06.12.2006 йилдаги ПҚ-524-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРТА БЎҒИН ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ САВИЯСИ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва меҳнатини рағбатлантиришни кучайтириш, тиббий ёрдам кўрсатишнинг барча босқичларида уларнинг роли ва масъулиятини ошириш, шунингдек уларнинг касбий савияси ва малакасини узлуксиз ўстириш учун шарт-шароит ва рағбат яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2007 йилнинг 1 январидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий маълумотли тиббиёт ҳамшираларига тариф ставкасининг 10 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт бош ҳамшираларига тариф ставкасининг 5 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2007 йилнинг 1 январидан бошлаб олий маълумотли тиббиёт ҳамшираларининг узлуксиз иш стажи давомийлиги учун устама ҳақ максимал миқдори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шошилинч тиббий ёрдам хизматларида ишловчилар учун тариф ставкасининг 30 фоизидан 40 фоизигача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа тиббиёт муассасаларида ишловчилар учун тариф ставкасининг 20 фоизидан 30 фоизигача оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1999/2000 ўқув йилидан бошлаб олий тиббиёт ўқув муассасаларининг даволаш факультетлари қошидаги олий маълумотли ҳамширалар тайёрлаш бўлимлари томонидан даволаш муассасаларининг жарроҳлик, туғуруқ бўлимларида, шунингдек анестезиология ва реанимация бўлимларида ишлаётган 645 нафар мутахассис тайёрланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2007/2008 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт олий ўқув муассасаларида олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари тайёрлашни кенгайтириш, шу билан бирга олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари билан таъминлаш етарли бўлмаган ҳудудлар учун тегишли квоталарни тасдиқлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда олий маълумотли тиббиёт ҳамшираларини тайёрлаш кенгайтирилиши муносабати билан уларни тайёрлаш учун таълим жараёнини зарур ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин, шунингдек таълим жараёнига илғор педагогик технологияларни жорий этиш ва ўқув дастурларини янада такомиллаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, олий тиббиёт ўқув муассасалари қошидаги олий малакали тиббиёт ҳамширалари тайёрлаш бўлимларининг давлат гранти ҳисобидан таълим олган битирувчилари камида уч йил мажбурий ишлаб бериш шарти билан республика даволаш-профилактика ва ўрта махсус таълим муассасаларига ишга тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2007 йилги Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда мазкур қарорда кўрсатилган тадбирларни молиялаштиришга қўшимча маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Р.С. Қосимов зиммаларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 6 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-524-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48–50-сон, 479-модда)