Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Жасорат» медали билан Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари, Миллий хавфсизлик хизматининг ва ички ишлар органларининг ходимлари республиканинг миллий хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашда, ҳарбий бурчни ёки хизмат бурчини адо этиш вақтида кўрсатган мардлик ва жасоратлари учун мукофотланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Жасорат» медали билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ёки Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар табиий офат, ёнғин ва бошқа фавқулодда ҳолатлар вақтида жамоат тартибини сақлашда, одамлар ҳаётини, давлат ва жамоат мулкини сақлаб қолишда кўрсатган жасоратлари учун мукофотланишлари мумкин.
2. «Жасорат» медали билан Ўзбекистон Республикаси Президенти мукофотлайди. Медаль билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармон матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
З. «Жасорат» медали билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. «Жасорат» медалини ва бу мукофотга оид тегишли ҳужжатни тантанали вазиятда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки унинг номидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига биноан бошқа шахслар топширади.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. «Жасорат» медали билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг ўн карраси миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Жасорат» медали билан мукофотланган шахслар қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган имтиёзлардан фойдаланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. «Жасорат» медали билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда медаль, мукофотлаш тўғрисидаги тегишли ҳужжат ва бир йўла тўланадиган пул мукофоти мукофотланганнинг оиласига топширилади.
«Жасорат» медали дастлаб 0,5 микрон қалинликда никель, кейин эса 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган мис қотишмасидан тайёрланади ва диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади.
Медалнинг ҳаво ранг эмаль билан қопланган олд томонида қуёш ва таралаётган нурлар фонида шон-шуҳрат ва мардлик рамзини ифодаловчи қалқон ва қилич тутган отлиқ жангчи тасвирланган.
Медалнинг қуйи қисмида қизил эмаль фонида қабариқ ҳарфларда «JASORAT» деган ёзув берилган. Ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр. Медалнинг четлари икки томонидан ҳам қабариқ доира билан, олд томонидан қўшимча қалинлиги 0,8 миллиметр қизил йўл билан ўралган.
Медалнинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган. Пастда медалнинг рақами 1 миллиметр катталикдаги ботиқ шрифт билан ёзилган.
Медаль уч рангли йўл-йўл шойи мато (лента) сирилган беш қиррали қадағич (колодка)га ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади. Матонинг эни 24 миллиметр. Матонинг ўртасидан эни 4 миллиметрли яшил ранг йўл ўтган. Унинг икки ёнидан эни 1 миллиметрли оқ йўл жой олган. Оқ йўлларнинг ёнидан эни 2 миллиметрли яшил ранг йўллар ва эни 5 миллиметрли қизил йўллар ўтади. Матонинг чеккаларидан эни 2 миллиметрли яшил ранг йўллар ўтган.