Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 12 мартдаги ПҚ–601-сонли қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини мақбуллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари бўйича ўринбосари лавозими тугатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг машинасозлик, металлургия, геология, минерал хом ашё қазиб олиш ва қайта ишлашни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика комплекси, кимё ва нефть-кимё саноати масалалари бўйича ўринбосари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янги ижро этувчи тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил департаментига янги киритилган шуъба мудири лавозимига Ягона тариф сеткаси бўйича 18-разрядли иш ҳақи белгилансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2005 йил 25 июлдаги ПҚ–131-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йирик инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бюросини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 3 апрелдаги ПҚ–316-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёқилғи-энергетика комплекси, металлургия, машинасозлик ва кимё масалалари ахборот-таҳлил департаменти тузилмаси тўғрисида» 2006 йил 30 майдаги ПҚ–358-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Иловага Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 21 сентябрдаги Ф-2836-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти тузилмасини тасдиқлаш ҳақида»ги Фармойишига асосан ўзгатртиш киритилган. Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.