Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(I бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 29 августдаги 257-I-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1996 й., 11-12-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 30 апрелдаги 599-I-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 83-модда)
III. Ўзбекистон Республикасининг 1990 йил 31 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1990 йил, № 31 — 33, 371-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 235-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда):
2) 19-модда 1-бандининг иккинчи хатбошисидаги «(савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари билан бирга юридик хамда жисмоний шахсларнинг мулки қилиб берилган ерлардан ташқари)» деган сўзлар «(қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, тартибда ва шартларда мулк қилиб берилган ерлардан ташқари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
IV. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Гаров тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 17-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда) 4-моддаси 1-бандининг биринчи хатбошиси ва 36-моддасининг 1-банди «хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари» деган сўзлардан кейин «шунингдек турар жой бинолари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(V бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон илова)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(VI бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 30 апрелдаги 610-I-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 92-модда)
VII. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил № 1, 38-модда) 42-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Радиоактив чиқиндиларни ва кимёвий моддаларни кўмиб ташлаш учун рухсатнома маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда давлат санитария ва кончилик назорати органлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан берилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(VIII бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 26 декабрдаги 542-I-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 1-сон, 11-модда)
IX. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 4, 175-модда; 1993 йил, № 6, 238-модда; 1994 йил, № 5, 161-модда) 40-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ушбу Қонун 2-моддаси 1-бандининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатларнинг содир этилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортиладилар».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(X бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 августдаги ЎРҚ-393-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 451-модда)
XI. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган «Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларнинг қилган харажатларини тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 9, 359-модда):
7-моддасидаги «86», «87», рақамлари тегишинча «318», «320» рақамлари билан, «суд харажатларига», «суд харажатлари» деган сўзлар тегишинча «процессуал чиқимларга», «процессуал чиқимлар» деган сўзлар билан;
8-моддасидаги «суд харажатлари» деган сўзлар «процессуал чиқимлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XII. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Ветеринария тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 335-модда):
1) 4-модданинг иккинчи қисмидаги, 5-модданинг биринчи, учинчи, бешинчи ва еттинчи қисмларидаги, 7-модданинг биринчи, иккинчи ва бешинчи қисмларидаги, 17-модданинг тўртинчи хатбошисидаги, 18-модданинг ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошисидаги, 19-модданинг тўртинчи қисмидаги «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 9-модданинг учинчи қисми «Рўйхати» деган сўздан кейин «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тақдимига асосан» деган сўзлар билан тўлдирилсин.