Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА МУЛЬТИМЕДИА УМУМТАЪЛИМ ДАСТУРЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сонли «Халқ таълими тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактабларини ахборотлаштириш» лойиҳасини амалга ошириш учун Корея Республикаси Ҳукумати томонидан бериладиган имтиёзли кредитдан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 27 мартдаги ПҚ-312-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилсин, унга «Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактабларини ахборотлаштириш» лойиҳасини амалга ошириш, шу жумладан кредит маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикасининг Экспорт-импорт банки ўртасидаги кредит битими талабларига мувофиқ фойдаланилишини назорат қилиш ва ҳисобга олиш функциялари юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
таълим берадиган электрон мультимедиа иловаларни ишлаб чиқиш;
илгари ишлаб чиқилган таълим берадиган электрон ресурсларни ва бошқа тиллардаги нашрларни Ўзбекистон Республикасида ўқитиладиган тилларга мослаштириш ва маҳаллийлаштириш;
компьютер асбоб-ускуналаридан, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича таълим берадиган ресурслар ва тренинглардан фойдаланиш самарадорлигини тадқиқ қилиш, таҳлил этиш ҳамда мониторингини олиб бориш;
халқ таълими ходимлари ва ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш институтлари ходимлари учун тренинг курсларини ишлаб чиқиш ва уларни ўтказиш;
ахборот-таълим веб-портали жойлаштириладиган сервер майдончасини ташкил этиш, қўллаб-қувватлаш ва бошқариш;
ахборот-таълим веб-порталини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш;
мактабларни ахборот-таълим веб-порталига киритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қуйидагилар:
Марказнинг ходимларининг чекланган умумий сони, шу жумладан Республика таълим маркази ходимларини 8 нафарга ҳамда Халқ таълими вазирлиги марказий аппарати ходимлари сонини 1 нафарга қисқартириш ҳисобига 23 нафардан иборат тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирига Марказнинг тасдиқланган тузилмасига юкланган вазифаларга мувофиқ, ходимларининг белгиланган сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда:
Марказ тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Марказни таълим берадиган электрон мультимедиа дастурларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги юқори малакали мутахассислар, шунингдек, лойиҳани самарали амалга оширишни кафолатловчи бошқа мутахассислар билан бутлаш чора-тадбирларини кўрсин.
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда Марказни жойлаштириш учун бир ой муддатда бино ажратсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказнинг таъминоти учун 2006 йилга тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида зарур маблағлар ажратсин, 2007 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида маблағларни назарда тутсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 29 августдаги 410-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 88-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
а) 2-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ходимларининг чекланган умумий сони 80 нафардан, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 60 нафардан иборат бўлган марказий аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 2-иловада:
«Таълим жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими — 3 киши» сўзлари «Таълим жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш шўъбаси — 2 киши» сўзлари билан алмаштирилсин;
«81» ва «61» рақамлари тегишли равишда «80» ва «60» рақамлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 7 июн,
110-сон
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказининг
тузилмаси
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг
ташкилий тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 23-сон, 208-модда, 40-сон, 396-модда; 2011 й., 25-сон, 260-модда; 2015 й., 7-сон, 80-модда; 2016 й., 26-сон, 316-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 09/18/507/1465-сон, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)