Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АСАЛ ВА АСАЛАРИЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ХАРИД НАРХЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1991 йилнинг 1 октябридан бошлаб асалари асали ва бошқа асаларичилик маҳсулотлари учун шартномавий нархлар белгилансин.
2. СССР Вазирлар Кенгашининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига янги давлат харид нархлари жорий этиш тўғрисида» 1990 йил 9 августдаги 792-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгашининг 1990 йил 23 октябрдаги 342-сон қарорининг 7-иловаси ва Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига янги давлат харид нархларини жорий этиш тўғрисида» 1991 йил 4 мартдаги 52-қарорининг 4-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 24 сентябрь,
241-сон