Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган белгиларга жавоб берадиган оилавий муносабатларга, меҳнат муносабатларига ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш муносабатларига нисбатан фуқаролик қонунчилиги бу муносабатлар махсус қонунлар билан тартибга солинмайдиган ҳолларда қўлланилади.
Ушбу модданинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя қилинмаган тақдирда, суд шахсга қарашли ҳуқуқни ҳимоя қилишни рад этиши мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 9, 10-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 19.11.2010 йилдаги «Мулк ҳуқуқини тан олишга оид ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан қонун ҳужжатлари қўлланилишининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 4-банди.
Юридик шахс ташкил этмасдан ушбу модданинг биринчи қисми талабларини бузган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган фуқаро тузган битимлар хусусида ўзининг тадбиркор эмаслигини важ қилиб кўрсатишга ҳақли эмас. Суд бундай битимларга ушбу Кодекснинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ мажбуриятлар тўғрисидаги қоидаларини қўллаши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида кўрсатилган шахсни банкрот деб топиш таомилларини амалга оширишда унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган мажбуриятлари бўйича кредиторлари ҳам ўз талабларини қўйишга ҳақли. Мазкур кредиторларнинг улар томонидан шундай тартибда қўйилмаган талаблари банкрот деб топиш таомили тугалланганидан кейин ҳам ўз кучини сақлаб қолади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида кўрсатилган шахсни суд томонидан банкрот деб топишнинг ёки унинг ўзини банкрот деб эълон қилишининг асослари ва тартиби қонунчиликда белгиланади.
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар, ушбу модданинг иккинчи қисмида санаб ўтилганлардан ташқари, битимларни ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги билан тузадилар. Бундай вояга етмаган шахс томонидан тузилган битим кейинчалик шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийси ёзма равишда маъқуллаганидан сўнг, у ҳам ҳақиқий ҳисобланади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 39, 125, 1176-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг 41-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 26.12.1996 йилдаги «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг 33-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 35-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 269-сонли қарорининг 16-банди.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 39 — 40-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2013 йилдаги «Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 27.01.2006 йилдаги «Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 39, 40, 59-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни.
Матлубот кооперативининг уставида ушбу Кодекс 43-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида кўрсатилган маълумотлардан ташқари қуйидаги маълумотлар бўлиши керак: кооператив аъзолари қўшадиган пай бадалларининг миқдори тўғрисидаги; кооператив аъзолари пай бадалларининг таркиби ва уларни қўшиш тартиби ҳамда уларнинг бадални қўшиш мажбуриятини бузганлик учун жавобгарлиги тўғрисидаги; кооперативни бошқариш органларининг таркиби ҳамда ваколатлари ва улар томонидан қарорлар қабул қилиш тартиби, шу жумладан қарорлар бир овоздан ёки овозларнинг малакали кўпчилиги билан қабул қилинадиган масалалар тўғрисидаги; кооператив кўрган зарарларни кооператив аъзолари томонидан тўлаш тартиби тўғрисидаги.
Жамоат фондининг уставида ушбу Кодекс 43-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилганидан ташқари қуйидаги маълумотлар бўлиши керак: фонд органларининг тузилиши, ваколатлари ва шакллантирилиш тартиби; фонд органларининг мансабдор шахсларини тайинлаш (сайлаш) ва лавозимидан озод қилиш тартиби; фонднинг мол-мулкини шакллантириш манбалари; фонднинг, унинг ваколатхоналари ҳамда филиалларининг мол-мулкни бошқариш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари; фонд ваколатхоналарини очиш ва филиалларини ташкил этиш тартиби; фондни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби; фонд тугатилган тақдирда унинг мол-мулкидан фойдаланиш тартиби; фонд уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тартиби.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 101 — 105-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 07.03.2006 йилдаги 38-сонли Қарори билан тасдиқланган «Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 8-банди.
Битимни нотариал тасдиқлаш ушбу Кодекснинг 107-моддаси талабларига мос келадиган ҳужжатда нотариус ёки бундай нотариал ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахс томонидан тасдиқловчи устхат ёзиб қўйиш йўли билан амалга оширилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2021 йилдаги 389-сонли Қарори билан тасдиқланган “Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом, Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2021 йилдаги 389-сонли қарори билан тасдиқланган “Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом.
Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда битимни нотариал тасдиқлаш ёки давлат рўйхатидан ўтказишдан асоссиз бош тортаётган тараф битимни тузиш кечиктирилганлиги туфайли етказилган зарарни иккинчи тарафга тўлаши лозим.
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган шахс томонидан ушбу Кодекснинг 27-моддасига мувофиқ унинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг розилиги талаб қилинадиган ҳолларда уларнинг розилигисиз тузилган битим ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Агар бундай битим ҳақиқий эмас деб топилса, ушбу Кодекс 117-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 129 — 132, 817, 818-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.1994 йилдаги 285-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қийматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом 10-бандининг биринчи хатбоши.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 110, 129, 134, 135-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуни 15-моддасининг иккинчи қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 01.05.1993 йилдаги 195-сон қарори билан тасдиқланган “Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари тўғрисида”ги Низомнинг 14-банди.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 68-моддаси, мазкур Кодекснинг 214-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексининг 4-боби, Ўзбекистон Республикаси “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонунининг 4, 6-моддалари, Ўзбекистон Республикаси “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси, Ўзбекистон Республикаси “Ўрмон тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддаси, Ўзбекистон Республикаси “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддаси, Ўзбекистон Республикаси “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддаси.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 173-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 30-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонунининг 1-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 02.05.2012 йилдаги «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддаси иккинчи қисми.
Шахс ихтиёрида бўлиб, ушбу Кодекснинг 228, 229, 230 ва 232-моддаларига мувофиқ унинг эгалигидан талаб қилиб олиниши мумкин бўлган ашёларга доир эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат тегишли талаблар бўйича даъво муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 150, 151-моддалари, 1185-моддасининг учинчи қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 21.01.2006 йилдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган “Эгасиз турар жойларни аниқлаш, уларни ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 16-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.09.1999 йилдаги «Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг 11-банди.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (янги таҳрири) 121-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 09.08.1996 йилдаги «Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-1504-сон Фармони 2-бандининг иккинчи хатбошиси, Президентнинг 01.11.2007 йилдаги ПҚ-722-сон Қарори билан тасдиқланган «Ижро йиғимини ундириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги Низом.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 285-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 32-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 7-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуни 21-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат фондлари тўғрисида»ги Қонуни 7-моддасининг иккинчи қисми, «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 21-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 17-моддаси.
Қаранг: мазкур Кокекснинг 285-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 289-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 32-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 7-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуни 21-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат фондлари тўғрисида»ги Қонуни 7-моддасининг иккинчи қисми, «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 21-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 17-моддаси.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кокексининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 289-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 7-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Жамоат фондлари тўғрисида”ги Қонуни 7-моддасининг иккинчи қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2009 йилдаги 200-сон Қарори билан тасдиқланган “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги Низом.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 84-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 13-моддаси, 14-моддасининг биринчи, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонуни 7-моддасининг 5-банди, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни, “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 164, 168, 169-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 16-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонуни 19-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни 5-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонуни 4-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни 3-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўрмон тўғрисида”ги Қонуни 4-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни 4-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни 4-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуни 143-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг “Архив иши тўғрисида”ги Қонуни 4-моддаси.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 230, 1096-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Қонуни 19-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 56-моддаси.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 164, 168, 169, 230, 232-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонуни 33-моддасининг 2-банди, Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 21-моддаси.
Агар гаровга олувчи ушбу Кодекснинг 333-моддасига мувофиқ жавобгарликдан озод этилиши мумкинлигини исботлай олмаса, у ўзига топширилган гаров нарсасининг бутунлай ёки қисман йўқолганлиги ёхуд шикастланганлиги учун жавоб беради.
Ушбу Кодекснинг 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади.
5) агар гаровга олувчи ушбу Кодекс 282-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланмаган бўлса, бундан гаровга қўйилган мол-мулк реализация қилинмаганлиги ва талаблари гаров билан таъминланмаган кредиторларнинг ўз талабларини қаноатлантириш учун мазкур мол-мулкни қабул қилишни рад этганлиги ҳоллари мустасно.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбуриятни муддатидан илгари бажаришни талаб қилишга ҳақли.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 236 — 258, 324, 325, 327 — 339-моддалари, Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон қарорининг 4-банди.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлганида ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши муносабати билан шартномага қўшилган тараф қандай шартлар асосида шартнома тузаётганлигини билган ёки билиши лозим бўлган бўлса, шартномага қўшилган тарафнинг шартномани бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақида қўйган талаби қондирилмайди.
Агар ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар, тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга олинади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 6, 364, 365, 367-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.06.2016 йилдаги “Электрон тижоратда битимларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Электрон тижоратни амалга ошириш қоидаларининг 28-банди.
Ушбу модданинг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган муддатлар тўғрисидаги қоидалар, агар қонунчиликда бошқа муддатлар белгиланган бўлмаса ёки тарафлар уларни келишиб олган бўлмасалар, қўлланилади.
Ушбу Кодекснинг 380 ва 381-моддаларида назарда тутилган қоидалар, агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, суд қарорини ижро этиш тартибида ўтказиладиган кимошди савдосига нисбатан ҳам қўлланилади.