Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ–186-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ундириладиган хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкаларида:
б) «Божлар, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни тўлашдан тушадиган валюта тушумларини тақсимлаш жадвали»нинг 1 ва 13-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 11 июлдаги 296-сон қарорининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларга улар томонидан автомобиль ва дарё транспортида юк ва йўловчилар ташиш фаолияти амалга оширилиши учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш ҳуқуқи берилсин».
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «1998 йил ҳосили мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва сотиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 6 августдаги 338-сон қарорида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 19 мартдаги 125-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 14-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
тегишли рухсат берувчи гувоҳномаларга эга бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга (кичик туркумлар билан);
махсус истеъмолчиларга, давлат таъминотидаги муассасаларга, давлат таъминотидаги муассасаларни таъминловчи ихтисослаштирилган савдо фирмаларига ҳамда улардан ўз ишлаб чиқариш фаолияти учун фойдаланувчи корхоналарга улгуржи сотилади;
истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган товарларни ўз фирма дўконлари орқали фақат белгиланган намуналардаги назорат-касса машиналаридан фойдаланган ҳолда чакана сотишлари мумкин».
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги Низомда:
«Корхонани ихтиёрий равишда тугатиш ҳақида қарор қабул қилган ёки корхонани тугатиш вазифаси уларга суд қарори билан юкланган корхонанинг муассислари (қатнашчилари) ёки таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган органи рўйхатдан ўтказувчи органга тугатишни амалга ошириш тартиби ва муддатларини кўрсатган ҳолда уни тугатиш тўғрисидаги қарорни тақдим этадилар. Корхонани тугатиш вазифаси суд қарори билан корхонанинг муассисларига (қатнашчиларига) ёки таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган органига юкланган тақдирда улар рўйхатдан ўтказувчи органга тугатиш комиссияси аъзолари тўғрисидаги маълумотларни ҳам тақдим этадилар»;
«Корхона ихтиёрий равишда тугатилган тақдирда оралиқ тугатиш балансини рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиб олиш талаб этилмайди»;
«Корхона ихтиёрий равишда тугатилган тақдирда тугатиш балансини рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиб олиш талаб этилмайди».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 апрелдаги 63-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 107-модда)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2000 йил 26 июндаги 243-сон қарорига 2-илованинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 32-модда) 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тартиби тўғрисидаги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 62-модда):
«7. Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади. Лицензия белгиланган намунадаги махсус бланкада расмийлаштирилади (мазкур Низомга 2-илова)»;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги | |||
Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия | |||
Серия ________ | № __________ | ||
Тошкент шаҳри | 200__ йил «___» ________ | ||
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 200__ йил «____» __________ | |||
____________________________________________________________________________ | |||
___________________________________________________________________________ | |||
(аудиторлик ташкилотининг номи) | |||
__________________________________________________________________________ га | |||
(аудиторлик ташкилотининг почта манзили, СТИР ва бошқа реквизитлари) | |||
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиторлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади. | |||
Ваколатли шахснинг имзоси | |||
М.Ў.» | |||
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Лицензиялар бланкалари тайёрлаш тартиби тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лицензиялар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 78-модда),
«лицензияларнинг амал қилиш муддатлари (амал қилиши чекланган муддатга бериладиган лицензиялар учун);
лицензияларни қайта расмийлаштириш уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш (амал қилиши чекланган муддатга бериладиган лицензиялар учун), амал қилишини тўхтатиб қўйиш ва тиклаш асослари ва саналари».
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лицензияланадиган фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш учун лицензия бланкасини ҳамда лицензиялар бланкаларини сақлаш, ҳисобга олиш, бериш ва ҳисобдан чиқариш, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 2 майдаги 200-сон қарорига 1-илованинг «Лицензиянинг амал қилиш муддати ___________» устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Лицензиянинг амал қилиш муддати ___________________________________________________» | ||
(аниқ муддат ёки амал қилиш муддати чекланмаган) |
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхатида:
а) «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» бўлимининг ўн учинчи—ўн бешинчи, йигирманчи, йигирма биринчи ва йигирма еттинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусийлаштирилган савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳаси объектлари фаолиятидаги тартиб бузилиши ҳоллари тўғрисида» 2002 йил 21 ноябрдаги 402-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ўзаро мажбуриятлар тўғрисидаги битимларда ва фаолият шартларида муайян даврда корхона ихтисослашувини сақлаб туриш мажбурияти мавжуд бўлган тақдирда, кўрсатиб ўтилган даврда хусусийлаштирилган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарининг фаолият йўналишини ўзгартириш фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади».
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда):
«Ушбу Низом савдо фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ягона ёндашувлар ва талабларни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда юридик шахслар томонидан улгуржи ва чакана савдони амалга ошириш, шунингдек жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш ва улар томонидан чакана савдони амалга ошириш тартибини белгилайди»;
«улгуржи савдо — тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақдинасиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш»;
«3. Улгуржи савдо билан юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар, фақат улар давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимликларида улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия олган тақдирда, шуғулланишлари мумкин»;
21-банднинг учинчи хатбошидаги «чакана савдони амалга ошириш учун рухсат гувоҳномасига эга бўлишлари керак» сўзлари чиқариб ташлансин;
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
«Суғурталовчи ва суғурта брокерининг суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади»;
б) 9-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошидаги ҳамда «б» кичик бандининг иккинчи хатбошидаги «ҳамда кўрсатиб ўтилган фаолият тури амалга ошириладиган муддат» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 14-банднинг биринчи хатбошидаги «уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш» сўзлари чиқариб ташлансин;
е) 24-банднинг биринчи хатбошидаги «ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда)
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисида» 2003 йил 4 февралдаги 66-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 14-модда):
7-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошидаги ҳамда «б» кичик бандининг иккинчи хатбошидаги «ҳамда кўрсатилган фаолият тури амалга ошириладиган муддат» сўзлари чиқариб ташлансин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда):
3-банднинг ўн иккинчи хатбошига «мувофиқ бўлган тақдирда» сўзларидан кейин «якка тартибдаги тадбиркорларга» сўзлари қўшилсин;
«67. Пиво кучсиз алкоголли маҳсулот ҳисобланади ва V бўлим талаблари пивони сотишга татбиқ этилмайди. Сотиш жойи чекланмасдан пивонинг:
«2. Умумий овқатланиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъект — бу умумий овқатланиш соҳасида кулинария, шунингдек бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, сотиш ва истеъмол қилишни ташкил этиш ҳамда хизматлар кўрсатиш бўйича функцияларни бажарувчи юридик шахсдир*»;
«Умумий овқатланиш савдо объектларининг иш режими, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, мустақил равишда, саноат корхоналари,муассасалар, ўқув юртлари ҳузуридаги умумий овқатланиш корхоналарининг иш режими эса — маъмурият ва касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади»;
«стандартлар, техник шартлар талабларига жавоб бермайдиган товарларни, маҳсулотларни сотиш, маҳаллий йиғимларни тўламаслик ёки ўз вақтида тўламаслик»
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 майдаги 210-сон қарори билан тасдиқланган Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 36-модда):
в) 8-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошидаги «ҳамда кўрсатилган фаолият тури амалга ошириладиган муддат» сўзлари чиқариб ташлансин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 28 июндаги 289-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 50-модда):
10-банд «а» кичик бандидаги «ҳамда фаолиятнинг ушбу тури амалга ошириладиган муддат» сўзлари чиқариб ташлансин;
10-банд «а» кичик бандидаги «ҳамда фаолиятнинг ушбу тури амалга ошириладиган муддат» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни (инвестиция институтларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини) лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
«4. Қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолият турларини амалга ошириш учун лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади»;
б) 9-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошидаги «ва фаолиятнинг кўрсатиб ўтилган тури амалга ошириладиган муддат» сўзлари чиқариб ташлансин;
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Нефть, газ ҳамда газ конденсати қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида» 2003 йил 9 июлдаги 310-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 61-модда):
11-банднинг «а» кичик бандидаги «ҳамда фаолиятнинг ушбу тури амалга ошириладиган муддат» сўзлари чиқариб ташлансин;
10-банднинг «а» кичик бандидаги «ҳамда фаолиятнинг ушбу тури амалга ошириладиган муддат» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 314-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Лотереялар, тотализатор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
б) 8-банднинг иккинчи хатбошидаги «ҳамда фаолиятнинг ушбу тури амалга ошириладиган муддат» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
б) 12-банднинг иккинчи хатбошидаги «ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда)
25. Вазирлар Маҳкамасининг Транспорт соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида 2003 йил 21 августдаги 360-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 73-модда):
«2. Авиация ва темир йўл транспорти соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича тегишли кичик комиссияларга эга бўлган Вазирлар Маҳкамасининг комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) тузилсин»;
Комиссия фаолиятнинг тегишли турларини лицензиялаш бўйича кичик комиссияларнинг, шунингдек «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси, «Дававианазорат» инспекциясининг авиация ва темир йўл транспорти соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш масалалари бўйича ишларини мувофиқлаштиришни ва уларга умумий раҳбарликни ҳамда улар устидан назоратни амалга оширади, лицензиялар бериш ва уларни бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
кичик комиссиялар лицензия талабгорларидан тегишли ҳужжатлар билан аризаларни қабул қилади, улар бўйича эксперт хулосалар ва комиссия қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш ва қайта тиклаш тўғрисида қарорлар қабул қилади. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси, «Дававианазорат» инспекцияси тегишли кичик комиссияларнинг ишчи органлари функциясини бажаради;
автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарлараро, халқаро ташиш, йўловчиларни ва юкларни дарё транспортида ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар бериш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда уларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан қабул қилинади;
автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар бериш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда уларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан қабул қилинади;
Тошкент шаҳрида автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар бериш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда уларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспорти барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти томонидан қабул қилинади;
3-банднинг биринчи хатбошидаги «Транспорт соҳасидаги» сўзлари «Авиация ва темир йўл транспорти соҳасидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банднинг биринчи хатбошидаги «Транспорт соҳасидаги» сўзлари «Авиация ва темир йўл транспорти соҳасидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банднинг биринчи хатбошидаги «Транспорт соҳасидаги» сўзлари «Авиация ва темир йўл транспорти соҳасидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банднинг биринчи хатбошидаги «Транспорт соҳасидаги» сўзлари «Авиация ва темир йўл транспорти соҳасидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банднинг «ё» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 28-29-сон, 272-модда)
«3. Лицензиялар бериш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда уларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан қабул қилинади.
Дарё транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Агентликда эксперт комиссияси тузилади. Эксперт комиссияси фаолияти Агентлик томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади»;
8-банднинг «а» кичик бандидаги «ва фаолиятнинг мазкур тури амалга ошириладиган муддат» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Ҳужжатлар Агентликнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг бир нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади);
«Лицензия бланкалари намунаси Агентлик томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда унинг буюртмасига кўра «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади»;
«қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёхуд лицензияни бекор қилиш масаласи юзасидан қарор қабул қилади ёки судга мурожаат қилади»;
«26. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Агентликнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Агентлик лицензиат олдида лицензиатга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.
27. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
28. Лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади»;
31. Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш фаолиятини амалга оширишга лицензия берилганлиги учун давлат божи Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорларда ундирилади.
Лицензия берилганлиги учун ундириладиган давлат божи маблағлари Агентликнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади, унинг 75 фоизи республика бюджетига йўналтирилади, қолган маблағлардан Агентлик томонидан белгиланган тартибда шаҳар йўловчилар ташиш транспортини ривожлантиришда фойдаланилади, маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган сметага мувофиқ Агентлик харажатига сарфланадиган қисми бундан мустасно.
« | ||||||
|
| 1. Масъул шахс ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, унинг нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади). | — ҳужжатлар қабул қилинган кунда; | |||
2. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. | — ариза олинган кундан бошлаб 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда; | |||||
3. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгорлари томонидан бартараф этилгандан кейин ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда ҳужжатларни кўриб чиқади. | — ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин 5 кун мобайнида. | |||||
»; |
«Субъектлар» устунининг еттинчи позициясидаги «Комиссия раиси» сўзлари «Агентлик бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Давлат божининг миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг давлат божини тўлаш кунида белгиланган миқдоридан келиб чиққан ҳолда беш йилга (йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш бундан мустасно) белгиланган. Давлат божи лицензиянинг амал қилиш даврида ҳар йили тенг улушларда тўланиши мумкин (йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш учун тўлов муддати 5 йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас). Бунда ҳар йилги навбатдаги тўлов лицензиядан фойдаланишнинг навбатдаги йили бошланишидан камида 30 кун олдин амалга оширилади. Навбатдаги тўлов белгиланган муддатда амалга оширилмаган тақдирда лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатиб қўйилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 87-модда):
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 апрелдаги 126-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 18-сон, 224-модда)
«2. Лицензияларни бериш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда матнда «Давархитектқурилиш» қўмитаси деб юритилади) томонидан қабул қилинади.
Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш учун «Давархитектқурилиш» қўмитасида эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг фаолияти «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади»;
7-банднинг иккинчи хатбошидан «ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Ҳужжатлар «Давархитектқурилиш» қўмитасининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади)»;
«Лицензия бланкалари намуналари «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда унинг буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади;
«қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёхуд бекор қилиш масаласи бўйича қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш»;
«29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
30. Лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади»;
«1. «Давархитектқурилиш» қўмитасининг масъул шахси ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
2. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
3. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин лицензия талабгори томонидан ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда ҳужжатларни кўриб чиқади»;
«Тадбирлар» устунининг тўртинчи позицияда «Комиссия» сўзи «Давархитектқурилиш» қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Субъектлар» устунининг тўртинчи позицияда «Комиссия» сўзи «Давархитектқурилиш» қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«2. Лицензияларни бериш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда матнда «Давархитектқурилиш» қўмитаси деб юритилади) томонидан қабул қилинади.
Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш учун «Давархитектқурилиш» қўмитасида эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг фаолияти «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади»;
7-банднинг иккинчи хатбошидан «ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Ҳужжатлар «Давархитектқурилиш» қўмитасининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади)»;
«Лицензия бланкалари намуналари «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда унинг буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади»;
«қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензияларни тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёхуд бекор қилиш масаласи бўйича қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш»;
«29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
30. Лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади»;
«1. «Давархитектқурилиш» қўмитасининг масъул шахси ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
2. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
3. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин лицензия талабгори томонидан ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда ҳужжатларни кўриб чиқади»;
«Тадбирлар» устунининг тўртинчи позициясида «Комиссия» сўзи «Давархитектқурилиш» қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Субъектлар» устунининг тўртинчи позициясида «Комиссия» сўзи «Давархитектқурилиш» қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банднинг иккинчи хатбошидан «ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат» сўзлари чиқариб ташлансин;
7-банднинг иккинчи хатбошидан «ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат» сўзлари чиқариб ташлансин;
7-банднинг иккинчи хатбошидан «ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 майдаги 91-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 18-19-сон, 142-модда)
29. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 ноябрдаги 479-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2003 й., 11-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Ветеринария фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
«5. Ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади»;
в) 9-банднинг «а» кичик банди тўртинчи хатбошидан «ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат» сўзлари чиқариб ташлансин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 497-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2003 й., 11-сон, 113-модда) билан тасдиқланган Туризм фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
б) 8-банднинг иккинчи хатбошидан «ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат» сўзлари чиқариб ташлансин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини, шунингдек тўй, юбилей ва тантаналарда концерт хизмати кўрсатишни, грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2003 й., 11-сон, 114-модда):
8-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошидан «ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат» сўзлари чиқариб ташлансин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 12-сон, 130-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 27 сентябрдаги 205-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 39-сон, 390-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
34. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 ноябрдаги 506-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2003 й., 11-сон, 118-модда) билан тасдиқланган Қимматбаҳо қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
б) 6-банднинг иккинчи хатбошидан «ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 ноябрдаги 510-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2003 й., 11-сон, 119-модда) билан тасдиқланган Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
б) 11-банднинг иккинчи хатбошидан «ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
37. Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2003 й., 11-сон, 124-модда):
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 декабрдаги 538-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2003 й., 12-сон, 128-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 7-банди йигирма учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«қурилиш соҳасида фаолиятнинг айрим турларини лицензиялайди, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг қурилиш соҳасида лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи функциясини бажаради, унинг қарорларига кўра лицензияларни расмийлаштиради, лицензия битимлари тузади, лицензиялар реестрини юритади, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, лицензияларнинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туради ҳамда лицензияларнинг амал қилишини тиклайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
40. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2004 йил 11 февралдаги 67-сон қарорига илованинг 1-банди иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
41. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 99-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 3-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Диний таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 6-банди иккинчи гапи чиқариб ташлансин.
42. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 3-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 5-банди иккинчи гапи чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
43. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 мартдаги 109-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 3-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
б) 9-банднинг иккинчи хатбошидан «ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
44. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 мартдаги 111-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 3-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
б) 9-банднинг иккинчи хатбошидан «ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
45. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги 112-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 3-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
б) 9-банднинг иккинчи хатбошидан «ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
46. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 10 мартдаги 118-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 3-сон, 27-модда):
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 12-сон, 130-модда)
48. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 мартдаги 136-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 3-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
б) 11-банднинг иккинчи хатбошидан «ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат» сўзлари чиқариб ташлансин.
49. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 6-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Ноширлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
б) 9-банднинг «а» кичик банди тўртинчи хатбошидан «ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат» сўзлари чиқариб ташлансин.
50. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорида:
«Вазирлар Маҳкамасининг Транспорт соҳасида фаолиятни лицензиялаш комиссияси таркиби» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасининг Авиация ва темир йўл транспорти соҳасида фаолиятни лицензиялаш комиссияси таркиби» сўзлари билан алмаштирилсин;
Вазирлар Маҳкамасининг Авиация ва темир йўл транспорти соҳасида фаолиятни лицензиялаш комиссияси таркибидан «Абдувалиев А.А. — Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи» сўзлари чиқариб ташлансин;
автомобиль ва дарё транспорти соҳасида фаолиятни лицензиялаш бўйича кичик комиссия таркиби чиқариб ташлансин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
51. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 8-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомнинг 8-банди «а» кичик бандига қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
«Ўлчов воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва прокатга бериш бўйича фаолиятни белгиланган тартибда лицензиялайди, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назорат қилади, шунингдек лицензиялар реестрини юритади»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
53. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 декабрдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2005 й., 12-сонлар, 68-модда) билан тасдиқланган Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 11-банди иккинчи хатбошидан «ва ушбу фаолият тури амалга ошириладиган муддат» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.