ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАЪЛИМ ВА ИЛМ-ФАН ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
Олий таълимнинг давлат таълим стандарти. Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторининг иловасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 13 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3781-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 августдаги ПҚ-302-сон «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2026 йил 26 августдаги ПҚ-303-сон «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 25 февралдаги 75-сон буйруғи (рўйхат рақами 3781, 2026 йил 28 февраль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/3781/0187-сон) билан тасдиқланган Олий таълимнинг давлат таълим стандарти. Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторининг иловасига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Э. ТУРДИМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 6 ноябрь,
19-сон
Келишилди:
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
2026 йил 19 октябрь
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори Б. ЮЛДАШЕВ
2026 йил 14 октябрь
Ўзбекистон Республикаси таълим ва илм-фан вазирининг 2026 йил 6 ноябрдаги 19-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олий таълимнинг давлат таълим стандарти. Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторининг иловасига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. Қуйидаги мазмундаги 321-позиция билан тўлдирилсин:
« |
|
|
|
|
321. | Илмий-педагогик фаолият |
| 70111302 | 0111 |
|
|
|
| ». |
2. 1562-позиция чиқариб ташлансин.
3. Қуйидаги мазмундаги 1761-позиция билан тўлдирилсин:
« |
|
|
|
|
1761. | Барқарор молия |
| 70410513 | 0412 |
|
|
|
| ». |
4. Қуйидаги мазмундаги 2781-позиция билан тўлдирилсин:
« |
|
|
|
|
2781. | Биоинформатика |
| 70510106 | 0512 |
|
|
|
| ». |
5. 7431 ва 7432-позициялар чиқариб ташлансин.
6. Қуйидаги мазмундаги 7541 ва 7542-позициялар билан тўлдирилсин:
« |
|
|
|
|
7541. | Таълим йўналиши: Барқарор туризм ва экотуризмни бошқариш | 61010600 |
| 1013 |
7542. | Барқарор туризм |
| 71010601 | 1013 |
|
|
|
| ». |
7. Қуйидаги мазмундаги 7981 — 7985-позициялар билан тўлдирилсин:
« |
|
|
|
|
7981. | Таълим йўналиши: Жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолияти | 61032600 |
| 1031 |
7982. | Жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш |
| 71031904 | 1031 |
7983. | Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг махсус-тактик фаолияти |
| 71031905 | 1031 |
7984. | Таълим йўналиши: Интеллектуал хавфсизлик тизимининг муҳандислик фаолияти | 61032700 |
| 1031 |
7985. | Интеллектуал хавфсизлик тизимининг қўмондонлик-муҳандислик фаолияти |
| 71031906 | 1031 |
|
|
|
| ». |
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.11.2026 й., 10/26/3781-2/1132-сон)