Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 11 майдаги ПФ–3751-сонли Фармонига мувофиқ ҳамда устувор инвестиция лойиҳаларини самарали молиялаштиришни таъминлаш мақсадида:
Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Жамғарма ижроия органи ва унинг маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади;
Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси таркибида тегишли лойиҳаларни молиялаштириш бўйича тавсияномалар берилиши учун масъул бўлган эксперт гуруҳи ташкил қилинади;
Жамғарманинг ижро этувчи директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва ундан озод қилинади, мақоми бўйича эса Вазир ўринбосарига тенглаштирилади;
Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси фаолияти Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида Жамғарма маблағлари ҳисобидан таъминланади.
бошқарув ходимлари сони 15 нафардан иборат бўлган Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси таркиби 1-иловага* мувофиқ;
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш принциплари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
республиканинг айрим стратегик ресурслари бўйича жаҳон бозорларидаги қулай нархлар натижасида ҳосил бўлиб, ортиқча фойдадан олинадиган солиқлар, ер бағридан фойдаланганлик учун солиқ ва акциз солиғи тарзида республика бюджетига режадан ортиқча тушадиган маблағлар;
ҳар йили Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш чоғида Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан қимматбаҳо металларга белгиланадиган чегара нархдан жаҳон нархининг ошиши натижасида тушадиган маблағлар ўтказиб борилади.
Ўзбекистон Республикасининг хорижий шериклар билан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимлари доирасида маҳсулотни сотишдан оладиган даромадлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат мулкини хорижий инвесторларга чет эл валютасига сотишда Давлат бюджети даромадлари режасидан ортиқча тушадиган маблағлар;
Жамғарма активларини бошқаришдан, шу жумладан Жамғарма маблағларининг бўш қолдиқларини жойлаштиришдан олинадиган инвестиция даромадлари ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги ҳисобварақларда чет эл валютасида шакллантирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма молиялаштиришни таклиф этиладиган инвестиция лойиҳаларининг самарадорлиги ва ўзини қоплаш муддатларини ҳисобга олган ҳолда молиялаштириш шартлари ва Жамғарма маблағларини қайтариш механизми тўғрисида ваколатли банклар билан имзоланадиган бош битимлар асосида амалга оширади;
Жамғарма томонидан ваколатли банкларга бериладиган кредит ресурслари бўйича фоиз ставкаси йилига 6 фоизгача табақалаштирилган миқдорларда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Жамғарма активларининг барқарорлиги ва уларнинг даромадлилигини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Жамғарма билан ишончли бошқарув тўғрисидаги бош битим асосида Жамғарма маблағларининг бўш қолдиқларини юқори ликвидли, ишончли хорижий молия воситаларига жойлаштиришни амалга оширсин.
Жамғарманинг бўш қолдиқларини хорижий молия воситаларига, инвестиция операцияларига жойлаштириш тартибини, жумладан Жамғарма маблағларининг бир қисмини ишончли ташқи бошқарувчи томонидан бошқаришга топширишни белгилаб берадиган меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқсин ва Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашга тасдиқлаш учун киритсин;
Жамғарма манбаларидан бири сифатида — алоҳида солиқ ставкалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларини шакллантириш Тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
6. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси зарур алоқа воситалари билан таъминланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки биносига жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Марказий банки, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгаришлар киритилишини таъминласин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда «Жамғарма» деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт Жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги 2006 йил 11 майдаги ПФ–3751-сонли Фармонига мувофиқ ташкил этилган. Жамғарма Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги молиявий муассаса бўлиб, фаолиятининг асосий мақсади иқтисодиётнинг етакчи, энг аввало базавий тармоқларини модернизациялаш ва техникавий қайта қуроллантириш бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек мамлакатни муттасил, барқарор ва мутаносиб равишда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга эришиш ҳамда самарали таркибий ва инвестициявий сиёсатни амалга оширишдан иборат.
2. Жамғарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
3. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилиб, юридик шахс ҳуқуқларига, ўзининг мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ҳисобварақ, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисобварағига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби туширилган муҳрига эга бўлади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тимсолида Жамғарма муассиси ҳисобланади. Тижорат банклари, хорижий жамғармалар, инвесторлар ва бошқа манфаатдор тузилмалар ҳам Жамғарма муассислари бўлишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси ҚККМда Жамғарманинг махсус ҳисобварақларида жамланади.
Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш қарори билан рўйхати тасдиқланадиган ваколатли банкларнинг (кейинги ўринларда — тижорат банклари) буюртманомаларига биноан муддатли, тўловли ва қайтариш асосида;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган буюртманомаларига биноан — грант асосида амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ва хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан тижорат банклари, хорижий жамғарма ва инвесторлар ҳамда бошқа манфаатдор тузилмаларнинг молиявий маблағларини жамлаб бориш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқаришни таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва модернизация қилишдаги устувор вазифаларни амалга оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ғоят муҳим лойиҳаларни молиялаштириш;
стратегик жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлган корхоналарни, биринчи навбатда иқтисодиётнинг базавий тармоқларини янгилаш ва техник жиҳатдан қайта қуроллантириш дастурларини кредитлаш;
ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати, машинасозлик ва рангли металлургия тармоқларини техник жиҳатдан қайта қуроллантиришга ҳамда ишлаб чиқариш суръат ва ҳажмларини оширишга йўналтирилган лойиҳалар молиялаштирилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
биринчи навбатда истиқболли, аммо етарлича ривожланмаган ҳудудларда ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш инфратузулмасини шакллантириш бўйича ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли миллий давлат дастурлари ва лойиҳаларнинг амалга оширилишини молиялаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
республиканинг халқаро коммуникациялар тармоғига интеграциялашуви учун шарт-шароитлар яратадиган, халқаро транспорт йўлаклари ва жаҳон бозорларига энг қисқа йўл билан чиқишни таъминлайдиган транспорт ҳамда телекоммуникациялар инфратузилмасини модернизациялаш ва ривожлантиришни молиялаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
халқаро молия институтлари, республика ва хорижий мамлакатларнинг кредит муассасалари билан лойиҳаларнинг қўшма молиялаштирилишини ташкил этишни таъминлаш.
навбатдаги йил учун мўлжалланган макроиқтисодий ва пул-кредит кўрсаткичлари, Давлат бюджети ҳамда Давлат инвестиция дастурининг асосий параметрлари билан боғлиқ ҳолда Жамғарма маблағларининг келиб тушиш ва улардан фойдаланиш прогнозларини ишлаб чиқади ва белгиланган муддатларда Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашга тақдим этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
молиялаштириш шартлари ва Жамғарма маблағларини қайтариш механизми тўғрисида тижорат банклари билан имзоланадиган бош битимлар асосида ҳар бир тижорат банки учун ҳар йили белгиланадиган лимитлар доирасида молиялаштиришни амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши ва тижорат банкларига берилган маблағларнинг ўз вақтида қайтарилиши устидан доимий равишда мониторинг олиб боради ҳамда келиб тушиш манбалари ва улардан фойдаланишнинг асосий йўналишлари бўйича Жамғарма маблағларининг ҳисобини юритади;
тижорат банкларида очилган ҳисобварақлар ва улар бўйича амалга оширилаётган операциялар тўғрисидаги ҳар қандай маълумотни олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда, тижорат банклари ва қарз олувчи корхоналар зиммасига юклатилган мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан уларнинг фаолиятини ўрганади.
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш бўйича аниқ мақсадли ишларни амалга оширади;
Жамғарма фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ўз ваколатлари доирасида чоралар кўради ёки белгиланган тартибда таклифлар киритади;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан Жамғарма маблағларининг бўш қолдиқларини ишончли бошқариш тўғрисида шартномалар тузади;
Жамғарма зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.
11. Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш Жамғарманинг юқори бошқарув органи ҳисобланади, унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарманинг эълон қилинган устав капиталини қайта кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилади, бироқ у Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 11 майдаги ПФ-3751-сон Фармонида белгиланган даражадан паст бўлмаслиги керак;
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори асосида учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
Жамғармага маблағлар келиб тушиши ва улардан фойдаланиш прогнозларини кўриб чиқади ҳамда уларни навбатдаги йилга мўлжалланган макроиқтисодий ва пул-кредит кўрсаткичларининг асосий параметрлари, Давлат бюджети ҳамда Давлат инвестиция дастури билан боғлиқ ҳолда белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қарз олган корхоналарни қайта молиялаштириш (қўшма молиялаштириш) учун тижорат банкларига Жамғарма маблағларини бериш муддатлари ва шартлари бўйича қарорлар қабул қилади, халқаро сармоя бозорларида амал қилаётган фоиз ставкаларидан келиб чиқиб Жамғарма томонидан берилаётган маблағлар бўйича фоиз ставкаларининг аниқ миқдорларини тасдиқлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси фаолияти, айниқса Жамғарма маблағларининг мақсадли йўналтирилганлиги, тижорат банкларига молиялаштиришни ўз вақтида очиш ҳамда уларга берилган маблағларнинг қайтарилишини таъминлаш устидан назоратни амалга оширади;
Жамғарма маблағларининг ишлатилиши тўғрисида Жамғарма ижро этувчи директорининг ҳамда қарз олган корхоналар томонидан Жамғарма маблағларидан самарали фойдаланилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб боради;
Жамғармага активларни бошқариш, экспертиза қилиш ва инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш соҳасидаги юқори малакали мутахассисларни жалб қилади.
13. Ижро этувчи дирекция Жамғарманинг ижроия органи ҳисобланади, унинг таркиби ва сони ўрнатилган тартибда белгиланади.
14. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси фаолияти билан боғлиқ харажатлар Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан тасдиқланган харажатлар сметаси асосида Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади.
қарз олувчи корхоналарни қайта молиялаштириш учун муддатли, тўловли ва қайтариш шартлари асосида тижорат банкларига молиявий маблағларни тақдим этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, тижорат банкларига берилган маблағларнинг ўз вақтида қайтарилиши устидан тизимли равишда мониторинг олиб боради;
тижорат банкларида очилган ҳисобварақлар ҳолати ва улар бўйича амалга оширилаётган операциялар тўғрисидаги ҳар қандай маълумотни олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда, қарз олувчи корхоналар томонидан Жамғарма кредитлари бўйича мажбуриятларининг бажарилиши масалалари юзасидан улар фаолиятининг мониторингини олиб боради.
Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни ишлаб чиқади ва Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан маьқуллангандан сўнг уни белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ҳисоб палатасига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Жамғарманинг ижро этувчи директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади, мақоми бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади;
ижро этувчи дирекция фаолиятини Жамғарма зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларга мувофиқ ҳолда ташкил этишга шахсан масъулдир;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш билан келишган ҳолда Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан белгиланган тартибда текширувлар ташкил қилади, уларнинг натижаларини кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чораларни кўради;
18. Жамғарма аппарати таркибида тегишли лойиҳаларни молиялаштириш бўйича тавсиялар беришга масъул бўлган юқори малакали экспертлар гуруҳи ташкил қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
республиканинг айрим стратегик ресурслари бўйича жаҳон бозорларидаги қулай нархлар натижасида ҳосил бўлиб, ортиқча фойдадан олинадиган солиқлар, ер бағридан фойдаланганлик учун солиқ ва акциз солиғи тарзида республика бюджетига режадан ортиқча тушадиган маблағлар;
ҳар йили Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш чоғида Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан қимматбаҳо металларга белгиланадиган чегара нархидан жаҳон нархининг ошиши натижасида тушадиган маблағлар;
Ўзбекистон Республикасининг хорижий шериклар билан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимлари доирасида маҳсулотни сотишдан оладиган даромадлари;
давлат мулкини хорижий инвесторларга чет эл валютасига сотишда Давлат бюджети даромадлари режасидан ортиқча тушадиган маблағлар;
Жамғарма активларини бошқаришдан, шу жумладан Жамғарма маблағларининг бўш қолдиқларини жойлаштиришдан олинадиган инвестиция даромадлари;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан бир қаторда, тижорат банклари, хорижий жамғарма ва инвесторлар, шунингдек бошқа манфаатдор идоралар ҳам бўлиши мумкин бўлган муассисларнинг бадаллари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги ҳисобварақларда чет эл валютасида шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Жамғарма ҳисобварақларига мазкур Низомнинг 19-бандида кўрсатилган манбалардан тушган маблағларни улар тушган куни амалда бўлган Марказий банкнинг алмашув курси бўйича чет эл валютасига конвертация қилади ва Жамғарманинг валюта ҳисобварағига ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Солиқ ва тўловларнинг айрим турлари бўйича маблағларни Жамғарма ҳисобварағига ўтказиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
22. Жамғарма маблағлари тушуми манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари ҳар йили белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилади ва Жамғарма балансида акс эттирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) аввало ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати, машинасозлик, рангли металлургия ва иқтисодиётнинг бошқа базавий тармоқларида, шунингдек транспорт ва телекоммуникация соҳасида Давлат инвестиция дастурига киритилган ғоят муҳим лойиҳаларни молиялаштириш, шу жумладан халқаро ва хорижий молиявий институтлар иштирокидаги лойиҳаларда Ўзбекистон Республикаси улушини қўшма молиялаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) биринчи навбатда истиқболли, аммо етарлича ривожланмаган ҳудудларда ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш инфратузилмасини шакллантириш бўйича ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли миллий давлат дастурлари ва лойиҳаларини, Давлат бюджети ва инвестиция дастурининг тасдиқланган параметрлари доирасида, грант асосида молиялаштириш (қўшма молиялаштириш);
в) тижорат банклари билан биргаликда қарз олувчи корхоналарнинг инвестиция дастури (бизнес-режалари)ни, шу жумладан ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқариш қувватларининг ишлатилишини кўпайтириш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни экспорт қилиш ҳажмларини ошириш ҳамда қўшилган қиймат ўсишини таъминлашга имконият берувчи лойиҳаларни қўшма молиялаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Маблағларни бериш муддати ва шартлари Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш қарори билан белгиланади. Жамғарма томонидан ваколатли банкларга бериладиган кредит ресурслари бўйича фоиз ставкаси йилига 6 фоизгача табақалаштирилган миқдорларда белгиланади.
Тижорат банки маржасининг энг юқори чегараси Жамғарма ва тижорат банки ўртасида тузиладиган кредит шартномасида ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида белгиланади.
Ажратилган маблағларнинг қайтарилиши тижорат банклари томонидан кечиктирилган ҳолатларда ҳар бир кечиктирилган кун учун муддати кечиктирилган тўловлар бўйича қарздорлик суммасининг 0,01 фоизи миқдорида (қарзга олинган маблағлар ҳажмининг 10 фоизидан ошмаган ҳолда) пеня ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Тижорат банкларига ажратиладиган кредит маблағларининг ҳажми уларнинг буюртманомалари асосида белгиланади ва ушбу буюртманомаларда қарз олувчи корхоналарнинг кредит олиш учун тижорат банки томонидан маъқулланган лойиҳалар маблағларининг умумий миқдори акс эттирилади.
Тижорат банкларига ҳар бир лойиҳа (модернизация, қайта қуриш ёки ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан қайта қуроллантириш) учун бериладиган кредит ҳажми лойиҳа қиймати умумий миқдорининг 75 фоизидан ошмаслиги керак.
Қарз олувчи корхоналар (ташкилотлар)га кредит бериш Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш шартлари, кўриб чиқиш тартиби ва экспертизаси тўғрисидаги Низом ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги меъёрий ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан тижорат банкларининг буюртманомаларини кўриб чиқиш муддати ариза олинган кундан бошлаб 30 кундан ошмаслиги лозим. Ушбу муддатда Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш тижорат банки томонидан таклиф қилинган лойиҳани молиялаштириш тўғрисида ижобий қарор чиқаради ёки тижорат банкига ёзма равишда асосланган раддиянома беради.
27. Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашнинг ижобий хулосаси қабул қилинганидан сўнг Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси 5 иш куни мобайнида тижорат банки билан кредит шартномасини тузади.
Кредит шартномасида тижорат банкига берилаётган кредит ресурсларининг миқдори, фоиз ставкаси ва мақсади (йўналтириш манзили), муддати ва шартлари, шунингдек томонларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳуқуқ ва бурчлари ҳамда бошқа масалалар акс эттирилади.
28. Жамғарманинг бўш маблағлари кейинчалик уларни юқори ликвидли ҳамда ишончли хорижий молия воситаларига жойлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ишончли бошқарув учун белгиланган тартибда ўтказилади.
29. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳар чоракда Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашга Жамғарма маблағларини ишончли бошқариш натижалари, жумладан операциялар бўйича даромадлилик, ҳисобот даврида олинган даромад миқдори, жойлаштирилган Жамғарма маблағлари портфели таркиби, фоиз ставкаларининг жорий ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банки, тижорат банклари ва бошқа идоралардан олинган дастлабки маълумотлар ҳамда ҳисобот даврида ўтказилган тизимли мониторинг асосида кейинги календарь йил учун Жамғармага маблағлар келиб тушиши ва улардан фойдаланиш прогнози лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда уни Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш тасдиқлаши учун тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Жамғарма маблағларининг келиб тушиши ва улардан фойдаланишнинг прогноз лойиҳаларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Инвестиция дастурининг келгуси йил параметрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш билан узвий боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Республиканинг стратегик ресурслари бўйича жаҳон бозорларидаги қулай нархлар натижасида ҳосил бўладиган прогноздан юқори тушумларнинг пул массаси ҳажмига ва инфляция даражасига таъсирини бартараф қилиш мақсадида Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг юқори чегараси асосий макроиқтисодий ва пул-кредит кўрсаткичларининг прогноз параметрларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
32. Жамғарма маблағлари келиб тушиши ва улардан фойдаланиш прогнозларида умуман прогноз қилинаётган йил учун, шу жумладан чораклар бўйича қуйидагилар акс эттирилади:
устувор инвестициявий ва ижтимоий йўналтирилган лойиҳаларни, қарз олувчи корхоналарнинг инвестиция дастурларини молиялаштириш, олинаётган узоқ муддатли кредит ва инвестицияларга хизмат кўрсатиш ҳамда Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси фаолиятини молиявий таъминлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга маблағлар ажратиб бериш бўйича сарф-харажатлар.
а) тижорат банклари ҳамда қарз олган ташкилотларда Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан текширувлар ўтказиш;
б) Жамғарма маблағларининг мақсадли фойдаланилиши мониторингини олиб бориш учун зарур бўладиган маълумотларни, жумладан, Жамғарма томонидан ажратилган маблағлар ишлатилишининг ҳолати ва прогнози тўғрисидаги ҳамда бошқа маълумотларни тижорат банкларидан олиш;
в) лойиҳаларнинг бирламчи техник-иқтисодий асосланганлигини кўриб чиқиш, шу жумладан Жамғарма маблағларининг мақсадли ва самарали фойдаланилиши мониторинги ҳамда текширувини олиб бориш мақсадида юқори малакали мустақил экспертлар ва соҳа мутахассисларини жалб қилиш.
б) Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашга чораклик ва йиллик ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этиш.
35. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси зиммасига Жамғарма маблағларининг қатъиян мақсадли ва қонуний йўналтирилиши, шунингдек бухгалтерлик ҳисобининг юритилиши ва Жамғарма фаолияти бўйича ҳисоботларнинг тузилиши учун жавобгарлик юкланади.
36. Тижорат банклари Жамғарма маблағларидан тўғри ва мақсадли фойдаланиш ҳамда уларни ўз вақтида қайтариш учун масъулдирлар.
37. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Жамғарма маблағларининг мақсадли йўналтирилиши мониторингини доимий равишда белгиланган тартибда ўтказиб боради.
Тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларининг мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолда фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, мақсадга номувофиқ фойдаланилган маблағларнинг умумий ҳажми муддатидан олдин ундириб олиниб, Жамғарма ҳисобварағига ўтказилади ҳамда Жамғарма ва тижорат банки ўртасида тузилган шартномада белгиланган жарима санкциялари қўлланилади.
38. Жамғарма маблағларининг Жамғарма ижро этувчи дирекцияси томонидан қонуний ва қатъиян мақсадли йўналтирилиши устидан назорат Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан амалга оширилади.
39. Жамғарманинг ҳар йилги аудити мустақил халқаро аудитор томонидан амалга оширилади, Жамғарма маблағларининг шакллантирилиши ва фойдаланилиши Ўзбекистон Республикаси ҳисоб палатаси томонидан текшириб турилади.
40. Тижорат банклари томонидан ўз вақтида қайтарилмаган Жамғарма маблағлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.