парпиев Ботир Раҳматович — Давлат солиқ қўмитаси раиси
Сайфиддинов Жамшид Бадриддинович — Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси
Тўхтаев Азамат Рамзитдинович — Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси
Абдуазизов Абдували — Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси раиси