1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги 625-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 260-II-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 311-модда) 6-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Биржалар фаолиятини тартибга солувчи ваколатли органларнинг ушбу Қонун 14 ва 15-моддалари талабларининг бузилишини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларини биржалар томонидан бажарилмаган тақдирда, биржалар фаолиятини тартибга солувчи ваколатли органлар биржа лицензиясининг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туришга ёки биржа лицензиясининг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёхуд унинг амал қилишини тугатиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақлидир».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 августдаги ЎРҚ-393-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 451-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралдаги ЎРҚ-677-сонли Қонунига асосан 2021 йил 27 майдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2021 й., 03/21/677/0155-сон)
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 754-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
«Атроф муҳитга зарар етказаётган тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган маҳаллий аҳамиятга молик объектларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш (фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно) ёки тугатиш ва қайта ихтисослаштириш, шунингдек уларга берилган табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномани бекор қилиш суд тартибида амалга оширилади»;
«Кўрсатилган чоралар тадбиркорлик субъектларига нисбатан суд тартибида қўлланилади, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари мустасно»;
«Кўрсатилган чора тадбиркорлик субъектларига нисбатан суд тартибида қўлланилади, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда хўжалик фаолиятини молиялаштиришни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари мустасно».
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Стандартлаштириш тўғрисида»ги 1002-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 2, 46-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда) 9-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
иккинчи қисмнинг иккинчи хатбошисидаги «монеликсиз кириш» деган сўзлар «белгиланган тартибда кириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Жарима солиш суд томонидан, хўжалик фаолияти субъекти содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда эса, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бош давлат инспекторлари томонидан амалга оширилади»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги 1006-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 2, 50-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 7-8, 217-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда) 23-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган, аммо сертификатланмаган маҳсулотни реализация қилганлик учун тайёрловчига (тадбиркорга) реализация қилинган маҳсулот қиймати миқдорида жарима солинади. Жарима суд қарорига асосан, тайёрловчи (тадбиркор) содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда эса, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилиш қонун ҳужжатлари билан зиммасига юкланган давлат бошқаруви органлари мансабдор шахсларининг қарорига биноан ундирилади. Тайёрловчининг (тадбиркорнинг) охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами йигирма фоизидан ортиқ миқдорда жарима ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой мобайнида ойма-ой бўлиб тўлаш имкони берилган ҳолда амалга оширилади. Жариманинг тўланиши тайёрловчини (тадбиркорни) мажбурий сертификатлаштириш ўтказишдан озод қилмайди».
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
Эмитентлар ва қимматли қоғозлар тўғрисидаги ахборотни, ҳисоботларни эълон қилмаслик ёки ўз вақтида эълон қилмаслик, шунингдек давлат назорати органларига ҳисоботлар ёхуд ахборотни топширмаслик ёки ўз вақтида топширмаслик, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Эмитентлар томонидан қимматли қоғозлар чиқариш тартибини бузиш инвесторлар манфаатларига зарар етказмаган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Инвесторлар, қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялар бўйича ҳисоб ва ҳисоботнинг белгиланган тартибини бузиш, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ваколатли давлат органининг ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаслик, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
Божхона органининг рухсатисиз божхона назорати зонаси чегараси орқали ва унинг доирасида товарлар, транспорт воситалари ва шахсларни олиб ўтиш ёки божхона назорати зонаси режимини бузувчи бошқа хатти-ҳаракатлар содир этиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш чоғида Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтганлик тўғрисида ёки товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш мақсади тўғрисида божхона органига хабар бермаслик, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш мақсади тўғрисида божхона органига нотўғри хабар бериш, агар бундай хабар божхона органи томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинган бўлса, худди шунингдек товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойга ҳамда белгиланган вақтда етказиб бермаслик, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Фалокат юз берган ёки енгиб бўлмас куч таъсир этган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 63-моддасида назарда тутилган чора-тадбирларни кўрмаслик, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Товарлар ва транспорт воситаларини етказиб берилган жойда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 61-моддасида назарда тутилган муддатда божхона органларига кўрсатмаслик ҳамда уларнинг ҳужжатларини топширмаслик, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Божхона назорати остида турган товарлар ва транспорт воситаларини божхона органининг рухсатисиз бериш, уларни йўқотиш ёки божхона органи белгилаган жойга етказиб бермаслик, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Божхона органига топшириш учун қабул қилинган, божхона назорати остида турган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона ҳужжатлари ёки бошқа ҳужжатларини йўқотиш ёхуд етказиб бермаслик, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Товарлар, транспорт воситалари ва уларнинг ҳужжатларини етказиб беришнинг божхона органи томонидан белгиланган муддатига риоя қилмаслик, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтаётган транспорт воситасини божхона органи томонидан белгиланадиган жойда тўхтатмаслик, шунингдек божхона назорати остида турган транспорт воситасини тўхтаб туриш жойидан божхона органининг рухсатисиз жўнатиб юбориш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кемалар ва бошқа сузувчи воситаларнинг божхона назорати остида турган кема ва бошқа сузувчи воситалар ёнига божхона органининг рухсатисиз келиб тўхташи, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини бузиш, яъни божхона расмийлаштирувини бошлаш ва тугаллаш, уни ўтказиш жойи, вақти ва таомили тўғрисидаги белгиланган талабларга риоя этмаслик, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситалари билан операциялар ўтказиш, белгиланган талаблар ва шартларни бузиб, уларнинг ҳолатини ўзгартириш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Божхона назорати остида турган товарлар ва транспорт воситаларини божхона органининг рухсатисиз транспортда ташиш, ортиш, тушириш, қайта ортиш, бузилган ўровни тузатиш, ўраш, қайта ўраш ёки ташиш учун қабул қилиш, шундай товарлардан намуналар ва нусхалар олиш, бундай товарлар ва транспорт воситалари туриши мумкин бўлган бинолар ва бошқа жойларни очиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Божхона органи томонидан қўлланилган қиёслаш воситаларини ўзгартириш, йўқ қилиш, шикастлаш ёки йўқотиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Товарлар ва транспорт воситаларини декларациялаш тартибини бузиш, яъни декларациялаш шакли, жойи ва уни амалга ошириш таомили ҳақидаги белгиланган талабларга риоя этмаслик, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Божхона органига товарлар ва транспорт воситалари учун божхона декларациясини, худди шунингдек ҳужжатлар ва қўшимча маълумотларни белгиланган муддатларда тақдим этмаслик, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Божхона назоратидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар ва транспорт воситалари, бундай назоратни ўтказиш учун керакли ҳужжатлар мавжуд бўлган ёки назорат этиш божхона органлари зиммасига юкланган фаолият амалга оширилаётган ҳудуд ёхуд бинога божхона органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Божхона назорати остида ёхуд эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудида бўлиб, олиб кирилаётган, олиб чиқилаётган, келиб тушаётган, сақланаётган, қайта ишланаётган, тайёрланаётган, сотиб олинаётган ва сотилаётган товарлар ҳақида белгиланган тартибда божхона органига зарур ҳисоботларни тақдим этмаслик, худди шунингдек бундай товарлар ҳисоб-китобини юритиш тартибига риоя этмаслик, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу Кодекснинг 2274, 2278, 2279 ва 22711-моддаларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, товарларни сақлаш учун қўйишнинг белгиланган талаблари ва шартларига, уларни сақлаш, худди шунингдек божхона омборларида ва эркин омборларда товарлар билан операциялар ўтказиш тартибига ва муддатларига риоя этмаслик, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Товарларни қайта ишлаш тартибини бузиш, яъни товарларни қайта ишлашда белгиланган талабларга, чеклашлар ва шартларга, шу жумладан қайта ишлаш муддатлари, қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш миқдори, товарларни қайта ишлаш бўйича операциялар ўтказиш тартиби тўғрисидаги талаблар, чеклашлар ва шартларга риоя этмаслик, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
фуқароларга товарларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Эркин божхона зоналари ва эркин омборларда ишлаб чиқариш, тижорат ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш тартибини бузиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Эркин божхона зонаси режими амал қилаётган ҳудудда Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида белгиланган тартибни бузган ҳолда бинолар, иморатлар ва иншоотлар барпо этиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига илгари олиб кирилган товарлар ва транспорт воситаларини божхона ҳудудидан ташқарига белгиланган муддатларда олиб чиқмаслик, агар уларни қайтариб олиб чиқиш шарт бўлса, жиноят аломатлари бўлмаган тақдирда, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан илгари олиб чиқиб кетилган товарлар ва транспорт воситаларини божхона ҳудудига белгиланган муддатларда қайтариб олиб кирмаслик, агар уларни қайтариб олиб кириш шарт бўлса, жиноят аломатлари бўлмаган тақдирда, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Товарларни йўқ қилиш тартибини бузиш, яъни товарларни йўқ қилишнинг, уларни йўқ қилиш натижасида ҳосил бўлган чиқиндиларни тегишли божхона режимига жойлаштиришнинг белгиланган талаблари, чеклашлари ва шартларига риоя этмаслик, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Товарлар ва транспорт воситалари билан ғайриқонуний операцияларни амалга ошириш, уларнинг ҳолатини ўзгартириш, улардан божхона режимига номувофиқ тарзда фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш, худди шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, божхона режимининг бошқа талаблари, чеклашлари ва шартларига риоя қилмаслик, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Иқтисодий сиёсат чоралари ва бошқа чекловлар қўлланиладиган товарларни ана шу чоралар ва чекловларни қўлланишнинг белгиланган тартибини бузган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиш, Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, агар жиноят аломатлари бўлмаса, —
фуқароларга товарларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу Кодекс 22725-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали аслида ишлаб чиқариш ёки тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни тижорат мақсадлари учун мўлжалланмаган товарлар ниқоби остида олиб ўтиш, агар жиноят аломатлари бўлмаса, —
фуқароларга товарларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали божхона назоратини четлаб, яъни божхона органлари томонидан белгиланган жойларни четлаб ёки божхона расмийлаштирувининг белгиланган вақтидан ташқари пайтда олиб ўтиш, агар жиноят аломатлари бўлмаса, —
фуқароларга товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни божхона назоратидан яшириш, яъни хуфядонлардан ёки товарларни топишни қийинлаштирадиган бошқа усуллардан фойдаланиш ёхуд бир товарни бошқа товарга ўхшаш қилиб қўйиш, агар жиноят аломатлари бўлмаса, —
фуқароларга товарларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳужжатлардан ёки қиёслаш воситаларидан алдов йўли билан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш, ушбу Кодекснинг 22722-моддаси ва 22725-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, агар жиноят аломатлари бўлмаса, —
фуқароларга товарларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни декларацияламаслик ёки нотўғри декларациялаш, яъни товарлар, уларнинг божхона режими ва бошқалар ҳақида божхона мақсадлари учун зарур бўлган белгиланган ёзма, оғзаки ёки бошқа шаклдаги маълумотларни бермаслик ёхуд нотўғри маълумотлар бериш, ушбу Кодекснинг 2277, 22710, 22719, 22720, 22721-моддаларида ва 22725-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, агар жиноят аломатлари бўлмаса, —
фуқароларга товарларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Нотўғри маълумотларни кўрсатиш, бу маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш, уларни талаб этилаётган божхона режимига жойлаштириш, божхона тўловлари миқдори тўғрисида божхона органи томонидан қарор қабул қилинишига таъсир этмаган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига божхона назоратини четлаб ўтиб ёхуд божхона назоратидан яшириб ёхуд ҳужжатлар ёки қиёслаш воситаларидан алдов йўли билан фойдаланиб олиб кирилган ёхуд декларацияланмаган ёки нотўғри декларацияланган ҳолда олиб кирилган товарлар ва транспорт воситаларини ташиш, сақлаш, сотиб олиш, шунингдек ушбу товарлар ва транспорт воситаларидан фойдаланиш ёки уларни тасарруф этиш, худди шунингдек бож тўловлари бўйича имтиёзлар берилган, бундай имтиёзлар берилишига сабаб бўлганидан бошқа мақсадларда фойдаланилаётган ёхуд тасарруфдан чиқарилаётган товарлар ва транспорт воситаларини божхона органининг рухсатисиз ташиш, сақлаш ва сотиб олиш, —
фуқароларга товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилган, шартли равишда чиқарилган товарлар ва транспорт воситаларидан имтиёзлар берилишига сабаб бўлганидан бошқа мақсадларда божхона органининг рухсатисиз фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Божхона декларацияси ва бошқа ҳужжатларда божхона тўловларидан озод қилиш ёки уларнинг миқдорини камайтириш учун асос бўладиган нотўғри маълумотларни кўрсатиш, ушбу Кодекснинг 22720-моддаси ва 22721-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, агар жиноят аломатлари бўлмаса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Тўланган божхона тўловларини қайтариб олиш, тўловларни ва бошқа ҳақни олиш ҳуқуқини берадиган нотўғри маълумотлардан иборат ҳужжатларни божхона органига тақдим этиш ёки етарли асосларсиз уларни қайтармаслик ёхуд бу тўловларни ва бошқа ҳақни тўлиқ бўлмаган ҳажмда қайтарганлик, агар жиноят аломатлари бўлмаса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
4) 245-модданинг биринчи қисми «173» рақамидан кейин «1741» рақами билан тўлдирилсин, «227» рақами эса «2274-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 2278, 2279, 22713, 22714-моддаларида, 22715-моддасининг биринчи қисмида, 22716, 22717, 22718, 22719, 22720, 22721, 22722, 22723, 22724, 22725, 22726, 22727-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 262-модданинг биринчи қисмидаги «227-моддасида» деган сўзлар «227, 2271, 2272, 2273-моддаларида, 2274-моддасининг учинчи қисмида, 2275, 2276, 2277, 22710, 22711, 22712-моддаларида, 22715-моддасининг иккинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган «Муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириб олиш тўғрисида»ги 177-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 267-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
«Тадбиркорлик субъекти томонидан ортиқча тўланган суммаларга тенг бўлган қарздорлик суммасига пеня ҳисоблаб чиқарилмайди. Ортиқча тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар суммасининг мавжудлиги солиқ органлари томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
Пеня миқдори тадбиркорлик субъектининг тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги суммасидан ортиқ бўлиши мумкин эмас»;
«Тадбиркорлик субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами йигирма фоизидан ортиқ бўлган, муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой мобайнида ойма-ой бўлиб тўлаш имкони берилган ҳолда амалга оширилади».
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги 216-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 54-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда) 291-моддасининг номи, биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Корхоналар олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхоналари эса уч ой мобайнида) банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳолларда, деҳқон ва фермер хўжаликлари бундан мустасно, банклар бундай корхоналар тўғрисидаги ахборотни улар ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органига тегишли чоралар кўриш учун тақдим этишлари шарт.
Банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тўғрисида суд қарори мавжуд бўлган тақдирда, корхоналарнинг ёпилаётган ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиқлари банк томонидан фойдаланиш ҳуқуқисиз махсус ҳисобварақларга киритиб қўйилади, корхонанинг тўланиши учун банкка тақдим этилган кредиторлик қарзи эса, кўзда тутилмаган ҳолатларнинг алоҳида ҳисобварағига ўтказилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 февралдаги ЎРҚ-604-сонли Қонунига асосан 2020 йил 19 майдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2020 й., 03/20/604/0175-сон)
12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 221-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 59-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 413-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
«товарни (ишни, хизматни) истеъмолчидан қайтариб олиш — агар товар (иш, хизмат) истеъмолчи мулкига айланган ёки унга таклиф этилган бўлса, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) томонидан амалга ошириладиган, товарнинг (ишнинг, хизматнинг) хавфсизлиги талабларига мос бўлмаган товарни (ишни, хизматни) қайтариб олишга қаратилган ҳар қандай чора;
товарни (ишни, хизматни) муомаладан чиқариш — ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) томонидан амалга ошириладиган, товарнинг (ишнинг, хизматнинг) хавфсизлиги талабларига мос бўлмаган товарга (ишга, хизматга) офертани тугатиш ва бунга йўл қўймасликка қаратилган ҳар қандай чора»;
2) 6-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси «баҳоси» деган сўздан кейин «(тарифи)» деган сўз билан тўлдирилсин;
«Зарар етказилишининг сабабларини бартараф этиш мумкин бўлмаган тақдирда, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) бундай товарни ишлаб чиқаришдан олиб ташлаши, ишни бажариш ва хизмат кўрсатишни тугатиши шарт, бунда даволашга, озиқ-овқатга мўлжалланган товарлар ва маиший кимё товарлари сотувчи ёки ишлаб чиқарувчи томонидан утилизация қилиниши шарт. Бу мажбуриятлар сотувчи ёки ишлаб чиқарувчи (ижрочи) томонидан бажарилмаган тақдирда, товарни ишлаб чиқаришдан олиб ташлаш, ишни бажариш ва хизмат кўрсатишни тўхтатиш, уларни муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан қайтариб олиш товарнинг (ишнинг, хизматнинг) хавфсиз бўлиши ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат бошқаруви органлари кўрсатмасига биноан амалга оширилади»;
4) 14-модданинг биринчи қисми «товар сифатини» деган сўзлардан кейин «сотувчи (ишлаб чиқарувчи) томонидан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида:
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширадилар;
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қўлланилиши масалалари юзасидан расмий тушунтиришлар берадилар;
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш аломатлари аниқланган тақдирда, ишлаб чиқарувчидан (ижрочидан, сотувчидан) зарур ҳужжатлар, тушунтиришларни ва бошқа ахборотни сўраб оладилар;
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузаётган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ишлаб чиқарувчига (ижрочига, сотувчига) кўрсатма юборадилар;
истеъмолчиларнинг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, судга мурожаат этишга ҳақлидирлар;
«Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари ишлаб чиқарувчига (ижрочига, сотувчига):
қонун ҳужжатларида яроқлилик муддати кўрсатилиши шарт эканлиги белгиланганлигига қарамай яроқлилик муддати кўрсатилмаган товарларни реализация қилиш учун қабул қилганлик ва сотганлик учун товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) хавфсиз бўлиши ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи тегишли давлат бошқаруви органларининг ушбу товарларнинг истеъмол (фойдаланиш) учун яроқлилиги тўғрисидаги хулосаси олинган тақдирда, реализация қилиш учун қабул қилинган товарлар ҳажмининг беш фоизи ва ушбу товарларнинг истеъмол (фойдаланиш) учун яроқсизлиги тўғрисидаги хулосаси олинган тақдирда, реализация қилиш учун қабул қилинган товарлар ҳажмининг юз фоизи миқдорида, бироқ энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;
яроқлилик муддати ўтган товарларни реализация қилиш учун қабул қилганлик ва сотганлик учун — реализация қилиш учун қабул қилинган товарлар ҳажмининг юз фоизи миқдорида, бироқ энг кам иш ҳақининг уч юз бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;
истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилишини бартараф этиш тўғрисидаги ўз кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаганлик ёки ўз вақтида бажармаганлик учун:
жисмоний шахсларга — энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солиш ҳуқуқига эга»;
«Жарима солиш суд томонидан, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда эса, махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ишлаб чиқарувчининг (ижрочининг, сотувчининг) охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами йигирма фоизидан ортиқ миқдорда жарима ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой мобайнида ойма-ой бўлиб тўлаш имкони берилган ҳолда амалга оширилади»;
олтинчи қисмидаги «ёхуд жарима солиш ҳақидаги қарорни бекор қилиш ёки ўзгартириш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги 265-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 128-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
«Тиббиёт ва фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар бериш тартиби ҳамда шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
3) 31-модданинг иккинчи қисмидаги «мазкур фаолият тури билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
4) 41-модданинг биринчи қисмидаги «рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган муайян тиббиёт ва фармацевтика фаолияти турлари билан шуғулланиш ҳуқуқига эса диплом ва лицензия олган шахслар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 353-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 52-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда) 13-моддаси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш (фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга оширилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 6 январдаги ЎРҚ-319-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 5-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Табиий монополиялар тўғрисида»ги 398-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган 815-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 212-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколат берган орган (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади).
Табиий монополия шароитида ишлаб чиқариладиган (реализация қилинадиган) товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати ваколатли орган томонидан белгиланади»;
«табиий монополия субъекти содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлмаган ва жаримани ихтиёрий тартибда тўламаган тақдирда, табиий монополия субъектига жарима солиш ҳақида судга мурожаат қилади»;
«табиий монополия соҳасига киритилмаган товарлар (ишлар, хизматлар) бозоридаги рақобатни чеклаш учун табиий монополия ҳолатидан фойдаланиш».
18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги 415-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 120-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
«Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатиб қўйишга олиб келадиган дори воситалари тайёрлаш ва ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйиш (дори воситалари тайёрлаш ва ишлаб чиқаришни фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно) суд тартибида амалга оширилади»;
«Дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга сотиш ҳуқуқига эга.
Улгуржи савдо корхоналари ва ташкилотлари дори воситаларини ҳамда тиббий буюмларни дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчилардан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган дори-дармонларни етказиб берувчи улгуржи савдо корхоналари ва ташкилотларидан, шунингдек хорижий фирмалардан олиш ҳуқуқига эга. Улгуржи савдо корхоналари ва ташкилотлари дори воситалари ҳамда тиббий буюмларни юридик ва жисмоний шахсларга сотиш ҳуқуқига эга.
Дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар, шунингдек улгуржи савдо корхоналари ҳамда ташкилотлари дори воситалари ва тиббий буюмларни намуналар сифатида дорихона муассасаларига, даволаш-касалликнинг олдини олиш муассасаларига, бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга, шунингдек тиббиёт ва фармацевтика ўқув юртларига бериш ҳуқуқига эга. Намуналарни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади».
19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги 472-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 230-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
1) 5-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошиси «сақланганда уларни» деган сўзлардан кейин «(хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан суд тартибида)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«хўжалик юритувчи субъектлар божхона тўловлари бўйича бюджет олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, бундай субъектларнинг ҳисоб-китоб рақамлари ва бошқа ҳисобварақларини суднинг қарорига биноан ёпадилар;
божхона тўловлари ва бундай тўловларни тўлаш муддати ўтказиб юборилганлиги учун пеня суммаларини хўжалик юритувчи субъектлардан сўзсиз тартибда ундириб олиш тўғрисидаги божхона органларининг фармойишларини (инкассо топшириқларини) бажарадилар».
20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги 474-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 232-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда, № 9, 312-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
«Хўжалик юритувчи субъектларнинг банклардаги ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисоб-китоб рақамлари ҳамда бошқа ҳисобварағлари бўйича операцияларини тўхтатиб қўйиш суд тартибида амалга оширилади, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг аниқланган ҳоллари бундан мустасно»;
«Хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий жазо чоралари суд тартибида қўлланилади, уларнинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлганлиги ва молиявий жазо чоралари суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари бундан мустасно»;
«Хўжалик юритувчи субъектларнинг товар-моддий бойликларини мусодара қилиш суд тартибида амалга оширилади»;
«2) хўжалик юритувчи субъектлар бюджет олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, бундай субъектларнинг ҳисоб-китоб рақамлари ва бошқа ҳисобварақларини суднинг қарорига биноан ёпадилар»;
«Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш суд тартибида амалга оширилади, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг аниқланган ҳоллари бундан мустасно».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда)
22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги 719-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 10-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда) 26-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
инвестиция фаолияти жараёнида қонун ҳужжатларида белгиланган санитария-гигиена, радиация, экология, архитектура-шаҳарсозликка оид ва бошқа талаблар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланган ҳолларда қабул қилиниши мумкин»;
«Тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тугатишга олиб келадиган инвестиция фаолиятини чеклаб қўйиш, тўхтатиб туриш (фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда инвестиция фаолиятини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга оширилади»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
23-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Реклама тўғрисида»ги 723-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 14-модда; 2002 йил, № 9, 164-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 413-модда) 29-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Реклама берувчилар, реклама тайёрловчилар ва тарқатувчилар ваколатли давлат органи томонидан қуйидаги миқдорларда жаримага тортилиши мумкин:
нотўғри реклама берганлик учун юридик шахслар — энг кам иш ҳақининг етмиш бараваридан юз бараваригача миқдорда, жисмоний шахслар эса — энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда;
реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини тугатиш ҳақидаги кўрсатмани ўз муддатида бажармаганлик учун юридик шахслар — энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда, жисмоний шахслар эса — энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда.
Тадбиркорлик субъектларига жарима солиш суд томонидан, улар содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда эса, ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади. Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун тадбиркорлик субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами йигирма фоизидан ортиқ миқдорда жарима ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой мобайнида ойма-ой бўлиб тўлаш имкони берилган ҳолда амалга оширилади».
24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Ўрмон тўғрисида»ги 770-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 122-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда) 11-моддасининг бешинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Тадбиркорлик субъекти фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш (фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга оширилади».
25-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги 813-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 210-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда;
лицензияловчи органларнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини лицензиат зиммасига юкловчи қарорлари лицензиат томонидан бажарилмаганда.
Лицензиянинг амал қилишини лицензияловчи орган ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга, суд эса ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриши мумкин.
Лицензияловчи орган ёки суд лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун муддат белгилаши шарт. Бунда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун суд қарорида белгиланган муддат олти ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.
Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган лицензияловчи орган ёки суд кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан эътиборан лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида ўн кун муддат ичида қарор қабул қилиши шарт»;
биринчи қисми бешинчи хатбошисидаги «лицензияловчи орган белгилаган муддат» деган сўзлар «суд ёки лицензияловчи орган белгилаган муддат» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Лицензиянинг амал қилишини тугатиш ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи — саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда суд қарорига, бошқа ҳолларда эса, лицензияловчи органнинг қарорига биноан амалга оширилади»;
тўртинчи қисми биринчи хатбошисидаги «лицензияни берган орган томонидан» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«Лицензияни бекор қилиш ушбу модда тўртинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолда суд қарорига, бошқа ҳолларда эса, лицензияловчи органнинг қарорига биноан амалга оширилади.
Лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, лицензия берилган санадан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.
Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги суд қарори лицензиатга ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади. Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак».
Кейинги таҳрирга қаранг.
26-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги 826-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 223-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда) 6-моддаси биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тақиқлаш ва чеклаш суд тартибида амалга оширилади, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш ҳоллари мустасно».
27-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги 69-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 140-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) қуйидаги мазмундаги 401-модда билан тўлдирилсин:
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тадбиркорлик субъектларига нисбатан уларнинг фаолиятини чекловчи чоралар қўлланилади. Бунда тадбиркорлик субъектларига нисбатан қуйидаги ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд тартибида қўлланилади:
фаолиятни тўхтатиб қўйиш, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари мустасно;
банклардаги ҳисобварағлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, бундан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг аниқланган ҳоллари мустасно;
молиявий жазо чораларини қўллаш, бундан солиқлар ва йиғимларни тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пеня ҳисоблаб чиқариш, шунингдек тадбиркорлик субъектининг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлганлиги ва молиявий жазо чоралари суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно;
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун берилган лицензияни (рухсатномани) ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб қўйиш ёки унинг амал қилишини тугатиш ва лицензияни (рухсатномани) бекор қилиш (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар бундан мустасно)».
Кейинги таҳрирга қаранг.
28-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги 71-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 142-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда;
лицензияловчи органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини лицензиат зиммасига юкловчи қарори лицензиат томонидан бажарилмаганда.
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш лицензияловчи орган ёки суд томонидан амалга оширилади. Лицензиянинг амал қилиши лицензияловчи орган томонидан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга, суд томонидан эса ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.
Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги суд қарори лицензиатга ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.
Лицензияловчи орган ёки суд лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун муддат белгилаши шарт. Бунда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун суд қарорида белгиланган муддат олти ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.
Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган лицензияловчи орган ёки суд кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан эътиборан лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида ўн кун муддат ичида қарор қабул қилиши шарт.
Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришни асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади.
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак»;
«Лицензиянинг амал қилишини тугатиш лицензияловчи орган қарорига биноан амалга оширилади, ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Лицензиянинг амал қилишини тугатиш ушбу модданинг биринчи қисми олтинчи — саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда суд тартибида амалга оширилади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно»;
«Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги суд қарори лицензиатга ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади. Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак»;
«Лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак»;
Лицензияни бекор қилиш ушбу модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолда суд қарорига, бошқа ҳолларда эса, лицензияловчи органнинг қарорига биноан амалга оширилади.
Лицензияловчи органнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади. Лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги суд қарори лицензиатга ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади. Лицензиат лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.
Лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, лицензия у берилган санадан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.
Лицензияловчи органнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Суд лицензиянинг бекор қилинишини асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 февралдаги ЎРҚ-676-сонли Қонунига асосан 2021 йил 23 майдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 03/21/676/0142-сон)
32-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги 358-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4-5, 68-модда) 10-моддаси иккинчи қисмининг тўққизинчи хатбошисидаги «шунингдек уларнинг фаолиятини тугатади» деган сўзлар «шунингдек уларнинг фаолиятини тугатиш тўғрисида судга мурожаат қилади» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи