Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «МИКРОКРЕДИТБАНК» АКЦИЯДОРЛИК-ТИЖОРАТ БАНКИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 5 МАЙДАГИ ПФ-3750-СОН ФАРМОНИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 5 майдаги ПФ–3750-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика тижорат банкларини ривожлантириш ва жиҳозлашда ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 3 январдаги 1-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Мадад» агентлигини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1995 йил 26 июлдаги 292-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 7-сон, 25-модда) 1-бандининг учинчи—ўн иккинчи хатбоши;
Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркор» акциядорлик-тижорат банкининг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 23 сентябрдаги 449-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 16 июнь,
117-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 28 июндаги 318-сон қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1994 йил 11 февралдаги 69-сон қарорида:
1-банддаги «Тадбиркор» сўзи «Микрокредитбанк» сўзи билан алмаштирилсин, шунингдек «ва Ўзбекистон акциядорлик инновация банкига» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банддаги «Ўзтадбиркорбанк» сўзи «Микрокредитбанк» сўзи билан алмаштирилсин, шунингдек «Ўзинбанк» сўзи чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвачиликда хусусийлаштиришни давом эттириш ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 24 мартдаги 96-сон қарорининг 12-бандидаги «Ўзтадбиркорбанк» сўзи «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда) 2-илованинг «Органнинг номи» устуни тўртинчи позициясидаги «Ўзтадбиркорбанк» сўзи «Микрокредитбанк» сўзи билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «2003—2007 йиллар даврида Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши барқарор ривожлантирилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 1 августдаги 276-сон қарорининг 5-бандидаги «Ўзтадбиркорбанк» сўзи «Микрокредитбанк» сўзи билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 24 декабрдаги 563-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 12-сон, 131-модда):
2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Белгилансинки, «Тадбиркор» акциядорлик-тижорат банки негизида ташкил этилган «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки «Бизнес-фонд» акциядорлик жамиятидан «Тадбиркор» акциядорлик-тижорат банкига берилган кредит ресурсларини алоҳида махсус ҳисоб рақамида жамлаш, тақсимлаш ва ҳисобга олишни таъминлайди»;
3-банднинг биринчи хатбошидаги «2004 йил 1 январдан бошлаб «Тадбиркор» акциядорлик-тижорат банкига» сўзлари «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкига» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банддаги «Ўзтадбиркорбанк» сўзи «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 24 сентябрдаги 445-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 94-модда) 1-илованинг 10-бандидаги «Ўзтадбиркорбанк» сўзи «Микрокредитбанк» сўзи билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 24-сон, 219-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)