«Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати билан кўп квартирали уйдаги турар жойга мўлжалланмаган бино мулкдори ўртасидаги Намунавий шартнома 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари 2006 йил 1 сентябргача бўлган муддатда уй-жой мулкдорлари ширкатларини «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда ушбу қарорга мувофиқ қайта рўйхатдан ўтказишни таъминласинлар.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой мулкдорлари ширкатининг Намунавий уставини ва Уй-жойларни уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувига бериш ва уй-жой фондини сақлаш ва тузатиш масалаларида давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида» 1999 йил 4 октябрдаги 454-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 10-сон, 60-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
4. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
1.1. «________________» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (қисқача номланиши — «__________________» ХУМШ «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тузилган ҳамда ____________ш., _______________ кўчасидаги №_______ уйда (уйларда) жойлашган кўп квартирали уйдаги (уйлардаги* ) турар жойлар мулкдорлари (кейинги ўринларда мулкдорлар деб аталади) бирлашмасидан иборатдир.
1.2. «__________________» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати жойлашган манзил (кейинги ўринларда Ширкат деб аталади): Ўзбекистон Республикаси, _____________ ш., _______________ кўчаси, № ____ уй.
1.3. Ширкат — нотижорат ташкилот бўлиб, юридик шахс ҳисобланади, ўзининг алоҳида мулкига, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига, ўз номи ёзилган думалоқ муҳрга ва штампларга, шунингдек, ўзининг рамзига эга.
1.4. Ширкат белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган вақтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади ва юридик шахс ҳуқуқига эга бўлади.
1.5. Ширкат ўзига тегишли барча мол-мулки билан ўз мажбуриятлари бўйича жавоб беради ва ўз аъзоларининг мажбуриятлари учун жавоб бермайди. Ширкат аъзолари Ширкат мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
1.6. Мазкур Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар қонун ҳужжатларида ва ушбу Уставда белгиланган тартибда киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2.1. Уй-жой фондини биргаликда бошқариш ва унинг сақланиши, бутлиги ва таъмирланишини таъминлаш, кўп квартирали уйдаги мулкдорларнинг умумий мулки (кейинги ўринларда умумий мулк деб аталади) ва ер участкасидан фойдаланиш Ширкатни ташкил этишнинг кўзланган мақсади ҳисобланади.
мулкдорлар томонидан кўп квартирали уйдаги умумий мулкни бошқариш бўйича биргаликда қарорлар қабул қилинишини таъминлаш;
мулкдорларнинг кўп квартирали уйнинг ва ер участкасининг техник, санитария, ёнғинга қарши ва экологик ҳолати зарур даражада сақланишини белгиланган қоидалар, меъёрлар ва стандартларга мувофиқ таъминлаш, шунингдек умумий мулк ҳолатини яхшилаш (мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш) бўйича қарорларининг ижросини таъминлаш;
мулкдорлар ўртасида умумий мулкни ва ер участкасини сақлаш билан боғлиқ умумий харажатларни, шунингдек Ширкатдаги бошқа харажатларни тақсимлаш, мажбурий бадаллар ва тўловларнинг ўз вақтида келиб тушишини таъминлаш;
мулкдорларнинг умумий мулк, ер участкаси ва ободонлаштириш элементларидан фойдаланишга доир, шунингдек қонун ҳужжатлари ва ушбу Уставда белгиланган доирада манфаатларини мувофиқлаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мулкдорларнинг умумий мулкига ва коммунал хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган, шунингдек учинчи шахслар билан муносабатларда уларнинг манфаатларини ифодалаш ва ҳимоялаш;
кўп квартирали уйдаги истеъмолчиларни коммунал хизматлар билан таъминлашда иштирок этиш, мулкдорлар қарорига кўра коммунал хизматлар буюртмачиси функцияларини бажариш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3.1. Мазкур Уставнинг 1.1-бандида кўрсатилган уйда (уйларда)ги турар жойларнинг мулкдорлари — жисмоний ва юридик шахслар Ширкат аъзолари ҳисобланади.
1.1-бандда кўрсатилган уйда (уйларда) турар жой сотиб олган шахслар ўзларида хонага эгалик ҳуқуқи пайдо бўлган вақтдан бошлаб Ширкат аъзоси ҳисобланади.
3.3. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатини бошқа Ширкатга қўшиш йўли билан қайта ташкил этиш вақтида қайта ташкил этилаётган ширкатнинг аъзоси бўлган турар жойлар мулкдорларининг аъзолиги Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб юзага келади.
3.4. Ширкат аъзоси бўлган юридик шахснинг ваколати у ваколат берган шахс томонидан амалга оширилади.
3.5. Юридик шахс — Ширкат аъзоси қайта ташкил этилганда ёки жисмоний шахс — Ширкат аъзоси вафот этганда уларнинг ҳуқуқий ворислари ёки меросхўрлари уларда турар жойга мулк ҳуқуқи вужудга келган пайтдан бошлаб Ширкат аъзосига айланади.
3.6. Ширкатнинг вояга етмаган аъзолари манфаатларини уларнинг ота-оналари, васийлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ифодалайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3.7. Агар турар жой умумий мулкчилик асосида бир неча мулкдорга тегишли бўлса, улар Ширкатнинг битта аъзоси ҳуқуқлари ва мажбуриятларига эга бўлади ва Ширкатни Ширкатга аъзоликни амалга ошириш усули (улар ўртасидаги келишув асосида) ҳақида хабардор қилади.
3.8.Агар битта мулкдорга кўп квартирали уйдаги (уйлардаги) бир неча турар жой тегишли бўлса, у битта Ширкат аъзоси ҳуқуқлари ва мажбуриятларига эга бўлади.
алоҳида кўп квартирали уйдаги турар жойлар мулкдорларининг кўпчилик овози билан Ширкатдан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинганда;
4.1. Кўп квартирали уйдаги турар жой мулкдорларига умумий мулк умумий улушбай мулк ҳуқуқи асосида тегишлидир.
4.2. Кўп квартирали уйда умумий улушбай мулк ҳуқуқи асосидаги умумий мулкка кўп квартирали уйнинг умумий турар жойлари (холлар, аравачалар қўйиладиган жойлар, чиқинди камералари ва ҳ. к.), таянч ва тўсиқ конструкциялар (деворлар, тўсиқлар, фундаментлар), квартиралараро зинапоя майдончалари, зиналар (подъезд ичидаги, ташқи, подъездга кириш жойларидаги), лифтлар, лифт шахталари ва бошқа шахталар (вентиляция шахталари, чиқинди қувурлари ва ҳ. к.), коридорлар, техник қаватлар, подваллар, чордоқ ва томлар, уйнинг ички муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, турар жой ташқарисида ва ичида жойлашган, биттадан ортиқ турар жойга хизмат кўрсатувчи механик, электрик, санитария-техник ва бошқа жиҳозлар ва мосламалар киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Уйнинг фасади элементлари бўлган умумий мулкнинг қисмлари — турар жой ва подъездларнинг фасад ойналари, уйнинг подъездига кириш эшиклари, балконлар, фасадни безаш материаллари ҳам умумий мулкка киради.
4.3. Мулкдорнинг умумий мулкка нисбатан умумий мулк ҳуқуқи унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли майдоннинг уйнинг умумий майдонидаги нисбатига тенг бўлади.
4.4. Ҳар бир мулкдорнинг кўп квартирали уйдаги умумий мулкка умумий улушбай мулк ҳуқуқи унинг турар жойга бўлган мулк ҳуқуқидан ажралмасдир.
Мулкдор кўп квартирали умумий мулкдаги ўз улушини бегоналаштиришга, ундан жисмоний ёки юридик шахслар фойдасига, шу жумладан уйдаги ёки Ширкатдаги бошқа турар жой мулкдорлари фойдасига воз кечиши ёки ўзига турар жой ва/ёки нотурар жой мулкчилиги ҳуқуқи асосида тегишли бўлган умумий мулк ҳуқуқидаги улуши йўқотилишига олиб келадиган бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиши мумкин эмас.
4.6. Кўп квартирали уйдаги турар жойлар мулкдорлари уни сақлаш харажатларини биргаликда амалга оширишлари шарт. Турар жой мулкдорининг умумий харажатлардаги улуши мулкдорнинг турар жой майдонининг уйнинг умумий майдонидаги улушига мутаносиб тарзда белгиланади.
4.7. Уйдаги умумий мулкдан ва ер участкасидан фойдаланиш мулкдорларнинг умумий улушбай мулк ҳуқуқидаги улуши миқдорига боғлиқ эмас. Мулкдорлар турар жойларининг чегарасида бўлган умумий мулк қисмлари фойдаланилиши чекланган умумий мулк ҳисобланади.
4.8. Умумий мулкнинг алоҳида қисмлари Ширкат аъзоларига ва бошқа шахсларга Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши белгилаган тартибда ва шартларда Ширкат аъзоларига фойдаланишга берилиши мумкин.
Умумий мулкнинг алоҳида қисми ва/ёки Ширкат ер участкасидан (фойдаланилиши чекланган мулкдан ташқари) фақат ўз манфаати учун фойдаланувчи Ширкат аъзоси Ширкатга Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши белгилаган миқдорда ҳақ тўлаши керак.
4.9. Уйдаги умумий мулкнинг алоҳида қисмлари Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши белгилаган тартибда ва шартларда учинчи шахсларга берилиши мумкин. Бунда ушбу уй турар жой мулкдорларининг эллик фоиздан кам бўлмаган қисми бунга розилик берган бўлиши керак.
4.10. Умумий мулкнинг мулкдорлар манфаатларига ва уларнинг турар жойдан фойдаланиш имкониятларига зарар етказмаган ҳолда бегоналаштирилган қисмларини сотиш турар жой мулкдорларининг етмиш беш фоиздан кам бўлмаган қисми бунга розилик берган тақдирда амалга оширилиши мумкин.
уйдаги (уйлардаги) умумий мулкни, ер участкасини ва Ширкат мулкини сақлаш бўйича ишлар режасини тасдиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кўп хонадонли уй-жой фондини умумий мулки ва унга туташ ҳудудларни сақлаш учун турар жой ҳамда нотурар жой бинолар мулкдорларининг мажбурий бадаллари миқдори хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ҳар йили тасдиқланадиган энг кам миқдордан кам бўлмаган ҳажмда белгилаш;
(5.1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
шартномавий асосда турар жойга мўлжалланмаган бинолар мулкдорларининг уйнинг умумий мулкини сақлаш харажатлари ва мулкдорларнинг бошқа умумий харажатларида иштирокини таъминлаш. Агар турар жойга мўлжалланмаган бинолардан фойдаланиш Ширкатнинг умумий мулкни зарур техник ва санитария ҳолатида сақлаш харажатларининг ошиб кетишига олиб келса ва/ёки турар жойлардан фойдаланиш бўйича ноқулайликлар туғдирса, Ширкат ўз аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига кўра турар жойга мўлжалланмаган бино мулкдорига пулли ва ёки бошқача моддий шаклда тегишли компенсация тўланишини талаб қилишга ҳақли;
юридик ва жисмоний шахслар билан танлов асосида ва қонун ҳужжатларига мувофиқ Ширкатнинг умумий майдони, ер участкаси ва мулкини бошқариш, унга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, шунингдек коммунал хизматлар кўрсатиш ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мазкур Уставда белгиланган тартибда Ширкатнинг умумий мулки, ер участкаси ва мулкидан фойдаланиш қоидаларини белгилаш;
қонун ҳужжатларида ва ушбу Уставда кўзда тутилган тартибда ва шартларда банклар кредитларидан фойдаланиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда турар жой (уйлар)га хизмат кўрсатиш, хўжалик иншоотлари ва бошқа иншоотлар қуриш учун доимий равишда ишлатишга ер участкалари олиш;
доимий фойдаланишга берилган ер участкасида хўжалик иншоотлари ва бошқа қурилмалар қуриш, Ширкат умумий мулки ёки турар жойининг бир қисмини шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ барпо этиш;
мулкдорни олдиндан огоҳлантирган ҳолда ва мулкдор (ёки унинг вакили) иштирокида умумий мулкнинг мулкдорлар турар жойлари чегарасида бўлган қисмларининг санитария ҳолатини назорат қилиш, шу жумладан белгиланган меъёрлар, қоидалар ва стандартларга мувофиқлигини текшириш учун кириш;
бошқа мулкдорларнинг мулкига ва/ёки умумий мулкка зарар етказиши мумкин бўлган аварияни бартараф этиш учун мулкдорлар турар жойига дарҳол кириш (шу жумладан, белгиланган ҳолларда мулкдорлар йўқлигида ва авария пайтида уларни огоҳлантириш имкони бўлмаганда) имкониятидан фойдаланиш;
уйдаги умумий мулкнинг бутлигини сақлашни таъминлаш мақсадида мулкдорлар томонидан белгиланган тартибда рухсат олинган ҳолда турар жойни реконструкция қилиш, тархини қайта тузиш, қайта жиҳозлаш ишлари бўйича келишувга эришиш;
жисмоний ёки юридик шахслар томонидан, бу ҳол мулкдорларнинг қонунчилик томонидан ҳимояланадиган ҳуқуқ ва манфаатларининг бузилиши билан боғлиқ бўлмаган тақдирда, умумий мулкнинг бир қисмини фойдаланишга ёки чекланган тарзда фойдаланишга бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ Ширкат мулкини харид қилиш, сотиш, ўтказиш, ижарага бериш, балансдан чиқариш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда турар жой мулкдоридан Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида белгиланган мажбурий тўловларни ундириш, Ширкатга етказилган харажатларни тўлиқ қайтариш тўғрисидаги талабни илгари суриш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фаолиятнинг умумий масалаларини ҳал этиш учун тузиладиган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари бирлашмаларига (уюшмалари, иттифоқларига) кириш ва уларнинг таркибидан чиқиш;
мулкдорлар ёки уларнинг вакиллари билан боғланиш учун мулоқот ахбороти (почта ва/ёки электрон манзил, телефон рақамлари);
турар жойдан фойдаланувчилар сонига боғлиқ бўлган умумий харажатлар миқдорини тақсимлаш мақсадида турар жойда истиқомат қилувчилар сони ҳақидаги маълумотларни сўраб олиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5.2. Ширкат мулкдорларнинг умумий мулкини тасарруф этиш, шу жумладан бегоналаштириш, гаров тариқасида ва қонун ҳужжатларида ҳамда ушбу Уставда кўзда тутилганидан бошқача тартибда фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ширкатнинг умумий мулки, ер участкаси ва мулкининг белгиланган қоидалар, меъёрлар ва стандартларга, шунингдек Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши, ҳар бир уй-жой мулкдорларининг йиғилиши қарорларига мувофиқ равишда бутлиги ва сақланишини таъминлаш;
мазкур Уставнинг, Ширкат аъзолари умумий йиғилиши ва Бошқарув йиғилиши, шунингдек ҳар бир уй-жой мулкдорлари йиғилиши қарорларининг бажарилишини таъминлаш;
ҳар йили Ширкатнинг умумий мулки, ер участкаси ва мулкини сақлаш бўйича ишлар режасини белгилаш ва Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида тасдиқлаш учун унинг ижроси ҳақидаги ҳисоботни тузиш;
Ширкат иш режасининг бир қисми сифатида ҳар қайси кўп квартирали уй-жой мулкдорлари умумий мулкини сақлаш бўйича ҳар йили иш режасини белгилаш ҳамда ҳар бир уй-жой учун ижроси бўйича ҳисобот тузиш, турар жой эгаларининг йиғилишида тасдиқлаш;
ҳар йили Ширкат даромадлари ва харажатлари сметасини ва Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида тасдиқлаш учун унинг ижроси бўйича ҳисоботни тузиш;
ҳар йили Ширкат даромадлари ва харажатлари сметасининг бир қисми бўлган умумий мулкни сақлаш бўйича даромадлари ва харажатлари сметаси ва Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида тасдиқлаш учун унинг ижроси бўйича ҳисоботни тузиш;
умумий мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича қоидалар, шартлар ва тартибини белгилашда, барча мулкдорларнинг умумий харажатлардаги иштироки улушини ҳисоблаб чиқишда Ширкатнинг барча аъзолари қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш;
уй-жойларнинг барча мулкдорлари, ижарачилари, ёлловчилар томонидан умумий мулк, ер участкаси ва Ширкат мулкидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш;
учинчи шахслар билан муносабатда умумий мулкни сақлаш, эгалик қилиш ва фойдаланиш, коммунал хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган, шунингдек қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолларда Ширкат аъзоларининг манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш;
мулкдорларга умумий мулкнинг ҳолати, амалга оширилган ва амалга ошириладиган харажатлар тўғрисида ахборот бериш, Ширкат аъзолари олдида мазкур Уставда кўзда тутилган тартибда ҳисобот бериш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ширкат ва Ширкатнинг бошқа аъзолари билан келишмаган ҳолда ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойдан кўзланган мақсадга мувофиқ эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш, шу жумладан уни қонунчиликда белгиланган тартибда ижарага бериш;
умумий мулкдан, шунингдек ер участкасидан ва унда жойлашган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементларидан белгиланган мақсадга ва Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ фойдаланиш;
ушбу Уставда белгиланган тартибда Ширкат фаолияти, умумий мулк ҳолати, амалга оширилган ва ошириладиган умумий харажатлар тўғрисида ахборот олиш;
Ширкат фаолиятида, шу жумладан, сиртдан ёзма овоз бериш йўли билан ва/ёки ўз вакили орқали иштирок этиш, унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига кўра умумий мулк ва/ёки ер участкасининг алоҳида қисмларини Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида белгиланган тартибда ва шартларда фойдаланишга олиш;
Ширкат аъзоси Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорларида белгиланган ва қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу Устав талаблари, Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши, Ширкат бошқаруви, ҳар бир уй турар жой мулкдорлари йиғилиши қарорлари, шунингдек Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган умумий мулк, ер участкаси, Ширкат мулки ҳамда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш;
ўз ҳисобидан ўзининг мулки ҳисобланган турар жойларнинг зарур даражада сақланиши ва таъмирланишини таъминлаш;
белгиланган тартибда тегишли рухсат олгач, Ширкат билан ўзига тегишли турар жойни реконструкция қилиш, тархини қайта тузиш, қайта жиҳозлаш бўйича келишувга эришиш, ўзбошимчалик билан турар жойни реконструкция қилиш ва/ёки тархини қайта тузиш ва/ёки қайта жиҳозлашга йўл қўйган Ширкат аъзоси ўз ҳисобидан хонани аввалги ҳолига келтиришга мажбур;
олдиндан огоҳлантирилган ҳолда ва ўзининг ёки вакилининг иштирокида ўзига тегишли бўлган турар жойга умумий мулкнинг мулкдори турар жойи чегарасида бўлган қисмини кўрикдан ўтказиш, жорий ва капитал таъмирлаш учун, шунингдек авария ҳолатларини бартараф этиш учун Ширкат ва ихтисослаштирилган ташкилотлар вакилларини дарҳол киритиш. Хонага киришга йўл қўймаган мулкдор шу туфайли ишлар бажарилмай қолганлиги натижасида етказилган зарарни ўз ҳисобидан қоплайди;
умумий мулк, ер участкаси, Ширкатнинг мулки, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементларидан белгиланган мақсадларда фойдаланиш ҳамда бошқа мулкдорларнинг улардан фойдаланиш бўйича ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказмаслик;
мазкур Устав ва Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши, ҳар бир уй турар жой мулкдорлари йиғилиши қарорларига кўра белгиланган тартибда уйдаги умумий мулкни сақлаш харажатлари ва Ширкатнинг бошқа харажатларида уйдаги умумий мулкка бўлган умумий улушбай мулк ҳуқуқи асосида иштирок этиш, Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши, ҳар бир уй турар жой мулкдорлари йиғилиши қарори билан бошқача тартиб белгиланган ҳоллар бундан мустасно;
Ширкатга мулоқот учун ҳамда у ёки унинг вакили билан боғланиш мақсадида маълумотлар бериш (почта ва/ёки электрон манзил, телефон рақамлари) ва шу турдаги маълумотлар ўзгарган тақдирда дарҳол хабар бериш;
турар жой ижарага берилган тақдирда 10 кун муддатда Ширкатга бу ҳақда, шунингдек ижара шартномаси асосида ижарачига умумий харажатларда иштирок этиш бўйича мажбуриятларини берган ёки бермаганлиги тўғрисида хабар бериш. Ижарачи томонидан ижара шартномаси асосида олинган умумий харажатларда иштирок этиш бўйича мажбуриятлари керакли тарзда бажарилмаган ёки керакли тарзда бажарилмаган тақдирда Ширкат олдида Ширкат аъзоси жавоб беради;
ўзи ёки у билан бирга истиқомат қилаётган шахслар томонидан, шунингдек ижара шартномаси асосида ва бошқа асосларда у билан бирга истиқомат қилаётган шахслар томонидан бошқа мулкдорлар мулкига, умумий мулкка ёки Ширкат мулкига етказилган зарарни ўз ҳисобидан қоплаш;
ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойни сотиш пайтида қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда Ширкат ва унинг олдидаги мажбуриятлари, умумий харажатлар ва коммунал тўловлар бўйича қарзлар ҳақида маълумотлар бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ширкатни турар жойнинг бошқа мулкдорга берилгани тўғрисида огоҳлантириш ва янги мулкдор тўғрисида ахборот бериш.
7.1. Ширкатнинг умумий харажатлари умумий мулкни, ер участкаси, Ширкат мулкини белгиланган чегарада ва унда жойлашган ташқи ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементлари, шунингдек Ширкат мулкини бошқариш, хизмат кўрсатиш, таъмирлаш билан боғлиқ харажатлардир.
7.2. Турар жой мулкдорларининг умумий мулки, ер участкаси ва Ширкат мулкини бошқариш билан боғлиқ харажатларга қуйидагилар киради:
Ширкат бошқарувчиси (ижрочи директори), бухгалтери ва Ширкат томонидан бошқарув вазифаларини бажариш учун жалб қилинадиган бошқа шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш;
Ширкатнинг иш юритиш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари, шу жумладан Ширкат аъзолари олдидаги ҳисоботлари билан боғлиқ харажатлар;
мулкни бошқариш ва коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш билан боғлиқ алоқа хизматлари, транспорт харажатлари ва жамоат транспортидан фойдаланиш харажатларини тўлаш;
Ширкат аъзолари ва турар жойга мўлжалланмаган бинолар мулкдорларининг мажбурий бадаллари тўлиқлигини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар;
товар-моддий бойликларни харид қилиш юзасидан ижрочилар ва/ёки пудратчиларни танлаш бўйича танловлар ўтказиш билан боғлиқ харажатлар;
умумий мулк, ер участкаси ва Ширкат мулкини бошқариш, шунингдек Ширкат аъзоларининг манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш билан боғлиқ бошқа харажатлар.
Бошқарув харажатлари Ширкатнинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ, ҳар бир уй мулкдорлари йиғилиши қарори билан тасдиқланган Ширкатнинг даромадлар ва харажатлар сметасининг бир қисми бўлган ҳар бир уй умумий мулкини сақлаш билан боғлиқ бўлган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
7.3. Умумий мулк, ер участкаси ва Ширкат мулкига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларга қуйидагилар киради:
мулкнинг техник ва санитария ҳолатини зарур даражада сақлаш, шу жумладан, ишлаб чиқариш ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш (шу жумладан ягона ижтимоий тўлов), материаллар, жиҳозлар, машиналар ва механизмлар билан боғлиқ харажатлар;
жорий ва авария-таъмирлаш ишлари, мукаммал таъмирлаш, умумий мулк объектларини алмаштириш ва реконструкция қилиш харажатлари, шу жумладан, юридик ва жисмоний шахслар билан пудрат шартномаси ҳақини тўлаш харажатлари;
Ширкат умумий мулки ва ер участкасига хизмат кўрсатиш ва/ёки фойдаланиш билан боғлиқ электр энергия ва бошқа ресурслар сарфи учун ҳақ тўлаш;
Ширкатнинг умумий мулки, ер участкаси ва унда жойлашган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементлари бутлиги ва сақланиши билан боғлиқ бошқа харажатлар.
7.4. Ширкат даромадлари ва харажатлари сметаси Ширкатнинг махсус жамғармалари: мукаммал таъмирлаш жамғармаси, захира жамғармаси, кутилмаган харажатлар жамғармаси ва бошқа жамғармалар тузилишини кўзда тутиши мумкин. Ширкат жамғармаларига йўлланган маблағлар унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойни сотиш пайтида Ширкат аъзоси ёки турар жойга мўлжалланмаган бино эгасига қайтарилмайди, алоҳида уй турар жой мулкдорлари ушбу уйдаги турар жой мулкдорлари қарорига кўра Ширкатдан чиққан ҳолат бундан мустасно.
7.5. Ширкат умумий мулкини, ер участкасини ва мулкини таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар тасдиқланган ишлар режаси, Ширкат даромадлари ва харажатлари сметасининг бир қисми бўлган ва ҳар бир уйнинг турар жой мулкдорлари йиғилиши қарори билан тасдиқланган ҳар бир уй умумий мулкини сақлаш даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ амалга оширилади.
7.6. Ширкат умумий мулкни мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш ишларини Ширкат аъзолари умумий йиғилиши, кўп квартирали турар жой мулкдорлари йиғилиши қарорига мувофиқ амалга оширади.
8.1. Ҳар йили 15 декабргача Ширкат бошқаруви Ширкатнинг келгуси молиявий йил учун даромадлар ва харажатлар сметаси лойиҳасини тузади.
Харажатлар сметасини тузишда ҳар бир кўп квартирали уйдаги умумий мулкни, ер участкасини ва мулкини сақлаш бўйича ишлар режаси лойиҳаси асос ҳисобланади. Харажатлар лойиҳаси сметаси меҳнат, қурилиш материаллари, ишлар ва хизматларнинг амалдаги бозор қиймати асосида тузилади ҳамда келгуси йил давомида уларнинг кутилаётган ўзгаришларини назарда тутиши мумкин.
Ширкат даромадлари сметаси Ширкат аъзоларининг мажбурий бадаллари ва турар жойга мўлжалланмаган бинолар мулкдорлари бадаллари ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа даромадлар ва тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Даромадлар сметаси Ширкатнинг умумий мулки, ер участкаси ва мулкини сақлаш билан боғлиқ бўлган Ширкатнинг барча режалаштирилган харажатлари ва мавжуд молиявий мажбуриятларини қамраб олиши керак.
8.2. Ширкатнинг даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда келгуси молиявий йил учун Ширкат аъзолари бадалларининг миқдори бўйича таклифлар Ширкат бошқаруви томонидан Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишига тасдиқлаш учун тақдим этилади.
Ишлар режаси ва Ширкат даромадлари ва харажатлари сметасининг бир қисми бўлган ҳар бир уй умумий мулкини сақлаш бўйича ишлар режаси, даромадлари ва харажатлари сметаси ҳамда уларнинг ижроси бўйича ҳисоботлар Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши ўтказилишига қадар ушбу уйдаги турар жойлар мулкдорлари йиғилишида кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8.3. Ширкат аъзоларининг мажбурий бадаллари миқдори Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ҳар йили тасдиқланадиган энг кам миқдордан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади.
(8.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
8.4. Ширкат аъзоларининг ўтган йил бўйича Ширкат ишлари режаси, даромадлари ва харажатлари сметаси ижроси юзасидан ҳисоботни, келгуси йил учун мўлжалланган Ширкат ишлари режаси, даромадлари ва харажатлари сметаси ва Ширкат аъзолари, турар жойга мўлжалланмаган бинолар мулкдорларининг мажбурий бадаллари миқдорини тасдиқлашга бағишланган умумий йиғилиши молиявий йил якунлангандан сўнг 60 кундан кечикмай чақирилади.
Ширкатнинг келгуси йил учун мўлжалланган ишлари режаси, даромадлари ва харажатлари сметасини тасдиқлаш бўйича умумий йиғилишини жорий молиявий йил якунланмасдан, шунингдек Бошқарувнинг жорий йил (ўтган йил) бўйича Ширкат ишлари режаси, даромадлари ва харажатлари сметаси ижроси юзасидан ҳисоботи кўриб чиқилмаган ва тасдиқланмаган ҳолда ўтказилишига йўл қўйилади.
8.5. Ширкатнинг йиллик иш режаси, даромадлари ва харажатлари сметаси ва Ширкат аъзолари ҳамда турар жойга мўлжалланмаган бинолар мулкдорларининг мажбурий бадаллари миқдорини тасдиқлашга бағишланган йиғилиш Ширкат аъзоларини умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида камида 10 кун аввал огоҳлантирган ҳолда ўтказилади. Огоҳлантириш шакли (ёзма, оғзаки) Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида, Ширкат харажатлари сметасида тегишли харажатлар эътиборга олинган ҳолда белгиланади.
8.6. Ширкат даромадлари ва харажатлари сметасида ҳисобот ва лойиҳа ҳужжатларидан нусха кўчириш ва етказиб бериш харажатлари кўзда тутилган ҳолларда Ширкат бошқарувининг ўтган йил бўйича Ширкат даромадлари ва харажатлари сметаси ижроси юзасидан ҳисоботи ва келгуси йил учун мўлжалланган Ширкат даромадлари ва харажатлари сметаси лойиҳаси Ширкатнинг ҳар бир аъзосига юборилади.
Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши Ширкат аъзоларини Ширкат ишлари режаси ҳамда харажатлар ва даромадлар сметаси лойиҳалари ва уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар билан олдиндан таништиришнинг бошқача усулини белгилаши мумкин, бу ҳолда бўлажак умумий йиғилиш тўғрисидаги хабарномада Ширкат аъзолари юқоридаги ҳужжатлар билан танишиб чиқиши мумкин бўлган жой ва вақт кўрсатилади.
8.7. Бошқарув харажатлари Ширкатнинг тасдиқланган харажатлар ва даромадлар сметасида бошқарув учун мўлжалланган харажатлар ҳажмидан ўн фоиз ошиб кетган тақдирда ёки смета моддаларини умумий мулкка хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларига мўлжалланган харажатларнинг ўн фоиздан зиёд камайиб кетишига олиб келадиган тарзда алмаштирилиши Ширкат аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланиши керак.
8.8. Ширкатнинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига Ширкат иш режасида кўзда тутилмаган ишлар ёки материаллар, ишлар ва хизматлар нархининг ўсиши натижасида вужудга келган харажатлари билан боғлиқ бўлган ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарор ушбу Уставда кўзда тутилган тартибда чақириладиган Ширкат аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши, ҳар бир уй мулкдорлари йиғилиши қарори билан тасдиқланиши керак.
8.10. Ширкат аъзолари умумий йиғилиши қарорига кўра айрим ҳолларда мажбурий бадалларнинг бир қисмини тўлаш Ширкат аъзоларининг умумий харажатларда бошқача шаклда иштирок этишига алмаштирилиши мумкин: Ширкатга мулкнинг берилиши ёки айрим ишларни бажариш ёхуд хизмат кўрсатиш шулар жумласидан.
Киритиладиган мулк қиймати у киритилган кунда Бошқарув қарори билан, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар қиймати эса – амалдаги бозор нархлари асосида ишлар тавсифи нархига кўра белгиланади.
8.11. Мажбурий ойлик бадаллар ва тўловлар қонунчиликка кўра Ширкат аъзолари томонидан ўтаётган ойдан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан тўланади, Ширкат аъзолари умумий йиғилишида мажбурий бадалларни аванс тарзида тўлаш ҳақида қарор қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно.
8.12. Агар мажбурий бадаллар ва тўловлар ўз муддатида тўланмаса, турар жой мулкдори қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8.13. Ширкатнинг биринчи молиявий йили у рўйхатдан ўтказилган санадан бошланиб, 31 декабрда тугайди. Кейинги молиявий йиллар календарь йилига тўғри келади.
9.1. Ширкат кўп квартирали уйдаги турар жойлар мулкдорлари умумий мулкидан ажратилган ўз мулкига эга бўлади, бу мулк Ширкат маблағлари ҳисобига ёки қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа усулларда харид қилинган бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9.2. Ширкат мулки пул маблағлари, бинолар, иншоотлар, жиҳозлар, инвентарь, транспорт воситалари ва бошқа мулкдан иборат бўлади, улар Ширкат маблағлари ҳисобига ёки қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа усулларда харид қилинади, шунингдек Ширкат ер участкасидаги кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш элементлари ҳам Ширкат мулки ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9.4. Ширкатнинг тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар Ширкат аъзолари ўртасида тақсимланмайди. Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар қонун ҳужжатларида белгиланган солиқлар тўлангандан сўнг Ширкат аъзолари умумий йиғилиши қарорига кўра фақат Ширкатнинг устав мақсадларига сарфланади ёки келгусида устав мақсадларига сарфлаш учун Ширкатнинг махсус жамғармаларига йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9.5. Алоҳида кўп квартирали уй турар жой мулкдорлари Ширкат таркибидан чиққан тақдирда турар жой мулкдорлари томонидан ушбу уйни мукаммал таъмирлаш учун тўплаган мақсадли жамғармаси ҳисобига шаклланадиган пул маблағлари белгиланган тартибда янги тузилаётган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига берилиши керак.
10.1. Кўп квартирали уйда умумий мулкни бошқариш унинг бутлиги, уй-жой фондининг белгиланган техник ва санитария ҳолатига мажбурий тартибда риоя этилиши, мулкдорлар мулки қийматининг сақланиши ёки ошишини таъминлаши керак.
10.2. Ширкатнинг умумий мулки ва мулкни бошқариш мақсадлари Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши, ҳар бир уй мулкдорлари йиғилиши қарорига кўра белгиланади.
ресурсларни тежаш чораларини амалга ошириш ёрдамида коммунал хизматлар харажатларини камайтириш ва бошқалар.
10.3. Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига кўра Ширкат умумий мулки, ер участкаси ва мулкини бошқариш вазифалари:
Шартнома асосида бошқаришнинг айрим вазифаларини (ваколатларни) бошқарувчи (ижрочи директор)га ёки бошқарувчи ташкилотга бериш тўғрисидаги қарор Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида қонун ҳужжатларига мувофиқ қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10.4. Ширкатнинг умумий мулки, ер участкаси ва унда жойлашган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементларига хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш:
танлов асосида жалб қилинадиган пудратчилар (жисмоний ёки юридик шахслар), Ширкат билан тузилган шартномага мувофиқ бошқарувчи (ижрочи директор) ёки бошқарувчи ташкилот томонидан амалга оширилиши мумкин.
10.5. Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига кўра умумий мулк, ер участкаси ва Ширкат мулкини бошқариш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усули ўзгартирилиши мумкин.
10.6. Умумий мулк, ер участкаси ва Ширкатнинг мулки хавфсизлигини ва зарур ҳолатда сақланишини таъминлаш учун бошқарувчи (ижрочи директор) ёки бошқарувчи ташкилот ишларни бажаришга фақат зарур малакага, шунингдек қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда тегишли рухсатнома (лицензия)га эга бўлган кишиларни жалб этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11.1. Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши ва Ширкат бошқаруви Ширкатнинг бошқарув органлари ҳисобланади.
11.2. Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши Ширкат бошқарувининг юқори органи ҳисобланади ва ҳар йили камида бир марта, мазкур Уставда белгиланган тартибда ўтказилади.
Бошқарувни, Бошқарув раисини ва тафтиш комиссиясини сайлаш ва уларнинг ваколатини муддатидан олдин тўхтатиш;
умумий мулк, ер участкаси ва Ширкат мулкини сақлаш бўйича йиллик иш режасини, унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш;
Ширкатнинг йиллик даромадлар ва харажатлар сметасини ва унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш;
Ширкат бошқаруви раисига, аъзоларига ва тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган мукофот пули миқдорини тасдиқлаш;
Ширкат ходимлари, шу жумладан бошқарувчининг (ижрочи директорнинг) иш ҳақи ҳажмини ва уларни мукофотлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
Ширкатнинг махсус жамғармалари, шу жумладан захира жамғармаси ва умумий мулкни мукаммал таъмирлаш жамғармасини шакллантириш ва маблағларининг сарфланиши тартибини тасдиқлаш;
Ширкатнинг умумий мулки, ер участкаси ва ободонлаштириш объекти, мулкидан фойдаланиш қоидаларини белгилаш;
тафтиш комиссияси томонидан Ширкатнинг молиявий-хўжалик фаолияти текширувлари ўтказилиши тартибини белгилаш;
Ширкат бошқаруви раиси, аъзолари ва тафтиш комиссияси аъзолари фаолиятига тааллуқли аризалар ва шикоятларни кўриб чиқиш;
кўп квартирали уйдаги турар жойларни реконструкция қилиш, тархини қайта тузиш ва қайта жиҳозлаш тартибини белгилаш;
Ширкат мулкини ижарага бериш, шунингдек мулк қиймати Ширкат мулки баланс қийматидан йигирма фоиз ортиқ бўлса, уни балансдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Ширкат аъзоларига умумий мулкнинг алоҳида бегоналаштириладиган қисмларини фойдаланишга бериш, ижарага бериш, бегоналаштириш, гаровга қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
умумий мулкни мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш, модернизациялаш ҳамда ушбу мақсадлар учун маблағ тўплаш ҳақида қарорлар қабул қилиш;
қарз маблағлари, шу жумладан банк кредитлари олиш, шунингдек бир уй мулкдорлари маблағини Ширкатдаги бошқа уй эҳтиёжларига сарфлаш учун қарз олиш (қайта тақсимлаш) ҳақида қарор қабул қилиш (ушбу масалалар бўйича қарорлар бир овоздан ёки Ширкат аъзоларининг қарз маблағларини қайтариш бўйича шахсий мажбуриятлари асосида қабул қилинади);
Ширкатнинг тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад (фойда)дан фойдаланиш йўналишларини белгилаш;
Ширкат фаолиятига тааллуқли масалаларни ҳал этиш учун доимий ва вақтинчалик жамоатчилик комиссиялари ва қўмиталарини тузиш;
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси (иттифоқи)га ва бошқа бирлашмаларга кириш ва ундан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Ширкатга янги аъзолар — аввал бошқа хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати аъзоси бўлган ҳамда унинг таркибидан чиққан ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатини қўшиб юбориш йўли билан қайта тузиш ҳақида қарор қабул қилган уй(уйлар) турар жойлари мулкдорларини қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органининг Ширкат аъзолари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этмаган бошқарув раисини чақириб олиш ва бошқарувчи (ижрочи директор)ни вазифасидан озод этиш ҳақидаги таклифини, шунингдек ушбу номзодлар бўйича тавсияларини кўриб чиқиш;
Ширкат фаолиятига оид, улар юзасидан сиртдан овоз бериш йўли билан қарор қабул қилиниши мумкин бўлган масалалар рўйхатини тузиш.
Қонун ҳужжатларига кўра Ширкат аъзолари умумий йиғилиши ваколатларига бошқа масалалар ҳам киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11.4.1. Ширкат аъзоларининг ҳар йилги умумий йиғилиши молиявий йил якунлангандан сўнг 60 кундан кечикмай ўтказилади.
Ширкат аъзоларининг ҳар йилги умумий йиғилиши ўтказилишидан аввал мазкур Уставда Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши учун белгиланган тартибда Ширкатдаги ҳар бир уй мулкдорларининг йиғилиши ўтказилиши керак.
11.4.3. Ширкат аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Ширкат бошқаруви, Ширкатдаги умумий овозлар сонининг ўн фоиздан кам бўлмаган қисмига эга Ширкат аъзолари томонидан, шунингдек тафтиш комиссияси талабига кўра чақирилиши мумкин.
11.4.4. Ширкат аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши, Ширкат томонидан қонунчиликни бузиш ҳоллари рўй берганда, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан чақирилиши мумкин.
11.4.5. Ширкат аъзолари умумий йиғилишнинг ўтказилиш жойи, санаси, вақти, кун тартиби ва кимнинг ташаббусига кўра ўтказилаётгани, шунингдек Ширкат ҳужжатлари лойиҳалари ва ҳисоботлар билан таништириш тартиби ҳақида умумий йиғилиш ўтказиладиган санадан камида ўн кун аввал огоҳлантирилади.
Ширкат аъзолари умумий йиғилишининг қарорига кўра умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида белгиланган жойларда эълонлар осиб қўйиш (уйнинг йўлакларида, уй атрофидаги ҳудудда); огоҳлантириш варақасида имзо чектириш орқали оғзаки ёки ёзма огоҳлантириш; Ширкат аъзоси кўрсатган манзил бўйича почта жўнатмаси (буюртма хат) жўнатиш орқали ёзма огоҳлантириш усуллари қўлланилиши мумкин.
11.5. Умумий йиғилиш унда Ширкат аъзоларининг ёки улар вакилларининг эллик фоиздан кўпроғи қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Умумий йиғилишда ҳар бир кўп квартирали уйдаги турар жой мулкдорлари ёки улар вакилларининг камида эллик фоизи қатнашиши керак.
Ширкат аъзолари умумий йиғилишини ўтказиш учун кворум етарли бўлмаган тақдирда Ширкат бошқаруви Ширкат аъзолари умумий йиғилиши ўтказилишининг янги санаси ва вақтини белгилайди, бу ҳақда Ширкатнинг барча аъзолари қўшимча равишда огоҳлантирилади. Ширкат аъзоларининг янги белгиланган умумий йиғилиши илгари қолдирилган умумий йиғилишдан 10 кундан кечикмай ўтказилади.
11.6. Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишини оддий кўпчилик овоз билан сайланадиган йиғилиш раиси бошқаради.
Ширкатнинг ўтган давр бўйича ишлар режаси ҳамда даромадлар ва харажатлар сметаси ижроси тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;
тафтиш комиссиясининг Ширкатнинг молиявий-хўжалик фаолияти текшируви натижалари тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;
ишлар режаси, даромадлар ва харажатлар сметасини ёки уларга киритиладиган ўзгартиришларни тасдиқлаш (зарур ҳолларда);
11.8.2. Умумий йиғилиш овоз берувчиларнинг қўл кўтариши орқали ёки овоз бериш бюллетенларини тўлдириш орқали овоз бериш усули ҳақида қарор қабул қилади.
11.8.3. Умумий йиғилиш ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар улар учун Ширкат аъзоларининг эллик фоиздан кўпроғи овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади, ушбу Уставга кўра улар бўйича кўпроқ овоз бериш лозимлиги белгиланган масалалар бундан мустасно.
11.8.4. Ширкат аъзосига тегишли бўлган овоз умумий йиғилишга ёзма равишда ҳавола этилиши мумкин (мулкдор, унга тегишли турар жой манзили, мулкдорнинг кун тартибидаги масала бўйича «ҳа», «қарши» ёки «бетараф» деган шаклда ифодаланган қарори кўрсатилган ҳолда) ёки ваколатли шахсга — Ширкат аъзоси вакилига берилиши мумкин.
11.8.5. Ширкат аъзоси ўзи манфаатдор бўлган ёки ўзига нисбатан суриштирув, шу жумладан суд суриштируви қўзғатилган масалалар бўйича овоз беришда қатнашишга ҳақли эмас.
11.8.6. Ширкат аъзолари умумий йиғилишида белгиланган алоҳида ҳолларда Ширкат аъзолари умумий йиғилиши қарори сиртдан овоз бериш йўли билан (Ширкат аъзоларининг кун тартибидаги масалалар муҳокамасида биргаликда иштирок этмаган ҳолда) қабул қилиниши мумкин.
11.8.7. Ширкат аъзолари умумий йиғилишнинг сиртдан овоз бериш йўли ўтказилиши ҳақида мазкур Уставнинг 11.4.5-бандида белгиланган тартибда хабардор қилинади:
сиртдан овоз бериш тўғрисидаги хабарномада овоз беришга қўйилаётган масалалар, Ширкат аъзоларининг ёзма қарорлари йўлланадиган муддат ва жой кўрсатилиши керак;
Ширкат аъзоларининг қабул қилиш муддатигача олинган, ёзма равишда расмийлаштирилган ва имзоланган қарорлари овоз беришда иштирок этган, деб ҳисобланади. Ушбу қарорларда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
овоз беришга қўйилган ҳар бир масала бўйича «ҳа», «қарши» ёки «бетараф» деган шаклда ифодаланган қарор.
Сиртдан овоз бериш бўйича қарор қабул қилишда овозга қўйилган вариантлардан фақат биттасини кўрсатган овоз беришда иштирок этган Ширкат аъзоси овози эътиборга олинади.
Сиртдан овоз бериш йўли билан қабул қилинган қарор мазкур Уставнинг 11.8.3-бандига мувофиқ қабул қилинади.
11.8.8. Сиртдан овоз бериш йўли билан қабул қилинган қарорлар Ширкат бошқаруви раиси ва аъзолари ёки уларнинг ташаббусига кўра умумий йиғилиш сиртдан овоз бериш орқали ўтказилган бошқа шахслар томонидан имзоланган баённома билан расмийлаштирилади.
11.8.9. Умумий йиғилишда қабул қилинган қарор Ширкатнинг барча аъзолари, шу жумладан, сабабидан қатъи назар, овоз беришда иштирок этмаган аъзолари учун мажбурий ҳисобланади. Ушбу қарор юзасидан Ширкат аъзоси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят билдириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11.8.10. Умумий йиғилиш, шу жумладан сиртдан овоз бериш йўли билан ўтказилган умумий йиғилиш қабул қилган қарор тўғрисида Ширкат аъзолари Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида белгиланган усулда хабардор қилинади.
Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорлари Ширкат бошқаруви хонасидаги ахборотлар тахтасига жойлаштирилади.
11.9.1. Умумий йиғилишда турар жой мулкдорининг ишончномасига эга шахс Ширкат аъзосининг вакили бўлиши мумкин.
11.9.2. Битта шахс бир неча турар жой мулкдорлари (Ширкат аъзолари) вакили бўлган тақдирда, у Ширкат аъзолари умумий йиғилишида номидан ўзи вакиллик қилаётган Ширкатнинг ҳар бир аъзоси номидан алоҳида-алоҳида овоз беради.
11.9.4. Ширкат аъзоси — жисмоний шахснинг ишончномасида паспорт маълумотлари мавжуд бўлади ва унинг шахсий имзоси билан тасдиқланади. Ширкат аъзоси — юридик шахснинг ишончномаси раҳбар имзоси ва муҳр билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11.9.5. Ишончнома Ширкат аъзоси вакилига унинг номидан ва унинг манфаатларини кўзлаб, Ширкат аъзоларининг битта умумий йиғилишда ёки ишончномада кўрсатилган давр мобайнида Ширкат аъзоларининг барча йиғилишларида қатнашиш ва битта умумий йиғилишда ёки барча ҳолларда кун тартиби масалалари юзасидан овоз бериш ваколатини беради.
11.9.6. Ширкат аъзоси ўз вакилига берган ишончномани йиғилиш раисига ишончномани қайтариб олгани ҳақидаги хабарномани бериш орқали ёки умумий йиғилишда шахсан иштирок этиш йўли билан бекор қилади.
Ширкат бошқарувининг ижро этувчи органи ҳисобланади ва Ширкат аъзолари умумий йиғилишига ҳисобот беради;
11.11.1. Бошқарув Ширкат аъзолари орасидан ___(камида уч) кишидан кам бўлмаган, шу жумладан Бошқарув раисидан иборат таркибда ___ йил (кўпи билан беш йил) муддатга сайланади.
11.11.2. Бошқарув аъзоларининг номзодлари Ширкатнинг исталган аъзоси томонидан тавсия этилиши мумкин. Агар Ширкатга юридик шахс аъзо бўлса, унинг ваколатли вакили Бошқарув аъзоси бўлишга ҳақли.
11.11.4. Бошқарувда бўш қолган ўринни навбатдан ташқари йиғилиш қарорига кўра тўлдириш мумкин, бундай йиғилиш Бошқарув таркибидан бирон-бир аъзо чиқиб кетгандан сўнг ___ (кўпи билан уч ой) ойдан кечикмай чақирилади. Қўшимча сайлов ўтказиш йўли билан сайланган Бошқарув аъзоси Бошқарув ушбу таркибининг ваколат муддати тугагунгача унинг таркибига киритилади.
11.13.1. Бошқарув мажлиси унда Бошқарув аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
11.13.3. Ширкат аъзолари Ширкат бошқаруви мажлисларида маслаҳат овози билан (овоз бериш ҳуқуқисиз) қатнашиши мумкин.
11.13.5. Овоз бериш натижаларидан норози бўлган Бошқарув аъзоси ўзининг алоҳида фикрини Бошқарув мажлиси баённомасига киритилишини талаб этишга ҳақли.
11.13.6. Ширкат аъзолари Ширкат бошқаруви томонидан қабул қилинган қарор ҳақида Ширкат аъзолари умумий йиғилишида белгиланган тартибда хабардор қилинади.
11.13.7. Бошқарув қарори юзасидан Ширкат аъзолари томонидан Ширкат аъзолари умумий йиғилишида, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа усулларда шикоят билдирилиши ҳал қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11.14. Ширкат бошқаруви Ширкат фаолиятининг барча масалалари бўйича қарорлар қабул қилишга ҳақли, Ширкат аъзолари умумий йиғилиши ваколатига киритилган масалалар бундан мустасно.
Ширкатнинг умумий мулки, ер участкаси ва мулкини сақлаш бўйича ишлар режаси лойиҳасини ҳамда унинг ижроси бўйича ҳисоботни тузиш;
Ширкатнинг умумий мулки, ер участкаси ва мулкини бошқариш функцияларини амалга ошириш ёки бошқарувчи (ижрочи директор) номзодларини ёки бошқарувчи ташкилотни танлов асосида танлаш;
Ширкатнинг умумий мулки, ер участкаси ва мулкига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун ходимларни ёллаш ва бўшатиш, уларнинг ўз мажбуриятларини бажаришини назорат қилиш ёхуд хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишлар ва хизматлар буюртмачиси функцияларини бажариш;
Ширкатнинг умумий мулки, ер участкаси ва мулкига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари бўйича ижрочилар ва пудратчилар танловини ташкил этиш;
танлов ғолиби билан Ширкатнинг умумий мулки, ер участкаси ва мулкини бошқариш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари бўйича шартномалар тузиш;
турар жойлар мулкдорларининг умумий мулки, ер участкасини ва Ширкат мулкининг бутлиги ва сақланиши устидан назоратни амалга ошириш;
турар жойлар мулкдорлари, ижарачилари, ёлловчилари томонидан турар жойлар, умумий мулк, ер участкаси ва ундаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементлари ҳамда Ширкат мулкидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш;
Ширкатнинг жиҳозлари, асбоб-анжомлари ва бошқа моддий бойликларини харид қилиш ва сотиш, бировга бериш, алмаштириш, ижарага бериш, шунингдек бу турдаги мулк қиймати Ширкат мулки баланс қийматининг йигирма фоизидан ошмаган тақдирда қонунчиликда белгиланган тартибда уни балансдан чиқариш ҳақида қарор қабул қилиш;
Ширкат аъзоларининг аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш (Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши ваколатига киритилган ҳолатлар бундан мустасно);
иш юритишни амалга ошириш, шу жумладан Ширкат аъзолари турар жой мулкдорлари рўйхатини юритиш, Ширкат ҳужжатларининг сақланишини таъминлаш;
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, Ширкатдаги ҳар бир уй бўйича маблағларнинг келиб тушиши ва сарфланиши ҳисоби юритилишини таъминлаш;
белгиланган мажбурий бадаллар ва тўловларнинг Ширкат аъзолари ва турар жойга мўлжалланмаган бинолар мулкдорлари томонидан ўз вақтида тўланишини назорат қилиш ҳамда қарздорликни бартараф этиш чораларини кўриш;
Ширкат маблағларини Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши тасдиқлаган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида тасарруф этиш;
Ширкат бошқаруви қонунчиликка ва Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига кўра бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
11.16. Ширкат бошқаруви мунтазам равишда, ҳар уч ойда камида бир марта Ширкат аъзолари олдида умумий мулкни сақлаш бўйича ишлар режасининг ижроси, амалга оширилган ва мўлжалланаётган харажатлар, мажбурий бадаллар ва тўловлар йиғилиши, тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган даромад (фойда) ҳақида ҳисобот беради. Ҳисобот бериш шакли барча Ширкат аъзолари у билан танишиш имконига эга бўлишини таъминлаш учун Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига кўра белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Коммуналўқув» ўқув-услубий маркази» ДУКда ўқигани тўғрисида тегишли сертификатга мавжуд бўлганда ва номзод туман (шаҳар) уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи билан келишилган ҳолда сайланади, шунингдек, уй-жой мулкдорлари ширкатлари аъзоларининг умумий йиғилиши қарори асосида туман (шаҳар) уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғининг тақдимномасига кўра лавозимидан озод этилади.
(11.17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши ва Бошқарув қарорларига мувофиқ молиявий ҳужжатларни, шартномаларни имзолаш;
Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишига Ширкатнинг умумий мулки ва мулкини бошқариш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усуллари, бошқарувчи (ижрочи директор) ёки бошқарувчи ташкилот номзоди бўйича Бошқарув томонидан тайёрланган таклифларни киритиш;
Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишига Ширкат ходимларига тўланадиган иш ҳақи миқдори ва уларни мукофотлаш тўғрисидаги низомни, Ширкатнинг бошқа низомлари ва қоидалари бўйича таклифлар киритиш;
Қонун ҳужжатларига ва ички меҳнат тартиб-қоидаларига мувофиқ Ширкат ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузиш ва тўхтатиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ширкат Бошқаруви раиси ваколатларининг бир қисми бошқарувчига ёки бошқарувчи ташкилотга шартнома асосида қонун ҳужжатларига ва Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига мувофиқ берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ширкат аъзолари умумий йиғилишида __ кишидан (камида уч киши) иборат таркибда ___ йил (кўпи билан икки йил) муддатга сайланади.
12.2. Тафтиш комиссияси аъзолари айни бир вақтда Ширкат бошқаруви аъзолари ва Ширкат ходимлари бўлиши мумкин эмас.
12.3. Тафтиш комиссияси Ширкатнинг молиявий-хўжалик фаолиятини, шу жумладан турар жойлар мулкдорларининг умумий мулкини, ер участкасини ва Ширкат мулкини сақлаш бўйича иш режасининг ҳамда Ширкат аъзолари умумий йиғилиши тасдиқлаган Ширкат даромадлари ва харажатлари сметаси ижросини, Ширкат маблағларидан мақсадли фойдаланилишини текширади.
12.4. Тафтиш комиссияси ҳар йили камида бир марта Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида Ширкатнинг молиявий-хўжалик фаолияти текшируви натижалари ҳақида ҳисобот беради. Тафтиш комиссияси ҳисоботи Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида кўриб чиқилмагунгача учинчи шахсларга берилиши мумкин эмас.
12.6. Тафтиш комиссияси Ширкат фаолиятини солиқ идоралари ва давлатнинг бошқа идоралари томонидан текширишларда иштирок этади.
13.2. Ширкатни қайта ташкил этиш Ширкат аъзолари умумий йиғилишининг Ширкат аъзоларининг эллик фоиздан кўп қисми овоз берган қарори бўйича амалга оширилади.
13.3. Ширкатни қайта ташкил этиш қўшилиш ва ажралиб чиқиш шаклида амалга оширилган ҳолларда Уставга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади, улар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.
13.4. Ширкат қайта ташкил этилганда мулкни ажратиб бериш ёки тақсимлаш Ширкат аъзоларининг Ширкат мулкини шакллантиришдаги улушига мутаносиб тарзда амалга оширилади.
13.5. Ширкат қайта ташкил этилганда ҳар бир алоҳида уй турар жой мулкдорларининг умумий мулкига тааллуқли техник ва бошқа ҳужжатларни топшириш-қабул қилиш амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13.7. Ширкатни тугатиш учун асослар пайдо бўлган ҳолларда Ширкат аъзоларидан тугатиш комиссияси тузилади, комиссия кредиторлар билан барча ҳисоб-китобларни амалга оширади ва Ширкатни рўйхатдан ўтказган рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилади.
13.8. Ширкат тугатилганда унинг кредиторлар талаблари қондирилгандан кейин қолган мулки Ширкат аъзолари ўртасида уларнинг Ширкат мулкини шакллантиришдаги иштирокига мутаносиб равишда тақсимланади.
_________________ ш. | 200_ й. «___» ________________ |
Кейинги ўринларда «Ширкат» деб номланувчи «______________________» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати номидан Устав асосида иш юритувчи бошқарув раиси __________ бир томондан ва кейинги ўринларда «Мулкдор» деб номланувчи, __________________________________________________________________ | |
(жисмоний шахснинг бинога | |
__________________________________________________________________ | |
бўлган ҳуқуқини белгиловчи ҳужжат ёки юридик шахс вакилининг ваколатини | |
_________________________________________ асосида иш юритувчи, турар жойга | |
мўлжалланмаган умумий майдони _____________________ кв. метр бўлган _____________ | |
_______________________________________________________________________ бино | |
| |
мулкдори____________________________________________________________________ | |
| |
иккинчи томондан «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ қуйидагилар ҳақида ушбу шартномани тузишди: |
1. Мулкдор кўп квартирали уйнинг умумий мулкидаги Мулкдор биносининг уйнинг умумий майдонига пропорционал бўлган улушни тўлаш мажбуриятини, Ширкат эса уни белгиланган меъёрлар, стандартлар ва қоидаларга, шунингдек Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши, кўп квартирали уйдаги турар жой мулкдорлари йиғилиши қарорларига мувофиқ сақлаш мажбуриятини қабул қилади.
Мулкдорни олдиндан хабардор қилган ҳолда ва Мулкдор ёки унинг вакили иштирокида ширкат ва ихтисослаштирилган ташкилотлар вакиллари томонидан умумий мулкнинг Мулкдор биноси чегарасидаги қисмларини кўздан кечириш, профилактик, жорий ва мукаммал таъмирлаш учун Мулкдор биносига кириш;
бошқа мулкдорларнинг мулкига ва/ёки умумий мулкка зарар етказиши мумкин бўлган аварияни бартараф этиш учун Мулкдор биносига дарҳол кириш (шу жумладан, белгиланган тартибда, Мулкдор йўқлигида ва авария пайтида уни хабардор қилиш имкони бўлмаганда);
кўп квартирали уйдаги умумий мулкнинг сақланишини таъминлаш мақсадида Мулкдор томонидан белгиланган тартибда рухсат олинганда бинони реконструкция қилиш, тархини қайта тузиш, қайта жиҳозлаш ишлари бўйича келишувга эришиш;
Мулкдор умумий харажатларда иштирок этишдан бош тортса ва шартнома шартларини бошқача тарзда бузса, қонун ҳужжатларида ва ушбу шартномада белгиланган тартибда чоралар кўриш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мулкдорга бошқа мулкдорлар билан бирга Ширкат уставида кўзда тутилган тартибда умумий мулкни сақлаш бўйича қарорлар қабул қилиш ва уларнинг ижроси бўйича ҳисоботларни кўриб чиқишда қатнашиш имконини бериш;
агар Ширкатга биттадан ортиқ уйдаги турар жой мулкдорлари бирлашган бўлса — уйдаги турар жой мулкдорлари йиғилишида муҳокама қилиш ва Ширкат аъзолари умумий йиғилишида қарорлар қабул қилиш орқали умумий мулк ва уй олдидаги ер участкасидан биргаликда фойдаланиш бўйича Мулкдор манфаатларининг бошқа мулкдорлар манфаатлари билан мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
умумий харажатлар ва умумий харажатлардаги Мулкдорнинг ҳар ойлик мажбурий ва мақсадли бадаллари миқдорини асослаш;
Мулкдорни кўздан кечиришлар, профилактика ишлари, шунингдек Мулкдорга тегишли бино чегарасида бўлган умумий мулкнинг қисмлари таъмирланиши ҳақида ўз вақтида, камида бир кун аввал хабардор қилиш;
Мулкдорни умумий харажатларда иштирок этиш бўйича мажбурий бадаллар миқдорининг ўзгариши ҳақида ўз вақтида, камида бир ой аввал хабардор қилиш;
Мулкдорга умумий мулкнинг техник ҳолати, уни сақлаш режалари ва ушбу мақсад учун қилинадиган харажатлар ҳақида Ширкатнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланган тартибда ахборот бериш;
Мулкдорга Ширкатнинг уй-жой фондини сақлаш, умумий мулки ва ер участкасидан, мулкидан фойдаланиш қоидалари, Ширкат аъзолари умумий йиғилиши қарорлари ҳақида ахборот бериш.
мустақил равишда, Ширкат билан келишмаган ҳолда ўзига мулкчилик ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бинога мақсадли тарзда, уйдаги бошқа бинолар мулкдорлари ҳуқуқ ва манфаатларини бузмаган ҳолда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш;
уйдаги турар жойлар мулкдорлари йиғилишида ва умумий мулкни сақлаш бўйича биргаликда қарор қабул қилишда, шунингдек Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида маслаҳат овози билан иштирок этиш;
уйдаги умумий мулкдан (уйдаги бошқа турар жой мулкдорлари тасарруфида бўлган қисмларидан ташқари), уй атрофидаги ер участкасидан (Ширкатнинг ер участкасидан) ва унда жойлашган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементларидан Ширкат томонидан белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда фойдаланиш;
Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарори асосида Ширкат умумий мулкининг айрим қисмларини ва/ёки ер участкасини Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорида белгиланган тартибда ва шартларда олиш;
кўп квартирали уйдаги умумий мулкни, унда жойлашган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементларини сақлаш бўйича умумий харажатларда Мулкдорнинг умумий мулкка нисбатан умумий улушбай мулк ҳуқуқига мувофиқ иштирок этиш;
ўз вақтида, мазкур шартномада белгиланган муддатларда ҳар ойлик мажбурий бадалларни Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши, агар Ширкатга бир уйдан ортиқ турар жойлар мулкдорлари бирлашган бўлса, уйдаги турар жой мулкдорлари йиғилиши тасдиқлаган харажатлар сметаси асосида тўлаш, шунингдек умумий мулк қисмлари ва/ёки ер участкасидан истисно тарзида фойдаланганлик учун Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган тўловни тўлаш;
умумий мулк, ер участкасидан ва унда жойлашган ободончилик ва кўкаламзорлаштириш элементларидан фақат белгиланган мақсадларда фойдаланиш ҳамда бошқа мулкдорларнинг улардан фойдаланиш бўйича ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказмаслик;
ўзига тегишли бинодан мақсадли тарзда, техник жиҳатдан соз, санитария талабларига мувофиқ тарзда фойдаланиш, уни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини ўз ҳисобидан бажариш;
олдиндан хабардор қилиб, ўзи иштирок этган ҳолда ёки ўз вакили иштирокида ўзига тегишли бинода ширкат ва ихтисослаштирилган ташкилотлар вакиллари томонидан умумий мулкнинг бино чегарасидаги қисмларини кўздан кечириш, профилактик, жорий ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек авария ҳолатларини бартараф этиш учун дарҳол киришга рухсат бериш;
Ширкат билан ўзига тегишли бинони реконструкция қилиш, тархини қайта тузиш, қайта жиҳозлаш ишлари бўйича келишиш;
бинонинг ижарага берилгани, шунингдек ижара шартномасига кўра умумий харажатларда иштирок этиш мажбуриятларини берган-бермаганлиги ҳақида 10 кун муддатда Ширкатни хабардор қилиш;
умумий мулкка ва/ёки бошқа мулкдорлар мулкига, шунингдек ширкат мулкига ўзи, ижарачи ёки бинони ижара шартномасига ёхуд бошқа асосларга мувофиқ эгаллаб турган ижарачи ёки бошқа шахслар томонидан етказилган зарарни ўз ҳисобидан бартараф этиш;
мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мулкни сотиш пайтида қонунчиликда белгиланган ҳужжатларга қўшимча равишда Ширкат ва ўзининг Ширкат олдидаги мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни харидорга тақдим этиш;
Ширкатни бинога эгалик қилиш ҳуқуқи бошқа шахсга ўтаётгани ҳақида хабардор қилиш ва янги мулкдор ҳақида маълумот бериш.
3.1. Мулкдорнинг умумий харажатлар бўйича ҳар ойлик мажбурий бадали миқдори Ширкат томонидан ҳар йили Ширкат аъзолари умумий йиғилиши тасдиқлаган иш режаси ҳамда Ширкат даромадлари ва харажатларининг йиллик сметаси асосида ҳисоблаб чиқилади.
Ширкат 2 кун муддатда Мулкдорни Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши тасдиқлаган ҳар ойлик мажбурий бадал миқдори ҳақида хабардор қилади.
3.2. Мулкдорларнинг ҳар ойлик мажбурий бадаллари Ширкатнинг ҳисоб рақамига жорий ойнинг 10-кунидан кечиктирмай, Ширкат тайёрлаган тўловнома асосида тўланади.
3.3. Йил давомида ҳар ойлик мажбурий бадаллар миқдори Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига кўра ўзгартирилиши мумкин.
3.4. Ширкат Ширкат аъзолари умумий йиғилиши қарори билан умумий мулкни мукаммал таъмирлаш ёки умумий мулкни сақлаш билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун мақсадли мажбурий йиғим белгилаши мумкин.
3.5. Агар амалда қилинган умумий харажатлар умумий мулк мулкдорлари томонидан тўланган бадаллар суммасидан ошиб кетса, Мулкдор харажатларнинг тўланмаган суммасидаги ўз улушини Ширкат хабарномасини олган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида тўлайди.
Агар умумий харажатлар бўйича амалда қилинган харажатлар умумий мулк мулкдорлари томонидан тўланган суммадан кам бўлса, маблағларнинг фойдаланилмаган қисми умумий мулкни келгусидаги таъмирлаш ишларига йўналтирилади.
4.1. Томонлар ушбу шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбурияларини бажармаганлик учун унинг шартларига кўра ва қонун ҳужжатларига мувофиқ моддий жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4.2. Барча турдаги зарарлар ёки зиёнлар ширкат ёки унинг ходимларининг нотўғри хатти-ҳаракати туфайли юзага келмаган бўлса, Ширкат улар учун жавоб бермайди.
4.3. Ширкат ёки ихтисослаштирилган ташкилот вакилига кўздан кечириш ва хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ишларини бажариш учун киришга йўл қўймаган Мулкдор бунинг натижасида кўрилган зарар учун моддий жавобгар бўлади.
4.4. Ушбу шартномада кўзда тутилган бадалларни тўлаш муддати бузилган тақдирда Мулкдор ҳар бир кечиктирилган кун учун тўлов муддати кечиккан сумманинг ___ фоизи миқдорида пеня тўлайди.
4.5. Бинодан фойдаланмаслик ва/ёки умумий мулкдан (ёки унинг қисмларидан) фойдаланишдан бош тортиш Мулкдорни ушбу шартнома бўйича мажбуриятларини бажаришдан озод этмайди.
4.6. Томонлар бартараф этиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) оқибатида ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни қисман ёки тўлиқ бажармаганлик учун жавобгарликдан озод этилади.
5.1.Ушбу шартнома шартларини бажариш бўйича барча эътирозларни Томонлар ёзма тарзда расмийлаштириши ва шахсан ваколатли шахсга тилхат орқали топшириши ёки иккинчи Томонга буюртма хат орқали етказиши керак.
5.2. Ушбу шартнома бўйича Томонлар ўртасидаги низолар Мулкдор билан Ширкат бошқаруви ўртасидаги музокаралар йўли билан ёки Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида ва/ёки агар Ширкатга биттадан ортиқ уйдаги турар жой мулкдорлари бирлашган бўлса — уйдаги турар жой мулкдорлари йиғилишида ҳал қилинади, келишувга эришилмаса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судда ҳал қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6.1. Ушбу шартнома __ йилга, 200__ «___» _________дан 200_ «___» ____________ гача муддатга тузилди.
6.2. Томонлардан бири Шартнома шартларини ўзгартириш бўйича ариза бермаган тақдирда унинг амал қилиш муддати шартномада белгиланган муддат ва ўша шартлар бўйича узайтирилган ҳисобланади (ҳар йили белгиланадиган мажбурий бадаллар миқдори бундан мустасно).
6.3. Томонлар ўзаро келишувга биноан ушбу Шартномага қонун ҳужжатлари талабларига ва Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорларига зид бўлмаган ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6.4. Томонларнинг ушбу Шартномага киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги битими шартнома каби шаклда расмийлаштирилади.
6.5. Бинога эгалик қилиш ҳуқуқи муддатидан олдин тугаган тақдирда шартнома муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.
7. Мазкур шартнома имзоланган вақтидан бошлаб тузилган ҳисобланади, бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилган, бир нусхадан Ширкатда ва Мулкдорда сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.