Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш, унинг ошкоралиги ва барқарор фаолиятини таъминлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан инвестициялар жалб этилишини фаоллаштириш, акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш ҳамда акциядорларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги акциядорлик компаниялари ҳамда фонд тузилмалари билан биргаликда ишлаб чиққан 2006-2007 йилларда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш дастури иловага* мувофиқ маъқуллансин, унда қуйидаги чора-тадбирлар назарда тутилади:
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
корхоналарни тўлиқ давлат тасарруфидан чиқариш ва янги акциядорлик жамиятлари тузиш ҳисобига қимматли қоғозлар бирламчи бозорини янада ривожлантириш;
фонд бозорининг замонавий инфратузилмасини шакллантириш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ижро этувчи вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Дастурдаги чора-тадбирлар белгиланган муддатларда сўзсиз бажарилишини таъминласин.
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, бунда корпоратив облигациялар чиқариш фақат очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари томонидан:
Кейинги таҳрирга қаранг.
облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган кунга аудитор ташкилотининг хулосаси билан тасдиқланган ўз шахсий капитали миқдори доирасида;
кейинги уч йил ичида рентабеллик, тўлов қобилияти, молиявий барқарорлик ва ликвидлик жиҳатидан ижобий кўрсаткичларга эга бўлган, аудитор ташкилотининг хулосалари билан тасдиқланган, шунингдек мустақил рейтинг баҳосини олган ОАЖлар;
эмитентлар томонидан инвесторларга тегишли маблағларни тўлаш бўйича тўлов агентлари вазифасини бажарувчи тижорат банкларининг иштирокида амалга оширилади.
акциядорлик жамиятининг ҳар йилги бизнес-режаси келгуси молия йилининг 1 декабридан кечиктирмай кузатувчи кенгаш мажлисида маъқулланиши лозим;
акциядорлик жамиятларининг кузатувчи кенгашлари қонунда белгиланган корпоратив бошқарув нормаларига риоя этиш бўйича акциядорларнинг умумий йиғилишларида ҳар йили ҳисобот берадилар;
2007 йилнинг 1 январидан бошлаб активларининг баланс қиймати 1 млрд. сўмдан кўпроқ бўлган корхоналарда кузатувчи кенгашлар томонидан тайинланадиган ва уларга ҳисобот берадиган ички аудит хизматлари ташкил этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
устав капиталида давлат акциялари (улушлари) пакети 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказиш учун аудитор ташкилотини танлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича танлов асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Солиқ кодексида белгиланган тартибнинг амал қилиши депозитарий хизматлари ва қимматли қоғозлар савдосини ташкил қилиш хизматларига татбиқ этилсин, унга мувофиқ қимматли қоғозлар айланиши бўйича операциялар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасини устав капиталини оширишга йўналтиришда акциядорлар қўшимча акцияларнинг қиймати ёки акцияларнинг номинал қийматини кўпайтириш тарзида олган даромадлари солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозорида брокерлик (воситачилик) фаолиятини амалга оширувчи микрофирма ва кичик корхоналар ялпи даромаднинг 13 фоизи миқдоридаги ставка бўйича ягона солиқ тўлови тўлайдилар.
(5-бешинчи банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда 2007 йилнинг 1 январигача Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда қимматли қоғозлар бозори бўйича амалдаги қонун ҳужжатларининг қоидаларини халқаро стандартларга мувофиқ унификациялаш ва такомиллаштириш назарда тутилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.