LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси 2021 йил 22 февралдаги ЎРҚ-676-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида»ги Қонунига асосан 2021 йил 23 майдан ўз кучини йўқотади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган 353-II-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4-5, 63-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолини жойлаштириш бош тарҳи ишлаб чиқилишини, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар (вилоятлар гуруҳлари) ҳудудини режалаштириш тарҳлари ва умумдавлат аҳамиятига молик алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилиши, шунингдек шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги илмий-тадқиқот ишлари ташкил этилишини таъминлайди;
тасдиқланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколатига берилган шаҳарларнинг бош режаларини истисно қилганда, шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг бош режаларини ҳамда Тошкент шаҳрининг марказий қисмларини, вилоятларнинг маъмурий марказларини, шунингдек маданий мерос объектларига эга бўлган шаҳарларни батафсил режалаштириш лойиҳаларини тасдиқлайди;
умумдавлат аҳамиятига молик алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектлари учун чегаралар белгилаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш масалалари юзасидан услубий ҳужжатлар, шунингдек шаҳарсозлик тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, қурилиш ишлари, бинокорлик материаллари ва буюмлари сифати ҳамда технологияларининг давлат стандартларига, шунингдек шаҳарсозлик тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
қурилишда стандартлаштириш ва бинокорлик материаллари ҳамда буюмларини сертификатлаш ишларини амалга оширади;
давлат шаҳарсозлик кадастри юритилишини ва шаҳарсозлик фаолияти объектлари мониторинги олиб борилишини амалга оширади;
шаҳарсозлик ҳужжатлари масалалари бўйича буюртмачилар, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги келишмовчиликларни кўриб чиқади;
буюртмачининг техник назоратни амалга оширишга доир ишини текширади ва техник назорат сифатсиз амалга оширилган тақдирда, унга нисбатан жавобгарлик чоралари қўллаш ҳақида белгиланган тартибда таклифлар киритади;
давлат стандартлари ва техник шартлар бузилганлиги аниқланган тақдирда, бинокорлик материаллари ҳамда буюмлари ишлаб чиқарилиши, реализация қилиниши ва қўлланилишини, норматив талаблар ҳамда тасдиқланган лойиҳа ечимлари чидамлилик, пухталик хусусиятлари пасайишига сабаб бўлган даражада бузилганда, шунингдек бинолар ва иншоотларнинг авария хавфи бўлган, объектлар ўзбошимчалик билан қурилган тақдирда қурилиш-монтаж ишларини давом эттиришни тўхтатиб туради;
шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жарималар солади;
тугалланган қурилиш объектларини фойдаланишга қабул қилиб олиш бўйича комиссияларнинг ишида иштирок этади;
Вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига, туманлар ҳамда шаҳарлар архитектура ва қурилиш бошқармаларига (бўлимларига) тегишли бош архитекторлар бошчилик қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари, шунингдек туманлар ҳамда шаҳарлар архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари) ўз ваколатларига тааллуқли масалаларда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига, тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига бўйсунадилар»;
3) 54-моддадаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг давлат архитектура-қурилиш назорати органлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, унинг давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишни молиялаштириш ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган манбалардан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасарруфига давлат корхоналарини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларнинг бир қисми ҳисобидан ҳам амалга оширилади»;
LexUZ шарҳи