Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.1998 28.12.1993 йилдаги 994-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.1998
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚЛАР ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сон «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Солиқ тўловчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун билан белгилаб қўйиладиган объектларга эга бўлган жисмоний шахслар мулк солиғи тўловчилардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Солиқ солиш объектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсларнинг эгалигида бўлган турар-жойлар, квартиралар, боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари аъзоларининг боғ уйлари, гаражлар ва ўзга иморатлар, бинолар ҳамда иншоотлар, шунингдек моторли қайиқлар, вертолётлар, самолётлар ва бошқа транспорт воситалари (резина ғилдиракли автомобиллар, мотоцикллар ҳамда бошқа ўзиюрар машина ва механизмлардан ташқари) Ушбу Қонунга мувофиқ солиқ солинадиган объектлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Солиқ ставкалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ тўловлари солиқ солиш объектлари жойлашган (рўйхатидан ўтказилган) ердаги маҳаллий бюджетга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Солиқ имтиёзлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда белгилаб қўйилган барча солиқларни тўлашдан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан мукофотланган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва партизанлари, уларга тенглаштирилган шахслар, Улуғ Ватан уруши даврида ички ишлар ва давлат хавфсизлиги органларида хизмат қилган, ҳаракатдаги армия таркибига кирувчи ҳарбий қисмларда, штабларда ва муассасаларда штатли лавозимларни эгаллаб турган шахслар, Ленинград шаҳри қамалини бошдан кечирганлар, концентрацион лагерларнинг собиқ кичик ёшли маҳбуслари, байналминалчи жангчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қаҳрамон она» унвонига сазовор бўлган шахслар, шунингдек ўнта ва ундан ортиқ бола туққан ҳамда тарбияланган оналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чернобиль атом электр станцияси теграси доирасидаги фалокат оқибатларини бартараф этишда қатнашганлиги учун имтиёз оладиган (шу жумладан у ерга вақтинча юборилган ёки хизмат сафарига йўлланган) фуқаролар озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иморатлар, бинолар ва иншоотларга солинадиган солиқ тўлашдан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсионерлар, I ва II гуруҳ ногиронлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчилар жумласидан бўлмиш солдатлар, сержантлар, старшиналар, прапоршчиклар ва уларнинг оилалари — ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташ даврида, шунингдек муқобил хизматни ўтаётган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизмат вазифаларини адо этаётганда ярадор бўлганлик, контузияга учраганлик ёки шикастланганлик натижасида ёхуд фронтда бўлиш туфайли орттирилган касаллик оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари ва бошқа турмуш қурмаган рафиқалари (эрлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органларининг хизмат вазифаларини адо этаётганда яраланганлик, контузияга учраганлик ёки шикастланганлик оқибатида ногирон бўлиб қолган бошлиқ ва оддий аскар шахслар жумласидан бўлмиш ногиронлар озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқларни давлат солиқ органлари ҳисоблаб чиқарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ имтиёзлари ҳуқуқига эга бўлган шахслар керакли ҳужжатларни солиқ органларига мустақил равишда тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иморатлар, бинолар ва иншоотларга доир солиқ уларнинг ҳар йили 1 январгача бўлган ҳолати юзасидан коммунал хўжалиги органлари берадиган инвентаризация қийматига доир маълумотлар асосида, бундай маълумотлар бўлмаган тақдирда эса — мазкур объектларнинг давлат мажбурий суғуртасига мувофиқ тўловларни ҳисоблаб чиқишда қўлланиладиган баҳо асосида ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир неча мулкдорнинг улушбай асосидаги умумий эгалигида бўлган иморатлар, бинолар ва иншоотлар учун солиқ ҳар бир мулкдор томонидан мазкур иморатлар, бинолар ва иншоотлардаги улушига мутаносиб равишда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт воситаларига солинадиган солиқ тўлов ёзиладиган йилнинг 1 январигача бўлган ҳолат бўйича, транспорт воситаларини рўйхатга олишни амалга оширувчи ташкилотлар ҳар йили солиқ органларига тақдим этадиган маълумотлар асосида ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ тўловларини ҳисоблаб чиқариш учун керакли маълумотлар солиқ органларига бепул тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги иморатлар, бинолар ва иншоотлар, шунингдек янги сотиб олинган транспорт воситалари юзасидан солиқ қуриб битказилган ёки сотиб олинган йилдан кейин келадиган йилдан бошлаб тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир неча жисмоний шахс эгалигидаги транспорт воситаси учун солиқ тарнспорт воситаси рўйхатда кимнинг номига қайд этилган бўлса, шу шахсдан ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меросга қолган иморат, бино, иншоот ёки транспорт воситаси учун солиқ мерос очилган пайтдан эътиборан меросхўрлардан ундирилб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иморат, бино, иншоот ёки танспорт воситаси йўқ қилинган, батамом бузилган ҳолларда солиқ ундириш иморат, бино, иншоот ёки транспорт воситаси йўқ қилинган ёхуд батамом бузилган ойдан бошлаб тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иморат, бино, иншоот ёки тарнспорт воситасига эгалик ҳуқуқи календарь йил давомида бир мулкдордан иккинчисига ўтган тақдирда солиқни биринчи мулкдор ўша йилнинг 1 январидан бу мулкка эгалик ҳуқуқини йўқотган ойнинг бошигача бўлган давр учун, янги мулкдор эса эгалик ҳуқуқини қўлга киритган ойдан бошлаб тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Календарь йил давомида солиқ имтиёзлари ҳуқуқи юзага келган тақдирда солиқ бу ҳуқуқ юзага келган ойдан бошлаб қайта ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ тўлаш тўғрисидаги тўлов қоғозлари солиқ органлари томонидан ҳар йили 1 мартдан кечиктирмай топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулк эгалари солиқни тенг иккига бўлиб икки муддатда — 15 июндан ва 15 декабрдан кечиктирмай тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ тўловига ўз вақтида тортилмаган шахслар уни кўпи билан олдинги уч йил учун тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотўғри олинган солиқнинг кўпи билан олдинги уч йиллиги қайта кўриб чиқилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Солиқ тўловчиларнинг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тарзда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ белгиланган муддатда тўланмаган ҳолларда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўланмаган сумманинг 0,5 фоизи миқдорида пеня ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Солиқ ундирилишини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкидан вақтида, тўғри ва тўлиқ солиқ ундирилишини назорат қилиш давлат солиқ органлари зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 28 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
994-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 1-сон, 10-модда)