Иқтисодиётнинг етакчи, энг аввало базавий тармоқларини модернизациялаш ва техникавий қайта қуроллантириш лойиҳалари амалга оширилишини таъминлаш, мамлакатни муттасил, барқарор ва мутаносиб равишда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга эришиш, шунингдек, самарали таркибий ва инвестициявий сиёсатни амалга ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Марказий банкининг устав сармояси 1,0 млрд. АҚШ доллари миқдорида бўлган Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини (кейинги ўринларда — Жамғарма деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилади ва юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги орқали Жамғарманинг муассиси ҳисобланади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 мартдаги ПФ-4430-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 113-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
кредитлар бериш ва Жамғарма кредит линияларини очиш, шунингдек» Жамғарма кредитлари таркибини ўзгартириш фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5284-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
3. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Жамғарма тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, бунда Жамғарма қуйидагиларни амалга ошириши зарурлиги назарда тутилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 мартдаги ПФ-4430-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 113-модда)
иқтисодиётни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва модернизация қилиш борасида устувор вазифаларни амалга ошириш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ғоят муҳим лойиҳаларни молиялаштириш;
стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган корхоналар, аввало иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналарини янгилаш ва техник жиҳатдан қайта қуроллантириш дастурларини кредитлаш;
ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати, машинасозлик ва рангли металлургия тармоқларини техникавий қайта қуроллантиришга ҳамда ишлаб чиқариш суръатлари ва ҳажмларини оширишга йўналтирилган лойиҳалар молиялаштирилишини таъминлаш;
биринчи навбатда истиқболли, аммо етарлича ривожланмаган минтақаларда ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш инфратузилмасини шакллантириш бўйича ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли миллий давлат дастурлари ва лойиҳалари амалга оширилишини молиялаштириш;
республиканинг халқаро коммуникациялар тармоғига интеграциялашуви учун шарт-шароитлар яратадиган, халқаро транспорт йўлаклари ва жаҳон бозорларига энг қисқа йўл билан чиқишини таъминлайдиган транспорт ҳамда телекоммуникациялар инфратузилмасини модернизациялаш ва ривожлантиришни молиялаштириш;
халқаро молия институтлари, республика ва хорижий мамлакатларнинг кредит муассасалари билан лойиҳаларнинг қўшма молиялаштирилишини ташкил этишни таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 мартдаги ПФ-4430-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 113-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш вақтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан стратегик ресурсларга белгиланадиган чегара нархдан жаҳон нархининг ошиши натижасида тушадиган маблағлар;
давлат мулкини хорижий инвесторларга чет эл валютасига сотишда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадларини шакллантириш чоғида ҳисобга олинган ҳажмлардан ортиқча тушадиган маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг активларини бошқаришдан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг бўш қолдиқ маблағларини жойлаштиришдан келадиган даромадлар;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2006—2009 йиллар мобайнида Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги ҳисобварағида Жамғарма активларини 1,0 млрд. АҚШ доллари миқдорида шакллантиришни таъминласин.
Қуйидагилар Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашнинг асосий вазифалари ва функциялари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғармага маблағлар келиб тушиши ва улардан фойдаланиш прогнозларини кўриб чиқиш ҳамда уларни навбатдаги йилга мўлжалланган макроиқтисодий ва пул-кредит кўрсаткичлари, Давлат бюджети ҳамда ривожланиш давлат дастурларининг асосий параметрлари билан боғлиқ ҳолда белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритиш;
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПФ-5370-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.06.2020 й., 06/20/5370/0975-сон)
қарз олган корхоналарни қайта молиялаштириш (қўшма молиялаштириш) учун тижорат банкларига Жамғарма маблағларини бериш муддатлари ва шартлари бўйича қарорлар қабул қилиш, халқаро сармоя бозорларида амал қилаётган фоиз ставкаларидан келиб чиқиб Жамғарма томонидан берилаётган маблағлар бўйича фоиз ставкаларининг аниқ миқдорларини тасдиқлаш;
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, тижорат банкларига молиялаштиришни тўлиқ ва ўз вақтида очиш ҳамда тижорат банкларига берилган маблағларнинг қайтарилишини таъминлаш устидан назоратни амалга ошириш;
Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида Жамғарма ижроия дирекциясининг ҳамда қарз олган корхоналар томонидан Жамғарма маблағларининг самарали фойдаланилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда тинглаб туриш.
8. Жамғарма солиқлар, йиғимлар, божларнинг барча турларидан ҳамда давлатнинг мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларидан озод қилинсин, ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Иқтисодиёт вазирлиги бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда Жамғарма фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳасини тасдиқлаш учун киритсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
А.Н. Арипов | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Кенгаш раиси |
Р.А. Гулямов | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Кенгаш раиси ўринбосари |
Ж.А. Қўчқоров | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири |
Б.А. Ходжаев | — | Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири |
С.У. Умурзаков | — | Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири |
Т.А. Ишметов | — | Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари |
LexUZ шарҳи